Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Аэропортларни модернизация қилиш, “Uzbekistan Airways”ни хорижий компания бошқарувига бериш зарурлиги таъкидланди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидаги носоҳавий корхоналарни оптималлаштириш, вагон ва локомотив паркини янгилаш, шунингдек, ички автомобиль йўлларни реконструкция қилиш бўйича топшириқлар берилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения устойчивой работы транспортной отрасли.
Указано на необходимость модернизации аэропортов, передачи “Uzbekistan Airways” в управление зарубежной компании.
Даны поручения по оптимизации непрофильных предприятий в составе АО “Узбекистон темир йўллари”, обновлению парка вагонов, локомотивов, а также реконструкции внутренних автомобильных дорог.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #transport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш муддати узайтирилди

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди.

⏰ Унга кўра, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги гувоҳномага мажбурий алмаштириш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди (илгари 2020 йил 31 декабрь эди).

❗️Шунингдек, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (илгари 2021 йил 1 январь эди).
📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Транспорт вазирининг матбуот котиби Наврўз Ашурматов жавоби:

❓Нима учун рейсдан қайтган маҳаллий ҳайдовчи мажбурий карантинга олинмоқда, бошқа давлат ҳайдовчилари эса бемалол Ўзбекистон ҳудудида юрибди.

➡️ Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 апрелдаги 20-сонли баёнига кўра, 2020 йил 30 апрелдан республика ҳудудига кириб келаётган барча юк автотранспорт воситалари чегара ўтказиш пунктларига энг яқин жойларда ташкил этилган махсус автотураргоҳларга йўналтирилади ва ўша ерда ҳайдовчиларидан коронавирус инфекциясига тест олинади.

Тест натижалари бўйича коронавирус инфекцияси аниқланмаган тақдирда ҳаракатни тасдиқланган йўналиш чизмаси асосида давом эттиришга рухсат берилади.

Бунда, халқаро ташувларни амалга ошираётган ҳайдовчилар фақатгина махсус комбинезон, бир марталик ҳимоя ниқоблари ва қўлқоплардан фойдаланган тақдирдагина ҳаракатни давом эттириши мумкин.

Тест натижалари бўйича коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолларда ҳайдовчи ўрнатилган тартибда даволаш муассасасига олиб кетилади, агар иккинчи ҳайдовчи бўлса, у ҳайдовчи стационар карантинга жойлаштирилади.

Халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар республика ҳудудида тақдим этилган йўналиш чизмасига мувофиқ ҳаракатланишни амалга ошириши лозим.

Халқаро юк ташувчи миллий ҳайдовчилар белгиланган йўналиш доирасида юкни манзилига етказиб берганидан сўнг ўрнатилган тартибда 14 кунга ўзини изоляция қилиш чорасини кўриши шарт.

Бунда, экспортга мўлжалланган юкни ташиш талаби вужудга келган тақдирда, истисно тариқасида тест натижаларига мувофиқ халқаро ташувнинг амалга оширилишига рухсат берилади.

Халқаро юк ташувчи хорижий ҳайдовчилар Ўзбекистон ҳудудида импорт юкларни белгиланган манзилга етказиб берганидан сўнг, 10 кун муддат ичида республика ҳудудида белгиланган давлат чегара постлари орқали чиқиб кетишлари шарт.

Агар, белгиланган муддат мобайнида экспортга мўлжалланган юкни олиб кетиш имконияти мавжуд бўлган тақдирда, юкни етказиб келган манзилга энг яқин бўлган махсус авто тураргоҳларда кутиб туриши лозим.
Бугун бўлиб ўтган йиғилишда Транспорт вазирлигига “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports” АЖларини пандемия таъсиридан олиб чиқиш бўйича бизнес модель ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

✅ Мамлакатимиз транспорт корхоналари карантин чекловлари сабабли ҳозиргача 340 миллиард сўм зарар кўрган. Шу боис, карантиндан энг кўп зарар кўрадиган “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамиятларининг 122 миллион доллар кредитлари тўлов муддатлари узайтирилди, 60 миллиард сўмлик солиқ имтиёзлари тақдим этилди. Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 50 миллион доллар миқдорида айланма маблағ сифатида фоизсиз ссудалар ажратилди.

📊 Транспорт вазирлигига Европа-Хитой йўналишида юк ташиш бозорига кириш орқали қўшимча даромад олиш, жорий ва инвестициявий харажатларни оптималлаштириш бўйича топшириқлар берилди.
❗️Тиббий ҳимоя ниқобини талаб даражасида тақиб юринг!
Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигига бефарқ бўлманг!
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Грузиянинг Мустақиллик куни муносабати билан Президент Саломе Зурабишвилига табрик йўллади.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил поздравление Президенту Грузии Саломе Зурабишвили в связи с Днем независимости этой страны.

#Mirziyoyev #qutlov #Gruziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Дунёда байрамлар кўп. Ҳар бирининг ўзига хос шукуҳи, қувончи ва шодликлари бир олам. Лекин улар аро шундай байрам борки барчасидан аъло. Бу туғилган кун. Оталар, боболарга қувонч улашган бу кун ҳамиша ҳар йили такрорланади. Қувончи шодликлар ила кириб келган бу кун бизни дадиллик, шижоат ва орифлик томон ундайди.
Бугун Самарқанд вилояти транспорт соҳасида узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтган инсон – ҳурматли Фахриддин Абдусаломовичнинг таваллуд айёми.
Ҳурматли, Фахриддин Абдусаломович! Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси жамоаси Сизни донишмандлик сари қўйган яна бир қадамингиз билан муборакбод этади. Ҳамиша халқнинг севимли фарзанди, шижоатли раҳбар, меҳрибон ота ва албатта невараларнинг бир лаҳза кўрмаса соғинадиган инсони бўлиб қолинг. Ҳақ ва халқ йўлида амалга ошираётган ишларингизнинг ривожини берсин. Қаддингиз ва қадрингиз ҳамиша баланд бўлсин.
Ҳурмат билан,
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси жамоаси!
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бож тўлашдан шартли озод этиладиган товарлар рўйхати тўлдирилди

Ҳукумат қарори (322-сон, 23.05.2020 й.) билан Божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиш, озод этиш шартлари, шунингдек имтиёзларнинг амал қилиш муддатлари қўлланиладиган вақтинча олиб кириладиган товарлар рўйхатига қўшимча киритилди.

📝 Унга кўра, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишга мўлжалланган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган махсус техника ва технологик ускуналар божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этилади.

✅ Махсус техника ва технологик ускуналардан кўрсатилган лойиҳалар доирасидан ташқарида фойдаланганлик ҳолати аниқланганда, божхона тўловлари белгиланган тартибда ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида Президент коронавирус билан касалланганлар сони охирги кунларда кўпайганини қайд этди.
Эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудлар тоифасини қайта кўриб чиқиш, кунлик тест олишни кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Иқтисодиёт тармоқлари тиклангани натижасида май ойида тушумлар ва савдо ҳажми ошгани, карантин талабларига амал қилган ҳолда бу ишларни давом эттириш лозимлиги таъкидланди.
—
В начале сегодняшнего видеоселекторного совещания Президент отметил рост числа больных коронавирусом в последние дни.
Поручено пересмотреть категории территорий, эпидемиологическая ситуация в которых ухудшилась, расширить масштабы тестирования.
Отмечалось, что в результате восстановления экономики в мае вырос объем поступлений и торговли, указано на необходимость продолжения этой работы с соблюдением правил карантина.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев: “Бепарволик пандемияга қарши барча ишларимиз натижасини йўққа чиқариши мумкин”

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 26 май куни инвестиция масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Давлат раҳбари, жумладан, шундай деди:

– Кейинги кунларда коронавирус билан касалланганлар сони республикамизда ҳам кўпайганлиги қайд этилмоқда.
Айтиш керакки, аксарият ҳудуд ва корхона раҳбарлари, фуқароларимиз карантин чораларининг юмшатилганини “касаллик тугади” деб, нотўғри қабул қилмоқдалар.

Бугунгача чет элдан олиб келинган фуқароларимиз сони 47 мингтани ташкил этмоқда. Афсуски, уларнинг, айниқса кейинги икки ҳафта давомида кириб келганларнинг аксариятида коронавирус аниқланган.

Беморларнинг қарийб 50 фоизини ҳам хориждан келган фуқаролар ташкил этади.
Кейинги 10 кунда 3,5 минг одам ҳаво йўллари, 7 мингга яқин ватандошимиз чегара постлари орқали юртимизга кириб келиши кутиляпти. Бунга қўшимча яна 100 минг нафардан ортиғи Ўзбекистонга қайтиш истагини билдириб, навбат кутмоқда.

Фуқароларимиз қайтиб келаётган давлатлар ҳамда қўшни мамлакатлардаги вазиятнинг оғирлигини ҳисобга олиб, хотиржамликка берилиш мумкин эмас.

Бугунги кунда 40 та туман (шаҳар) “қизил”, 45 таси “сариқ” ҳудуд сифатида қолмоқда. Энг ташвишлиси, ўтган 10 кунда аҳоли ўртасида касалланганлар сони ҳам ошиб бормоқда.

Жумладан, Навоийда 57 та, Самарқандда 73 та, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 114 та шундай ҳолат аниқланган.
Айниқса, бозорлар, савдо комплекслари, банкларда ижтимоий масофага амал қилмаслик, кўча-кўйда тиббий ниқоб тақмаслик, бемалол ва хотиржам бўлиб, уйларда турли тадбирлар ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Бундай салбий ҳолатлар касалликни аниқлаш, олдини олиш ва даволаш учун қилаётган барча ҳаракатларимиз, бюджетдан олинаётган триллионлаб харажатларимиз натижадорлигини йўққа чиқариши мумкин.

Республика комиссияси вилоят ҳокимлари билан бирга бир кун муддатда эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқсин ҳамда карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритсин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда кунлик тест олиш сонини ошириши лозим. Бунда тиббиёт муассасалари, бозорлар, банклар ва аҳоли кўп жойларда назорат тестлар олишни кўпайтирсин.