Safina.uz - Najot kemasi
1.53K subscribers
3.92K photos
1.75K videos
8 files
2.86K links
Ustoz Muhammad Latif domla o'g'li Abdulhamid Juman domla boshchiligidagi safina.uz jamoasi.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
https://taplink.cc/safina.uz
Download Telegram
ҚАЗО БЎЛГАН БОМДОД НАМОЗИ...

Дунё ва ундаги ишлар намоз вақтларига мослашади, аммо
намоз вақтлари бирор ишга мослашмайди. Яъни бошқа ишлар сабабли намоз вақти кечиктирилмайди. Ушбу қоида ҳар бир муваффақиятга эришган мусулмон амал қиладиган қоидадир.  Улуғ саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ҳар сафар Тустар жанггини эсласалар, йиғлар эдилар. Тустар қалъаси Форс шаҳарларидан бири бўлиб, мусулмонлар бу шаҳарни тўлиқ бир ярим йил қамал қилганлар. Сўнг шаҳар мусулмонларга таслим бўлди. Уларга очиқ фатҳ насиб этди. Шу билан бирга, мусулмонлар эришган энг машаққатли фатҳ бўлди. У холда нима учун Анас ибн Молик оқибати мана шундай ижобий якунланган Тустар воқеасини эслаганда йиғлар эдилар? Чунки мусулмонлар Тустар қалъаси дарвозасини бомдод намози киришидан бироз муддат олдин очишга муваффақ бўлдилар. Мусулмонлар қалъа ичкарисига ёпирилиб бошладилар. Ўттиз минг кишилик мусулмонлар ва бир кира юз эллик минг кишилик форслар ўртасида даҳшатли жанг бошланди. Бу тарихдаги ўта шафқатсиз курашлардан бирига айланди. Ушбу жангнинг ҳар бир лаҳзасида ўлим етиш эҳтимоли ва ҳар бир лаҳзада мусулмонлар қўшини учун хатар вужудга келиши мумкин эди. Машаққатнинг охирги чегараси, тангликнинг юқори чўққиси. Лекин охирида Аллоҳнинг фазли билан мўминларга ғалаба насиб этди. Душман устидан зафар қучдилар. Бу ғалаба қуёш чиққанидан бир неча дақиқалар ўтиб қўлга киритилган эди. Ушбу даҳшатли жангдан сўнг мусулмонларга бомдоднинг вақти ўтиб кетгани маълум бўлди. Мусулмонлар ушбу ҳалокатли танглик ва бўйинлари атрофида қилич ўйнатилаётган вақтда намозни ўз вақтида ўқишга имкон топа олмадилар! Анас ибн Молик розияллоху анху мана шу жанг сабаб ҳаётида бир маротаба бомдод намозини қазо қилиб қўйганлари учун йиғлар эдилар. У киши узрли бўлган ҳолларида ҳам бу учун йиғлар эдилар. Мусулмонлар шарафли вазифа устида эдилар. Аммо йўқотилгани ҳам буюк нарса эди. Анас ибн Молик айтади: «Тустарнинг нима қизиғи бор!? Мендан бомдод намози зое бўлди, мана шу намознинг эвазига бутун дунёга эга бўлишни ҳам истамас эдим!». Мана шу нуқтада аввалгиларнинг муваффақияти калити нимада эканини англаймиз!

«Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берур ва
қадамларингизни собит қилур» (Муҳаммад сураси, 7-оят).

Бу омил муваффақият сабабларидан бири бўлгач, Аллоҳ хаққи, менга айтингчи, Аллоҳ азза ва жалла бомдод намозини тарк қилган қавмга қандай қилиб муваффақият берсин!? Аллоҳга қасамки, бундай бўлмайди... Агар мусулмонлар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу каби асосли узр сабабли қазо бўлган бир намоз ҳақида бутун умр ўзини тергайдиган инсонлар бўлсалар, ана ўшандагина барча соҳаларда муваффақият ва ғалабаларга эришадилар.

«Албатта, Аллоҳ Ўзига ёрдам берганларга ёрдам берур. Албатта, Аллоҳ кучли ва ғолибдир» (Ҳаж сураси, 40-оят).

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.
@safinauz
👍14😢9❤5
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 17 декабр
📅 хижрий 1445 йил 4 жумадис сони
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
⏳ Тонг    -   06:14
⏳ Қуёш   -   07:42
⏳ Пешин -  12:18
⏳ Аср     -    15:13
⏳ Шом     -  16:59
⏳ Хуфтон  - 18:17
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
❤10👍3
АЛЛОҲГА МУҲАББАТ МЕЗОНИ

Америкалик  мусулмон, риёзиёт  олими,  профессор Джеффри Ланг (Jeffrey Lang) бундай дейди:
«Мен  учун  Ислом шиорларининг  энг  гўзали, энг таъсирлиси  бомдод намозидир.  Ҳамма  ухлаётганда, қоронғида уйғонишнинг бир сири бор. Атрофни тун сукунати эгаллаган  пайтда  Қуръон тиловатини эшитасан,  бу билан гўёки ушбу дунёдан жўнаб, фаришталар билан сафар қилиб, бомдод  пайтида Аллоҳни  улуғлаш  учун мақтаётган бўласан!..»
(Ажабо!  Бомдод  намозининг қай  даражада  Аллоҳга боғланиш  пайти  экани Исломга  янги  кирган  бошқа миллат кишиларида  ўзгача таассурот  қолдириши қуйидаги  мисолда ҳам намоён бўлади. 
Асли  малилик,  ҳозирда Испаниянинг  «Севилья» жамоаси гуруҳида  ҳужумчи бўлиб  ўйнаётган  футболчи Фредерик Кануте  «Бомдод намози  Аллоҳга  бўлган муҳаббат мезони» шиори остида  мусулмонларни бомдод  намозини бардавом ўқишга чақириқбилан чиқди. Ушбу тарғибот ўша ердаги мусулмон  аҳоли  орасида катта  олқишларга  сабаб бўлди.
Кануте  «Шуруқ  ал-Жазоирий» вебсайтига  берган суҳбатида: «Агар  инсон  кимнидир ҳақиқий  севиб  қолса,  у билан кўришишга  муштоқ  бўлади, ҳамма  вақт  у  ҳақда фикрлайди. Ҳар гал учрашиш фурсати яқинлашса, то у билан  учрашмагунича уйқуси келмайди. Дангасалик билан бомдодни ўтказиб юборадиганларни  Аллоҳни севади,  дея  оламизми?
Улар  роастдан  ҳам  Аллоҳни улуғлаб,  У  билан  мулоқот қилишни хоҳлашармикан?  Келинг,  бир  ўйлаб  кўрайлик. Бир  миллиардер  бир  ишчиси билан  шартнома  тузиб,  «Ҳар куни  эрталаб  соат  5:00  да уйғотсанг, кунига минг доллардан тўлайман» деса, ўша ишчи уни уйғотгани учун ҳар куни минг доллар ишлаб олади. Лекин бир кунгина узрсиз уйғота олмаса, миллиардер шартномадаги маблағни беришдан бош тортади ва аввал берган пулларини ҳам тортиб олади!
Аллоҳим!  Бомдод  намозидан ҳамда  бошқа  фарз,  вожиб, суннат ва нафл намозларидан оладиган руҳий озуқаларимизни зиёда қилгин!
@safinauz
👍17❤2😢1
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 18 декабр
📅 хижрий 1445 йил 5 жумадис сони
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
⏳ Тонг    -   06:15
⏳ Қуёш   -   07:43
⏳ Пешин -  12:19
⏳ Аср     -    15:14
⏳ Шом     -  17:00
⏳ Хуфтон  - 18:18
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
❤11👍4
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 19 декабр
📅 хижрий 1445 йил 6 жумадис сони
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
⏳ Тонг    -   06:15
⏳ Қуёш   -   07:44
⏳ Пешин -  12:19
⏳ Аср     -    15:14
⏳ Шом     -  17:00
⏳ Хуфтон  - 18:18
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
👍17❤3
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 20 декабр
📅 хижрий 1445 йил 7 жумадис сони
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
⏳ Тонг    -   06:16
⏳ Қуёш   -   07:44
⏳ Пешин -  12:20
⏳ Аср     -    15:14
⏳ Шом     -  17:00
⏳ Хуфтон  - 18:19
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
❤8👍1😍1
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 21 декабр
📅 хижрий 1445 йил 8 жумадис сони
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
⏳ Тонг    -   06:17
⏳ Қуёш   -   07:45
⏳ Пешин -  12:20
⏳ Аср     -    15:15
⏳ Шом     -  17:01
⏳ Хуфтон  - 18:19
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
❤10👍2
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 23 декабр
📅 хижрий 1445 йил 10 жумадис сони
🗺 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
⏳ Тонг    -   06:18
⏳ Қуёш   -   07:46
⏳ Пешин -  12:21
⏳ Аср     -    15:16
⏳ Шом     -  17:02
⏳ Хуфтон  - 18:20
🦋─━━━⊱☪️⊰━━━─🦋
👍24❤5😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️БАРОАТ КЕЧАСИ

❗️ БУНИ ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ

#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ

Кошки эди бу маълумотларни жамиики инсонларга етказа олсам!

☝️
#БАРОАТ_КЕЧАСИ

Шаъбон ойида рўза тутиш учун энг афзал дамлар яқинлашмоқда. Бароат кечасини ҳам ғафлатда ўтказиб юборманг! Нимаики сўрайдиган нарсангиз бўлса айнан шу кеча Аллоҳдан сўранг, чунки бу кеча Аллоҳ таъоло - "Сўрайдиган борми? - Бераман" дейдиган кечадир.

🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ ҚАЙСИ ТУНГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ?

Бароат кеча Шаъбон ойининг 14-сидан 15-кечасига тўғри келади.

Милодий йил ҳисоби бўйича эса бу йилги Бароат кечаси: 24-февралдан 25-февралга ўтар кечасига
тўғри келади.

Шаъбоннинг яримидаги кечада бедор бўлиб ибодат, истиғфор ва дуо билан машғул бўлишликни тавсия қиламиз.

👉 ҚАЧОН РЎЗА ТУТАМИЗ?

24-феврал = 14-шаъбон-1445
25-феврал = 15-шаъбон-1445
26-феврал = 16-шаъбон-1445

⏰ Оғиз ёпиш  ва очиш вақти: (Тошкент вақти билан ⬇️)

Шанба:   05:32 --- 18:12
Якшанба:  05:31 --- 18:13
Душанба:
05:30 --- 18:14
(Саҳарлик вақти эҳтиётини инобатга олиб белгиланган)

👉 ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛАМИЗ?

Саҳарлик нияти: Шаъбон ойининг нафл рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳу Акбар.

Ифторлик нияти: Эй Аллоҳим, ушбу рўзамни фақат Сенинг учун тутдим ва Сенга имон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва Сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй, гуноҳларни авф қилувчи Аллоҳ, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират айлагил ва ёрлақагил.

@Safinauz
👍25❤9
Forwarded from Muslim.uz
РАМАЗОН ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ ТЎҒРИСИДА

🗣Ўтган ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжон каби туркий давлатлар Фатво ҳайъатларининг онлайн мажлиси бўлиб ўтди.

🟢Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар, фалакий ҳисоб-китоблар, астрономик маълумотлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди.

🔭 Туркий давлатлар уламолари фиқҳий қоидаларга таянган ҳолда фалакий ҳисоб-китоб ва астрономик кузатувларни эътиборга олиб, ҳижрий 1445 йил Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келиши ҳақида якдил фикрга келдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11👍9🔥1
#Xalqaro_konferensiya #anjuman
🗣ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯГА ТАШРИФ БУЮРАДИГАН УЛАМОЛАР

📢 Аввал, шу йил 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” номли халқаро конференция бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик. Ижтимоий тармоқлар орқали мазкур анжуманга ташриф буюрадиган мўътабар уламолар ҳақида маълумот бериб борамиз.


⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

☪️МУФТИЙ МУҲАММАД ТАҚИЙ УСМОНИЙ
💼
Дорул улум Карачи Ислом университети профессори

Замонамизнинг мужтаҳид олимларидан бири Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ 1943 (ҳижрий 1326) йил Ҳиндистоннинг Саҳаронпур шаҳридаги Девбанд қишлоғида дунёга келди. Машҳур нақлга кўра, бу оиланинг насаби учинчи халифа Ҳазрат Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга бориб етади.

Муҳаммад Тақий Усмоний дастлабки илмларини ота-онасидан олган. Муҳаммад Тақий Усмонийнинг юксак илм чўққиларини эгаллашида отаси Муҳаммад Шафи раҳимаҳуллоҳнинг улкан ҳиссаси бор...

✉️ БАТАФСИЛ

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

☪️НАЗИР МУҲАММАД АЙЁД
💼 Миср Араб Республикаси Бош муфтийси

Назир Муҳаммад Айёд 1972 йили Қоҳира шаҳрида туғилган.

1995 йил “Усул ад-дин” бўйича “Ақида ва фалсафа” йўналишида бакалавр даражасини олган.

2000 йилда “Усул ад-дин” йўналиши бўйича “Ақида ва фалсафа” бўйича магистр даражасини, сўнгра 2003 йили биринчи даражали имтиёз билан докторлик даражасини олди.

Дастлаб Кафр аш-Шайх шаҳридаги Ислом ва арабшунослик коллежида ўқитувчи бўлиб ишлади. Мансура университетининг Усул ад-дин факультетида доцент лавозимида фаолият юритди.

2016 йилда профессор унвонига эга бўлди...

✉️ БАТАФСИЛ

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

☪️ МАВЛОНО АРШАД МАДАНИЙ
💼
Дорулулум Девбанд мадрасаси мудири, Ҳинд уламолари жамияти раиси

"Ҳинд уламолари" жамияти раиси ва Девбанд мадрасаси мудири забардаст олим мавлоно Аршад Маданий ҳафизаҳуллоҳ 1941 йилда туғилган. Ҳинд Ислом олими ва Дорул Улум Деобанднинг ҳозирги мудири. У Ҳиндистон уламолар жамиятининг саккизинчи президенти сифатида Асад Маданийдан кейин ўрин эгаллади. Ташкилот 2008 йилда бўлиниб кетди ва Шайх Маданий “Аршад” шўъбаси раҳбари бўлиб ишламоқда...
✉️ БАТАФСИЛ

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍14❤10😍4⚡1🔥1👏1🎉1