Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўлни совунлаб ювиш вирусдан ҳимояланишнинг самарали усулларидан бири.
Президент Шавкат Мирзиёев видеоконференцалоқа орқали нефть-газ кимёси саноати, электротехника ва фармацевтика тармоқларидаги янги лойиҳалар билан танишмоқда.
Мамлакатимиз хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаб, уларни монетизация қилиш йўлидан бормоқда. Импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариб, иқтисодий самарадорликни ошириш чоралари кўрилмоқда.
Айни пайтда давлатимиз раҳбари тармоқ мутасаддиларининг бу борадаги ҳисоботларини тингламоқда.
—
В режиме видеоконференцсвязи Президент Шавкат Мирзиёев знакомится с новыми проектами в нефтехимической промышленности, электротехнической и фармацевтической отраслях.
Наша страна идет по пути глубокой переработки и монетизации сырьевых ресурсов. Принимаются меры для повышения экономической эффективности путем производства импортозамещающей и экспортоориентированной готовой продукции.
Глава государства заслушивает соответствующие отчеты ответственных лиц.

#Mirziyoyev #taqdimot #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мурожаатлар эътиборсиз қолмаслиги керак.
Президент нефть-газ кимёси, электр техникаси ва фармацевтика саноатидаги янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг биринчи ярим йилликдаги фаолияти якунлари ҳам муҳокама қилинди.
Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Давлатимиз раҳбари мазкур уч тармоқни жадал ривожлантириш, уларнинг иқтисодиётдаги улушини ошириш, шунингдек, коронавирус пандемияси шароитида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар қўйди.
—
Президент ознакомился с новыми проектами в нефтегазохимической, электротехнической и фармацевтической отраслях.
Также обсуждены итоги деятельности АО «Узбекнефтегаз» за первое полугодие.
Заслушаны отчеты руководителей ответственных министерств и ведомств. Глава государства поставил конкретные задачи по ускоренному развитию этих трех отраслей, увеличению их доли в экономике, а также обеспечению их стабильной работы в условиях пандемии коронавируса.

#Mirziyoyev #taqdimot #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Rasmiy axborot
​​❗️Касаллик аломати бўлмаган беморлар уйда қандай даволанишлари керак? Эксперт тавсиялари

Кун.уз сайти мухбири Аброр Зоҳидов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова билан суҳбатлашди:

➖ Бемор барча кўрсаткичлар бўйича уйда даволанишга мос деб топилди. Энди унга қандай тавсиялар берилади?

➖
Бунда бемор ва унинг қариндошлари қуйидагиларга аҳамият беришлари шарт:

☑️ Биринчи навбатда бемор алоҳидаланиши, хонага кириш ва чиқиш қатъий чегараланиши керак.

☑️ Иккинчидан, ажратилган хона деразалари бор, шамоллатиш имконияти бўлиши шарт. Бу хона кунига 3-4 маҳал шамоллатилиши ёки дераза ойнаси кўп вақт очиқ бўлиши керак. Кондиционерлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш зарур, чунки улар хонадаги ҳавони қуритиш билан бирга, нотўғри фойдаланилганда шамоллашга сабаб бўлиши мумкин.

☑️ Учинчидан, хонада ҳар 2-3 соатда намли тозалаш ишлари ўтказилиши зарур. Бу билан бемордан ҳаво томчи йўли билан ажралган вирусни турли сатҳларга ўтириб қолиши ва шу орқали оиланинг бошқа аъзоларига юқишининг олди олинади.

☑️ Тўртинчидан, беморнинг шахсий буюмлари (идиш-товоқ, сочиқ, кийим-кечак) 60 даражадан юқори ҳароратдаги сувда алоҳида ювилиши ва зарарсизлантирилиши керак.

☑️ Бешинчидан, ҳаво иссиқлигини аҳамиятга олган ҳолда, кунига 3-5 литргача илиқ ҳолдаги суюқлик ичилиши керак. Бунда совуқ ва газли, ширин ичимликлар қатъий ман қилинади. Суюқликлар асосан минерал сув, илиқ чой (лимонли, занжабилли, қоқили чой), компот, турли доривор ўсимликлар дамламаси бўлиши мумкин.

🥃 Суюқликнинг кўп миқдорда берилиши вируснинг таъсиридаги заҳарланиш — интоксикацияни камайтириш билан бирга, қоннинг қуйилиб қолишига йўл бермайди. Суюқ қон орқали шифобахш ўтлар, озиқ-овқат орқали олинган витамин ва минераллар ҳар бир органга тўлиқ етиб боради.

☑️ Олтинчидан, бемор кунига камига 5 маҳал овқатланиши зарур, бунда соат 11:00 ва 16:00да толма чой берилади. Асосан суюқ овқатлар, кунига 400 граммдан кам бўлмаган мева ва сабзавотлар, сут маҳсулотлари ва кўкатларни истеъмол қилиши зарур. Ёғли, қовурилган, аччиқ, шўр ва ярим ҳолда тайёр овқатлар (ҳот-дог, гамбургер, чипс ва бошқалар) хамир таомлардан вақтинча воз кечиш керак.

🍏🥕 Бахтимизга ҳозир айни пишиқчилик мавсуми. Мева ва сабзавотларга алоҳида аҳамият қаратиш зарур, чунки улар табиий витаминлар манбайи ҳисобланиб, айниқса вирус юққан даврда таркибида С витамини кўп бўлган наъматак, олма, петрушка, укроп, қизил булғор қалампири, карам каби дармон бўлувчи маҳсулотлар ҳамма учун муҳим.

🚶🏻‍♂️Шунингдек, бемор ўринда узлуксиз ётмасдан, эрталабки бадантарбия ва кун бўйи 10 дақиқадан бир неча марта осон жисмоний машқларни бажариши керак. Бу машқлар орқали организмда қон айланиши яхшиланади ва органлар тўлақонли ишлаши таъминланади.

🚫 Бемор бу даврда алкоголь ва тамаки маҳсулотларнинг зарарли таъсири яна ҳам кўп бўлишини унутмаслиги керак.

〰️〰️〰️〰️〰️
ДАВОМИ ҚУЙИДА👇

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Кун.уз сайти мухбири ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова билан уйда даволанувчи беморларга бериладиган тавсиялар бўйича суҳбатлашди:

➖ Дейлик, касалликка хос айрим белгилар пайдо бўлди, бунда нима қилинади? Ҳозир ҳамма жойда турли-туман тавсиялар кўпайиб кетди, уларнинг қай бири тўғри?

➖
Биринчи эътибор қилишимиз керак бўлган жиҳат — ҳар бир организм ва касаллик кечиши ўзига хос ва шунга қараб даво услуби танланади. Шунинг учун шифокор назорати бежиз олиб борилмайди.

Умумий тавсияларга келсак — белгилар пайдо бўлганидан кейин, уларнинг яққоллик даражасига кўра шифокор беморнинг назорат тактикасини ўзгартиради. Бунда тана ҳарорати кўтарилса (38,5 даража ва ундан юқори ҳолатда) иситма туширувчи аспирин ва унинг муқобилларини, томоқ ва бўғимларда оғриқлар, йўтал каби белгилар пайдо бўлганда антибиотик ёки вирусга қарши препаратларни тавсия қилади.

💊 Билиб-билмай дори-дармонларни қабул қилиш орқали беморларда касалликнинг асоратланишига олиб келиши эҳтимоли бор. Масалан, иситма ёки томоқдаги оғриқни тўлиқ даволамай оғриқнигина вақтинча қолдириш ҳисобига касаллик янада чуқурроқ илдиз отиши, ёки антибиотиклар қабул килсак у вирусга таъсир қилмай, жигар, ичаклар ёки буйракка ножўя таъсир кўрсатиши мумкин.

👩🏻‍⚕️ Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам шифокор маслаҳатига қулоқ тутиш, оддий гигиена қоидаларига риоя қилиш, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаол бўлиш муҳим.

➖ Гигиеник талаблар қандай?

➖
Вируснинг зарарли таъсирини камайтириш мақсадида бемор тез-тез қўлини совунлаб ювиши, кунига имкон қадар 2 марта чўмилиши зарур. Шунингдек, қўринадиган шиллиқ қаватлар — оғиз ва бурунни илиқ ҳолдаги тузли эритма билан кунига 4-5 марта чайиб туриш муҳим, томоқни чайишда йод томизилса ҳам бўлади.

Беморда коронавирус касаллигига таалуқли бўлган ҳеч қандай белгилар бўлмаса-да, ўзида аввалдан касалликлари мавжуд бўлса, бу касалликларни даволаш муҳим, бунда доимий ичиб юрган дориларни шифокор тавсиясига кўра қабул қилишда давом этиши керак.

Касаллик аломати бўлмаса ҳам, амбулатор шароитда қолдирилган бундай беморлар оила шифокорлари томондан тизимли назоратда бўлади. Яъни оила шифокори кунига 1-2 марта бемор ва унинг қариндошлари билан телефон орқали боғланиб, унинг ҳолидан хабар олади. Мазкур ҳолатда бемор ўзида пайдо бўлган оддий белгилардан, гарчи улар аҳамиятсиз туйилса ҳам тиббиёт ходимини воқиф қилиши зарур.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Андижон шаҳридаги "Digital City" технопарки
Е-995-илова.pdf
731.7 KB
Масъул ходимлар малака оширмаган ёки малака ошириш сертификати муддати тугаган ташкилотлар рўйхати
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

❗️Коронавирусдан уйида даволанаётган беморлар бепул дори-дармон билан таъминланади

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилиши ўтказилди.

Унда 15 июль куни мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажариш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъулиятини янада ошириш, раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Махсус комиссия йиғилишида коронавирус инфекциясининг одамлар орасида кенг тарқалиши олдини олиш ва ушбу касалликка чалинган беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланди.

📌 Жумладан, пандемия даврида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш узлуксизлигини таъминлаш, коронавирусга текширувларни тезкор ва самарали ташкил этиш ва беморларни керакли дори-дармонлар билан таъминлаш бўйича биринчи галда қилинадиган ишларга эътибор қаратилди.

Комиссия йиғилишида уйида даволанаётган коронавирус беморларини бепул дори-дармонлар билан таъминлаш юзасидан қарор қабул қилиниб, уларга етказиб бериладиган дори-дармонлар руйхати тасдиқланди.

‼️ Бундан буён коронавирус касаллигидан уйида давланаётган беморларга “Гидроксихлорохин”, “Азитромицин”, “Парацетамол”, “Витамин С” каби дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни белгиланган меъёрда, бепул етказиб бериш йўлга қўйилади.

☝️Коронавирус инфекцияси бўйича тест натижалари мусбат натижа берган ҳамда касаллик енгил кечаётганлиги сабабли шифокорлар тавсиясига асосан уйида даволанаётган беморлар мазкур тиббий воситалар билан бепул таъминланади.

💊 Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда тегишли идораларга зудлик билан мазкур дори-дармонларнинг 50 мингта тўпламини шакллантириш ва уйида даволанаётган беморларга етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш вазифаси юклатилди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Пандемия муносабати билан солиқ имтиёзлари белгиланди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, жорий йилнинг 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, шунингдек, автотранспорт воситаларининг, (махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар бундан мустасно) шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.
Шу ўринда барча йўловчилардан 18-19 июль кунлари йўналишсиз таксилар ҳаракатининг тўхташи муносабати билан шанба ва якшанба кунлари режалаштирилган ишларни кейинга қолдиришни ёки бугун 17 июль куни амалга оширишини илтимос қилган бўлардик.
Ҳурматли йўловчилар! Республика махсус комиссияси қарорини эътиборга олган ҳолда уйда қолинг!
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Самарқанд вилояти транспорт бошқармасининг автотранспорт соҳасида шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро юк ва йўловчи ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича комиссиясининг 2020 йил 16 июлдаги 41-сон йиғилиш баёни қарорига мувофиқ лицензия талаблари ва шартларига риоя этмаганлиги сабабли қуйидаги лицензия варақаларининг амал қилиши 2020 йил 18 июлдан 10 (ўн) иш кунига тўхтатилади.
https://telegra.ph/10-%D0%8EN-ISH-KUNIGA-T%D0%8EHTATILGAN-LICENZIYALAR-T%D0%8E%D2%92RISIDA-MALUMOT-07-17
Бугунги видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус билан боғлиқ вазиятга яна бир бор тўхталиб ўтди.
– Бу курашда давлат ва хусусий тиббиёт тизими, барча идораларнинг доимо сафарбар ҳолатда бўлиши ва самарали ишлаши, шифокорларнинг фидойилиги, халқимизнинг онглилиги асосий қуролимиз бўлиши шарт, – деди Президент.
Тошкент шаҳри ҳокими, Бош прокурор ва бошқа мутасадди раҳбарлар ҳисобот берди.
—
На сегодняшнем видеоселекторном совещании Президент Шавкат Мирзиёев вновь затронул ситуацию вокруг коронавируса.
– Главным нашим орудием в этой борьбе должны стать постоянная готовность и эффективная работа государственной и частной медицинских систем, самоотверженность врачей, сознательность нашего народа, – сказал Президент.
Хоким города Ташкента, Генеральный прокурор и другие ответственные руководители представили отчеты о проделанной работе.

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter