Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Транспорт вазирлиги инспекторлари, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги ва ИИВ ЙҲХББ ходимларидан иборат махсус ишчи гуруҳлари томонидан йўналишсиз таксилар йўл кира нархининг асоссиз равишда ошириб юбориш ва Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган карантин талабларига амал қилмасдан фаолият юритиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрида махсус рейд тадбирлари амалга оширилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

📝 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги (МЖтК) кодекснинг 17¹-моддаси олтинчи қисм билан тўлдирилди.

📌 Унга кўра, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига йўл берган ҳайдовчилар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото- ва видеоқайд этиш махсус техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда, ҳайдовчиларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш тугатилади.

💰 Шунингдек, МЖтКнинг 128⁵-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, юқоридаги транспорт воситаларининг тўсиқсиз ўтиб кетишига ҳалақит бериш бир йил давомида такрор содир этилса, 5 млн 575 минг сўм миқдорида жаримага тортилиши белгиланди (амалда 4 млн 460 минг сўм эди).

☑️ Бундан ташқари, МЖтКнинг 47-моддасига киритилган ўзгартиришлар билан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди.

▫️
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Давронбек Жуманиёзов иштирокида брифинг ўтказилди.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармасининг автотранспорт соҳасида шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро юк ва йўловчи ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича комиссиясининг 2020 йил 21 июлдаги 44-сон йиғилиш қарорига мувофиқ лицензия талаблари ва шартларига риоя этилмаганлиги сабабли қуйидаги лицензия варақаларининг амал қилиши 2020 йил 22 июлдан 10 (ўн) иш кунига тўхтатилади. Лицензиатлар зиммасига қоидабузарликларни 10 (ўн) иш кунигача бўлган муддатда бартараф этиш мажбурияти юклатилади.
https://telegra.ph/Amaldagi-licenziyalar-10-ўn-ish-kuniga-tўhtatiladi-07-23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов иштирокида навбатдаги брифинг бўлиб ўтди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд кўчаларидаги LED-экранлар орқали шифокорларга ташаккур изҳор этилмоқда
Forwarded from Times.uz
❓Коронавирусни юқтириб олган инсонлар жисмоний фаоллик билан шуғулланишлари тавсия этиладими ёки кўпроқ дам олишлари керакми?

Ушбу саволга Тошкент врачлар малакасини ошириш институти УАШ малакасини ошириш кафедраси доценти Дилфуза Ҳасанова жавоб берди:

✔️ Ҳаммаси меъёрида бўлиши керак. Касаллиги аломатсиз ёки енгил шаклда кечаётган беморлар нафас тизими функционал ҳолатини ва жисмоний фаолликни унутмасликлари керак, яъни ҳар кунги эрталабги қиздирувчи 10-15 минутлик бадантарбия машқлари жуда муҳим.

❗️Нафас гимнастикаларини кун давомида 3 марта, имкон қадар 5-10 минутдан амалга ошириш керак. Чуқур нафас олиш 6 секунд давомида ва секин нафас чиқариш 4-5 мартагача. Бу машқлар вируснинг ўпка тўқимасига мойиллиги борлиги учун ҳам яхши шамоллатилган хонада бажарилиши керак.

Нафас гимнастикасининг жуда хилма хил турлари мавжуд: Бурденко усули, Йога, Тибет усуллари. Уларни ҳар бир киши мустақил равишда ижтимоий тармоқлардан топиб, ҳар ким ўзи учун мосини танлаб, ўзлаштириши мумкин.

@koronavirusinfouz
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилиши аввалида бугун мамлакатимиз пандемияга қарши қандай кураш олиб бораётганига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Давлатимиз раҳбари фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ юртдошларимизни тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди.
Мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.
—
В начале видеоселекторного совещания, проходящего под председательством Президента Шавката Мирзиёева, отдельно затронут ход противодействия пандемии в нашей стране.
Глава государства отметил, что подписал указ о награждении группы наших соотечественников, проявивших самоотверженность в этой борьбе.
Заслушаны отчеты ответственных руководителей.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
❓Коронавирус билан касалланган беморлар қандай озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишлари керак?

