Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ниқоб тақиш нега муҳим? — АҚШ лабораториясида ўтказилган қизиқарли тажриба

☝️Видеода ниқоб йўталнинг ҳавода тарқалишини қандай тўхтатиши акс этган.

😷 Ниқоб тақиш баъзида ноқулай ва иссиқ... Бироқ бу одамлар ҳаётини сақлаб қолади.
Бугун осмонўпар биноларни моҳирлик ила яратиб, бунинг ортидан улкан шаҳарлар барпо қилаётган инсонлар байрами. Булар сиз ва бизга муҳташам бинолар яратувчи қурувчилардир. Ушбу санада уларнинг байрами кенг нишонланмоқда. Фурсатдан фойдаланиб уларни касб байрамлари билан муборакбод этаман. Оилавий бахт, хотиржамлик тилайман. Касб байрамингиз қутлуғ бўлсин!
Ҳурмат билан, Инатилла Хамраев, Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тахиатош иссиқлик электр станцияси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓15 августдан кейин катта тўйлар ўтказишга рухсат бериладими?

АОКА штабида ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева мавзу юзасидан жавоб берди.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармасининг автотранспорт соҳасида шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро юк ва йўловчи ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича комиссиясининг 2020 йил 7 августдаги 52-сон йиғилиш қарорига мувофиқ лицензия талаблари ва шартларига риоя этмаганлиги сабабли қуйидаги лицензия варақаларининг амал қилиши 2020 йил 10 авгуcтдан 10 (ўн) иш кунига тўхтатилади.
Лицензиатлар зиммасига қоидабузарликларни 10 (ўн) иш кунигача бўлган муддатда бартараф этиш мажбурияти юклатилади.
10 (ўн) иш кунигача тўхтатилган лицензиялар рўйхати:
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат қилиш бўлими инспекторлари томонидан амалга оширилган ишлар рақамларда
918 нафар юртдошларимиз Россиянинг Ростов вилоятидан поездда олиб келинмоқда

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия – Қозоғистон давлат чегарасидан ўтказиш масаласи бўйича Республика махсус комиссияси ҳамда Россия ва Қозогистон томони билан келишувга биноан, Ўзбекистон фуқароларини йўловчи поездлари орқали олиб келиш жараёни амалга оширилмоқда. Навбатдаги йўловчи поезди юртдошларимизни Россиянинг Ростов вилоятидан олиб келмоқда.

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 10 август маҳаллий вақт билан соат 13.20 да 918 нафар юртдошларимиз билан поезд “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнади.

Йўл давомида йўловчи поезди фақат техник кўрик учун тўхтатилади, яъни станция-вокзалларда йўловчиларнинг платформага тушишига рухсат этилмайди. Ушбу рейсда олиб келинган йўловчилар Наманган ва Тошкент вилоятларининг карантин зоналарига юборилади.
Президент аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Санитар тозалаш хизматлари қамровини 90 фоизга етказиш, соҳага хусусий корхоналарни кенг жалб этиш зарурлиги таъкидланди. Экологик назоратни кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
—
Президент провел совещание по вопросам укрепления здоровья населения, обеспечения экологической безопасности, совершенствования системы переработки отходов.
Отмечена необходимость расширения охвата услугами санитарной очистки до 90 процентов, в том числе за счет широкого привлечения в сферу частных предприятий. Особое внимание уделено вопросу усиления экологического контроля.

#Mirziyoyev #yigilish #ekologiya #chiqindi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Йўл қурилиши соҳасида Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси ташкил этилади

Бу ҳақда “Papenburg Uzbekistan” Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (471-сон, 10.08.2020 йил) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва “GP Gunter Papenburg AG” компанияси (Германия) ўртасида Ўзбекистон Республикасида йўл қурилиши учун асфальт-бетон қоришмалар, тайёр бетон буюмлар ишлаб чиқариш, шунингдек, Германия технологиялари ва асбоб-ускуналарини қўллаган ҳолда, қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Papenburg Uzbekistan” қўшма корхонаси ташкил этилади.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармасининг автотранспорт соҳасида шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро юк ва йўловчи ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича комиссиясининг 2020 йил 10 августдаги 53-сон йиғилиш қарорига мувофиқ лицензия талаблари ва шартларига риоя этмаганлиги сабабли қуйидаги лицензия ва лицензия варақаларининг амал қилиши 2020 йил 12 авгуcтдан 10 (ўн) иш кунига тўхтатилади.
Батафсил танишинг:
Жамоат транспорти ва йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш борасида вилоят транспорт бошқармаси томонидан самарали ишлар амалга оширилаяпти, десак муболаға бўлмас. Йўловчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммолар бошқарма нозирлари томонидан жойида ўрганилиб, бартараф этилмоқда. Ташувларни амалга оширишда муаммоли ҳолатларнинг олдини олиш, йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатишни ташкил қилиш мақсадида вилоят миқёсида белгиланган тартибда назорат тадбирлари ўтказилаётганлиги юқоридаги фикримизнинг исботидир.
https://telegra.ph/212-ta-avtokorhonada-234-ta-licenziya-varaқalarining-amal-қilish-muddati-10-ўn-ish-kuniga-tўhtatildi-08-10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Мисрда таҳсил олаётган ўзбек талабалари ватанга олиб келинди

10 август куни Қоҳира – Тошкент – Қоҳира йўналишида ташкил этилган чартер рейси орқали Миср олийгоҳларида таълим олаётган талабалар ва Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган ватандошлар юртимизга олиб келинди.

Мазкур рейс орқали жами 164 нафар фуқаро Ватанга қайтарилди. Олиб келинганлар орасида 2 ёшгача бўлган 7 нафар гўдак ҳам бор.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
“Москва-Урганч” йўналишида ташкил этилган махсус чартер рейс орқали 162 нафар ҳамюртимиз олиб келинди

Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун Республика махсус комиссияси томонидан Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикасига йўловчи ташиш бўйича халқаро авиаташувларни ташкил этиш тўғрисида вақтинчалик тартибига асосан туроператорлар ва авиакомпаниялар томонидан ташкил этилган “Москва-Урганч” чартер рейси орқали 162 нафар фуқаролар Хоразм вилоятига олиб келинди.

Ушбу қатнов билан келган барча йўловчилар 10 кунлик карантин даврини ўтказиш учун меҳмонхоналарга жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати