Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Самарқанд шаҳри кўчаларида рейд тадбирлари кучайтирилган тартибда давом этмоқда.

Карантиннинг барча чекловларига қатъий риоя қилинг!

Ўзингиз ва ўзгалар саломатлигига бефарқ бўлманг!

Уйда қолинг!

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланишга олиб келиши мумкин.

Қонун доирасида хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакили ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланишга олиб келиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/t.me/huquqiyaxborot
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклади.
Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик ва амалга оширилаётган ишлар алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
—
Президенты Узбекистана и Казахстана провели телефонный разговор.
Глава нашего государства искренне поздравил Президента Республики Казахстан с днем рождения.
С особым удовлетворением отмечены налаженное эффективное взаимодействие и осуществляемая практическая работа по ликвидации последствий чрезвычайного происшествия на Сардобинском водохранилище.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг вақтинчалик тартиби.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус ҳақида тайёрланган ижтимоий ролик. Ўзингиз хулоса чиқаринг.
Бугундан қатор маҳаллий йўналишларда поездлар ҳаракати тикланди

Бугун соат 07: 00 да Тошкент – Навоий – Бухоро йўналишида №762-сонли “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд Тошкент-Марказий темир йўл вокзалидан жўнаб кетди.
Соат 16:28 дан Бухоро – Навоий – Тошкент йўналишида №761-сонли “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд Тошкентга қайтади.

Шунингдек, соат 08:00 да Тошкент – Қарши йўналишида №760-сонли “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд Тошкент Марказий темир йўл вокзалидан жўнади ва шу куни соат 17: 58 дан Қарши – Тошкент йўналишида №759-сонли “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд Тошкентга қайтади.

Соат 08:05 да эса Тошкент Жанубий вокзалидан Тошкент – Андижон йўналишида №60-сонли поезд жўнаб, шу куни соат 15: 33 дан Андижон – Тошкент йўналишида №59-сонли тезюрар йўловчи поезд Тошкентга кириб келади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Транспорт вазирлиги тизимида ёшларни иш билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Айни кунлада транспорт вазирлиги тизимидаги ташкилот ва корхоналарда 132 600 га яқин ишчи ходимлар меҳнат қилишмоқда. Уларнинг 42 600 нафардан зиёди ёшлардир.

2020 йил январь-май ҳолатига кўра 600 га яқин ёшларнинг бандлиги таъминланди.
Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков муҳим савол ва мурожаатларга жавоб қайтарди.

❓Жорий йилнинг 11-24 май кунлари чартер рейсларда хориждан ҳамюртларимиз олиб келинди. Маълумотларга кўра, коронавирус бўйича эпидемиологик нохуш ҳудудларга бориб келгандан кейин экипаж аъзолари ҳам 14 кунлик карантинга олинади.

Агар шундай бўлса, республика эҳтиёжи учун шунча экипаж аъзоларини қаердан топади?

❗️Эпидемик вазият мураккаблашиб пандемияга айланган вақтда чартер рейслар амалга оширилганда экипаж аъзолари ҳам 14 кунлик карантинга олинар эди.

👨🏻‍✈️ Ҳозирда экипаж аъзолари хориж давлатларига учиб боришда ўзларининг униформаларида бўлишади, чунки самолёт салонида йўловчилар бўлмайди.

✈️ Бироқ қайтишда тўлиқ ҳимоя кийимларида бўлишади. Ушбу экипаж бир давлатдан фуқароларни олиб келгач, эртасига бошқа давлатга учиб кетиши мумкин.

🏥 Улар карантинга жойлаштирилмайди, бироқ 14 кун давомида тиббий кузатув остида бўлади.
Пахтачи туманида Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси маъсул ходимлари автотранспорт соҳасида фаолият олиб бораётган корхоналарда бўлиб, йўналишсиз таксилар фаолиятига доир қўйилган талаблар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тушунтирилмоқда:
-йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши,
- ҳайдовчи тиббий ниқобда, махсус комбинизон ва тиббий қўлқобда бўлиши,
- йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади),
- йўловчилар автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши,
- йўналишсиз такси ҳайдовчиси фақат ўз худудида бошқа худудга чиқмаган ҳолда автокорхона рўйхатдан ўтган ҳудудида ҳаракатланиши лозим.
Forwarded from Rasmiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰 Йўловчилар учун коронавирусга тест топшириш нархи ➖ 224 минг сўм

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Поезд ёки самолёт орқали ҳаракатланишни хоҳлаганларда 120 соатдан, яъни 5 кундан кўп бўлмаган муддат оралиғида коронавирусга тест топширгани ва натижа манфийлигини — вирус йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома бўлиши керак.

〰️〰️〰️〰️〰️

🧪 Тестни қаерда топшириш мумкин?

Республикадаги ОИТСга қарши кураш марказлари ва санитария-эпидимиология осойишталиги марказлари орқали топшириш мумкин.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси маъсул ходимлари Самарқанд шаҳрида автотранспорт соҳасида фаолият олиб бораётган корхоналарда бўлиб, йўналишсиз таксилар фаолиятига доир қўйилган талаблар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тушунтирилмоқда:
-йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши,
- ҳайдовчи тиббий ниқобда, махсус комбинизон ва тиббий қўлқобда бўлиши,
- йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади),
- йўловчилар автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши,
- йўналишсиз такси ҳайдовчиси фақат ўз худудида бошқа худудга чиқмаган ҳолда автокорхона рўйхатдан ўтган ҳудудида ҳаракатланиши лозим.
Эслатма: Самарқанд шаҳри қизил тоифадаги ҳудуд ҳисобланганлиги учун фақатгина етказиб бериш хизматига рухсат берилган.