Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Самарқандда кислород заводи ўрнатилди
Вилоятдаги тиббий кислородга бўлган эҳтиёж ошиши эҳтимолини инобатга олиб, Самарқанд шаҳрида қиймати 600 минг АҚШ долларига тенг, қуввати соатига 55 куб бўлган Францияда ишлаб чиқарилган кислород заводи олиб келиб ўрнатилди.
Шунингдек, тез тиббий ёрдам хизмати сифатини ошириш мақсадида 83 дона “Damas”, 10 дона “Volkswagen” ва 2 дона “Isuzu” русумли махсус автомашиналари учун жами 10 миллиард 799 миллион сўм маблағ ажратилди. Бундан ташқари, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказига ҳам коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш доирасида хизмат қилиши белгиланган 27 та “Damas” автомашинаси олиб берилди.
Дори-дармон захираси учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 5 миллиард сўм ажратилди. Ушбу маблағлар республика "Дори-дармон" жамиятига кўчириб берилган бўлиб, керакли дори воситаларининг 3 ойлик захираси яратилди.
Бугунги кунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан марказлашган тартибда беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун ихтисослашган даволаш-профилактика муассасаларига қиймати 20 миллиард 880 миллион сўмга тенг бўлган 50 турдаги 1598 дона замонавий тиббий асбоб-ускуналар олиб келинди. Шунингдек, вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг бевосита ёрдами билан 1220 дона кислород баллонлари, 75 та кардиомонитор, 2000 та бобров аппарати, 1500 та пульсоксиметр, 872 та кислород консуллари, 140 та кислород консентраторлари, 1000 та кислород найчалари олиб келинди.

Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент чинни заводи
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Йўл-патрул ходими томонидан транспорт воситалари қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин:

👉 йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда;

👉 транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл транспорт ҳодисаси ёки бошқа ҳуқуқбузарликка алоқадор эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;

👉 йўл транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодиса тафсилотига ойдинлик киритиш зарурати юзага келганда;

👉 ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларини бажариш жараёнида;

👉 транспорт воситасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш зарурати юзага келганда;

👉 махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;

👉 транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, шунингдек, транспорт воситаси ва олиб кетилаётган юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун.

❗️ЙПХ ходими томонидан бошқа асосларга кўра транспорт воситаларининг тўхтатилиши тақиқланади.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Жаримани ўз вақтида тўлаганга чегирма мавжуд

➡️ Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

❌ Ушбу қоида қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

👉 маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;

👉 жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

👉 худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ходимлари томонидан жамоат транспортларининг белгиланган санитария талаблари доирасида хизмат кўрсатишини таъминлаш ишлари назорат қилиб борилмоқда
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Самарқанд вилоятида жамоат транспорти қатновини карантин талаблари асосида йўлга қўйиш ишлари
#COVID19 #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Лицензия соҳасидаги қонун бузилишлари ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади

🚫 Фармонга мувофиқ, ваколатли органлар томонидан қуйидаги ҳаракатларнинг амалга оширилиши тақиқланади:

🔻 лицензиялар бериш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича қарздорлиги сабабли давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш;

🔻 лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни давлат органлари ва тадбиркорлар ўртасида тузиладиган ўзаро шартномаларга алмаштириш;

🔻 лицензия ва рухсат беришга доир талаб ва шартларда назарда тутилмаган ҳақ эвазига бошқа турдаги хизматлардан фойдаланишга ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишга бевосита ёки билвосита мажбурлаш.

⏳ 2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди.

🖥 2021 йил 1 январга қадар лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари билан боғлиқ барча жараёнларни қамраб олган “Лицензия” ахборот тизими ишлаб чиқилади.

🔰 Шунингдек, 2021 йил 1 январдан:

🔹 лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич тўлиқ электрон тарзда “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади;

🔹 лицензия соҳасидаги қонун бузилишлари ҳақида хабар берган шахслар ҳуқуқбузарлик ўз тасдиғини топганда ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади;

🔹 лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни тугатиш ва бекор қилиш фақат суд тартибида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
автотранспорт соҳасида шаҳарда, шаҳар атрофида ҳамда шаҳарлараро юк ва йўловчи ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича комиссиясининг 2020 йил 24 августдаги 59-сон йиғилиш қарорига мувофиқ лицензия талаблари ва шартларига риоя этмаганлиги сабабли қуйидаги лицензия ва лицензия варақаларининг амал қилиши 2020 йил 26 авгуcтдан 10 (ўн) иш кунигача бўлган муддатга тўхтатилади.
Батафсил: http://samarqand.mintrans.uz/news/178
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асосий душманимиз – лоқайдлик ва бепарволик
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Сирдарё вилоятидаги "Сирдарё универсал ойна" корхонаси
Тошкент - Урганч - Тошкент йўналишида қўшимча авиа қатнов йўлга қўйилди

""Uzbekistan Airways” АЖ 26 август куни Тошкент – Урганч – Тошкент йўналиши бўйича (Нукус шаҳрига қўниш билан) қуйидаги жадвал асосида қўшимча қатнов амалга оширилишини маълум қилади.

HY - 007 Тошкент – Урганч (“Нукус” аэропортида тўхташ билан):

Тошкетдан кетиш – 09:30
Урганчга келиш – 12:50

HY - 008 Урганч – Тошкент:

Урганчдан кетиш – 14: 50
Тошкентга келиш – 16 : 10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонсарой кўчаси концепцияси муҳокама этилди
АЙРИМ КЎЧАЛАРДА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАРАКАТИ ВАҚТИНЧАЛИК ТЎХТАТИЛАДИ

Самарқанд шаҳар ҳокимининг шу ҳақдаги фармойишига биноан 2020 йилнинг 2 сентябридан 12 сентябрига қадар олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари ўтказилиши муносабати билан қуйидаги ҳудуд ва кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади:

Сартепа массивидаги Туркистон кўчасининг Туризм коллежидан 5-микрорайонга кириш йўли туташмасигача;

Кимёгарлар қўрғонидаги Умид кўчасининг Зиёлилар кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Маданият саройи олдидаги майдончагача бўлган қисмигача;

Ислоҳот кўчасининг Рудакий кўчаси билан туташмасидан “Локоматив” стадионига кириш дарвозасигача бўлган қисмида;

Депо кўчасининг Арман кўчаси билан туташмасидан “Локоматив” стадионигача бўлган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Махсус поезд рейси орқали мингга яқин юртдошимиз Россиядан олиб келинди

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидан олиб келиш учун “Тошкент – Ростов-Дон –Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 23 август куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 927 нафар юртдошларимиз билан “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнагани эди.

Мазкур поезд 27 август куни Наманган вилоятига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар вилоят транспорт бошқармаси томонидан ташкил этилган автобусларда карантин зоналарига етказилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Геология соҳасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги таҳлил қилинди.
– Ўзбекистонда янги геология тизими яратилмоқда. Уни ривожлантиришдан мақсад - табиий ресурсларни халқимиз манфаатига йўналтириш, иш жойлари ташкил этиб, одамларни бой қилиш, – деди Президент.
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ҳисоботи эшитилди, соҳани янада ривожлантириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
—
Проанализирована эффективность работы, проводимой в сфере геологии.
- В Узбекистане создается новая геологическая система. Цель развития этой сферы - использовать природные ресурсы на благо нашего народа, создать рабочие места и повысить благосостояние людей, - сказал Президент.
Заслушан отчет председателя Государственного комитета по геологии и минеральным ресурсам, даны соответствующие поручения по дальнейшему развитию сферы.

#Mirziyoyev #taqdimot #geologiya #hisobot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter