Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Кўчадан уйга кирганда нималарга эътибор бериш керак?

Ушбу видеони кўринг ва тавсияларга риоя қилинг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!
Вилоятга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича вилоят махсус комиссиясининг қарорига кўра йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга қуйидаги махсус талаблар асосидагина рухсат берилиши белгиланди.
🚕 ⏰ Йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси ҳаракатланишига фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан - 10.00 гача, 17.00 дан - 20.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида рухсат берилади.
Бунда:
👉 йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндигидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;
👉 ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;
👉 фақатгина икки нафар йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши керак;
👉 автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) ҳаракатланиши шарт.
❌ Шу билан биргаликда, жорий йил 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, шунингдек, автотранспорт воситаларининг, (махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар бундан мустасно) шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Фарғона туманидаги керамика маҳсулотлари заводи
📥 Карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан келиб тушаётган савол ва мурожаатларларга Ички ишлар вазири матбуот котиби, Вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шоҳруҳ Ғиёсов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

❓ Вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари ёпиладиган бўлса, Тошкент шаҳрида рўйхатда турувчи шахслар вилоятлардан келиб, пойтахтга кира олишадими?

✍️ Жавоб: Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 34-сон йиғилиш баёнининг 2-банди биринчи хатбошининг биринчи кичик бандига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситаларининг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) тўхтатилган бўлиб, бунда Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб чиқиш бундан мустасно эканлиги белгиланган.

❓ 6 ёшли набирам Тошкент шаҳрида Эндокринология марказида қандли диабет касаллигининг 1-тури бўйича даволанмоқда. Муолажалар тугаб уйга жавоб берилса, мен Фарғона вилоятидан бориб, набирамни олиб келишим учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

✍️ Жавоб: Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 34-сон йиғилиш баёнига илова қилинган “Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати”нинг 3-бандига кўра, фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатига махсус рухсатномалар талаб этилмайди.

❓ Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун Бухоро шаҳрида ўқидим. Ҳозирда вақтинчалик Тошкент шаҳрида яшаяпман. Биринчи имтиҳон карантин сабабли қолдирилган ва июлб ойининг ўрталарига белгиланган эди. Бироқ яна карантин чоралари кучайтирилди.Нима қилсам бўлади? Қаерда ва қандай имтиҳон топширишим мумкин?

✍️ Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли қарорига асосан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун Сиз доимий яшаш жойингиздаги ҳудудий ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмасига мурожаат қилишингиз, назарий ва амалий имтиҳон топширишингиз, имтиҳондан ижобий ўтган тақдирда ҳайдовчилик гувоҳномангизни олишингиз мумкин.

❓ Пропискам Тошкент шаҳарда. Лекин, ўзим шаҳар чегарасидан 500 метр узоқликда – Қибрай туманига қарашли ҳудудда яшайман. Лицензия билан кириб чиқишда муаммо бўлмайдими?

✍️ Жавоб: Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 34-сон йиғилиш баёнининг 2-банди биринчи хатбошининг учинчи кичик бандига кўра, автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга фақатгина куннинг муайян вақтида (07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача) тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланиши мумкин. Бунда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши давомида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш талаб этилиши белгиланган.
Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат қилиш бўлими инспекторлари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳамкорликда йўналишсиз таксиларда республика махсус комиссияси томонидан қўйилган талабларга амал қилиниши юзасидан назорат тадбирлари олиб боришмоқда.
Унда асосий эътибор йўналишсиз таксиларнинг талаб даражасида жиҳозланиши ва карантин қоидаларига риоя этилишига қаратилмоқда.
Бундан ташқари, йўловчиларга хизмат кўрсатувчи транспорт воситаларини меъёр талабларида дезинфекция қилишга эътибор қаратилмоқда.
Юқорида кўрсатилган талабларга амал қилмаган йўналишсиз таксилар ҳайдовчилари Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ходимлари томонидан огоҳлантирилмоқда.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ ушбу ҳафтада қуйидаги чартер рейслари амалга оширилади.

13 июль Сеул – Тошкент – Сеул (Asiana airlines)

13 июль Тошкент – Москва – Тошкент (Uzbekistan Airways)

14 июль Варшава – Тошкент – Рига (SmartLynx Airlines)

15 июль Москва – Тошкент – Москва (Ural airlines)

16 июль Истанбул – Тошкент - Истанбул (Turkish airlines)

16-17 июль Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент (Uzbekistan Airways)

19 июль Тошкент – Владивосток - Тошкент (Uzbekistan Airways)


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Самарқанд вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари ва COVID-19 коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлил олиш муассасалари ҳақида маълумот
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юк автомашиналари "Қамчиқ" довонига чиқишдан олдин Тошкент вилояти ҳудудида тарозида ўлчаниб, вазни рухсат этилган оғирликдан юқори бўлганлари ортга қайтарилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Олим ва педагоглар учун бунёд этилган уйлар
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат қилиш бўлими инспекторлари вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда республика махсус комиссияси томонидан йўналишсиз таксиларга қўйилган талабларнинг ижроси юзасидан рейд тадбирлари олиб боришмоқда. Шу билан биргаликда дезинфекция ишларининг амалга оширилиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 139-сонли қарорида белгиланган талабларга амал қилиниши борасида назорат ўтказилаяпти. Ҳайдовчи ва автотранспорт корхонаси раҳбарларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича вазифа юклатилаяпти.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати