Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
2021 йил Давлат бюджети маъқулланди
🔰 Сенат томонидан:
● “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги;
● “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
● “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар мақулланди.
☑️ “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан келгуси йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва консолидациялашган Давлат бюджети прогнозлари ҳамда 2022 – 2023 йиллар учун бюджет мўлжаллари белгиланмоқда.
☑️ “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан Бюджет кодексига киритилган ўзгартиш билан бюджет жараёнининг шаффофлигини таъминлаш тартиби бузилган ҳолларда вазирлик ва идоралар раҳбар ходимларига жарима қўлланилиши белгиланмоқда.
☑️ “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун билан “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш киритилиши назарда тутилган.
➡️ Шу билан бирга, Солиқ кодекси нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида тегишли солиқ ставкаларини босқичма-босқич базавий ставкаларга етказишни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилиши белгиланмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

⚡️Кундузи чироқни ёқиб юришга оид талаб бекор қилинди
Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, барча автомототранспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талаби бекор қилинди.
Эндиликда мазкур талаб фақатгина қуйидаги 6 та ҳолат бўйича мажбурий этиб белгиланди:
1) транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда;
2) йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида;
3) болалар гуруҳини ташкилий ташишда;
4) хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда;
5) механик транспорт воситаларини шатакка олишда;
6) мотоцикл ва мопедларда.
Қолган ҳолатларда автотранспорт воситалари кундузи чироқларини ёқиб юришга мажбур эмас ва бу жавобгарликни келтириб чиқармайди.

Telegram
UzA | Tezkor xabarlar
⚡️Кундузи чироқни ёқиб юришга оид талаб бекор қилинди
Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, барча автомототранспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талаби бекор қилинди.
Эндиликда мазкур талаб фақатгина…

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кундузи «фара»ларни ёқиб юриш бўйича талаб бекор қилинди
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг видеоанжуман шаклидаги саммити бўлиб ўтди.
Мажлисда МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва устувор йўналишлари кўриб чиқилди, шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги режалар белгилаб олинди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ҳамдўстлик доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга доир қатор таклифларни илгари сурди.
—
Под председательством Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева состоялся саммит СНГ в формате видеоконференции.
На заседании рассмотрено состояние сотрудничества в рамках Содружества, обсуждены приоритеты взаимодействия и определены совместные планы по укреплению партнерства.
В своем выступлении глава нашего государства озвучил ряд предложений по расширению многопланового сотрудничества в рамках СНГ.
#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from Rasmiy axborot
⚡️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича
Республика махсус комиссиясининг
БАЁНОТИ
Сўнгги кунларда айрим хорижий мамлакатларда, хусусан, Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикасида янги коронавирус инфекцияси аниқланиш ҳолатлари сони тубдан ошиб кетиб, эпидемиологик вазият кескин ёмонлашуви кузатилмоқда. Хусусан, жорий йил 20 декабрь ҳолатида Буюк Британияда кунлик касаллик ҳолати 36 мингга, Германияда 21 мингга яқин, Италияда 15 мингдан, Нидерландияда 13 мингдан, Жанубий Африка Республикасида 9 мингдан зиёдни ташкил этмоқда.
✈️ Ушбу мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда аксарият Европа ва бошқа давлатлар томонидан эпидемиологик вазиятни мураккаблаштирмаслик мақсадида юқоридаги давлатлар билан халқаро авиаташувларни чеклаш бўйича қарорлар қабул қилинди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, дунёдаги эпидемиологик вазиятнинг тезкор кескинлашуви шароитида мамлакатимиздаги эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг янги ўчоқлари пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори билан
❗️жорий йил 21 декабрь санасидан 2021 йил 10 январга қадар Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилади.
❌ Шу билан бирга, Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари фуқаролари, ушбу давлатларда доимий истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда сўнгги 14 кун давомида мазкур давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасига киритилмаслиги белгиланди.
🔰 Шунингдек, сўнгги 14 кун давомида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуасида ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши белгилаб қўйилди.
Мазкур жорий этилаётган чекловлар ушбу давлатлардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгани сари босқичма-босқич бекор қилиб борилади.
⚠️ Шу муносабат билан, Республика махсус комиссияси жаҳондаги ушбу мураккаб вазиятни инобатга олган ҳолда фуқароларимиздан жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш, ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган ҳолда тадбирларни ўтказиш, шунингдек, вазирлик, идоралар ва давлат улуши бўлган хўжалик бирлашмаларида турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этмаслик тўғрисидаги карантин чекловларига қатъий амал қилишни сўраб қолади.
Шу билан бирга Республика махсус комиссияси фуқароларимизнинг ўзи ва оила аъзоларининг соғлиғини асраб-авайлаш мақсадида кириб келаётган янги йилни оила даврасида кутиб олиш зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтади.
@aoka_uz

Самарқанд шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланган фармойишига мувофиқ, шаҳарда “Янги йил арчаси” ўрнатилиши ва байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Тадбирлар доирасида жойларда жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 22-декабрь кунидан, 5-январь кунига қадар шаҳарнинг қуйидаги кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади:
– Қорасув массиви кўп қаватли уй-жой бинолари олдидаги кесишган чорраҳадан Ифтихор кўчасигача бўлган қисмида;
– Амир Темур майдонидан вилоят мусиқали драма театрига кириш кўчасида ва Кўксарой майдонида;
– Беруний кўчасининг Рудакий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан темирйўл вокзали биносигача бўлган қисмида;
– Сартепо маскани Туркистон кўчасининг ТАТУ Самарқанд филлиали академик лицейи олдидан ўтган 200 метр қисмида;
– Кимёгарлар қўрғони Умид кўчасининг Зиёкорлар кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Дарғом кўчасигача бўлган қисмида;
– Кимёгарлар қўрғони Дарғом кўчасининг 1-сон дам олиш маркази олдидан ўтувчи қисмида;
– Сўлим шаҳарчаси Заковат кўчасининг Алмати кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Мевали кўчасигача бўлган қисмида;
– Сўлим шаҳарчаси Алишер Навоий кўчасининг 2-сон замонавий маданият ва дам олиш маркази биноси олдидан ўтган қисмида;
– Фарҳод шаҳарчаси “Зарафшон” истироҳат боғи олдидан ўтувчи туташма 2 та кўчада;
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

🚨🌲 "Янги йил" байрами муносабати билан ДЙҲХХнинг йўл ҳаракати қатнашчиларига мурожаати
Forwarded from Rasmiy xabarlar I Официальные новости
⚡️Киракашлик билан шуғулланаётганлар нима учун ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилмаганига изоҳ берилди
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров киракашлик билан шуғулланаётганлар нима учун ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилмагани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
«Ушбу масала жуда ҳам муҳим ва долзарб ҳисобланади. Барча ҳудудларда такси хизматини кўрсатувчи фуқаролар кўп. Уларнинг фаолиятига қонуний шароит яратилса, уларнинг ижтимоий муаммолари ҳам ҳал бўлади.
Лекин киракаш ўзини ўзи банд қилувчи сифатида рўйхатдан ўтса, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масала юзага келади. Яъни, аҳоли ташиш билан шуғулланувчи корхоналарга қўйиладиган талабларни ҳар бир ўзини ўзи банд қилган киракаш ҳам бажариши керак деган масала кўтарилган ва 67талик рўйхатдан чиқариб ташланган.
Лекин бу дегани бу борада иш тўхтаб қолди, дегани эмас. Ушбу масала бўйича махсус ишчи гуруҳи тузилган ҳамда мақбул ечим изланяпти. Лекин бу воқеа қачон рўй бериши ҳақида аниқ жавоб айта олмайман», — деди Умаров.
@Rasmiy_xabarlar_Official

Чегарадаги автомобил ўтказиш пунктларида кўрсатиладиган пулли хизматлар белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Давлат чегараси орқали автомобил ўтказиш пунктларида кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати белгиланди.
Жумладан:
🔹Мобил алоқа операторлари хизмати;
🔹Қўл аравачасини ижарага бериш;
🔹Йўловчи ва унинг юкларини ўтказиш пункти ичида ташиш хизмати;
🔹Транспорт воситасини майда таъмирлаш ҳамда эвакуация қилиш;
🔹Ҳажми катта бўлмаган қўл юкларини сақлаб бериш;
🔹Транспорт воситасида ташилаётган юк билан операциялар амалга ошириш (юк ортиш, тушириш, қайта юклаш);
🔹Таржимонлик хизмати;
🔹Такси чақириш хизмати.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Байрам олди ва байрам кунлари йўловчиларга транспорт хизматларини кўрсатишни янада ошириш ва уларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида қўшимча 764/763-сонли “Афросиёб” поезларининг қатнови йўлга қўйилади.
Мазкур поездлар жорий йил 28,29,30, ҳамда 31 декабр кунлари қатновларни амалга ошириб, йўловчиларни ўз манзилларига етказиб қўяди.
Чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

ОАВ ХОДИМЛАРИ, ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР ДИҚҚАТИГА!
Жорий йилнинг 24 декабрь куни соат 10:00 да Самарқанд вилоят Матбуот уйида Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси мутасаддилари ва ташувчи корхоналар раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Унда аҳолига жамоат транспортида хизмат кўрсатишнинг сифати, юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан олиб борилаётган амалий ишлар хусусида сўз юритилади.
Матбуот анжуманида жамоат транспорти ва ташувлар сифати борасида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати