Forwarded from Samarqand IIB | Rasmiy kanal
АЙРИМ КЎЧАЛАРДА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАРАКАТИ ВАҚТИНЧАЛИК ТЎХТАТИЛАДИ
Самарқанд шаҳар ҳокимининг шу ҳақдаги фармойишига биноан 2020 йилнинг 2 сентябридан 12 сентябрига қадар олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари ўтказилиши муносабати билан қуйидаги ҳудуд ва кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади:
Сартепа массивидаги Туркистон кўчасининг Туризм коллежидан 5-микрорайонга кириш йўли туташмасигача;
Кимёгарлар қўрғонидаги Умид кўчасининг Зиёлилар кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Маданият саройи олдидаги майдончагача бўлган қисмигача;
Ислоҳот кўчасининг Рудакий кўчаси билан туташмасидан “Локоматив” стадионига кириш дарвозасигача бўлган қисмида;
Депо кўчасининг Арман кўчаси билан туташмасидан “Локоматив” стадионигача бўлган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Forwarded from Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (Navr.uz)
Махсус поезд рейси орқали мингга яқин юртдошимиз Россиядан олиб келинди
Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидан олиб келиш учун “Тошкент – Ростов-Дон –Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.
Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 23 август куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 927 нафар юртдошларимиз билан “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнагани эди.
Мазкур поезд 27 август куни Наманган вилоятига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар вилоят транспорт бошқармаси томонидан ташкил этилган автобусларда карантин зоналарига етказилди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Геология соҳасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги таҳлил қилинди.
– Ўзбекистонда янги геология тизими яратилмоқда. Уни ривожлантиришдан мақсад - табиий ресурсларни халқимиз манфаатига йўналтириш, иш жойлари ташкил этиб, одамларни бой қилиш, – деди Президент.
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ҳисоботи эшитилди, соҳани янада ривожлантириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
—
Проанализирована эффективность работы, проводимой в сфере геологии.
- В Узбекистане создается новая геологическая система. Цель развития этой сферы - использовать природные ресурсы на благо нашего народа, создать рабочие места и повысить благосостояние людей, - сказал Президент.
Заслушан отчет председателя Государственного комитета по геологии и минеральным ресурсам, даны соответствующие поручения по дальнейшему развитию сферы.
#Mirziyoyev #taqdimot #geologiya #hisobot
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

ЛИЦЕНЗИЯЛАР 10 (ЎН) ИШ КУНИГАЧА ТЎХТАТИЛДИ
Самарқанд вилояти транспорт бошқармасининг автотранспорт соҳасида шаҳарда, шаҳар атрофида ҳамда шаҳарлараро юк ва йўловчи ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 60-сон йиғилиш қарорига мувофиқ лицензия талаблари ва шартларига риоя этмаганлиги сабабли қуйидаги лицензия ва лицензия варақаларининг амал қилиши 2020 йил 28 авгуcтдан 10 (ўн) иш кунигача бўлган муддатга тўхтатилади. Лицензиатлар зиммасига белгиланган муддат давомида қоидабузарликларни бартараф этиш мажбурияти юклатилади.
Қуйида 10 (ўн) иш кунигача бўлган муддатга тўхтатилган лицензиялар рўйхати билан тинишинг.
Батафсил: http://samarqand.mintrans.uz/news/179

Samarqand
ЛИЦЕНЗИЯЛАР 10 (ЎН) ИШ КУНИГАЧА ТЎХТАТИЛДИ
Forwarded from Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (Navr.uz)
Махсус поезд рейси орқали Самарадан мингга яқин юртдошимиз олиб келинди
Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Самара вилоятидан олиб келиш учун “Тошкент – Кинел –Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.
Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 25 август куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 918 нафар юртдошларимиз билан “Кинел” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.
Мазкур поезд айни дамда Тошкент шаҳрига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.

Forwarded from Erkinjon Oqbo'tayevich Turdimov 🇺🇿
Абитуриентларга қандай шароит яратилмоқда?
Бугун Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов олий таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовларини ўтказиш учун белгиланган ҳудудларда олиб борилаётган тайёргарлик ишлари билан танишди.
Самарқандда 2020/2021 ўқув йилида олий ўқув юртларига ўқишга кириш имтиҳонлари еттита очиқ майдонда, яъни Самарқанд тумани Конигил маҳалласи ҳудудидаги спортнинг эшкак эшиш тури бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари мактабининг 4 та ҳудуди, Самарқанд шаҳридаги Депо кўчасида жойлашган «Локомотив», Кимёгарлар шаҳарчасидаги “Нурафшон” ҳамда Сартепа масканидаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби футбол стадионларида ўтказилиши белгиланди. Тест синовлари 2 сентябрдан бошлаб, икки сменада ўтказилиши назарда тутилган. Бир кунда 12 минг 280 киши имтиҳон топширади. Тест синовларини 11 кунда якунлаш режалаштирилмоқда.
Тест синовларида Самарқанд вилоятида 132 минг нафардан ортиқ абитуриент иштирок этиши кўзда тутилмоқда. Ҳудудларда абитуриентларни тест синовларига олиб келиш, яшаш жойларига олиб бориб қўйиш учун махсус автобуслар ажратилади. Имтиҳон жараёнларни онлайн трансляция қилинади. Кузатиш истагида бўлган ота-оналар учун шароит яратилади.
Айни кунларда тест синовларини ўтказиш учун белгиланган ҳудудларда тайёргарлик ишлари деярли якунига етказилди. Барча ҳудудларда зарурий жиҳозлар, керакли миқдорда видеокузатув қурилмалари, шахсни идентификация қилиш ускуналари ўрнатилиб, синовдан ўтказилмоқда.
Мазкур ҳудудларда олиб борилаётган ишлар, абитуриентларга яратилаётган шарт-шароитлар билан танишиш жараёнида Эркинжон Турдимов масъулларга кириш имтиҳонларини карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда шаффоф ўтказиш борасида барча ташкилий чораларни кўриш юзасидан топшириқлар берди. Жумладан, дезинфекцион ва кириш-чиқиш йўлаклари, кузатув мосламаларини белгиланган меъёрларга мувофиқ ўрнатиш кераклиги, тиббиёт ходимлари учун алоҳида ўринлар тайёрлаш, жараёнга жалб этилувчи ходимлар соя-салқин жойларда овқатланиши учун жой ажратилишини таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, жараён тинч ва осуда ҳамда шаффоф ўтиши юзасидан ўз фикр ва мулоҳазалари билдирди.
Шу билан бир қаторда вилоят ҳокими Самарқанд давлат университети жисмоний маданият факультети спорт комплексида Covid-19 билан касалланганлар учун тайёрланаётган 500 ўринли вақтинчалик шифохонада олиб борилаётган ишлар ҳолати билан танишди. Мазкур даволаш масканида даволанувчилар учун барча шарт-шароитларни яратиш борасида зарурий кўрсатмалар берди.
Каналга қўшилинг:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абитуриентларга қандай шароит яратилмоқда?
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ:
ССВ ТОМОНИДАН ТАЙЁРЛАНГАН ПАНДЕМИЯ ДАВРИДА МАКТАБЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН САНИТАРИЯ ТАЛАБЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ
❗️“Ўзбeкистон Рeспубликасида COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар” Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ва ҳисобга олинди.
➡️ Мазкур ҳужжат COVID-19 пандемияси даврида мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча умумтаълим мактаблари ва махсус мактаб интернатларнинг хавфсиз иш муҳитини таъминлашга қаратилган иш фаолиятига татбиқ этилади.
🔰 Ҳужжатда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:
⏰ машғулотларни соат 8:00 дан сўнг бошлаш ва 17.30 дан кечиктирмасдан тугатиш тавсия этилади, машғулотлар уч сменада ташкиллаштирилиши мумкин;
⚠️ пандемия даврида оммавий тадбирлар (йиғилишлар, концертлар, туғилган кунлар ва шу кабилар) ўтказиш вақтинча тўхтатилади;
😷 барча болалар ва уларнинг қонуний вакиллари ниқобларда келишлари шарт;
📝 мактабга киришдан аввал, мактабнинг тиббий ходимлари/масъул ходимлари томонидан “эрталабки филтрлаш” бўйича махсус пункт ташкил этилиб, тегиши журнал юритилади;
🚰 “эрталабки филтрлаш” жараёнидан сўнг, ўқувчилар кириш жойларида ўрнатилган махсус диспенсердан антисептик восита ёрдамида қўлларини зарарсизлантирадилар;
❌ ниқоб/респираторсиз мактабга киришига рухсат берилмайди. Бунда, ниқоб камида ҳар 3 соатда, респираторлар камида ҳар 8 соатда ўзгартирилиши лозим;
🏷 синфларда ҳар бир ўқувчига 2 м² дан кам бўлмаган майдон бўлиши талаб этилади;
♨️ пандемия пайтида мактаб ошхоналари ўз ишини амалдаги санитария меъёрлари ва қоидалари талабларига риоя қилинган ҳолда ташкил этади;
🔻 юқумли касалликлар белгилари бўлган ўқувчилар/мактаб ходимлари ушбу белгилар аниқланган вақтдан бошлаб тез ёрдам гуруҳи ёки ота-оналар (қонуний вакил) келгунига қадар зудлик билан изоляция қилинишлари шарт.

2-12 сентябр кунлари автобуслар соат 5.00дан бошлаб ҳаракатланади
қўшимча автобуслар Даҳбет кўчасида (Банк коллежи), Университет хиёбонида (Регистон Плаза меҳмонхонаси), Сиёб АББда (Кафтархона), Тарих музейида (Поворот), Ҳазора АББда, Буюк Ипак йўли кўчасида (Нарпай кўчаси чорраҳаси), Саттепо масканида (Туризм коллежи), Фарҳод шаҳарчасида (Ширин МФЙ), Қорасув масканида, Улуғбек расадхонасида, Сиёб бозорида (Йўл ўтказгич кўприк ости), Кимёгарлар шаҳарчаси (“Нурафшон” ўйингоҳи)да ташкиллаштирилади
https://telegra.ph/2-12-sentyabr-kunlari-avtobuslar-soat-500dan-boshlab-ҳarakatlanadi-08-28

Telegraph
2-12 сентябр кунлари автобуслар соат 5.00дан бошлаб ҳаракатланади
Бу йилги кириш имтиҳонлари бошқача тарзда ўтказилаётганлиги эътиборга олинган ҳолда аҳолига 2-12 сентябр кунлари тезкор, қулай ва сифатли транспорт хизматини кўрсатиш муҳим. Ушбу кунларда йўловчилар оқимини кескин суратда ўсишини инобатга олсак автобус йўналишлари…