Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев: “Бепарволик пандемияга қарши барча ишларимиз натижасини йўққа чиқариши мумкин”

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 26 май куни инвестиция масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Давлат раҳбари, жумладан, шундай деди:

– Кейинги кунларда коронавирус билан касалланганлар сони республикамизда ҳам кўпайганлиги қайд этилмоқда.
Айтиш керакки, аксарият ҳудуд ва корхона раҳбарлари, фуқароларимиз карантин чораларининг юмшатилганини “касаллик тугади” деб, нотўғри қабул қилмоқдалар.

Бугунгача чет элдан олиб келинган фуқароларимиз сони 47 мингтани ташкил этмоқда. Афсуски, уларнинг, айниқса кейинги икки ҳафта давомида кириб келганларнинг аксариятида коронавирус аниқланган.

Беморларнинг қарийб 50 фоизини ҳам хориждан келган фуқаролар ташкил этади.
Кейинги 10 кунда 3,5 минг одам ҳаво йўллари, 7 мингга яқин ватандошимиз чегара постлари орқали юртимизга кириб келиши кутиляпти. Бунга қўшимча яна 100 минг нафардан ортиғи Ўзбекистонга қайтиш истагини билдириб, навбат кутмоқда.

Фуқароларимиз қайтиб келаётган давлатлар ҳамда қўшни мамлакатлардаги вазиятнинг оғирлигини ҳисобга олиб, хотиржамликка берилиш мумкин эмас.

Бугунги кунда 40 та туман (шаҳар) “қизил”, 45 таси “сариқ” ҳудуд сифатида қолмоқда. Энг ташвишлиси, ўтган 10 кунда аҳоли ўртасида касалланганлар сони ҳам ошиб бормоқда.

Жумладан, Навоийда 57 та, Самарқандда 73 та, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 114 та шундай ҳолат аниқланган.
Айниқса, бозорлар, савдо комплекслари, банкларда ижтимоий масофага амал қилмаслик, кўча-кўйда тиббий ниқоб тақмаслик, бемалол ва хотиржам бўлиб, уйларда турли тадбирлар ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Бундай салбий ҳолатлар касалликни аниқлаш, олдини олиш ва даволаш учун қилаётган барча ҳаракатларимиз, бюджетдан олинаётган триллионлаб харажатларимиз натижадорлигини йўққа чиқариши мумкин.

Республика комиссияси вилоят ҳокимлари билан бирга бир кун муддатда эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқсин ҳамда карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритсин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда кунлик тест олиш сонини ошириши лозим. Бунда тиббиёт муассасалари, бозорлар, банклар ва аҳоли кўп жойларда назорат тестлар олишни кўпайтирсин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бизнинг энг катта ҳаракатимиз - одамларни соғ-саломат сақлаш ва, шу билан бирга, иқтисодиётни тиклаш
Мамлакатимиз ҳукумати томонидан хорижий давлатларда оғир аҳволда қолган фуқароларни Ватанга қайтариб олиб келиш чоралари кўрилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаларига асосан тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ Uzbekistan airways авиакомпанияси томонидан 25 май куни амалга оширилган “Тошкент - Екатеринбург - Тошкент” рейси орқали 278 нафар фуқаро олиб келинди.

Бугун, 26 май куни амалга оширилиши белгиланган “Тошкент – Москва – Тошкент” рейси орқали эса 275 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

Тасдиқланган чартер рейслар жадвалига кўра мазкур ҳафта охирига қадар Санкт-Петербург, Ростов-Дон, Истанбул ва Москва шаҳарларига яна 6 та қатнов амалга оширилади.
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
СЎНГГИ 14 КУН ИЧИДА 49 042 НАФАР ШАХС КАРАНТИНГА ОЛИНГАН, 734 НАФАР ФУҚАРОДА КОРОНАВИРУС АНИҚЛАНГАН

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда хориждан келган ёки касалликка гумон қилинган фуқароларни 14 кун давомида стационар ва уй карантинига олиш муҳим ўрин тутади.

Шу боис, бу борадаги саъй-ҳаракатларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Сўнгги 14 кунни таҳлил қиладиган бўлсак, ўтган даврда 17 та чартер рейслар билан олиб келинган 4056 нафар, чегара ўтказиш постлари орқали мамлакатимиз ҳудудига кириб келган 11 216 нафар ҳамда мулоқотда бўлганлар билан биргаликда ҳисобланганда жами 20 035 нафаро фуқаролар стационар карантинга олинган, – дейди вазирлик бошқарма бошлиғи Бахромжон Игамбердиев. – Шу даврда мамлакатимизда 734 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган бўлса, шундан 283 нафари Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманидаги Карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасидан тасдиқланди.

