Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокимлиги томонидан Самарқанд шаҳрида олиб борилаётган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент давлат транспорт университети профессор-ўқитувчилари, магистрантлари ҳамда талабалари Самарқанддаги қурилиш объектларида бўлиб, иш жараёни билан яқиндан танишди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Автомобилда йўловчи ташишни тартибга солиш соддалаштирилади

“Aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5108-сон, 07.05.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2021 йил 15 майдан 2022 йил охиригача автомобилда йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солишни соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилади. Бунда:

👉 йўловчиларни ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга бўлган енгил автотранспортларда ташиш якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади;

👉 якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йўловчиларни енгил автотранспортларда ташиш лицензия варақасига асосан амалга оширилади;

👉 лицензия варақаси 21 ёшга тўлган ва бошқарувида аризани бериш вақтида 10 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида эксплуатация қилинаётган автомобиль мавжуд бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга “Лицензия” ахборот тизими орқали берилади;

👉 автомобилда йўловчиларни ташиш билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар “Aккредитация маркази” ДУКда аккредитациядан ўтган техник хизмат кўрсатиш станцияларида 6 ойда камида 1 маротаба транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиши шарт;

👉 якка тартибдаги ташувчилар лицензияга эга корхоналарда ҳамда йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлар (агрегаторлар) томонидан ташкил қилинган махсус текширув пунктларида ойлик тиббий кўрикдан ўтиши шарт;

👉 якка тартибдаги ташувчиларга йўловчиларни автомобиль транспортида ташиш фаолияти доирасида ходимларни ишга ёллашга рухсат этилмайди;

👉 2021 йил 1 сентябргача якка тартибдаги ташувчиларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди;

👉 якка тартибдаги ташувчилардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи йилига БҲМнинг бир баробари миқдорида ундирилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди;

👉 якка тартибдаги ташувчилар қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 3 тоннагача юк кўтариш имкониятига эга автомобиль транспортида юкларни ташиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ставкада тўлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан якка тартибдаги ташувчилар ўз фаолиятини фақатгина агрегаторлар хизматидан фойдаланган ҳолда амалга оширади.

🔰 Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга қуйидагилар учун рухсат этилади:

➖ йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ;

➖ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пуллик тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш;

➖ йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланиш.

⏳ Йўловчи ташишда фойдаланилаётган автотранспортларнинг ранги ва махсус серияли давлат рақами белгиси бўйича ўрнатилган амалдаги талаблар 2023 йил 1 январгача тўхтатиб турилади.

✅ Шунингдек, йўналишсиз таксилар учун автомобилнинг олд ойнасининг юқоридаги ўнг бурчагига жойлаштирилган яшил рангли ёритиш чироғи, ҳисоблагич (таксометр) ва радиоалоқа воситаси, шунингдек, назорат-касса машинасини ўрнатиш талаблари бекор қилинди.

🔰 Бундан ташқари, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз такси ва якка тартибдаги ташувчилар учун қуйидаги талаблар жорий этилади:

● автомобиль тепасига “TAXI” таниш белгили тўқ сариқ рангли фонарь ўрнатиш;

● тўловни амалга ошириш, шунингдек, босиб ўтилган йўлни электрон тарзда қайд этиш имкониятини берувчи махсус иловаларга эга мосламалар (шу жумладан уяли телефонлар, планшетлар) бўлиши;

● автомобилнинг приборлар панелида автомобиль транспортининг давлат рақами, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги ҳужжат (ёки ушбу фаолият турини амалга ошириш учун лицензия/лицензия варақаси) ва ҳайдовчининг телефон рақами кўрсатилган маълумотлар табличкаси мавжуд бўлиши.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Транспорт тизимидаги долзарб масалаларга бағишланган очиқ мулоқот
Бугун, 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қирғизистон Республикаси Транспорт, архитектура, қурилиш ва коммуникация вазири Гулмира Абдралиева билан учрашди.

Батафсил
http://samarkand-transport.uz сайти орқали транспорт инфратузилмасини яратиш билан боғлиқ таклифларни қабул қилиш 2021 йилнинг 1 июнига қадар давом этади.

Йўл ҳаракатини ташкил этиш билан боғлиқ 38% ва 5% - умумий характердаги таклифлар эса светофорлар иш тартибини ўзгартириш, шаҳарда транспорт ҳаракати тезлигини камайтириш, йўл ҳаракатини ташкил қилиш соҳасига янгиликлар киритиш ҳисобига тўғри келади. Ҳаттоки, Самарқандда ер ости метро йўли қурилиши бўйича ҳам битта таклиф бор.
Батафсил
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Транспорт инфратузилмаси, ислоҳотлар натижалари ва ривожланишнинг устувор йўналишлари» мавзусида очиқ мулоқот
#17may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Президент техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрологияга оид тақдимот билан танишди.
Санитария-эпидемиологик хулоса олинадиган маҳсулотлар рўйхатини мақбуллаштириш, қўшимча мувофиқлик сертификати талабини бекор қилиш бўйича топшириқ берилди.
Халқаро талаблар билан уйғунлашмаган 11 мингта миллий стандарт ўрнига халқаро стандартларни қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.
—
Президент ознакомился с презентацией о мерах по совершенствованию технического регулирования, стандартизации, сертификации и метрологии.
Поручено оптимизировать перечень продукции, подлежащей санитарно-эпидемиологической экспертизе, рассмотреть вопрос об отмене дополнительного требования о наличии сертификата соответствия.
Подчеркнута важность принятия международных стандартов взамен 11 тысяч национальных стандартов, негармонизированных с международными требованиями.

#Mirziyoyev #taqdimot #standartlashtirish #sertifikatlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навбатдаги тадбиркорлар билан учрашув
Самарқанд халқаро аэропортида эпидемияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар мисолида жавоб беришга ҳаракат қиламан. Айни кунда бўлимимизга 2 нафар эпидемиолог шифокор ва 9 нафар ёрдамчи эпидемиологлар жалб қилинган. Аэровокзалда йўловчиларнинг тана ҳароратини масофадан ўлчовчи махсус ускуна, белгиланган жойларда санитария-гигиена воситалари жойлаштирилган. Бу ерда йўловчиларни коронавирусга текшириш ишлари бир неча навбатга бўлинган ҳолда ҳар куни, 24 соат давомида олиб борилади.

https://telegra.ph/AEHROPORT-KORONAVIRUSGA-ҚARSHI-BIRINCHI-VA-EHNG-MUҲIM-TЎSIҚ-05-18
📊 18 май – Халқаро музейлар куни. Ўзбекистондаги музейлар сони нечта?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 105 тани ташкил этган.

✅ Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган музейлар сони
🔸Қорақалпоғистон Р. – 4 та
🔸Андижон вилояти – 2 та
🔸Бухоро вилояти – 19 та
🔸Жиззах вилояти – 5 та
🔸Қашқадарё вилояти – 3 та
🔸Навоий вилояти – 5 та
🔸Наманган вилояти – 2 та
🔸Самарқанд вилояти – 12 та
🔸Сурхондарё вилояти – 2 та
🔸Сирдарё вилояти – 1 та
🔸Тошкент вилояти – 5 та
🔸Фарғона вилояти – 13 та
🔸Хоразм вилояти – 3 та
🔸Тошкент ш. – 29 та

Каналга уланиш
Бугун, 18 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ташаббуси билан “Мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш учун транспорт-логистика тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида”ги масала юзасидан юборилган парламент сўровига транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг жавоби атрофлича кўриб чиқилди.


Батафсил

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |