Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Uzbekistan Airways маҳаллий рейслар учун Янги йил чегирмасини эълон қилди

Uzbekistan Airways Матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 йил 1-3 январь кунлари Ўзбекистон аҳолиси учун Янги йил байрамини нишонлаш даврида авиакомпаниянинг барча маҳаллий қатновларига чегирмалар жорий этилди.

Чегирма қуйидаги тоифадаги фуқароларга амал қилади:

• индивидуал йўловчилар учун - 30%;

• туристик гуруҳлар (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, коллеж ўқувчилари, лицейлар, олий ўқув юртлари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ЎзР ДБҚ ва бошқа идораларнинг махсус ўқув юртлари талабалари ва тингловчилари учун - 40%;

• оила (2 ва ундан ортиқ киши, яъни: эр ва хотин, эр ва хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган болалари, 18 ёшгача боласи бўлган ота ёки 18 ёшгача боласи бўлган оналар) учун - 50%;

• нафақахўрлар учун - 50%;

• ногиронлар учун - 50%;

• 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун - 50%;

• 1941-1945 йиллардаги уруш пайтида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун - 50%;

• Чернобил АЭСидаги фалокат оқибатларини бартараф этишда иштирок этганлар учун - 50%.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пахтачида янги объектлар фойдаланишга топширилди

Юқори сифатли видеони YouTube ва Facebook тармоғидаги саҳифамизда кўришингиз мумкин:

YouTube: https://youtu.be/RzV7rC2Rov0

Facebook: https://fb.watch/2B71qGGuBj/

Каналга қўшилинг:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Samarqand shahrida tezyurar avtobus yo‘nalishi yo‘lga qo‘yiladi.

Batafsil — http://dy.uz/pje7g

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
Мирзо Улуғбек кўчасининг ''Динамо'' стадиони олдидан ўтган қисмида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли транспорт воситаларини ҳаракати вактинча чекланганлиги ҳақида хабарингиз бор. Бунинг натижасида автобуслар ҳаракатида ҳам бир қатор ўзгаришлар бўлганлиги тўғрисида хабар қилган эдик.
Бугун Мирзо Улуғбек кўчасининг мазкур қисмида таъмирлаш ишлари якунига етгач, чекланган ҳудудда транспорт ҳаракати қайта тикланди. Шу сабабли аҳолига транспорт хизматини кўрсатувчи автобуслар яна тендер талаблари асосида белгиланган жадвал бўйича ўз йўналишида ҳаракатланади.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати
Самарқандда тезюрар автобуслар ишга туширилади

2021 йил сентябрь ойига қадар Самарқанд шаҳрида тезюрар автобус линиясини ишга тушириш режалаштирилмоқда. 12 километрлик узоқликдаги линия учун Хитойдан катта сиғимга эга автобуслар сотиб олиниши режалаштирилмоқда.

Линия "Хазора" автобекатидан "Сиёб" (Каптархона) гача чўзилиб, у Спитамен, Мирзо Улуғбек кўчалари, Университет хиёбони, Регистон майдони ва Панжикент кўчаси бўйлаб ҳаракатланади.

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жўрабек Қоржововнинг маълум қилишича, лойиҳа президент Шавкат Мирзиёвнинг буйруғига кўра ишлаб чиқилмоқда.

Линияга 16 метр узунликка эга 24 та янги автобус қўйилиши режалаштирилган. Шундай бўлсада, хабарда Хитойдан 100 та автобус сотиб олиниши айтилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ҳам тезюрар автобуслар линиялари йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилган эди.

Фото: ZarNews

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумига келди.
- Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман, – деди давлатимиз раҳбари ўз мурожаатида.
Коронавирус пандемияси даврида ёшлар “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида фаол қатнашгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, иш билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл на Форум молодежи Узбекистана.
- Я ценю вас как главное богатство, бесценное сокровище Узбекистана, - сказал глава государства в начале своего выступления.
Отмечена активная волонтерская деятельность молодежи в рамках общенационального движения «Доброта и поддержка» во время пандемии коронавируса.
Определены задачи по обучению молодежи профессиям и бизнесу, выделению им льготных кредитов, обеспечению работой.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбарининг ёшлар форумидаги иштироки, сўзлари ва ташаббуслари навқирон авлодга катта мотивация бағишламоқда.
- Буюк аждодлардан ибрат олиб, ҳаётда мўъжизалар яратишга астойдил интилишингиз керак, – деди Президент.
Кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилиши, магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотаси икки баробар оширилиши айтилди.
—
Участие главы государства в форуме, его слова и инициативы придают большую мотивацию молодежи.
- Вы должны брать пример с великих предков и стремиться делать чудеса в жизни, - сказал Президент.
Отмечалось, что со следующего года будет учрежден Президентский грант для 200 студентов, набравших наивысший балл при поступлении в вузы, а квота Президентской стипендии для магистрантов и докторантов будет увеличена вдвое.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter