Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Forwarded from Rasmiy axborot
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган Карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг Вақтинчалик тартиби ҳақида маълумот берилди.

🔔 Мазкур тартибга мувофиқ йўловчиларга қуйидаги талаблар қўйилади:

❗️Рейсларга чиқиш истагида бўлган йўловчилар коронавирус инфекциясига тест топшириши лозим.

⏳Бунда Санитария-эпидемиологик осойишталиги маркази томонидан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганига 120 соатдан кўп бўлмаган ва таҳлил натижаси “манфий” эканлиги ҳақидаги маълумотномага эга бўлган йўловчилар рейсларга қўйилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Барча йўловчилар аэропорт ва темир йўл вокзаллари ҳудудига киришдан олдин тана ҳарорати ўлчанади.

😷 Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлмаган йўловчилар дезинфектор ёрдамида зарарсизлантирилади ҳамда ҳаво ва темир йўл транспортларига бир марталик ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларда киритилади.

❌ Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлган йўловчиларга авиа ва темир йўл хизматларидан фойдаланишга рухсат берилмайди.

💰Бундай ҳолатларда йўловчига чипта пули белгиланган тартибда қайтариб берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Йўловчилар аэропорт ва темир йўл вокзалларида ижтимоий масофани сақлашлари ҳамда йўналтирувчи махсус тасмалар бўйлаб ҳаракатланишлари шарт.

🚫 Аэропорт ва темир йўл вокзалларида умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва савдо шаҳобчаларининг фаолият юритишига йўл қўйилмайди. Йўловчилар савдо автоматларидан фойдаланишлари мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

🚧 Йўловчилар ҳаво кемаларига ва темир йўл вагонларига ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштирилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

📲 Авиа ва темир йўл қатновларига электрон чипталар онлайн тарзда сотилади.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Rasmiy axborot
Аввал хабар қилганимиздек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган Карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг Вақтинчалик тартиби ҳақида маълумот берилди.

❗️Самолёт ва поездда ҳаракатланувчи йўловчилар мазкур тартиб-қоидаларига риоя этишлари талаб этилади:

✈️ Йўловчиларнинг парвоз вақтида ҳаво кемаси салонида ҳаракатланишлари тақиқланади; (ҳожатхонадан фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно)

🛩 Парвоз вақтида озиқ-овқат маҳсулотлари, турли хил журнал ва газеталар тарқатилмайди; (авария ҳолатидаги ҳаракат йўриқномаси бундан мустасно).

💦 Парвоз вақтида йўловчиларга фақатгина 250 мл ҳажмдаги қадоқланган ичимлик сувлари берилади.

🚝 Йўловчиларга поезд вагонларида ўзларига тақдим этилган бир марталик ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларини ечишларига рухсат берилмайди; (йўловчиларнинг сув ичиш ҳолатлари бундан мустасно).

🚃 Йўловчиларнинг вагонлар бўйлаб ҳаракатланишлари тақиқланади; (ҳожатхонадан фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно).

🚉 Вагонларнинг ҳожатхона ҳамда тамбурларида йўловчиларнинг тўпланишларига йўл қўйилмайди.

🚞 Йўловчилар учун ҳожатхоналар санитария ва гигиена тозаловчи воситалари, антисептик воситалари билан тўлиқ таъминланади.

‼️Мазкур Вақтинчалик тартиб талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Rasmiy axborot
Коронавирус пандемияси даврида йўловчиларнинг ҳаво кемаси бортида ва темир йўл вагонларида жойлашуви ижтимоий масофани сақлаш тамойили асосида қуйидаги кўринишда амалга оширилади:

ЖОЙЛАШУВ СХЕМАСИ

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🔴 Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларидаги эпидемиологик вазият:

1. 🟢 Каттақўрғон шаҳри (хавфсиз)
2. 🟢 Каттақўрғон тумани (хавфсиз)
3. 🟢 Қўшработ тумани (хавфсиз)
4. 🟢 Нарпай тумани (хавфсиз)
5. 🟢 Нуробод тумани (хавфсиз)
6. 🟢 Пахтачи тумани (хавфсиз)
7. 🟢 Ургут тумани (хавфсиз)
8. 🟡 Булунғур тумани (ўрта хавфли)
9. 🟡 Жомбой тумани (ўрта хавфли)
10.🔴 Самарқанд шаҳри (юқори хавфли)
11.🔴 Оқдарё тумани (юқори хавфли)
12.🔴 Иштихон тумани (юқори хавфли)
13.🔴 Пайариқ тумани (юқори хавфли)
14.🔴 Пастдарғом тумани (юқори хавфли)
15.🔴 Самарқанд тумани (юқори хавфли)
16.🔴 Тойлоқ тумани (юқори хавфли)
Президент Шавкат Мирзиёев сув тошқинидан талафот кўрган Оқолтин туманида ҳам бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашди.
Тумандаги “Ҳақиқат” маҳалласида 800 хонадондан иборат 20 та кўп қаватли уй барпо этилиши таъкидланди.
Сув тошқинидан азият чеккан оқолтинликларга ҳам сертификат ва пул маблағли банк карточкалари топширилди.
Давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил пострадавший от наводнения Акалтынский район и встретился с местными жителями.
Отмечалось, что в махалле "Хакикат" данного района будет построено 20 многоэтажных домов на 800 квартир.
Сертификаты и банковские карты с зачисленными на них денежными средствами вручены и акалтынцам, пострадавшим от наводнения.
Глава государства вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #tiklanish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба туманида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказди.
– Таъмирланадиган уйлар ҳам, янги қуриладиганлари ҳам давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади, – деди давлатимиз раҳбари.
Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с жителями Сардобинского района.
- И ремонт, и строительство новых домов будут бесплатно выполнены государством, - сказал глава государства.
Каждому из более чем 4,5 тысячи домовладельцев, пострадавшим от наводнения, от имени Президента Республики Узбекистан передаются материальная помощь в размере 40 миллионов сумов и подарки в виде бытовой техники.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #tiklanish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Президент Ш.Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифининг асосий натижалари:

✅ Давлат раҳбари Сирдарё вилоятида барпо этилаётган турар жой мажмуалари қурилишини бошлаб берди.

❗️ Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингга яқин хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан:

✅ 40 миллион сўмлик моддий ёрдам;

✅ Телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.

🏬 Уй-жойлари бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун 3 та массивда жами 2 минг 640 квартирали 66 та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган.

❗️ Таъмирланадиган ва янги қуриладиган уйлар давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади.

✅ 1 сентябргача одамлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига тўлиқ кўчиб ўтади.

❗️ Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади.

✅ Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 1 минг 800 га яқин бетон панелли коттежлар замонавий таъмирланиб, ўз эгаларига топширилади.

🔵 Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарлари бошчилигида 305 та қурилиш ташкилоти ва 12 мингга яқин қурувчилар Сирдарёга етиб келган.

❗️Қиймати 2 триллион 143 миллиард сўмлик 323 та катта-кичик лойиҳалар амалга оширилади.

💼 Ушбу лойиҳалар ҳисобига Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида жорий йилда 10 мингга яқин киши иш билан таъминланади.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники