Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
❗️“Яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда ички туризм қайта йўлга қўйилади

“Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

📌 Фармонга мувофиқ, белгиланган санитария-гигиена меъёрлари ва талабларига қатъий риоя этган ҳолда 2020 йилнинг 1 июнидан “яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда ички туризм қайта йўлга қўйилади ва ёндош ташкилотларнинг (туроператорлар, турагентликлар, жойлаштириш воситалари, маданият ва маданий мерос объектлари ҳамда бошқалар) фаолияти бошланади.

♻️ Фуқароларига Ўзбекистонга киришга рухсат этиладиган мамлакатлар рўйхатини белгилаб олган ҳолда кириш туризми босқичма-босқич қайта тикланади.

🔰 Туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар, дам олиш уйлари ва б.) учун:

🔺 2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар фойда солиғи ставкаси белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтирилади;

🔺 2020 ва 2021 йил якунлари бўйича зарарларни Солиқ кодексида назарда тутилган миқдор билан чекламаган тарзда ўтказиш ҳуқуқи берилади;

🚫 2021 йил 1 январгача бўлган даврда туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.

▫️ Шунингдек, жойлаштириш воситаларига алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғимни тўлашни 2021 йил 1 январгача бўлган муддатга давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилиш ва кейинчалик уларни 12 ой мобайнида тенг қисмларда тўлаш асосида фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади.
Чартер рейсда Ўзбекистонга қайтиш истагидаги фуқаролар диққатига!

Чартер авиа рейсларга рўйхатга олиш тизмини автоматлаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан алоҳида вертуал анкета шакли ишлаб чиқилди.

2020 йил 29 май кунидан бошлаб, Ватанамизга қайтмоқчи бўлган фуқаролар, вертуал анкетани тўлдириши керак бўлади.

Агар Сиз, 2020 йил 29 май кунига қадар Бош консулхона телеграмм канали орқали чартер рейс рўйхатига олинган бўлсангиз, бу анкетани тўлдиришингиз шарт эмас. Чунки Сиз рўйхатга олингансиз.

👉🛫
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли учун яратилаётган шароитлар, фуқаролар ҳаётини яхшилаш, фаровонлигини ошириш йўлида қилинаётган ишлар билан танишиш мақсадида бугун пойтахтимизнинг Сергели тумани ва Тошкент вилоятининг Зангиота туманига боради.
Сафар чоғида кўп қаватли уйлар, саноат корхоналари, таълим ва тиббиёт муассасаларини кўздан кечириш, фаоллар билан мулоқот қилиш режалаштирилган.
—
Президент Шавкат Мирзиёев сегодня посетит Сергелийский район столицы и Зангиатинский район Ташкентской области для ознакомления с создаваемыми для населения условиями, проводимой работой по улучшению жизни и повышению благосостояния людей.
Запланировано ознакомление с многоквартирными домами, промышленными предприятиями, образовательными и медицинскими учреждениями. Также предусматривается встреча с активом.

#Mirziyoyev #safar #bunyodkorlik #Sergeli #Zangiota

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хайрулла БОЙМУРОДОВ, Самарқанд вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи:

- Пандемия муаммоси ҳаммамизники. Биргаликда ҳаракат қилсак бу касалликни олдини оламиз...
Президент Шавкат Мирзиёев Зангиота туманида барпо этилаётган кўп тармоқли шифохона қурилиши билан танишди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 504 миллиард сўм бўлиб, 33 гектарда 2 та комплекс қурилмоқда. Муассаса 2 минг ўринга мўлжалланган. Лекин 4 минг ўрингача трансформация қилиш имконияти бор.
Давлатимиз раҳбари бу ерда яратилган шароитлар билан танишди. Шифохонадан оқилона фойдаланиш, тиббиёт ходимларини рағбатлантириш муҳимлигини таъкидлади.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился со строительством многопрофильной больницы в Зангиатинском районе.
Общая стоимость проекта составляет 504 миллиарда сумов. На площади в 33 гектара строятся 2 комплекса. Больница рассчитана на 2000 коек, при необходимости может быть расширена до 4000 мест.
Глава государства ознакомился с созданными здесь условиями, отметил важность эффективного использования нового объекта, стимулирования медицинских работников.

#Mirziyoyev #safar #Zangiota #shifoxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманида барпо этилган 16 қаватли уйни бориб кўрди.
Замонавий стандартлар асосида зилзилага бардошли қилиб қурилган уй 2-3 хонали 80 та хонадондан иборат бўлиб, кам таъминланган ва муҳтож оилаларга топширилган.
Давлатимиз раҳбари Шарофиддин ва Шаҳноза Жўрабоевлар хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с 16-этажным домом, построенным в Сергелийском районе.
Дом, возведенный по современным стандартам, с соблюдением требований сейсмостойкости, состоит из 80 двух- и трехкомнатных квартир, которые были предоставлены малообеспеченным и нуждающимся в жилье семьям.
Глава государства побывал в гостях у семьи Шарофиддина и Шахнозы Джурабаевых, побеседовал с ними.

#Mirziyoyev #safar #Sergeli #uy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
⚡️Зангиотадаги янги шифохонада коронавирусни аниқлайдиган ускуна 2 соатда 90 та намунани текширади

Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Зангиота туманида барпо этилаётган кўп тармоқли махсус шифохона қурилиши билан танишди.

Давлатимиз раҳбари қабул бўлими, карантин зонаси, лаборатория ва муолажа хоналари, санитар-ювиниш жойларини синчиклаб кўздан кечирди.

🧪 Лабораторияда вирусология, биокимё ва иммунология, микробиология, паразитология бўйича энг илғор аппаратлар ўрнатилган. Масалан, амалдаги полимер занжирли реакция ускунаси 5 соатда ўртача 40 кишига ташхис қўйса, бу ердаги замонавий жиҳозлар 2 соатда 90 та намунани аниқлаш имкониятига эга.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️Телемедицина орқали туман, вилоят касалхоналари ва республика марказлари боғланиб, комплекс тизим яратилади

Президент Зангиота туманидаги кўп тармоқли махсус шифохона қурилиши билан танишар экан, видеоалоқа орқали Қорақалпоғистон ва вилоятлардаги шифокорлар билан мулоқот бўлди.

🌐 Телемедицина бўйича комплекс тизим яратиш, туманлардан вилоят касалхоналарига, ундан республика марказларига боғланиш имкониятини йўлга қўйиш, шу билан бирга, тиббиёт ходимларини бу бўйича ўқитиб, тажриба алмашувни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники