Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
"ANKAI" заводининг расмий дилеридан таклиф: Автобусми ёки электробус?

“Sino car in Uzbekistan” масъулияти чекланган жамияти бош таъсисчиси И.Каримов ҳамда сотув ишлари бўйича менежери Қ.Худойбердиевлар Самарқанд шаҳрида йўловчиларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари раҳбарларига “Ankai” заводида ишлаб чиқарилаётган автобусларни сотиб олишни таклиф қилишди.

Батафсил ўқиш учун:http://samarqand.mintrans.uz/news/ankai-zavodining-rasmij-dileridan-taklif-avtobusmi-eki-elektrobus
Facebook ‖ Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамоат транспортидан фойдаланганда тиббий ниқоб тақишни унутманг!

Ёдда тутинг, карантин қоидаларини бузиш, маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати

Facebook ‖ Telegram
Бугунги кунда жамоат транспорти ҳайдовчисининг иш куни шундай богланади. Эрта тонг соат 5.00 да автосаройга келган ҳайдовчини аввал тиббиёт ходими кутиб олади. Саломатлик кўригидан ўтгач, сўнгра механик билан юзма-юз келади. Автотранспорт воситасининг "соғлиги" обдон текширилгач, навбат навбат дезинфекторга. Барча керакли амаллар бажарилди, энди ҳайдовчи эл хизматига йўл олади
Йўлингиз бехатар бўлсин, ҳурматли ҳайдовчилар!

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати

Facebook ‖ Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Тунги вақтда – соат 23.00 дан 06.00 гача – фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни:

👉 баланд овоз билан қўшиқ айтиш;
👉 мусиқа чалиш;
👉 товуш сигналлари бериш;
👉 хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш;
👉 турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш ⬇️

❗️фуқароларга 81 666 сўм, мансабдор шахсларга эса 122 500 сўмгача маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Президент Шавкат Мирзиёев рақамли технологияларни жорий этиш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
Лойиҳаларни жадаллаштириш, ҳудудларда электрон хизматлар қамровини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Мобил илова орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 100 тага етказиш, хусусан, коммунал соҳа, кадастр, солиқ, божхона, пенсия ва меҳнатга оид маълумотларни олишда қулайликларни ошириш зарурлиги таъкидланди.
__

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по внедрению цифровых технологий.
Даны поручения по ускорению проектов цифровизации, расширению оказания электронных услуг в регионах.
Указано на необходимость довести до 100 число госуслуг, оказываемых через мобильное приложение, в том числе повысить удобство получения сведений касательно коммунальной, кадастровой, налоговой, таможенной сфер, пенсионного обеспечения и труда.

#Mirziyoyev #taqdimot #raqamlashtirish #ehukumat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўтказилган рейдлар натижасида 1170 нафар ҳайдовчи фаолиятини қонунийлаштириш мақсадида йўловчи ташишга рухсат берувчи лицензия олган.

Батафсил ўқиш учун: http://samarqand.mintrans.uz/news/arim-jillik-sar-isob-rejdlar-zharimalar-natizhalar

Facebook ‖ Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Лицензиялаш тартиби “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–701-сон, 14.07.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

📝 Қонун билан 49 та лицензиялар, 120 та рухсат бериш ҳужжатлари ҳамда 33 та хабарномаларнинг якуний рўйхатлари тасдиқланди.

☑️ Қонунга кўра, фаолиятни амалга ошириш ҳаёт ва соғлиққа, атроф-муҳитга зарар, ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларга, жамоат хавфсизлигига зиён етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлса, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари жорий этилади.

🖥 Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш ва улар билан боғлиқ бошқа тартиблар барча учун очиқ бўлган “Лицензия” ахборот тизими (махсус электрон тизим) орқали амалга оширилади.

❌ Юридик шахслар филиаллари ва ваколатхоналари учун алоҳида лицензиялар ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар олиш талаб этилмайди.

📋 Бунда аввал олинган лицензияларда ва рухсатномаларда филиаллар ва ваколатхоналарнинг манзиллари кўрсатилади.

➡️ Филиаллар ва ваколатхоналар ташкил этган юридик шахслар ваколатли органни махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали хабардор қилади.

✅ Лицензиялар, рухсат бериш ҳужжати ва хабарномалар реестрлари фаолият тури бўйича алоҳида-алоҳида махсус электрон тизимда очиқ электрон шаклда юритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot