Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳридаги Технопаркда ишга туширилган янги корхоналарни бориб кўрди.
Фурнитура ва аксессуарлар, панелли иситиш радиаторлари, алюмин композит панеллар, металл конструкциялар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган корхоналарда маҳаллийлаштириш даражаси 35-40 фоизни ташкил этади.
Президент ушбу корхоналарда ўрнатилган технологиялар, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни кўздан кечирди.
—
Глава государства посетил новые предприятия, введенные в строй в Технопарке города Ташкента.
Уровень локализации на новых предприятиях, производящих фурнитуру и аксессуары, панельные радиаторы отопления, алюминиевые композитные панели, металлические конструкции, - 35-40 процентов.
Президент ознакомился с внедренными на этих предприятиях технологиями и производимой ими продукцией.

#Mirziyoyev #tanishuv #sanoat #Texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги Парвоз маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди.
Бу ердаги 41 та кўп қаватли уйга “Шинам уй-жой” бошқарув сервис компанияси сифатли хизмат кўрсатмоқда. Давлатимиз раҳбари ушбу ширкат биносини кириб кўрди.
Президент маҳаллада ўйнаётган болаларга эзгу тилаклар билдирди, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари билан самимий суҳбатлашди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил махаллю Парвоз Яшнабадского района и ознакомился с условиями жизни населения.
В махалле - 41 многоквартирный дом, которые обслуживает управляющая сервисная компания «Шинам уй-жой». Глава государства посетил офис компании.
Президент также поговорил с играющими в махалле детьми и выразил им наилучшие пожелания, искренне побеседовал с представителями старшего поколения и общественности.

#Mirziyoyev #tanishuv #mahalla #suhbat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Самарқанд темирйўл вокзали ҳамда Самарқанд аэропортида ҳам карантин қоидаларидан келиб чиқиб қўйилган талаблар ижроси таъминланган. Аэропотга ёки темирйўл вокзалига киришда йўловчилардан ижтимоий масофа сақлаш талаб қилинмоқда. Темирйўл ёки авиаташувчилар хизматидан фойдаланаётган ҳар бир йўловчининг тана ҳарорати пирометрларда ўлчангач, антисептик воситалардан фойдаланиш тавсия қилинаётир. Бундан кўзланган мақсад, инфекция тарқалишининг олдини олиш ҳамда йўловчилар саломатлигини сақлашдан иборатдир.
БАТАФСИЛ: ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИДАН ФОЙДАЛАНГАНДА НИҚОБ ТАҚИНГ!
​​Ўзбекистон жамоатчилиги оғир жудоликка учради.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси, ибратли устоз, фидойи инсон Ҳасан Норбекович Нормуродов 82 ёшида вафот этди.

Бутун умрини маърифатга, элга хизматга бағишлаган, ҳалол меҳнати, ақлу заковати билан халқ ўртасида катта обрў қозонган бу инсон ҳаёти мамлакатдаги барча зиёлилар учун чинакам ибрат мактаби эди.

Каттақўрғон туманидаги маърифатпарвар оилада туғилиб ўсган Ҳ.Нормуродов ота-онадан олган яхши тарбия ва илмга бўлган иштиёқи туфайли ўрта мактаб ва педагогика техникумида аъло баҳоларга ўқиди. Ташкилотчилиги ва одоби билан кўзга ташланди. Мактабда озроқ ишлагач, ҳарбий хизматни ўтаб, Самарқанд давлат университети филология факультетида таҳсил олди.

Шундан кейин фидойи, интилувчан муаллимнинг ҳаёти таълим-тарбия билан боғланди. Дастлаб қишлоқ мактабида тил ва адабиёт фани ўқитувчиси, кейинчалик ёшлар етакчиси бўлиб ишлади. Бир муддат туман ёшлар қўмитасини бошқарди.

Ҳ.Нормуродовдаги ғайрат ва тажрибага ишонч билдириб, уни партия ишига ўтказишди. Бу соҳада ҳам Ҳасан Норбекович тезда назарга тушди. Вилоят партия қўмитасида бўлим мудири бўлди. Жомбой туманида иккинчи, вилоят партия қўмитасида учинчи котиб ва Нарпай туманида биринчи раҳбар сифатида фаолият кўрсатди.

Ҳ.Нормуродов шундан сўнг вилоят халқ таълими бошқармасига, фан ва таълим ходимлари касаба уюшмалари кенгашига раҳбарлик қилди. Қарийб ўн йил давомида "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлимини бошқарди. Самарали фаолияти эвазига "Меҳнат шуҳрати", "Эл-юрт ҳурмати" орденларига сазовор бўлди. Ва ниҳоят 2019 йилда Ҳасан Норбековичга мамлакатдаги ислоҳотлардаги самарали хизмати учун Ўзбекистон Қаҳрамони унвони берилди.

Ҳасан Норбекович бутун умри давомида меҳнатсеварлиги, ҳалоллиги, эл ишига камарбасталиги туфайли жамоатчиликка ибрат бўлиб яшади. Юзлаб шогирдлар тайёрлади. Давлат раҳбарининг назарига тушди. Халқ ўртасида обрў топди. Сафдошларини, ёшларни доимо мамлакатдаги буюк ўзгаришлар жараёнида фаол иштирок этишга чорлади, бу борада ўзи намуна бўлди. Халқнинг чинакам оқсоқолига айланди.

Ҳ.Нормуродов Самарқанд жамоатчилигининг фахри эди. Шу сабабли ҳам бу фидойи инсоннинг табаррук номи уни билган, у билан ишлаган барча юртдошларимиз қалбида узоқ вақт сақланиб қолажак.

Эркинжон Турдимов
Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони, Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ҳасан Нормуродов 82 ёшида вафот этди.
Ҳасан Норбекович ўзининг узоқ йиллик шарафли меҳнати давомида халқ таълими тизимида ҳам, «Нуроний» жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси лавозимида ҳам ҳамиша ватанимиз тараққиёти, ёшлар тарбияси ҳамда меҳнат фахрийларини ижтимоий ҳимоя қилишга катта ҳисса қўшиб келган.
Бутун умрини маърифатга, элга хизматга бағишлаган, ҳалол меҳнати, ақлу заковати билан халқ ўртасида катта обрў қозонган бу инсон ҳаёти мамлакатдаги барча зиёлилар учун чинакам ибрат мактаби эди.
Ҳ.Нормуродов 2019 йилда Президентимиз фармонига кўра «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган эди.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси жамоаси Ҳасан Нормуродовнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.