Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
⚡️Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши карантин шароитида Қурбон ҳайитини нишонлаш бўйича қуйидаги тавсияларини эълон қилади:

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Ислом дини манбалари, Республика махсус комиссияси хулосалари ва тиббиёт мутахассислари тавсияларига таянган ҳолда 2020 йилги пандемия шароитида Қурбон ҳайити – Ийдул адҳа намозини ўқиш мўмин-мусулмонларнинг зиммасидан соқит бўлишини маълум қилади.

Қурбон ҳайити куни мўмин-мусулмонларга ўз хонадонларида қуёш терак бўйи кўтарилгандан кейин тўрт ракатли нафл намози ўқишлари тавсия этилади.

🐏 Қурбон ҳайити куни имкони бор юртдошларимиз бомдод намозини ўқиб, кейин қурбонлик қилишлари тавсия этилади. Қурбонлик гўшти учга тақсимланиб, бир қисми – яқин қариндошларга, яна бир қисми – камбағал ва муҳтожларга тарқатиш, қолганини – оила аҳлига олиб қолиш мустаҳабдир. Ҳаммасини фақирларга берса ёки оилада кўпчилик бўлса, уйда қолдирса ҳам бўлади.

🕌 Бу йилги Қурбон ҳайити карантин шароитида нишонланаётгани инобатга олиб, одамлар жамланишига сабаб бўладиган урф-одатларни ташкил этмаслик, уйма-уй юриб, турли хил азахонликлар, маърака-маросимларни ўтказмаслик ва қабристонлар зиёратидан сақланишни сўраймиз. Хонадонда, оила-аъзолари билан бирга Қуръони карим оятларидан тиловат қилиб, ўтганларимиз руҳи покларига бахшида этишни тавсия этамиз.
Ассалому алайкум! Азиз юртдошим, сизни Ислом оламининг мунаввар байрами Қурбон ҳайити билан муборак этаман. Оилангизга тинчлик-тотувлик, бахт-саодат, омад ёр бўлсин! Шундай улуғ кунларда ҳар бир қилинган тилакларнинг ижобатини берсин. Яратганнинг ўзи сизу бизни, жаннатмакон юртимизни балолардан асрасин. Хонадонингиз қувончга тўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Байрамингиз қутлуғ бўлсин.
Ҳурмат билан И. Хамраев, Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда коронавирус инфекцияси борасида аҳолидан келган саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

❓ Вирус мутацияга учраши кутилмокдами ва янги пандемияга олиб келиши мумкинми?

🇷🇺🌐Россия Федерацияси ва хорижий давлатлар биолог олимлари, касалликни иккинчи тўлқинини жорий йилнинг ноябрларида кузатилиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

🧬Қайсидир манбада вируснинг мутацияси касалликни енгил кечувини келтириб чиқаради деб ҳисобласа, қайсидир олимлар мутация вирусни касаллик чақирувчи қобилиятини янада кучайтиради ва оғирроқ кечиши мумкин деган тахминий ғояларни илгари сурмоқдалар.

🔎Шахсий кузатувлар асосида айтиш мумкинки, мазкур вирус совуқ ва намгарчиликни яхши кўради, шундай муҳитда у жуда тез кўпаяди ва тарқалади ҳамда унинг касаллик чақириш хусусияти кучаяди.

☀️Иссиқ иқлим тарқалувчанликни камайтиради. Тарқалувчанлик камайгани сари вирус юкламаси камаяди ва касаллик енгил кечиши кузатилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

❓Нега ҳар-хил мамлакатларда турли карантин шароитлари жорий қилинган?

⚡️Ҳар бир мамлакат - алоҳида миллат, алоҳида халқ. Ҳар бир халқнинг ўзининг имкониятлари ва ресурслари мавжуд.

Бироқ, шунга қарамай ҳар бир мамлакат ЖССТ таркибига киради ва ташкилот тавсиялари доирасида карантин чораларини ўз шароитига мослайди.

Бундай шароитда Давлатнинг бош тамойили миллат хавфсизлигини таъминлаш, ушбу даврни мамлакат ва аҳолига имкон қадар камроқ зарар етказган ҳолда енгиб ўтиш учун барча соҳаларда имкониятлар яратиш бўлмоғи лозим.
〰️〰️〰️〰️〰️

❓Иммунитет қанча сақланиши мумкин ва қайта касалланиш мумкинми?

🦠Короновирусга қарши иммунитет ишлаб чиқилади, бу АНИҚ.

🇺🇸АҚШ давлатининг эпидемиолог мутахассиси, профессори фикрича, касалланиб тузалганларда иммунитет ҳосил бўлиши 5 йилгача етиши мумкин экан.
〰️〰️〰️〰️〰️

❓ Вирус ичимлик суви орқали юқиши мумкинми?

🚰 Йўқ, юқмайди. Кўплаб тадқиқотларга кўра коронавирус ҳаво томчилари орқали юқади.

Шунингдек, таъкидлаш лозимки, вирус турли муҳитда, масалан, совуқ ҳавода, совуқ сувда 8-12 соатгача яшовчанлигини сақлаб қолиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар бор.
〰️〰️〰️〰️〰️

❓Дезинфекция воситаси инсон саломатлигига қандай хавф туғдиради?

🧴Дезинфекция воситалари маиший уйлар ва офисларда юзаларни тозалаш ва зарасизлантириш учун мўлжалланган.

🛁Юзаларни зарасизлантириш учун дезинфекция эритмаларга гипохлорид натрий ва фаол хлор қўшилади. Кўпчиликда хлор таркибли моддаларга аллергия бор, бундай вазиятларда тўғридан-тўғри таъсирдан, яъни тери ва шиллиқ пардаларга тегишдан сақланиш керак.

🧬Қўлқоп, ниқоб ва зарур ҳолатда кўзни ҳимоялаш учун кўзойнак ҳам тақиш керак.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Дин ва эътиқод эркинлиги
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️ Айрим транспорт воситаларини олиб кириш учун акциз солиғи ставкалари бекор қилинади

🗓 2020 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади:

🚜 8701 (тракторлар);

🚐 8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари);

🚘 8703 (енгил автомобиллар);

🚛 8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов вафоти муносабати билан ҳамдардлик
—
Соболезнования в связи с кончиной Героя Узбекистана Мусы Ерниязова

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2 августдан 16 августга қадар Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар рўйхати

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун навбатдаги чартер рейсларининг жадвали тасдиқланди.
Унга кўра жорий йилнинг 2 августдан 16 август кунлари давомида 24 та рейс орқали хориждаги фуқаролар эвакуация қилинади.

2 - 16 август кунларига белгиланган рейслар жадвали:

3 август Сеул-Тошкент-Сеул
3 август Тошкент-Екатеринбург-Самарқанд
3 август Тошкент-Қозон-Самарқанд (Талабалар учун)
3 август Тошкент-Москва-Тошкент
4 август Тошкент-Истанбул-Тошкент
5 август Тошкент-Сеул-Тошкент
5 август Қоҳира-Тошкент-Қоҳира
6 август Тошкент-Дубай-Тошкент
6-7 август Тошкент - Нью -Йорк - Тошкент
6-7 август Тошкент-Токио-Тошкент
7 август Тошкент-Ростов Дон-Наманган
7-8 август Тошкент-Пекин-Тошкент (Талабалар учун)
8 август Тошкент-Санкт-Петербург-Наманган
9 август Тошкент-Москва-Наманган
10 август Сеул-Тошкент-Сеул
10 август Тошкент-Деҳли-Тошкент
10 август Қоҳира-Тошкент-Қоҳира
11 август Тошкент-Москва-Тошкент
12 август Тошкент-Сеул-Тошкент
12 август Тошкент-Қозон-Тошкент
13 август Истанбул-Тошкент- Истанбул
13-14 август Тошкент - Нью-Йорк- Тошкент
15 август Тошкент-Москва-Тошкент
16 август Тошкент-Санкт-Петербург-Тошкент

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Kun.uz мухбири Аборор Зоҳидов пульмонолог, тиббиёт фанлари доктори Дилором Раҳимова билан коронавирусдан ҳимояланиш чоралари хусусида суҳбатлашди:

❓Бугунги кунда касалликка қарши курашда иммунитетни ошириш жуда муҳим. Бунинг учун қандай осон тавсиялар берган бўлардингиз?

➖ Бу хасталик асосан юқори ва қуйи нафас олиш йўлларини зарарлайди. Иммунитети мустаҳкам бўлган инсонларда бу касалликка чалиниш хавфи жуда паст бўлади, чалинган тақдирда ҳам осон ўтказадилар.

❗️Демак, иммунитетни мустаҳамлаш зарур. Қандай қилиб? Тўғри овқатланиш, бадантарбия ва нафас машқлари орқали.

🥗 Таомномада албатта оқсиллар бўлиши, таомлар хилма-хил ва таркибида минераллар, витаминлар, айниқса С витамини кўп бўлиши лозим.

Энг муҳим 9 маҳсулот:

1️⃣ ЛИМОН.
Лимонни блендерда майдалаб, бироз шакар қўшиб кун давомида уч марта бир чой қошиқчадан истеъмол қилинг.

2️⃣ ЧАКАНДА (облепиха).
Фойдали хусусиятлари қуритилган меваларида ҳам сақланади. Ҳар куни чаканда мевасидан чой дамлаб ичинг.

3️⃣ СМОРОДИНА.
Мураббоси ҳам, музлатилгани ҳам бирдек фойдали. С витаминидан ташқари бу мевада А, В6, В12, кальций, калий, темир, магний ва натрий бисёр.

4️⃣ НАЪМАТАК.
Наъматак сиропи, меваларидан чой дамлаб ичиш жуда фойдали. Кечқурун термосга ўн дона наъматак меваси солинг ва устидан қайноқ сув қуйинг. Эртасига кун бўйи мазкур дамламадан ичиб юринг. Бу ичимлик иммунитетни кўтаради.

5️⃣ ТУЗЛАНГАН КАРАМ.
Тузланган карамга бироз зайтун мойи ва майда тўғралган бошпиёз қўшиб истеъмол қилинг.

6️⃣ ПИЁЗ.
Пиёз табиий антиботик экани барчага маълум.

7️⃣ САРИМСОҚ.
Шамоллаш ва вирусдан асрашдан ташқари, саримсоқ юрак қон-томири хасталиклари билан касалланган беморлар учун жуда фойдалидир. У қон босимини ва холестерин даражасини пасайтиради.

8️⃣ ТВОРОГ.
Уй шароитида тайёрланган творог айниқса ўта фойдали. Кунига 150 гр творогга смородина, чаканда ёки лимон қўшиб истеъмол қилиш организм учун кони фойда.

9️⃣ ТУХУМ.
Нонуштага битта тухум ейиш зарур. Унда А, В2, В5, В6, В9, В12, D, К, Н, РР витаминлари шунингдек, биотин, кальций, магний, рух, селен, мис, марганец темир — қайнатилган тухум таркибида ана шу фойдали витаминлар бўлади.

☝️Турли озиқ-овқатларга аллергияси бўлган инсонлар гипоаллерген маҳсулотлардан фойдаланишлари касаллик профилактикаси учун муҳим ҳисобланади!

〰️〰️〰️〰️〰️

🚶🏻‍♂️Бадантарбия учун энг осони — кўп юриш (3-5 км). Бунда «соғломлаштирувчи» юриш жуда катта самара беради. Юришнинг бир неча турлари бор:

◽️Сайр қилиб юриш (оддий юриш).

◽️Соғломлаштирувчи (бунга скандинавча, таёқ билан юриш ҳам киради).

◽️Спортча юриш.

〰️〰️〰️〰️〰️

🙆🏻‍♂️ Нафас гимнастикаси.

❌ COVID-19 касаллигига чалинганларга шар шишириш мутлақо мумкин эмас. Енгил нафас олиш ва айниқса чиқариш асосида бажариладиган машқлар билан бошлаш лозим ва уларни бемор доимий бажариши лозим. Бунда кўкрак қафасида зўриқиш пайдо бўлмаслиги, сатурация тушиб кетмаслиги зарур.

🗣 COVID-19 касаллигининг ўткир даврида бемор қорин орқали нафас олиш усулларини ўрганиши керак бўлади.
💫 ​​РАСМИЙ БАЁНОТ

Ҳозирда айрим сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ жойларда аҳоли қатламларига моддий ёрдам пули ажратилиши жараёнида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Бош прокуратура томонидан мазкур Фармон ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида махсус штаб тузилиб, аниқ тадбирлар белгиланди ҳамда ҳудудий прокурорларга алоҳида топшириқлар юборилди.

Прокуратура органлари томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан белгиланган пул маблағларининг тўлиқ ва ўз муддатида манзилли етказилиши алоҳида назоратга олинди, қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда қаътий чоралар кўрилиши таъминланади.

Агарда бундай ҳолатлар кузатилган тақдирда фуқаролардан тегишли ҳудуд прокуратурасига мурожаат қилиш сўралади.

Мурожаат учун телефонлар:

Андижон вилоят прокуратураси – 74 227-1007

Бухоро вилоят прокуратураси – 65 221-1007

Жиззах вилоят прокуратураси – 72 226-1007

Қашқадарё вилоят прокуратураси – 75 228-1007

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси – 61 222-1007

Навоий вилоят прокуратураси – 79 210-1007

Наманган вилоят прокуратураси – 69 227-1007

Самарқанд вилоят прокуратураси – 66 231-1007

Сирдарё вилоят прокуратураси – 67 235-1007

Сурхондарё вилоят прокуратураси – 76 223-1007

Тошкент шаҳар прокуратураси – 71 202-1007

Тошкент вилоят прокуратураси – 71 230-1007

Фарғона вилоят прокуратураси – 73 244-1007

Хоразм вилоят прокуратураси – 62 226-1007


Прокуратура органлари ҳар бир хабар юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлайди ва фуқароларимиздан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган турли асоссиз хабарларга таянмасликни сўраб қолади.

Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади
Ўзбекистон ва Афғонистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари муқаддас Қурбон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тиладилар.
Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Минтақавий кун тартибидаги энг муҳим масалалар юзасидан ҳам батафсил фикр алмашилди.
—
Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Афганистана.
Главы государств обменялись теплыми поздравлениями по случаю священного праздника Курбан хайит, искренне пожелав братским народам двух стран мира, спокойствия и благополучия.
Рассмотрены актуальные вопросы двустороннего сотрудничества. Состоялся также обстоятельный обмен мнениями по наиболее важным аспектам региональной повестки.

#Mirziyoyev #muloqot #Afgoniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
💰Ҳомийлик хайриялари ёрдами бирламчи кимларга етказилади?

📎 таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, оғир касаллари бор, кўп болали оилалар;

📎 ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларни қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган оилалар;

📎 ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;

📎 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;

📎 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

📎 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

📎 меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлган, бироқ улар ҳеч қаерда ишламайдиган ёки пандемия туфайли даромадидан вақтинча маҳрум бўлган (мавсумий ишчи, уста, мардикор, сартарош, чет элда ишини йўқотиб қайтганлар, такси ҳайдовчиси, кафе, ресторан ишчиси ва ҳ.к) ва зарур ёрдамга муҳтож оилалар.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ёшлар ишлари агентлиги матбуот котиби Нодир Абдуқодиров иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.
Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
❓Короновирус касаллиги кимларга юқмаслиги ҳақида маълумотлар мавжудми?

🌐 ЖССТ томонидан бу касалликка ҳамма чалиниши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилган.

😷🚧 Бугунги кундаги ҳолатга тўхталадиган бўлсак, ниқоб тақиб юриш ва ижтимоий масофа сақлаш ҳамда имкон қадар ўзини алоҳидалаганларга юқиш эҳтимоли пасаяди ёки вирус организмга тушиши камаяди.

🙅🏻‍♂️ Одамлар билан мулоқотни чеклаган инсонларга юқмаслиги мумкин.

❗️Лекин вақт ўтиб, ҳар бир инсон ҳаёти давомида бу инфекция билан барибир тўқнашади ва шу даврда короновируснинг касаллик чақириш қобилияти камайган бўлса енгил кечиради.

〰️〰️〰️〰️〰️
❓Ҳавонинг зарарланиши пневмония билан касалланган беморлар соғайишига қанчалик ҳалақит қилади?

🛏 Бемор алоҳида ётган хона ҳавосини тез-тез шамоллатиб туриш зарур, кун давомида 5-6 марта;

🚿 ҳар куни хонани намли тозалаш мақсадга мувофиқ;

😴 беморга тинчлик, хотиржамлик, тоза ҳаволи шароитни яратиб бериш лозим;

🍵 овқатланиш рациони тўлақонли бўлиши керак.

Булар ўз навбатида касалликдан тезроқ тузалишга имкон беради.

〰️〰️〰️〰️〰️
❓COVID-19 ўпка ҳажмига таъсир кўрсатадими?

✅ Ҳа таъсир қилади. Яъни, агар беморда МСКТ (мультисписал компьютер томография)сида ўпкада маълум фоизда жароҳатланиш кузатилса, бу меъёрий ҳажмда ўпканинг шунча соҳаси фаолияти орқада қолаётганини билдиради.

❌ Бу эса, ўпканинг шунча қисми нафас фаолиятида фаол иштирок этмаслигини билдиради.

📈 Инсон организми қайта тикланишга мойил. Доимий енгил жисмоний фаоллик билан шуғулланиш ва нафас машқларини бажариш билан ўпкани жароҳатланишидан асрашга ёки жароҳатланган соҳаларни тиклашга, ўзингизга ўзингиз ёрдам беришингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
❓Ингаляция ёрдам берадими?

⚗️ Ингаляция турли йўтал шаклларида балғамни юмшатиш ва дренажлашлашда ёки бронхоспазмларда спазмни йўқотишда турли дори-дармонларни қўллаш билан тавсия этилади.

🦠 Коронавирус билан касалланишда балғамсиз, қуруқ йўтал кузатилади.

‼️ Бундай ҳолатда ингаляция қилиш яллиғланишга ёки йўтал кучайишига олиб келиши мумкин.

☝️Шундай экан, касаллик босқичини ҳисобга олган ҳолда, ингаляцияни қўллаш қатъий шифокор тавсияси ва назорати остида тавсия этилади.
Аввал хабар қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️〰️

❓Биз кўп қаватли бинода яшаймиз, лифтдан кунига барча хонадон фойдаланилади. Қўшнилардан бирида касаллик аниқланса, улар ҳам лифтдан фойдаланишади, биз шунда лифтдан фойдаланмаслигимиз керакми?

🦠 Вирусни турли хил сатҳларда ва ҳаво зарраларида 2-3 соатдан 8-12 соатгача сақланиб туриши тўғрисида тасдиқланган маълумотлар мавжуд.

🚿 Лифтларда доимий тозалов ишларини олиб бориш, турли юзаларни, тутқичларни хлор таркибли эритмаларда ишлов бериш керак.

⚡️Лифтлардан фойдаланиш керак бўлиб қолган вақтларда, ўзини ўзи ҳимоялаш мақсадида ҳар бир фуқародан имкон қадар ортиқча юзаларга қўл теккизмаслик, уйга қайтганда аввал қўлларни совунлаб яхшилаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш талаб этилади.

〰️〰️〰️〰️
❓Мен олдинлари шамоллаганимда ҳеч ҳам тана ҳароратим кўтарилмаган, COVID-19 билан касалланганимни қаердан биламан?

⚡️Касаллик кечувини инобатга олган ҳолда, баъзи одамларда коронавирус оғир ва ўта оғир даражада кечади, бундай ҳолатларда тана ҳарорати юқори бўлиши кузатилади.

📍Баъзиларда касаллик енгил ва симптомларсиз кечади, бундай беморларда тана ҳарорати бир кундан 3-5 кунгача кўтарилиши мумкин ёки умуман бўлмаслиги ҳам мумкин.

💉Бундай ҳолатларда, COVID-19 билан касалланган ва ПЗР тести тасдиқланган беморлар билан контактда бўлганлигингиз касалланганлигингизга далолат бериши мумкин.

🔺Агарда сизда бундай ҳолат бўлса ва енгил шамоллаш аломатлари кузатилиб, тана ҳарорати кўтарилмаса, бу касалликни енгил кечуви булиши мумкин.

🩸Белгилар тузалганидан кейинги 2-3 хафталарда антитаначаларга қон топшириб кўришингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
❓Такси хизмати қанчалик хавфсиз?

🚕Хавфсизликни таъминлаш мақсадида такси билан шуғулланувчилар учун махсус талаблар мавжуд.

➖ҳайдовчи ва йўловчини касаллик юқтиришидан ҳимоялаш мақсадида шаффоф пластик ёки клёнка билан автомашина салонини иккига ажратиш;

🙎‍♂️Йўловчилар машинани орқа салонига ўтиришгани мақсадга мувофиқдир, бу билан маълум масофаланиш имконияти яратилад;

😷 Шу билан бирга, ниқобларни тақиш талабларига риоя қилган ҳолда йўловчи ва ҳайдовчи ниқобларда бўлишлари керак;

🧴шунингдек, автомашина ҳайдовчиси доимий равишда антисептик воситалардан фойдаланиши зарур.

〰️〰️〰️〰️〰️
❓Тиббий ниқобларни спирт эритмаси билан ишлов бериш мумкинми?

⛔️Тиббий ниқобларга спирт билан ишлов бермаслик керак.

❗️Тиббий ниқобларни спирт билан намлаб нафас олинганда бир қанча асоратлар ривожланиши мумкин:

▫️оғиз атрофидани тери қаватида куйиш,

▫️бурун шиллиқ қаватини шикастланиши ва ҳид билиш қобилиятини пасайиши.

〰️〰️〰️〰️〰️
❓Оиламиз аъзосида короновирус касаллиги тасдиқланса ва уйда болаларда ҳам касаллик аломатлари пайдо бўлса уларда ҳам тест ўтказиш керакми? Тест натижаси чиққунига қадар шифокор кўп суюқлик ичиринг, деб ОРС-суюклигини тавсия қилди. Лекин болаларим суюклик ичса қайт қилиб юборяпти. Бундай ҳолатда нима қилиш зарур?

⚡️Ҳозирги ҳолатда тест топшириш шарт эмас, болада касалликнинг ичак шакли ўтаётган бўлиши мумкин.

🧑‍🔬Шифокорга сувни ҳам қусаётгани ва диарея ҳолати ҳақида ҳам хабар беринг.

👶Тана ҳарорати кўтарилиши, қусиш ва диарея ҳолатлари биргаликда кечганида болада сувсизланиш ривожланиши кучаяди.

👩‍⚕️Шифокор назорати остида аввал қусишни тўхтатишга, сўнгра ОРС-суюқликларни қултумлаб ичишни кўпайтиришга харакат қилинг.

🌡Болани тана ҳарорати тушгунига қадар доимий равишда шифокор назоратида бўлиши керак. Зарурат туғилганида шифокор дори воситаларни касаллик кечувидан келиб чиқиб тасия этади.
❓«Темир дафтар» — ўзи нима у?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева муҳим саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️

📕 «Темир дафтар» — карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати;

💼 «Темир дафтар» ўз навбатида фуқаролар йиғинлари раисининг сектор ва ҳудуд раҳбари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мустаҳкамлайди;

✅ «Темир дафтар»ни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:

➖ кам таъминланган;

➖ ногиронлиги бўлган;

➖ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;

➖ якка-ёлғиз кексалар;

➖ доимий ишсиз фуқаролар;

➖ карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;

➖ оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайриб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

🗝 Масъул ходимлар ўзининг кунлик амалга оширган ишлари юзасидан «Темир дафтар»идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб боради;

🌀 «Темир дафтар»га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.
Киев - Харьков - Тошкент – Киев йўналишида чартер қатнови амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизматининг тарқатган маълумотларига кўра, AllTrip.uz компанияси Windrose авиакомпанияси билан ҳамкорликда Украинадан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган йўловчилар учун Киев - Харьков - Тошкент – Киев йўналишида чартер қатновини амалга оширади.

Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун Киев - Харьков - Тошкент чартер рейси жорий йилнинг 5 август кунига белгиланган.

Тошкент – Киев йўналишидаги чартер парвози эса 6 август куни амалга оширилади.

Авиачипта нархлари ва парвоз бўйича батафсил маълумотларни +998 78 140 00 00 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Темир йўл транспорти орқали юк ташиш имконияти, мамлакатимизнинг транзит салоҳияти ва логистика марказлари фаолияти


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
☝️Коронавирус беморлари қандай сараланади?
❗️Уй шароитида COVID-19 ни қандай даволаш керак?

Бу ҳақда АОКА залида коронавирус беморларини даволаш протоколига оид масалалр юзасидан ўтказилаётган матбуот анжмунида маълум қилинди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирокида навбатдаги брифинг ўтказилди