Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Туризм салоҳиятини кенгайтиришга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
– Асосий мақсадимиз туризм соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш, одамларнинг манфаатини инобатга олиб, халқимиз учун баҳаво, арзон, хавфсиз ва 12 ой давомида қулай дам олиш шароитларини яратишдир, – деди Шавкат Мирзиёев.
Йирик туризм комплекслари қуриш ва енгил конструкцияли кўчма дам олиш масканлари ташкил этиш, йўл, электр энергияси, чиқинди ташиш тизимини яхшилаш вазифалари белигланди.
—
Состоялась презентация проектов по расширению туристического потенциала.
- Наша главная цель - это, прежде всего, обеспечение верховенства закона в сфере туризма, создание просторных, доступных, безопасных и комфортных зон отдыха, позволяющих принимать гостей круглый год, - сказал Шавкат Мирзиёев.
Определены задачи по строительству крупных туристических комплексов и мобильных баз отдыха, улучшению дорог, электроснабжения, системы обращения с отходами.

#Mirziyoyev #taqdimot #turizm #Bustonliq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
15 августдан метро фаолияти қайта йўлга қўйилади

Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ 2020 йил 15 августдан бошлаб, Тошкент метрополитени фаолияти қайта йўлга қўйилади.

Соат 6-00 дан эътиборан, Тошкент метрополитенининг “Ўзбекистон”, “Чилонзор” ва “Юнусобод” линиялари доимий иш режимида фаолият юритишни бошлайди.

Метро вагонлари доимий равишда қатновга чиқишдан олдин ва ҳар бир қатновни якунлагандан сўнг тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади.

Санитария талаблари доирасида йўловчиларнинг метро станциялари ва поезд вагонлари ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар метро станцияларига киритилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитенининг “Юнусобод” линиясида янги қуриб битказилган бекатларида, шунингдек, ҳалқа метро линиясининг Дўстлик – Қўйлиқ участкасида қатновлар ҳозирча амалга оширилмайди.
⚡️⚡️Махсус комиссия мурожаати

Аввало, мамлакатимизда истиқомат қилувчи барча фуқароларга 2020 йил 10 июлдан буён жорий этилган карантин чекловларига қатъий ва интизомли равишда риоя этганлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчимиз.

Бу коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ ҳолатни барқарорлаштириш имконини яратди.

⚠️ Эртадан, 15 августдан бошлаб мамлакатимизда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида карантин чекловлари юмшатилмоқда.

‼️ Карантин қоидаларини юмшатиш уни бекор қилишни англатмайди. Касалланишлар сони кўпайишининг олдини олиш мақсадида, Комиссия фуқаролар томонидан шахсий ҳимоя чораларига қатъий риоя қилишни давом эттиришларини сўрайди. Шу жумладан:

🔘 жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш;
🔘 ижтимоий масофани сақлаш;
🔘 қўлларни мунтазам ювиш ва антисептик гигиена воситаларидан доимий фойдаланиш.

❗️Ушбу қоидаларга амал қилмаслик касалликнинг қайта авж олишига ва натижада қаттиқ карантин чоралари такроран кучга киритилишига олиб келиши мумкин.
Республика махсус комиссияси фуқароларни авторанспорт ва метрополитен хизматларидан фойдаланилганда аҳоли ўртасида ниқоб тақиш ҳамда ижтимоий масофа сақлаш режимига қатъий риоя қилишга чақиради.

‼️ Ниқобсиз юриш ҚАТЪИЯН МАН ҚИЛИНАДИ! Тартибга риоя қилмаганларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилади ва жаримага тортилади.

🧤 Турли савдо мажмуалари, бозорлар, дўконларда юрилганда қўлларни ташқи юзаларга тегишидан ҳимоялашни таъминлаш учун ҚЎЛҚОПЛАРдан фойдаланиш зарур.

✅ Европа ва Осиё мамлакатлари тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, фақатгина ИЖТИМОИЙ МАСОФАга ва мажбурий НИҚОБ ТАҚИШ РЕЖИМИГА қатъий риоя қилиниши пандемия тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.

❗️ Инфекция тарқалишига қарши биргаликда курашиш, унга қарши мустаҳкам туриш мақсадида фуқароларни юқорида айтиб ўтилган талабларга сўзсиз ва қатъий амал қилишга чақирамиз. Сизлардан огоҳ ва ўта талабчан бўлишни, дўст ва яқинларингизни ушбу қоидаларга риоя этишга ундашингизни сўраймиз.
17 август куни “Тошкент” автовокзалидан қуйидаги йўналишларда автобус қатновлари амалга оширилади.

