Футбол ҳақида
4.76K subscribers
185 photos
145 videos
1 file
144 links
Собиқ ФИФА агенти Равшан Салимовнинг футбол канали
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил ва Ирландия ўртасидаги учрашувда Ирландиялик футболчилар Исроил гимни вақтида бошларини қуйи эгиб олишган ва Исроиллик футболчилар билан кўришишдан бош тортишган. Шунингдек қўлларига қора боғич бойлаб майдонга чиқишган.

Ўйин эса 3:0 ҳисобида Ирландия фойдасига тугаган.
👍131❤16🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Реал" ва " Барселона" қарама қаршилиги.

Айтиб қўяй мен Барсачи ҳам Реалчи ҳам эмасман)
😁27👍10👎9
Ўйинга таркибимиз. Схемамиз катта эҳтимол шунақа кўринишда бўлади.
👍21😁7
Японияликлар Осиё ўйинларида доим 21 ёшгача бўлган футболчилар билан қатнашиб келишган. Энди уларнинг қаторига Ўзбекистон ҳам қўшилди. Бу яхши одат. U-21 жамоаси билан ўйнаб ҳам турнир фаворити ва энг кучли жамоаси бўла олганимиз яхшилик аломатидир.

Бу нимага далолат қилади, биласизларми?

Футболимизнинг умумий савияси ошганига далолат қилади. Олдинлари терма жамоаларимизда 1-2 нафар юлдуз ўйинчи бўларди ва биз шулардан умид қилиб турар эдик. Энди эса жамоаларимизда деярли ҳамма бир хил савияда.

Асосий терма жамоамиз, албатта, бундан мустасно. Катта терма жамоада шундай ҳам бўлиши керак.

Ижтимоий тармоқларга қарасангиз, ҳамма: «Зериксак Эронни уриб қўяпмиз, зериксак Саудияни уриб қўяпмиз», деб ёзиб чиқишяпти. Бу айнан шу умумий футбол савияси кўтарилганидан далолат қилади.

Мен нима учун доим футболни сақлаб қолиш керак, дейман, биласизларми? Шу савияга чиққунга қадар босиб ўтилган йўлни кўрганман. Ва бунга ҳазилкам вақт ва меҳнат кетмаганини ҳам биламан.

«Футболдаги пулни камайтирайлик», деганлар бир томондан тўғри гапираётгандир. Шундай қилиш ҳам керакдир. Лекин бу нарса секин-аста футбол савиясининг ўлишига олиб келади. Яъни, яна эски ҳолатга — Саудия ва Япониядан 5-8 талаб гол ўтказадиган даврга қайтиб қоламиз.

Бу савия эса давлатимиз амбициясига ҳам, обрўсига ҳам тўғри келмайди. У ҳолда кейин яна футболни ўнглаш учун шунча пул ва шунча вақт сарфланади.

Тайёр нарсани йўқ қилиб, кейин уни яна қайта тикламоқчи бўлиш — бу аҳмоқлик бўлса керак. Борини мукаммаллаштирайлик ундан кўра.

@salimov_futbol
👍74❤21👎6🤔6👏3
Айтганча, терма жамоамиз таркибида дебют қилиб энг ёш ўйинчи бўлиб турган Муҳаммад Ҳакимов деярли Дортмунднинг "Боруссия" клуби ўйинчиси ҳисобланади.

Профессионал шартнома имзоланишига фақат унинг ёши халақит қилиб турибди. ФИФА қоидаларига биноан, футболчи 18 ёшга тўлмагунча у билан профессионал шартнома тузиб бўлмайди.

Шунинг ҳисобига, футболчи ҳозирча Ўзбекистонда боруссияликлар назорати остида ўйнаб турибди.

Асосийси, футболчида орқага кетиш бўлмаса бўлди.

Унинг агенти — Ҳусановнинг ҳам агенти бўлган Ғайрат Ҳасбиулин ҳисобланади.

Ҳозир шу мақоладан кейин менга телефон қилади "нимага ёздинг буни" деб 😁

@salimov_futbol
😁698👍185❤44🔥42👎7😱7👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кореяликлар бизнинг футболчилардан автограф олишга навбатга турадиган кунларга ҳам етиб келдик а ?)
👍104👏33🔥25😁3😢2
Зайниддин Тожиевнинг фарзанди Диёр Тожиев қишда Франция лигасига йўл олиш эҳтимоли бор экан.

Унинг ҳам агенти Ғайрат Хасбиулин бўлади.

Шу кетиш бўлса менга бошқа ҳеч нарса айтмай қўяди 😁

@salimov_futbol
😁128👍34🔥3❤2😍1
Ютқазган бўлсак ҳам, ҳар ҳолда ёмон ўйнамадик. Олдинлари ўз майдонимиздан чиқиб ўтишга қийналардик. Энди эса бемалол, қўрқмасдан ўтиб кетяпмиз. Кореяда эса ўз уйида қарши ҳужумда ўйнаяпти.

Терма жамоамизнинг энг катта камчиликларидан бири — иккинчи қаватдаги ўйин ва дарвозабон муаммоси эди. Айнан шу факторлар бугун яна панд берди.

Алиқулов тузалса, иккинчи қават муаммосини ҳал қилармиз. Лекин дарвозабон муаммосини Каннаваро ҳам қандай ҳал қилишни билмаса керак.

Неъматовни айбламоқчи эмасман. Биринчи ва иккинчи голларда балки айби бордир, балки йўқдир. Лекин қутқара олмади. Бизга айнан шундай вазиятларда жамоани қутқариб қоладигани керак экан.

@salimov_futbol
👍90❤18👎5😁3🔥2
Нодирхўжанинг гапига қўшиламан. 2026 йилга қадар ўринбосарлар жамоасининг ўйинлари асосий таркиб ўйинларидан эртаси куни бўлиб ўтар эди. Ва бу жуда қулай эди. Сабаби майдонга тушмаган ёш ўйинчилар эртаси куни ўринбосарлар жамоасида ўйин амалиётига эга бўлар эди.

2025 йил охирида ПФЛ барча клубларга хат жўнатиб, сўровнома ўтказди. Ўйинлар асосий таркибдан бир кун олдин бўлсинми ёки бир кун кейинми, деб. Битта ёки иккита овоз фарқи билан ўйинлар бир кун олдин бўлсин, деган клублар ғалаба қозониб, ўйинлар бир кун олдин бўладиган бўлди.

Бир кун олдин бўлсин, деган клублар қаери билан ўйлаганини билмайман-у, лекин уларнинг баҳонаси «ўринбосарлар жамоасида ўзини кўрсатган ёш ўйинчини эртасига асосий таркибга тушириш мумкин», деган важ эди.

Бу аслида СССР давридан қолган система эди.

Ҳозирги вақтда Европада бундай система ишлатилмайди.

Бу клубларнинг келтирган важлари ҳам ишламайди.

Қаранг:

1. Ўринбосарлар ўйнайдиган куни асосий таркиб базада йиғилади, яъни ётиб, ўйинга тайёргарлик кўради. Ўша кунги машғулотларда бош мураббий ҳам, асосий таркибда ўйнаши мумкин бўлган ёшлар ҳам қатнашиши керак бўлади. Бош мураббий ўринбосарлар жамоаси ўйинини бевосита кўра олмайди аксар ҳолларда. Ўйнаши мумкин бўлган ёшлар ҳам асосий жамоа билан машғулотда бўлиши керак. Сабаби машғулот учун камида 22 та футболчи бўлиши керак.

2. Бош мураббий ўз кўзи билан кўра олмаса, унинг устига ўринбосарлар таркибида ўйнаши мумкин бўлган ёшлар асосий жамоа билан машғулот ўтказса, буларни қандай кўради ва кимни кўради — ҳайронман.

3. Мураббий ўйинни кўришга вақт ҳам топади, дейлик. Лекин аксар мураббийлар асосий таркибга даъвогар ўйинчини эртаси куни ўйини бўлса, ўринбосарлар таркибига бермайди. Сабаби: «Жароҳат олиб қолса, эртага захирада ким ўтиради?» — дейди.

4. Ҳаммасини четга суриб қўйиб, хўп, ўйинчи ўйнади ҳам, дейлик. Бир кун олдин 90 дақиқа ҳаракат қилган ўйинчининг эртаси куни яна 90 дақиқа ҳаракат қилишига сиз ишонасизми? Бунга ўша клубларнинг ўзи ҳам ишонмайди. Ўйнаса, 10–15 дақиқа ҳаракат қилади, узоғи.

Энди битта-иккита ўйинчи 10–15 дақиқа ҳаракат қилиши учун қанчадан-қанча ёш ўйинчилар умумий ўйин амалиётисиз қолиб кетди.

Ўзим шахсан танийдиган иккита ўйинчи бор. Иккаласи ҳам Осиё ўйинларида ҳаракат қилган Ўзбекистон U-21 жамоасининг асосий ўйинчиларидан эди.

Шу ўзгариш сабаб иккаласи ҳам деярли ўйин амалиётисиз қолди ва бутунлай спорт формасидан чиқиб, ҳаттоки терма жамоадаги ўрнини ҳам йўқотиб қўйди. Биз билмагани ҳали қанча экан — яна Худо билади.

Баъзан ПФЛ шунақа СССРча фикрлайдиган клубларга қулоқ солмай, ўзи тўғри қарор қабул қилгани ҳам яхши экан.

Шу клублардан бир статистикани сўраб кўриш керак: бир кун олдин ўринбосарлар таркибида ўйнаган ўйинчиларнинг нечтаси эртаси куни асосий таркибда ўйнаган экан?

@salimov_futbol
👍43😁10❤6🤔1
Ар-Риёддаги аэропорт ёпилибти. "Нефтчи" эртага ўйиндан кейин учиши керак.

Қандай қайтиб келади билмисларми ?
😁38🤔18❤4👍4👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шерзод Темировдан нокаут.
😱39😁30❤5🔥5👎1
Forwarded from FC PAKHTAKOR
Элит Чемпионлар Лигаси, 2-тур
ПАХТАКОР - АЛ ҚАДСИЯ

Ҳакамлар: Чой Хюн Жай, Жон Пил, Жин Хи, Хюн Жин (Корея).
ВАР: Ву Сун, Чол Жун (Корея).
Назоратчи: Муҳсин Турки (Эрон).
Комиссар: Айман Хардун (Иордания).

"Пахтакор": Назаров, Алижонов, Абдумажидов, Пуралиганжи, Таҳсин, Насруллаев, Бўриев, Мозговой, Фламарион, Ресан, Чинеду.

Захира: Қувватов, Муркаев, Мирқобилов, Саитов, Ибрагимов, Абдукаримов , Ҳамдамов, Абдуллаев, Каримов, Собирхўжаев, Ҳуссайн, Бозоров.

"Ал Қадсия": Кастилс, Тикри, Вейгл, Нандез, Жувайр, Рейндерс, Алварез, Баа, Диабате, Ретеги, Кинонес.

Захира: Кассар, Сунюр, Аммар, Салим, Қаҳтони, Жабер, Эяд, Сангаре, Сияҳи, Сани.
❤8👍6🤔5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу каби видеолар инстаграмда трендга чиқиб кимдир "яхшимас" деяпти. Кимдир "нормал ҳолат" деяпти.

Сизнингча ?

Менимча Роналду нафақат мухлислар балки футболчиларнинг ҳам кумири ҳисобланса керак ва бу табиий ҳол.

@salimov_futbol
👍228👎59😁28❤11👏2🤔1
Кеча "Ал Насср" жамоаси менежери билан гаплашган эдим.

"Роналду келиш келмаслигини фақат мураббий ҳал қилади" деди.

Катта эҳтимол келади.

"Келиш келмаслиги аниқ бўлиши билан албатта сизга айтаман" деди.

Так что каналдан олифтагарчилик қилиб чиқиб кетавермасдан канални кузатишда давом этинг😁

@salimov_futbol
😁599🔥58👍43❤25👎13🤔4👏2
"Ал Насср" раҳбарияти олиб бораётган ташкилий ишларга қараганда Роналду Тошкентга келади.

Менда билет йўқ, айтиб қўяй )

@salimov_futbol
😁139🔥13👍8❤4👌3🤔1
Ёш футболчилар ва тижорий академиялар тузоғи

Яқинда футбол мутахассислари билан суҳбатлашиб қолдим. Гап орасида 2000-йилларда порлаб чиққан, аммо эрта сўнган бир ёш талант эгаси ҳақида сўз очилди. Кўпчилик мутахассислар ундан келажакда зўр футболчи етишиб чиқишини башорат қилишганди. Аммо, минг афсуски, отанинг ишга ноўрин аралашуви бу умидларни чиппакка чиқарди. Ота ўз ўғлини чет элда ўйнатаман, деган хаёлга бориб, уни қайсидир хорижий академияга олиб кетишга қарор қилади.

Бунинг учун ҳатто оила яшаб турган ягона уйини ҳам сотади. Натижа эса аянчли: уй ҳам йўқ, боладан профессионал футболчи ҳам чиқмади.

Хўш, нега бундай бўлди? Бугунги кунда "Ўғлингизни фалон машҳур клубнинг академиясига ўқишга жойлаштирамиз", деб ваъда берадиганлар талайгина.

Билиб қўйинг, бундай таклифларнинг деярли барчаси шунчаки тижорий лойиҳалардир. Улар кўпинча машҳур клубларнинг номини франшиза сифатида ижарага олиб, болаларни профессионал спортга тайёрлашдан кўра, ота-оналарнинг орзулари орқали пул ишлашни кўзлайдиган пуллик футбол мактаблари ҳисобланади. Бу академиялар сифат учун эмас, ота-оналардан олинадиган маблағ ҳисобига кун кўриш учун ишлайди.

Ҳақиқий профессионал клуб академиялари эса бундай иш қилмайди. Агар улар ҳақиқатан ҳам иқтидорли болани топса, оиладан пул талаб қилмайди, аксинча, барча таълим ва яшаш харажатларини клуб ўз бўйнига олади. Уларнинг мақсади пул топиш эмас, балки асосий таркиб учун юқори савияли футболчиларни етиштириб беришдир ва улар четдан исталган ўйинчини шунчаки пул эвазига қабул қила олмайди.

Бунинг сабаби — халқаро футбол қоидалари. ФИФАнинг вояга етмаган футболчиларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Трансфер регламентининг 19-моддасига кўра, футболчи 18 ёшга тўлмагунича у билан хорижий клуб ўртасида профессионал шартнома тузиб бўлмайди. Бу қоиданинг фақатгина бир қатъий истисноси бор: футболчининг оиласи футболга тааллуқли бўлмаган сабаблар билан (масалан, ота-онанинг бошқа ишга ўтиши) ўша давлатга кўчиб келган бўлиши керак.

Шундагина профессионал академиялар 18 га тўлмаган хорижлик футболчини ўз сафларига қўша оладилар.

Фарзандининг келажаги учун уй-жойини сотиб, охир-оқибат ҳам маблағдан, ҳам боланинг психологик барқарорлигидан айрилган оилалар тарихи барчамизга сабоқ бўлиши керак. Ота-оналар ҳақиқий селекция ва тижорий лойиҳанинг фарқига боришлари шарт. Ҳар хил ялтироқ рекламаларга ва агентларнинг қуруқ ваъдаларига ишониб, пулингизни ҳам, фарзандингизнинг келажагини ҳам йўқотманг.

@salimov_futbol
👍35❤7👏5
21 асрда ҳакамлар футбол майдонида хоҳлаган ишларини қила олишлари бу ақлга сиғмайдиган ишдир.

Ҳудди шаҳар бедарбозаю уларга ҳамма нарса мумкиндак.

Кўча қонуни 🙄
🔥72👍38👎12🤔8
Қозоқистонда ишкал.

"Актобе" - "Ордабаси" учрашуви вақтида "Актобе" мухлислари "Ордабаси" футболчилар ва мухлисларига "Ўзбеклар" деб бақиришган ва байроғимизни чизиб жуда бир ҳунук ифода қилишган. (Байроқни расмини атай қўймадим).

Кўпчилик Ўзбеклар деб бақиришганини хақорат деб тушунишибти. Мен эса аксинча тушундим.

Ҳатто Қозоқлар ҳам Чимкент бу асли Ўзбекларнинг ерлари бўлганини лекин болшевиклар уларга бериб юборганини билиб тан оляпти деб тушундим.

Қайтариб берсин жон деб оламиз)

@salimov_futbol
👍162🔥34❤23😁15👎5👌4🤔3
«Актобе» — «Ордабаси» ўйинида баннер кўтарган қизларнинг ота-оналари жаримага тортилди.

Қозоғистон полицияси провокацион баннер кўтарган вояга етмаган қизларнинг шахсини аниқлади. Қизлар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилиб, ота-оналар фарзанд тарбиясидаги мажбуриятларини бажармагани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

@salimov_futbol
👍160❤10😁4
"Пахтакор" - "Ал Насср" ўйини билетлари ticket.uz сайтида сотувга чиқди.

Ўйинга билетни сотиш ва тақсимот ҳуқуқи тўлалигича iticket.uz га тегишли. Мендан билет сўраманглар барака топгурлар )

@salimov_futbol
😁51👍10❤2😱1