Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
🇺🇿🇰🇿 Бугун, 11 сентябрь кунидан эътиборан Қозоғистон билан мунтазам авиақатновлар расман тикланди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Қозоғистон авиация маъмурияти билан халқаро мунтазам йўловчи авиақатновларини тиклаш бўйича олиб борган музокаралар якунига кўра «Uzbekistan Airways» ва «Air Astana» авиакомпанияларига сентябрь ойидан бошлаб паритет тамойили асосида Тошкент–Олмаота–Тошкент йўналишида мунтазам парвозларни бажаришни бошлаш бўйича келишувга эришилган эди.

🛫🛬Мазкур йўналиш бўйича қатновлар ҳафтанинг жума кунлари амалга оширилади. Бугундан эътиборан «Uzbekistan Airways» ва «Air Astana» авиакомпаниялари ушбу йўналишда парвозларни бажаришни бошлади.

«Air Astana» авиакомпаниясининг Олмаота – Тошкент – Олмаота йўналишида парвозни амалга ошириган самолёт бугун соат 12:40 да Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортига келиб қўнди.

✅ Ушбу йўналиш бўйича учиш истагида бўлган йўловчилар батафсил маълумотларни авиакомпанияларнинг расмий веб - сайтларидан олишлари мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат қилиш бўлими ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ инспекторлари ҳамкорликда ноқонуний йўловчи ташишнинг олдини олиш мақсадида рейд тадбирлари ўтказишмоқда. Рейд давомида аниқланган лицензиясиз йўловчи ташиш ҳолатлари юзасидан баённомалар расмийлаштирилиб, ҳайдовчиларга фаолиятини қонунийлаштириш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ходимлари томонидан вилоятлараро йўналишларда қатновчи автобуслар ҳолати кўздан кечирилмоқда. Унда лицензия талаб ва шартлари, автобусларнинг санитария қоидаларига мутаносиблиги билан биргаликда республика махсус комиссияси томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларга қўйилган талабларга риоя этилиши назорат қилинмоқда.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лойиҳа таклифлари жойида муҳокама этилди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи
Электр энергияси ҳамда табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини тўлиқ жорий этиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йил якунигача 3,5 миллион дона электр ҳисоблагич ўрнатиб, 2021 йил 1 мартгача автоматлаштирилган тизимни ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Газ қуйиш шохобчалари, корхона ва иссиқхоналарга ҳисоблагичлар ўрнатиб, сервислар ташкил этиш, малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам полноценного внедрения автоматизированных систем контроля и учета электроэнергии и газа.
Поставлена задача установить до конца года 3,5 миллиона счетчиков электроэнергии и запустить автоматизированную систему до 1 марта 2021 года.
Даны указания касательно установки счетчиков в газонаполнительных пунктах, предприятиях и теплицах, организации сервис-центров, подготовки квалифицированных кадров.

#Mirziyoyev #videoselektor #elektr #gaz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда билдирилаётган муаммоли масалаларга мутасаддиларнинг муносабати муҳокама этилди