7:40 Тошкент - Жўш 51 000
8:30 Тошкент - Навоий 52 000
8:30 Тошкент - Шофиркон 63 000
8:50 Тошкент - Хатирчи 50 000
9:30 Тошкент - Бухоро 75 000
10:00 Тошкент - Самарқанд 35 000
10:20 Тошкент - Қоракўл 73 000
10:30 Тошкент - Қарши 54 000
12:00 Тошкент – Каттақўрғон 45 000
14:00 Тошкент - Ўсмат 32 000
15:30 Тошкент – Урганч 115 000
16:00 Тошкент - Зомин 24 000
16:00 Тошкент - Қўнғирот 135 000
17:40 Тошкент - Денов 87 000
18:00 Тошкент - Бухоро 75 000
18:00 Тошкент - Нукус 100 000
18:30 Тошкент – Термиз 78 000
19:00 Тошкент – Хива 115 000
19:00 Тошкент - Денов 87 000

Ҳурматли йўловчилар! Бугунги кундаги вазият сабабли автобус қатновларининг вақтига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Маълумот учун телефон: (71) 207-87-00
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Каржавов иштирокида ZOOM дастури орқали бўлиб ўтган онлайн-брифингдан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Каржавов иштирокида ZOOM дастури орқали бўлиб ўтган онлайн-брифингда берилган саволлар юзасидан жавоблар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Ўроқов иштирокида брифинг ўтказилди

Юқори сифатли видеони YouTube ва Facebook тармоғидаги саҳифамизда кўришингиз мумкин:

YouTube: https://youtu.be/0K2xFcpwr9Y

Facebook: fb.com/sampressservice/videos/336496071044180/

Каналга қўшилинг:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
Самарқанд вилояти транспорт бошқармасининг автотранспорт соҳасида шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро юк ва йўловчи ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича комиссиясининг 2020 йил 14 августдаги 55-сон йиғилиш қарорига мувофиқ лицензия талаблари ва шартларига риоя этмаганлиги сабабли қуйидаги лицензия ва лицензия варақаларининг амал қилиши 2020 йил 17 авгуcтдан 10 (ўн) иш кунига тўхтатилади.
Батафсил: http://samarqand.mintrans.uz/news/172
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун навбатдаги чартер рейсларининг жадвали тасдиқланди.

Унга кўра жорий йилнинг 17 августдан 30 август кунлари давомида 23 та рейс орқали хориждаги фуқаролар эвакуация қилинади.


17 - 23 август кунларига белгиланган рейслар жадвали:



17 август Сеул – Тошкент – Сеул

17 август Тошкент – Москва – Самарқанд

18 август Тошкент – Қозон – Самарқанд

18 август Тошкент - Санкт-Петербург – Самарқанд

18 август Тошкент – Москва – Самарқанд

19 - 20 август Тошкент – Сеул – Тошкент

20 август Тошкент - Санкт-Петербург –Тошкент

21 август Тошкент – Истанбул – Тошкент

21 август Тошкент – Қозон – Тошкент

21 август Тошкент – Дубай – Тошкент

22 август Тошкент – Владивосток – Тошкент

23 август Тошкент – Москва – Тошкент



24 - 30 август кунларига белгиланган рейслар жадвали:


24 август Сеул – Тошкент – Сеул

24 август Тошкент – Новосибирск – Тошкент

24 август Тошкент – Минск – Тошкент

25 август Тошкент – Қозон – Тошкент

26 август Тошкент – Москва – Тошкент

27 август Тошкент-Сеул-Тошкент

27 -28 август Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент

27 август Истанбул – Тошкент – Истанбул

28 август Тошкент – Қозон – Тошкент

29 август Тошкент – Москва – Тошкент

30 август Тошкент - Санкт-Петербург – Тошкент



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд халқаро аэропортида янги терминал ва учиш-қўниш йўлаги қурилмоқда
Аввал хабар қилганимиздек, бугун – 17 август соат 6.00дан бошлаб Самарқанд вилоятида жамоат транспорти ҳаракати қайта тикланди. Республика махсус комиссияси талабларининг ижроси юзасидан вилоят транспорти бошқармаси ходимлари эрта тонгдан автокорхоналарда бўлиб, йўналишга чиқувчи ҳар бир автобусни кўздан кечиришди. Унда асосан қуйидагиларга эътибор қаратилди:
✅ ҳайдовчининг тиббий кўрикдан ўтказилиши;
❌ 37 ва ундан юқори бўлган ҳароратда ҳайдовчига ишга чиқиш учун рухсат бермаслик;
✅ ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва ниқоб билан таъминланганлик даражаси;
✅ қайтим учун бериладиган пулларнинг етарли даражада эканлиги;
✅ “Tezcard” электрон тўлов тизими учун валидаторларнинг борлиги;
✅ Белгиланган қатъий талаблар асосида дезинфекция ишларини олиб борилиши;
✅ автобусларнинг ички ва ташқи жиҳатдан озодалиги;
✅ техник талабларга жавоб бера олиши;
Шу билан биргаликда бошқарма инспекторлари томонидан кун давомида автобус салонида йўловчиларнинг сони 25 тадан ошмаслиги, ҳар бир сўнги бекатда дезинфекция ишларнинг амалга оширилиши назорат қилиб борилади.
Ҳурматли йўловчилар! Имкон қадар автобус салонида ижтимоий масофани сақланг. Агар автобус салонида йўловчи сони меъёрдан ортиқ бўлса, яхшиси навбатдагисини кутинг. Жамоат транспортидан фойдалангандан сўнг, хавфсизлик жиҳатидан антисептик воситаларидан фойдаланинг.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати