🚙 Веломарофон муносабати билан айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади
Самарқанд шаҳрида жорий йилнинг 28 май куни “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарофони ўтказилиши ва иштирокчиларни Оқдарё тумани томон кузатиб қўйилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан шаҳар ҳокими фармойиш қабул қилди. Унга кўра, эртага 28 май куни соат 08:00 дан 10:00 га қадар Ислом Каримов кўчасининг Улуғбек Расадхонасидан Абу Али Ибн Сино кўчасигача бўлган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Forwarded from Erkinjon Oqbo'tayevich Turdimov 🇺🇿
Самарқанд вилояти Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси бошланди
Вилоят ҳокимлигида халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси ўз ишини бошлади.
Сессия кун тартибига халқ депутатлари вилоят Кенгашининг нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича доимий комиссияси раиси С.Рафиқовнинг вилоятда “Аёллар дафтари” бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти, ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ҳ.Тўхтаевнинг ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Я.Мирзараҳимовнинг вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи А.Ҳалимовнинг 2021 йил I чораги мобайнида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш фаолияти бўйича ҳисоботи каби масалалар киритилган.

Forwarded from Zarnews.uz
Вилоят Кенгаши сессияси: Тўрт ойда 14 кило гиёҳванд моддалар савдоси олди олинди
Вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Я.Мирзараҳимовнинг қайд этишича, 2021 йилнинг тўрт ойи давомида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 14 кг. 458 г. гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.
✅@Zarnews_uz

Вилоят Кенгаши сессияси:
Йил бошидан буён Самарқанддан 40 давлатга товарлар экспорт қилинган.
Жумладан, Россия Федерациясига 15,1 миллион долларлик, Туркияга 8,31 миллион, Тожикистонга 5,4 миллион долларлик маҳсулот чиқарилган.

Вилоят Кенгаши сессияси: Самарқандда жиноятлар 17,5 фоизга ошди
Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари А.Ҳалимов маълум қилишича, йилнинг дастлабки чорагида вилоятда қотиллик жинояти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 тага, оғир тан жароҳати етказиш 4 тага, номусга тегиш 1 тага, талончилик 3 тага, босқинчилик 8 тага, ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари 5 тага камайган.
Ўтган даврда вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар 5 тага, илгари судланганлар жинояти 61 тага ошган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАРЧА ДАВЛАТ ИШЧИЛАРИ БИР МАҚСАД – ХАЛҚ РОЗИЛИГИ ЙЎЛИДА МЕҲНАТ ҚИЛИШИ ЛОЗИМ
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси “Автомобил ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими” инспекторлари томонидан йўловчиларга транспорт хизматини кўрсатаётган автобусларда хизмат сифатини ошириш мақсадида назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Батафсил: http://samarqand.mintrans.uz/news/zamoat-triansportida-julovchilarga-kursatilaetgan-hizmat-sifati-urganilmok-da
Каналга уланиш: https://t.me/samtrans

Samarqand
Жамоат транспортида йўловчиларга кўрсатилаётган хизмат сифати ўрганилмоқда
Forwarded from Zarnews.uz
Кенгаш қарорлари бажарилиши қатъий назорат қилинади
28 май куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси ўтказилди.
Сессияни Кенгаш раиси, вилоят ҳокими Э.Турдимов бошқарди.
👉 https://zarnews.uz/wx4
Каналга қўшилинг: 👇
Telegram | Facebook | Youtube

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Икки мамлакатнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Устувор йўналишлардаги қўшма дастур ва аниқ лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Юқори малакали тиббиёт ходимларини тайёрлаш борасидаги яқин шерикликни давом эттиришга келишиб олинди.
—
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял делегацию Российской Федерации во главе с министром здравоохранения Михаилом Мурашко.
Рассмотрены вопросы дальнейшего расширения узбекско-российского практического сотрудничества в сфере здравоохранения.
Обсуждены вопросы реализации совместных программ
и конкретных проектов по приоритетным направлениям. Достигнута договоренность о продолжении тесного партнерства в вопросах подготовки высококвалифицированных медицинских работников.
#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Кўп қаватли уй-жойлар барпо этиш ва уларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Шаҳарларда айрим мавзеларни малакали бошқарув-сервис компанияларига бериш, тўловларни биллинг тизимида амалга ошириш бўйича ягона электрон платформани ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида уйларни таъмирлашни молиялаштириш бўйича махсус жамғарма ташкил этилиши белгиланди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам строительства и совершенствования обслуживания многоквартирного жилья.
Определены меры по передаче обслуживания некоторых массивов в городах квалифицированным управляющим сервисным компаниям, запуску единой электронной платформы по приему платежей.
При Министерстве жилищно-коммунального обслуживания будет организован специальный фонд по финансированию ремонта домов.
#Mirziyoyev #videoselektor #uyjoy #xizmatkursatish

#Эълон
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ, ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР ДИҚҚАТИГА!
Жорий йилнинг 31 май куни соат 16.00 да Самарқанд вилояти Матбуот уйида Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Каржавов ҳамда бошқарма бўлим бошлиқлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Унда аҳолининг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб амалга оширилаётган ишлар, хизмат сифатини ошириш хусусида сўз юритилади.
Матбуот анжуманида жамоат транспорти ва ташувлар сифати ҳамда қулай транспорт тизимини яратиш борасида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати

Forwarded from Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (Navro'z Ashurmatov)
#Yoshlar_siyosati
Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларнинг муаммолари билан яқиндан танишиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб – қувватлаш мақсадида бугун Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ёшлари билан учрашув ўтказмоқда.
Бугунги кунда Мўйноқ тумани бўйича аҳолининг 5343 нафарини ёшлар ташкил этади. Шундан 1470 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, уларнинг 1396 нафарини бандлигини таъминлаш ва 74 нафарини муаммоларини ҳал этиш ишлари олиб борилмоқда.
Учрашув давомида Илҳом Маҳкамов мамлакатимиз транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва режаларга тўхталиб, ушбу жараёнда ёшларнинг ўрни ва иштироки беқиёс эканлигини қайд этиб ўтди.
Ҳозирги кунда юртимизнинг транспорт ва йўл хўжалиги тизими корхоналарида 41 минг нафардан ортиқ ёшлар фаолият юритаётгани ҳам бунинг ёрқин исботи бўла олади.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
mintrans.uz | Facebook | Instagram |