Таҳлилларга кўра, хориждан чартер рейслар билан олиб келинганлар орасида энг кўп касалланганлар 14 май куни Санкт-Петербург шаҳридан олиб келинган фуқароларда аниқланиб, 86 нафарни ташкил этди.

Чегара ўтказиш постлари орқали кириб келганлар орасида энг кўп касалланиш ҳолати эса Қозоғистон Республикасидан “Ғишткўприк” чегара постидан кириб келган фуқаролар орасида аниқланди. Уларнинг сони 99 нафар.

– Эътиборли жиҳати, хориждан чартер рейслари билан олиб келинаётган, чегара ўтказиш постлари орқали юртимиз ҳудудига кириб келаётган, шунингдек, касалланганлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этилган ҳолда карантин муассасаларига жойлаштирилмоқда, – дея сўзида давом этади Бахромжон Игамбердиев. – Шахсий гигиеник ва бир марталик воситалар билан таъминланиб, мунтазам тиббий кузатувга олинади. Шу ўринда унутмаслик керакки, айни пайтда давлат бюджетидан стационар шароитда тиббий кузатувда бўлган ҳар бир фуқаронинг бир куни учун ўртача 153 минг 700 сўм сарфланмоқда. 14 кунлик карантин кузатуви муддати давомида касаллик аниқланмаган ва карантин муассасасида касалланганлар билан мулоқотда бўлмаган фуқаролар махсус ажратилган транспорт воситаларида ўз манзилларига етказиб қўйилмоқда. Умуман олганда, стационар карантинга олишдан тортиб, карантин муддати тугагач, фуқароларни ўз уйларига етказиб қўйишгача бўлган барча харажатлар давлат бюджетидан тўлиқ қопланмоқда.

‼️Эслатиб ўтамиз, стационар ва уй карантинига олиш тадбирлари бошланган илк кунлардан айни пайтга қадар карантинга олинган жами 394 181 нафар фуқародан 348 292 нафари карантиндан чиқарилган. Шундан, уй карантинига олинган 305 044 нафар фуқародан 280 006 нафари чиқарилган. Стационар карантинга олинган 89 137 нафар фуқародан эса 68 286 нафари чиқарилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясига қарши курашишдаги кенг қамровли чеклов тадбирлари (карантин)ни амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик учун Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Бош прокуратура, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва Республика махсус комиссиясининг барча аъзоларига чуқур миннатдорчилик билдиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллий вақат билан соат 21:30 да Uzbekistan airways авиа компаниясининг Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

Хорижий давлатларда оғир аҳволда қолган фуқароларни Ватанга олиб келиш бўйича тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ амалга оширилган Тошкент - Москва - Тошкент рейси билан ҳамюртларимиз Ўзбекистонга олиб келинди.

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар белгиланган тартибда 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.


Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Жараён. Самарқанд вилоят Транспорт бошқармаси томонидан Нарпай туманидаги Чорбоғ ҳамда Жалойир қишлоқларида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни бандлигини таъминлаш мақсадида 20 та оилага 25 донадан жами 500 дона жўжа тарқатилди.
28 май куни Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент ҳамда Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишида чартер рейслари амалга оширилади.

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар белгиланган тартибда 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.
Президент Шавкат Мирзиёев туризм ва давлат активларини хусусийлаштириш соҳаларидаги лойиҳалар билан танишди.
“Яшил” ҳудудлар ўртасида ички туризмга рухсат бериш, енгил конструкцияли дам олиш масканларини ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди. Туризм соҳасига қўшимча имтиёзлар белгиланди.
Унумсиз ишлаётган 711 та корхонани тугатиш, 262 та корхонани қайта ташкил этиш, 500 дан зиёд бозорни хусусий секторга бериш вазифаси қўйилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами по туризму и приватизации государственных активов.
Даны указания по возобновлению внутреннего туризма между регионами с "зеленым" статусом, организации баз отдыха с использованием легких конструкций. Определено предоставление туристической отрасли дополнительных льгот.
Поставлена задача ликвидировать 711 неэффективных предприятий, реорганизовать 262 предприятия, передать более 500 рынков частному сектору.

#Mirziyoyev #taqdimot #davlataktivlari #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter