Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Фан билан ишлаб чиқариш узвийлигини таъминлаш, илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича вазифалар қўйилди.
"Даладан истеъмолчигача” тизимини жорий этишда кластерлар асосий драйвер бўлиши кераклиги таъкидланди.
Туманларни ихтисослаштириш, сув хўжалигини ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
—
Cостоялось видеоселекторное совещание по развитию сельского хозяйства.
Поставлены задачи по обеспечению интеграции науки и производства, совершенствованию деятельности научно-исследовательских институтов.
Отмечалось, что кластеры должны выступать драйвером внедрения системы «от поля до потребителя».
Рассмотрены также вопросы специализации районов, развития водного хозяйства.

#Mirziyoyev #videoselektor #qishloqxujaligi #suvxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Samarqand TVR | MTRK
​​Самарқанддан кимлар мукофотланди?

Президентимиз Ш.Мирзиёев 2020 йил 23 июль куни “Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” фармон қабул қилди.

Давлатимизнинг юксак фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланганлар орасида Самарқанд вилоятидан қуйидагилар бор:

I даражали «Саломатлик» ордени билан:

Жуманиязов Давронбек Хусаинбоевич - вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.

II даражали «Саломатлик» ордени билан:

Акмирзоева Сайёра Тоштемировна - вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси кичик тиббий ходими.

Боймурзаев Абдисодик Исломович - вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси инфекционист шифокори.

Ҳамроева Зебинисо Асроровна - вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси ҳамшираси.

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Азадян Георгий Дживанширович - Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси.

Сохибназаров Мударисжон Матлабжонович - вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофазани ташкил этиш бўлими техниги.

«Соғлом турмуш» медали билан

Лукмонова Гулчирой Киличевна - вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси реаниматологи.

Холиков Каюм Собирович - вилоят юқумли касалликлар шифохонаси инфекцианист-реаниматологи.

«Шуҳрат» медали билан

Ғаффорова Дурдона Илхомжоновна - вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ҳамшираси.

Нурмонова Рахима Абдуганиевна - вилоят юкумли касалликлар клиник шифохонаси хона бекаси.

Рахматуллоев Жасур Мамасолиевич - Тойлоқ тумани ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси таянч пунктлари профилактика катта инспектори.

Эргашева Севара Тулкинжоновна - вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ҳамшираси.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Инновацион ривожланиш вазирлигининг янги биноси
ҳайдовчиларга жорий йилнинг 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, шунингдек, автотранспорт воситаларининг, (махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар бундан мустасно) шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилиши тўғрисида огоҳлантириш берилмоқда.
https://telegra.ph/25-26-iyul-shanba-va-yakshanba-kunlari-jўnalishsiz-taksilar-ҳarakati-tўhtatiladi-07-24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навбатдаги брифинг: Самарқанд давлат медицина институти ректори Жасур Ризаев иштирокида
⚠️ Тошкент давлат транспорт университетининг 2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди ⬆️

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фаолият хроникаси” деб номланган тўплам нашрдан чиқарилди. Унда давлатимиз раҳбарининг 2016 йил сентябрь ойидан 2020 йил 1 январгача бўлган даврдаги сиёсий фаолияти солномаси батафсил акс эттирилган.
—
В издательско-полиграфическом творческом доме "Узбекистон" вышел в свет сборник под названием «Хроника деятельности Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева». В нем подробно рассказывается о летописи политической деятельности главы государства с сентября 2016 года по 1 января 2020 года.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг
Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги
БАЁНОТИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навбатдаги брифинг: Самарқанд вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Адхам Бахрамов иштирокида
Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

❗️Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди.

Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қуйидагиларга қатъий этибор қаратиш белгиланди:

а) давлат органлари ва ташкилотларига:

👨🏻‍💻 ходимларини хатловдан ўтказган ҳолда, иш жойига фақатгина зарур бўлган мутахассисларни бевосита жалб этишга рухсат берилганини инобатга олиб, қолган ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқаришни ёхуд масофадан туриб (онлайн) ишлашини ташкил этишга тўлиқ риоя этилишини таъминлаш;

🚫 ходимларини вақтинчалик хизмат сафарига юборишни тўхтатиш;

💻 йиғилишларни фақатгина онлайн тарзида ташкил этиш;

💰ходимлар орасида коронавирус билан касалланганлар мавжуд бўлган тақдирда, улардан хабар олиш, даволаниш мақсадида зарур дори воситалари ва буюмларни харид қилиш учун ходимнинг шароитини инобатга олган ҳолда, моддий ёрдам ажратиш;

б) фуқароларга:

💍 тўй, оилавий маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказмаслик;

🚶🏻‍♂️😷 жамоат жойларида, кўча, майдон ва маҳаллаларда уч кишидан ортиқ тўпланмаслик, қатъий ижтимоий масофани сақлаш (2 метр), тиббий ниқоблар ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;

👵🏻👴🏻 ёши катта ва муайян турдаги касаллиги (қандли диабет, метоболик синдромлари, аутоимун касалликлари, қон, юрак, томир касалликлари, онкологик касалликлар ва б.) мавжуд фуқароларга коронавирус касаллиги кучли таъсир кўрсатишини инобатга олиб, 65 ёшдан ошган фуқароларни “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.
❌ Қуйидаги фаолият турларини тўхтатиш бўйича чеклов жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди:

🎡 парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

🛍 буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

🥊 🏊🏻‍♀️ спорт заллари, фитнес клуб, тренажер, бассейнлар;

🍽 умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона);

🙋🏻‍♂️ мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

🛏 🏖 санаторийлар (короновирус инфекциясидан даволанган ва реабилитация ўтаётган беморларга тиббий ёрдам ташкил этиладиган санаторийлардан ташқари), пансионатлар, болалар оромгоҳлари, хостеллар, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

💇🏻‍♀️ сартарошхона ва гўзаллик салонлари;

🚕 🚫 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно).
🚫⏳ Шунингдек, жорий йил 31 июль, 1-2 август ҳамда 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати ТЎЛИҚ ТЎХТАТИЛАДИ.

📋✋ Шу билан бирга, фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, тест ва қон топшириш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон соғлиғига ва ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар талаб этилмаслиги белгиланди ва шу муносабат билан мутасаддиларга мазкур ҳолатларда фуқароларнинг автотранспорт воситалари ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслик, зарур ҳолларда фуқароларни манзилига етказишда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан аниқ кўрсатма берилди.

📗 Мазкур чеклов махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Мамлакатдаги эпидемиологик вазият оғирлашганлиги муносабати билан, шунингдек, аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида ҳамда эпидемиологларнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда, жорий йилнинг 31 июль, 1-2 август ҳамда 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

🏠 аҳолига — «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

💼 давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга — ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.
🕵🏻‍♂️ Шу билан бирга йирик тадбиркорлик субъектларига карантин чекловлари амал қилган даврда тегишли ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо объектларида санитария-гигиена ва эпидемиологик талабларга риоя этилиши учун масъул бўлган ходим белгилаш тавсия этилади.

✅ Республика махсус комиссиясининг қарори билан Уй шароитида карантинни ташкиллаштириш тартиби тўғрисида услубий кўрсатма ҳам тасдиқланди.

❗️Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда коронавирус инфекцияси енгил, ўртача оғир ва оғир ўтаётган беморларни даволаш стандартлари тасдиқланиши ҳамда фуқароларга тавсия этиладиган дори воситаларининг ягона рўйхати шакллантирилиши белгиланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Шу билан бирга коронавирус инфекциясига қарши кураш самарадорлигини ошириш мақсадида:

💊 республикадаги барча дорихоналарни зарур дори воситалари билан таъминлаш ҳамда дорихоналарда дори воситаларининг нархлари барқарорлигини таъминлаш;

💨 🛏 коронавирус инфекциясини даволашга мўлжалланган шифохоналарни кислород билан таъминланган ҳолда шайлигини тайёрлаш;

🚑🧪 коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни клиник белгиларига асосан тест жавобларини кутмасдан тиббий ёрдамни ташкил қилиш бўйича зарур чоралар белгиланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🏥 Мутасаддиларга коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни шифохонага жойлаштиришнинг аниқ ва шаффоф мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда беморларни шифохонага жойлаштиришда ушбу мезонларга қатъий амал қилиш устидан аниқ топшириқлар берилди. Бунда, қандли диабет, онкологик, юрак қон-томир, аутоиммунлик кассаликлари, метаболик синдроми мавжуд ҳамда 55 ва ундан юқори ёшдаги беморларни биринчи навбатда шифохонага жойлаштирилиши белгиланди.

🏪 Шу мақсадда коронавирус билан касалланганларни даволаниш учун жойлаштириш муассасаларининг захирасини тайёрлаш ҳамда фуқароларни тўғри тақсимлаган ҳолда жойлаштириш мақсадида барча ҳудудларда махсус тақсимлаш марказлари фаолияти ташкил этилмоқда.