Ушбу саволга Тошкент врачлар малакасини ошириш институти УАШ малакасини ошириш кафедраси доценти Дилфуза Ҳасанова жавоб берди:

🍜Ковид инфекцияси билан касалланганлар учун таомлар енгил ҳазм бўладиган, витамин, микроэлемент ва оқсилга бой бўлиши керак. Таомларни кичик ҳажмда барра салат ва кўкатлар билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади.

🥢 Булар — қайнатма шўрвалар, қийма гўштларидан тайёрланган котлетлар, тефтеллар, фрикаделкалар, балиқ гўшти, творог, сувда қайнатиб чала пиширилган тухум, дуккаклилардан тайёрланган суюқ таомлар, арпа бўтқалари.

🥤Шунингдек кўп миқдорда суюқлик ичилиши мақсадга мувофиқ. Турли мева шарбатлари, компотлар, кўк чой, лимон, смородина, занжабил, асал ва малина чойлари шулар жумласидан.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Фан билан ишлаб чиқариш узвийлигини таъминлаш, илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича вазифалар қўйилди.
"Даладан истеъмолчигача” тизимини жорий этишда кластерлар асосий драйвер бўлиши кераклиги таъкидланди.
Туманларни ихтисослаштириш, сув хўжалигини ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
—
Cостоялось видеоселекторное совещание по развитию сельского хозяйства.
Поставлены задачи по обеспечению интеграции науки и производства, совершенствованию деятельности научно-исследовательских институтов.
Отмечалось, что кластеры должны выступать драйвером внедрения системы «от поля до потребителя».
Рассмотрены также вопросы специализации районов, развития водного хозяйства.

#Mirziyoyev #videoselektor #qishloqxujaligi #suvxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Samarqand TVR | MTRK
​​Самарқанддан кимлар мукофотланди?

Президентимиз Ш.Мирзиёев 2020 йил 23 июль куни “Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” фармон қабул қилди.

Давлатимизнинг юксак фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланганлар орасида Самарқанд вилоятидан қуйидагилар бор:

I даражали «Саломатлик» ордени билан:

Жуманиязов Давронбек Хусаинбоевич - вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.

II даражали «Саломатлик» ордени билан:

Акмирзоева Сайёра Тоштемировна - вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси кичик тиббий ходими.

Боймурзаев Абдисодик Исломович - вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси инфекционист шифокори.

Ҳамроева Зебинисо Асроровна - вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси ҳамшираси.

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Азадян Георгий Дживанширович - Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси.

Сохибназаров Мударисжон Матлабжонович - вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофазани ташкил этиш бўлими техниги.

«Соғлом турмуш» медали билан

Лукмонова Гулчирой Киличевна - вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси реаниматологи.

Холиков Каюм Собирович - вилоят юқумли касалликлар шифохонаси инфекцианист-реаниматологи.

«Шуҳрат» медали билан

Ғаффорова Дурдона Илхомжоновна - вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ҳамшираси.

Нурмонова Рахима Абдуганиевна - вилоят юкумли касалликлар клиник шифохонаси хона бекаси.

Рахматуллоев Жасур Мамасолиевич - Тойлоқ тумани ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси таянч пунктлари профилактика катта инспектори.

Эргашева Севара Тулкинжоновна - вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ҳамшираси.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Инновацион ривожланиш вазирлигининг янги биноси
ҳайдовчиларга жорий йилнинг 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, шунингдек, автотранспорт воситаларининг, (махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар бундан мустасно) шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилиши тўғрисида огоҳлантириш берилмоқда.
https://telegra.ph/25-26-iyul-shanba-va-yakshanba-kunlari-jўnalishsiz-taksilar-ҳarakati-tўhtatiladi-07-24