Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Транспорт воситангизни масофадан туриб онлайн тарзда, қулай ва тез фурсатда жарима майдончасидан олиб чиқишингиз мумкин
Коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган шахслар давлат мукофотига тавсия этилиши мумкин

Ҳукумат қарори (829-сон, 31.12.2020 й.) билан Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлганда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

👉 ўзларига нисбатан пора талаб қилган шахс ёки ўзларига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида коррупцияга қарши курашувчи органлар (Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти)га берган хабари асосида бундай ҳуқуқбузарлик фош этилса;

👉 коррупцияга оид жиноятни содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берилган хабар асосида қидирувдаги шахс ушланиши (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари бундан мустасно).

💰 Шунга кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар тегишлича БҲМнинг 3 бараваридан 25 бараваригача (669 минг сўмдан 5 млн 575 минг сўмгача) миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши мумкин.

🔰 Агар пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг юз бараваридан кўп бўлса, мукофот қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:

➖ анча миқдор учун – мулк қийматининг 15 фоизи миқдорида;

➖ кўп ва жуда кўп миқдор учун – мулк қийматининг 10 фоизи миқдорида.

➡️ Шахс коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшганлиги учун давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши мумкин.

🔎 Шахсларни рағбатлантириш масалалари коррупцияга қарши курашувчи органлар ҳузурида тузиладиган махсус комиссиялар томонидан кўриб чиқилади.

⏳ Махсус комиссия қарори асосида бир марталик пул мукофоти ёки эсдалик совғаси билан тақдирлаш ҳақида қарор 1 иш кунида чиқарилади.

💳 Пул мукофоти харажатлар сметасига ўзгартириш киритилгандан сўнг 15 иш куни ичида шахсларнинг шахсий ҳисоб варағига ўтказиб берилади.
Махсус комиссия қарорига мувофиқ Ўзбекистон дунёнинг 8 мамлакати билан авиақатновларни вақтинча тўхтатгани бежиз эмаслиги кун сайин ўз исботини топмоқда. Дунёдаги эпидемиологик вазият ҳамон беқарор, айрим мамлакатларда янги вирусга чалиниш бўйича кўрсаткичлар ошиб бораётганини эса тобора баландроқ чалинаётган огоҳлик қўнғироғи сифатида баҳолаш мумкин.

Масалан, сўнгги 24 соатда Буюк Британияда 53 минг, Италия 22 минг, Жанубий Африка Республикасида 18 минг, Германияда 12 мингдан кўпроқ киши коронавирусга чалинган. Бу дегани — ушбу мамлакатлар аллақачон қизил рангда ва ўзаро алоқаларда ўта эҳтикорлик зарур эканини кўрсатади.

Сўнгги бир ҳафтада Ўзбекистонга кириб келган 21 йўловчида коронавирус аниқланди. Бу — ана шунча касаллик манбаи ўз вақтида аниқланди ва энг муҳими, инфекция занжири шу ернинг ўзида узилади, деганидир.

Республика бош эпидемиологи Нурмат Отабеков айтганидек, «Эпидемиологиянинг олтин қоидаси — касаллик манбаини жиловлаш. Касаллик манбаини жиловласак, эпидемиологик занжирни уза оламиз. Асосий мақсадимиз ҳам шу».

Маълумот учун, Ўзбекистонга учиб келаётган йўловчилардан экспресс тест олинади. Таҳлил натижалари 10 дақиқа мобайнида паспортларга штрих кодларини қўйиш орқали маълум қилинади. Нархи — 95 минг сўм, талабалар учун 50 минг сўм.

Бугун юртимизда эпидемиологик вазият барқарор. Уни издан чиқармасликнинг ягона шарти — ҳушёрлик ва эҳтиёткорликдир.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли ҳайдовчилар, эҳтиёт бўлинг, йўлларда туман!

🚔 Мамлакатимиз автомобиль йўлларида қалин туман тушганлиги кузатилмоқда. Туман ҳаракат қатнашчилари учун йўл кўринишини чеклайди.

🚔 Ҳайдовчилардан туман шароитида транспорт воситаси тезлигини 10-20 км/соатгача камайтириш, автомобиль чироқларига ўзгартириш киритмаслик ва қувиб ўтиш қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қолади.

🚔Йўловчиларни олишда ва йўл четидаги пиёдаларга
нисбатан эҳтиёткор бўлишларини;

🚔Ҳаракат вақтида бошқа транспорт воситалари билан оралиқ масофа сақлашларини сўрайди.

🚔Қалин туман тушганда, автомобиллар орасидаги масофа катта бўлиши лозим.

🚔Йўналишни ўзгартирганда янаям эҳтиёт бўлиш талаб этилади, чунки йўлда пиёдалар ёки бошқа транспорт воситалари бўлиши мумкин.

❇️Туман тарқалишини хавфсиз жойда кутиб туриш мақсадга мувофиқдир!

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
​​Ҳарбий-ватанпарварлик ойлиги доирасида жорий йилнинг 5- ва 6-январь кунлари соат 18:30 да Самарқанд шаҳри Кўксарой майдонида дрон-шоу ўтказилиши режалаштирилган.

Шоуни жонли эфирда вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида қуйидаги манзилда кузатишингиз мумкин:
https://www.facebook.com/sampressservice/live/

———

В рамках месячника военного патриотизма 5 и 6 января в 18:30 часов на площади Куксарай города Самарканда запланировано шоу дронов.

Посмотреть шоу в прямом эфире можно на странице пресс-службы администрации области в социальной сети Facebook по следующей ссылке:
https://www.facebook.com/sampressservice/live/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Автомобилингиз калитини қолдириб, ўғирликка шароит яратиб берманг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳарсозлик кенгашида навбатдаги йиғин ўтказилди
“Жартепа” чегара божхона пости экспорт-импорт тартибидаги юклар ҳаракати учун очилди


Самарқанд вилояти божхона бошқармаси мамнуният билан Ургут туманида Тожикистон Республикаси билан чегарада жойлашган “Жартепа” чегара божхона пости яна ўз фаолиятини бошлаганини маълум қилади.
Пост орқали ҳозирча фақат халқаро юк ташувчиларнинг юк автотранспорт воситалари ҳаракатланиши белгиланган.
Эндиликда Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари мазкур пост орқали ўз товарларини қўшни давлатга бемалол экспорт қилишлари ёки товарлар импортини амалга оширишлари мумкин.
Бу эса уларга қўшимча қулайлик яратиш билан биргаликда вақт ва харажатларини тежаш имконини беради.
Пост орқали жисмоний шахсларнинг ҳаракатланишига рухсат берилганида бу ҳақида қўшимча хабар берилади.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Ўзбекистонда яна 7 та компания турли автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши режалаштирилмоқда

Бу Президент томонидан тасдиқланган 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурида белгиланган. Дастурга кўра, яқин йилларда қуйидаги компаниялар ҳам автотранспорт воситалари ишлаб чиқаришни бошлайди:

➖ "Navoi-Motors" (Австрия компанияси билан ҳамкорликда) — пикап, кичик юк машиналари, минивен, йўл танламас, электромобиль, тракторлар (йилига 12 минг дона) — Кармана тумани;

➖ "Манас авто-саноат" (Туркия компанияси билан ҳамкорликда) — юк машиналари (йилига 3 минг дона) — Тўрақўрғон тумани;

➖ "Namangan Сhangan motors" (БАА компанияси билан ҳамкорликда) — енгил автомобиллар (йилига 1,8 минг дона) — Чуст тумани;

➖ "Hyundai Motor Uz Namangan" (Корея компаниялари иштирокида) — тижорат юк автомобиллари (йилига 3 минг дона) — Наманган вилояти;

➖ "ADM Jizzakh" (Корея эксимбанки иштирокида) — Lada, Kia, Renault (2-босқич, йилига 100 минг дона) — Ғаллаорол тумани;

➖ "Auto Motors Asia" (Хитой компаниялари билан ҳамкорликда) — кроссоверлар, юк автомашиналари, микроавтобуслар (йилига 27 минг дона) — Жиззах шаҳри;

➖ "Аббос-Эко Агро" (Хитой компанияси билан ҳамкорликда) — енгил автомобиль, минивен, кичик юк автомобиллари (йилига 10 минг дона) — Денов тумани.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ниқоб - бизнинг дўстимиз!
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қуйидаги жойларда транспорт воситасининг қайрилиб олиши тақиқланади:

● пиёдаларнинг ўтиш жойларида;
● туннелларда;
● кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар ва уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан бундай манёврни бажариш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно);
● темир йўл кесишмаларида;
● йўлнинг кўриниши бирор-бир йўналишда 100 метрдан кам бўлган жойларда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда яна бир йирик лойиҳага старт берилди

Юқори сифатли видеони YouTube ва Facebook тармоғидаги саҳифамизда кўришингиз мумкин:

YouTube: https://youtu.be/ovEajJ7Fv7w

Facebook: https://fb.watch/2To4HWySh2/

Каналга қўшилинг:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
#Биласизми

🔰Қуйидаги жойларга ташқи рекламанинг алоҳида турган объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш тақиқланади:

🔸 троллейбусларнинг алоқа тармоқлари мавжуд бўлганда, уларнинг йўлга чиқиш қисмига;
🔸 қатнов қисмида ва пиёдалар йўлакчаларида;
🔸 жамоат транспорти бекатларида;
🔸 йўл ва кўчалар четларида 5 метрдан паст баландликда;
🔸 бевосита туннелларга кириш ва чиқиш жойлари ёнида ва улардан 5 метрдан яқин бўлмаган масофада.
“2020 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ҲУДУДИ” йўналиши ғолиблари аниқланди.

Бунда асосий эътибор ўтган йилда мамлакатимизнинг қайси вилоятида истиқболли ўзгаришлар амалга оширилганига қаратилди.

I ўрин Самарқанд вилояти, II ўрин Сирдарё вилояти, III ўрин Қашқадарё вилояти вакилларига насиб этди.
Илҳом Маҳкамов, Транспорт вазири:

🚌 «Ўзбекистонда жамоат транспортини янгича асосда ривожлантириш бўйича ишлаяпмиз. Яъни, аҳоли сони, зичлиги, ижтимоий объектлар жойлашган жойлардан, таълим муассасалари ва бошқа факторлардан келиб чиқиб, барча жамоат транспорти йўналишларини қайта кўриб чиқиб, илмий асосда янги йўналишларни йўлга қўйишимиз лозим.

🖇 Хатловга кўра, 9145 аҳоли пунктининг 1115таси жамоат транспорти билан қамраб олинмаган. Шунингдек, 4068 йўналишнинг 374тасида қатновлар тўхтаб қолган.

🔎 Шу муаммоларни ҳал қилиш мақсадида йўналишларни белгиловчи тендерларни 100 фоиз электрон тизимга ўтказдик. Шунингдек, рентабеллик умуман паст бўлган тақдирда, уларни субсидиялар орқали қўллаб-қувватлаш бўйича ишлаяпмиз.

🌀 2021 йилда вилоят марказларида жамоат транспортининг моделлаштирилган бош режасини ишлаб чиқамиз. Бунда халқаро экспертлар ҳам жал этиляпти».
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, транспорт тизими, коммуникациялар ва уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш бўйича 2020 йилда амалга оширилган ишларнинг танқидий-таҳлилий натижалари ҳамда 2021 йилги устувор вазифаларига бағишланган брифинг

Транспорт вазири в.б. Илҳом Маҳкамов вазирликнинг 2021 йилга белгиланган устувор вазифалари ҳақида
“Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости орқали
2020 йил давомида 119 453 нафар йўловчи ҳаракатланган.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ЙИЛ ТАНЛОВИ-2020» ғолиблари эълон қилинди