Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева коронавирус инфекцияси борасида аҳолидан тушган саволларга жавоб берди:
〰️〰️〰️〰️〰️

❓Қандай клиник кўринишлар ковиднинг енгил кечиши кўринишига мансуб?

➖ Тана ҳароратининг 38 даражагача кўтарилиши (баъзи ҳолларда кўтарилмаслиги ҳам мумкин);
➖ ҳолсизлик;
➖ йўтал;
➖ бурун оқиши;
➖ томоқ оғриши,
➖ кўнгил айниши,
➖ ич кетиши,
➖ суяк ва мушакларнинг қақшаб оғриши,
➖ бош оғриғи,
➖ таъм ва ҳид билмаслик каби симптомлар киради.
〰️〰️〰️〰️〰️

❓Тез ёрдам чақирилди, лекин у факат бир одамни кўриб кетаман деди?

🚑 Тез ёрдам ўз номи билан тез ёрдам, унга келган ариза бўйича вақт ажратилади.

Шунинг учун унинг ваколатига ўша чақирувда ёздирилган беморнигина кўриш киради.

❗️Агар шу хонадонда яна бир одамнинг аҳоли критик бўлиб, шошилинч тез ёрдамга муҳтож бўлса, албатта унга ёрдам кўрсатишлари керак.
〰️〰️〰️〰️〰️

❓УАШ хабар олсин деяпсизлар, патронаж қилади, маслаҳат қилади дейсизлар, поликлиникага қачон қўнғироқ қилсанг банд, алоқа умуман йўқ-ку?!

📱Икки кун ичида Тошкент шаҳридаги 64 та оилавий поликлиникага 750 та ва ҳар бир вилоятдаги ҚВП ва КОП ларига 800 тадан мобил алоқали телефон аппаратлари тарқатилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

❓Онамнинг аҳволлари оғир, юқори ҳарорат, тез-тез йўтал, нафас қисиши қийнаяпти. Тез ёрдам чақирдик, сизда тест таҳлили йўк, деб кетишди. Шу тўғрими?

⚡️Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жорий йил 16 июлдаги 188-сон буйруғига кўра:

➖ Ковид инфекциясини аниқлаш учун таҳлил топширмаган ёки топширган таҳлилнинг натижалари манфий бўлиб, касалликнинг яққол клиник аломатлари мавжуд беморларни тез тиббий ёрдам тизими ёки ситуацион марказ, ҳамда мобил гуруҳларнинг хулосаси орқали ихтисослаштирилган барча провизор касалхоналарга ётқизилиши таъминланиши;

➖ Ковид инфекциясининг клиник белгилари билан нафас етишмаслиги, аускультатив пневмония белгилари яққол намоён бўлмаганда, беморларнинг коронавирусга лаборатор таҳлиллар бўлмаган ҳолда ҳам ковид инфекциясини билан касалланган беморлар учун ташкил этилган муассасаларга тўғридан- тўғри ётқизишга рухсат берилиши кўрсатилган.
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева коронавирус инфекцияси борасида аҳолидан тушган саволларга жавоб берди.
〰️〰️〰️〰️〰️

❓Магистартурани тамомладим. Ковидни даволаш бўйича курсда ўқимоқчиман. Қаерга мурожаат қилиш керак?

❗️Қуйидаги рақамларга боғланиб маълумот олишингиз мумкин:

☎️ 71 268 1179

📱 93 377 9776

☎️ 71 268 1744
〰️〰️〰️〰️〰️

❓Гидроксихлорохинни коронавирус инфекциясини даволашда қўллаш нотўғрилиги маълум қилинди. Чунки касалликка қарши кўрсатмалари кўп экан. Лекин нега бу препарат даволаш протоколига киритилган?

⚡️2020 йил февраль ойида француз олимлари янги коронавирусга қарши иккита мавжуд дори препаратлари: гидроксихлорин ва азитромициннинг комбинациясидан фойдаланишнинг клиник тажрибаси муваффақиятли натижаси тўғрисида маълум қилишди.

Француз олимлари гидроксихлорохин препаратини алоҳида ва антибиотик таъсирга эга азитромицин билан бирга COVID-19ни даволаш учун биринчи марта клиник тажрибадан ўтказишди.

🧪 Даволашнинг 5-кунида барча беморларда коронавирусга тест таҳлили манфий натижа кўрсатди. Яъни 5 кун ичида клиник тажрибадаги барча беморлар коронавирусдан соғайишди.

Хитойдаги тадқиқотлар ҳам безгакка қарши дори пневмония ривожланишини тўхтатишда, ўпка ҳолатини яхшилашга ва касаллик давомийлигини қисқартиришга самарали таъсирини кўрсатган.

Тадқиқот муаллифлари, коронавирусни даволаш учун ҳар куни 500 мг хлорохинни 10 кун давомида қабул қилиш етарлилигини таъкидлашган.
〰️〰️〰️〰️〰️

❓Қайси хусусий клиникалар бугунги кунда ковидга тест олишга тайёр?

⚡️ «TIBBIYOT DUNYOSI»
ташкилотлар учун

⚡️«VITROS DIAGNOSTICS»
аҳоли учун

⚡️«GENOTEXNOLOGIYA» МЧЖ
ташкилот ва аҳоли учун

⚡️ «SWISS LAB» МЧЖ
ташкилот ва аҳоли учун

⚡️«HI-TECH LABORATORIES” МЧЖ.
ташкилот ва аҳоли учун

⚡️«РАRIZODA MEDICAL SERVICE» Х/К.
Аҳоли учун

⚡️“Гемо-тест” Х/К.

⚡️«THE FREE-JOY MEDICAL LABORATORY» МЧЖ

⚡️«Мурод мед стар» Х/К

❗️Улар 16 июлдан фаолиятларини бошлашган.
ҲОКИМ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР ОРҚАЛИ ТУШГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБ ҚАЙТАРДИ

Давлатимиз раҳбари яқинда ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳокимлар жойлардаги эпдимиологик вазият ҳақида аҳолини хабардор қилиб бориши ва ижтимоий тармоқлар орқали тушаётган саволларга жавоб бериши, муҳокама этилаётган масалаларга муносабат билдириши зарурлигини таъкидлаган эди.
Ана шу талабдан келиб чиқиб, Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов брифинг ўтказди.
– Бугун ижтимоий тармоқларда қатор тушунмовчиликлар, саволларга гувоҳ бўлаяпмиз, аммо масъул корхона ва ташкилотларимиз бу савол ва фикр-мулоҳазаларга ҳали ҳам ўз муносабатини тўлақонли билдирмаяпти – деди Э.Турдимов. – Раҳбарларимиз томонидан ОАВда чиқиш қилинмоқда, бироқ бу бугунги кун талабига жавоб бермаяпти. Халқимизнинг ахборот олишга бўлган эҳтиёжини қондиришга етарли бўлмаяпти. Шу сабаб бугун брифинг ташкил этиб, билдирилган саволларга жавоб беришга қарор қилдик.
Вилоят ҳокими дастлаб, ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларда кенг муҳокама бўлган Самарқанд шаҳрида яшовчи онанинг фарзанди саломатлигидан ташвишланиб, йўллаган видеомурожаатига тўхталди.
– Биз кеча бу онанинг фикрлари ва унинг ўғли А.Мусиновнинг саломатлиги ҳақида ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали хабар бердик, – деди Э.Турдимов. – Ушбу мурожаат менга 13 июль куни телеграм мессежери орқали келган эди. Шу куннинг ўзида шифокорлар бориб, беморнинг ҳолатини ўрганди ва уни тез тиббий ёрдам машинасида вилоят юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига олиб бориб, жойлаштиришди. Зарур тиббий муолажалар қилинди ва ҳозирда беморнинг ҳолати яхши. Кеча ўзим телефон орқали Аслам Мусинов билан гаплашдим, нима бўлганини сўрадим. Айтишича, касаллик белгилари сезилганда, яъни иситмаси кўтарилиб, томоғи оғриганда у уйда даволанишга ҳаракат қилган. Аммо вазият ўнгланмаган. Мен Асламга унинг саломатлиги учун қайғурган онасидан миннатдор бўлиши кераклигини айтдим. Фурсатдан фойдаланиб, барча самарқандликлардан ўзларида коронавирус аломатларини сезганларида зудлик билан тиббиёт ходимларига мурожаат қилишларини, ўз билганларича даволанишга ҳаракат қилмасликларини сўрайман.
Биз кеча шошилинч тиббий ёрдам хизмати фаолиятини қайта кўриб чиқдик, Самарқанд тиббиёт институти қошидаги колл марказ ишини жонлантирдик. Аҳолининг тез тиббий ёрдамга ёки поликлиникаларга мурожаат қилишида, уларнинг сўровларига жавоб ёки маслаҳатлар беришда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Шунингдек, касалликка чалинган беморларни даволаш учун вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан 3,2 млрд. сўмлик 65 турдаги дори воситалари харид қилинди ва ҳозирча икки ойлик захира яратиб қўйдик. Яқин кунларда яна бир ойлик захира яратиш учун зарур чораларни кўряпмиз. Демоқчиманки, коронавирус аниқланган беморларни дори-дармон ва тиббий воситалар билан таъминлашга имкониятимиз етади. Уйида даволанадими ёки шифохонадами, касаллик қайд этилган бемор бепул дори-дармон билан таъминланади. Бу борада муаммо юзага келса, фуқаролар ижтимоий тармоқлар, ишонч телефони орқали ўзимга мурожаат қилишлари мумкин.
Брифинг давомида Э.Турдимов вилоятда коронавирусга текшириш учун олинаётган тест таҳлиллари, хусусий тиббиёт муассасаларида таҳлил олиш тартиблари, тез ёрдам ва поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари фаолияти, дорихоналардаги тақчиллик ва нарх-наво масалаларидаги саволларга ҳам батафсил жавоб қайтарди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳушёрликни унутманг, лекин ваҳимага ҳам тушманг, касалликни биргаликда енгамиз
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Covid-19 Uyda qoling | Erkinjon Turdimov: Samarqand viloyati hokimining viloyat fuqarolariga murojaati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАВСИЯ

Коронавирусдан уй шароитида қандай даволаниш мумкин?

Бу ҳақда "Ўзбекистон" телеканалининг "Ойдин ҳаёт" кўрсатуви меҳмони — тиббиёт фанлари номзоди, доцент Дилфуза Ҳасанова ўзининг зарур ва фойдали маслаҳатларини берди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётан Ўзбекистон: Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби
Ҳафтанинг биринчи иш кунини Президент Шавкат Мирзиёев пандемияга қарши кураш ишларининг танқидий таҳлилидан бошлади. Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги вазият видеоселектор йиғилишида кўриб чиқилди.
Шифохоналарни қўшимча ЎСВ аппаратлари ва бошқа ускуналар, дори-дармон билан таъминлаш, янги даволаш ўринларини кўпайтириш, ПЦР-таҳлил натижаларини тезлаштириш чоралари белгиланди.
Мутасаддиларга барча куч ва имкониятларни сафарбар қилиш топширилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев начал новую рабочую неделю с критического анализа работы по борьбе с пандемией. На видеоселекторном совещании рассмотрены ситуация в городе Ташкенте и столичной области.
Определены меры по обеспечению больниц дополнительным количеством аппаратов ИВЛ и другого оборудования, лекарствами, увеличению резервных коек, ускорению выдачи результатов ПЦР-анализа.
Ответственным лицам поручено мобилизовать все силы и возможности.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Samarqand TVR | MTRK
СамМИда "1105 call-сenter" – тиббий маслаҳат маркази иш бошлади

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича тезкор штаби томонидан Самарқанд медицина институтида "1105" қисқа рақамли “CALL-CENTER” – тиббий маслаҳат маркази фаолияти йўлга қўйилди.

Мазкур тиббий маслаҳат маркази тун-у кун - 24 соат давомида вилоятимиз аҳолисини ижтимоий-тиббий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш, “COVID-19” касаллиги белгилари пайдо бўлганда зарур маслаҳат ҳамда ахборот бериш бўйича иш олиб боради.

Марказга институт профессор-ўқитувчилари, Самарқанд шаҳридаги даволаш-профилактика муассасаларининг малакали шифокорлари ва психологлар жалб қилинган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов иштирокида брифинг
“Volkswagen Caddy”, “ISUZU D-Max” ва “Chevrolet Damas” автомобиллари базасида махсус жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомобиллари тақдим этилди
“Жиззах автомобиль заводи” Тошкент шаҳар тиббиёт муассасаларига “Volkswagen Caddy” базасида тез ёрдам автомобилларини етказиб беришни бошлайди.
Машиналар мураккаб пайтда – бутун мамлакат юқори тайёргарлик ҳолатида бўлган пандемия даврида аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Аҳолига ўз вақтида ёрдам кўрсатишга ўзининг тезкор улушини қўшиш учун “Volkswagen Caddy” базасидаги автомобиллар кейинги ҳафтаданоқ “фронт”га чиқадилар. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АЖ ахборот хизмати маълум қилди.
Бундан ташқари, Самарқанд автомобиль заводидан ҳам Isuzu D-Max пикапи базасидаги 27 та тез ёрдам машинаси шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасига топширилган. UzAuto Motors эса пойтахт ва минтақалар ҳокимликлари буюртмасига кўра Chevrolet Damas автомобили базасида тайёрланган 250 дона тез ёрдам автомобили партиясини жўнатган.
Айланма ҳаракатланиш чорраҳасига кириб келаётган транспорт воситалари айланада ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасига оид тақдимотлар билан танишди.
Қурилиш корхоналари ва объектлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, назорат жараёнларини автоматлаштириш кераклиги таъкидланди.
Йиғилишда мутасаддилар қурилиш соҳасини рақамлаштириш, очиқликни таъминлаш, шаҳарсозлик қоида ва нормаларини янгилаш борасидаги ишлар бўйича тақдимот қилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентациями по строительству.
Отмечена необходимость формирования базы данных о строительных предприятиях и объектах, автоматизации надзорных процессов.
Ответственные лица доложили о проводимой работе по цифровизации сферы строительства, обеспечению ее прозрачности, обновлению градостроительных правил и норм.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #shaharsozlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter