Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Муҳим хабар!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ўртасида телефон орқали ўтказилган мулоқот чоғида Германия, Афғонистон ва ЕИ давлатлари фуқароларини Тошкент аэропорти орқали транзит эвакуация қилиш ишларини давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди.

Белгиланган фуқароларни эвакуация қилиш тадбирларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон томонидан алоҳида терминал ажратилди. Шу муносабат билан маҳаллий ва халқаро рейсларнинг учиб кетиш ва учиб келиш жойи ҳамда парвозлар жадвалига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Қўшимча маълумотлар “Uzbekistan airways” АЖ ва «Uzbekistan airports” АЖ томонидан эълон қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from Taşqi işlar vazirligi
O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi axboroti

Erishilgan kelishuvlarga muvofiq, O‘zbekiston Respublikasi Germaniya Federativ Respublikasiga Afg‘onistondan Germaniya fuqarolarini, shuningdek Germaniyaning Afg‘onistondagi diplomatik missiyasiga xizmat ko‘rsatuvchi texnik xodimlar – Afg‘oniston fuqarolarini evakuatsiya qilish jarayonida texnik ko‘mak ko‘rsatadi.

Evakuatsiya qilinganlarning barchasi Germaniyaga ketgunga qadar aeroport tranzit hududida bo‘lishadi.

Facebook | Telegram | YouTube | www.mfa.uz | Twitter
Автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари билан шуғулланувчи ҳайдовчилар диққатига

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчи юртдошларимизни хорижга, хусусан, Россия Федерациясига йўлга чиқишдан олдин ушбу мамлакатдан депортация қилинган чет элликлар рўйхатига тушгани ёки тушмагани ҳақидаги маълумотга аниқлик киритиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Дипломатия миссияси маълумотига кўра, кейинги пайтларда «Верхний Ларс» Россия-Грузия чегара-назорат ўтказиш масканида мамлакатимизнинг ҳайдовчилик билан шуғулланадиган фуқароларини Россияга киритмаслик ҳолатлари кўпайган. Бунинг сабаби – ушбу юртдошларимиз Россия томонидан депортация қилинганлар рўйхатига киритилган бўлиб чиқмоқда.

Элчихона Ўзбекистоннинг бундай вазиятга тушиб қолган фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш борасида мақсадли саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz|Telegram|Facebook|Instagram|
Forwarded from SSV matbuot kotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: ОММАВИЙ ТАБДИРЛАР ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 23 июль куни бўлиб ўтган мажлисида 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига старт берилиб, сайлов кампанияси бошланиши расман эълон қилинган эди.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ва сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали ташвиқот олиб бориш ҳуқуқи таъминланади. Сайловчилар билан учрашувлар номзодлар ва сиёсий партиялар томонидан мустақил равишда ўтказилади.

Шу муносабат билан Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида сиёсий партияларнинг сайловолди жараёнларда фаол иштирок этишлари учун зарур шарт-шароит яратиш, ушбу муҳим сиёсий жараёнда сиёсий партияларнинг қонун билан кафолатланган сайловолди тадбирларини амалга оширишларини таъминлаш билан боғлиқ айрим масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, Комиссиянинг қарори билан Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатувчи сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясини юқори савияда халқаро стандартларга мос равишда ўтказиш мақсадида сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ва сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирларни ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Бунда сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишда иштирокчилар ўртасида ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш, антисептик воситалардан фойдаланишга риоя этиш каби санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этишга ҳамда учрашувларга таклиф этилаётган фуқароларнинг коронавирус инфекциясига қарши эмланганлигига эътибор қаратиш тавсия этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хабарлар

🚌 Автобусда халқаро ёки шаҳарлараро йўловчиларни ташишда қандай талаблар мавжуд?

📼 Тахограф нима ва ундан қандай мақсадда фойдаланилади?

📰 Ҳайдовчи карточкаси нима учун керак?

🚌 Қайси ҳолатларда автобусда захира ҳайдовчи бўлиши керак?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудларда ободонлаштириш ишларининг бориши муҳокама этилди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳрида "POLIGLOT" - Хорижий тилларни ўқитиш замонавий маркази ўз фаолиятини бошлади
Айни пайтда: Самарқанд шаҳрида "Уч авлод вакиллари учрашуви" маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтмоқда.

Учрашувда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан келган нуроний отахон ва онахонлар ҳамда ёшлар иштирок этишмоқда.

Тадбир Соҳибқирон Амир Темур ҳайкали пойига гул қўйишдан бошланди. Шундан сўнг иштирокчилар Ипак йўли туризм халқаро университетида бўлиб, талабалар учун яратилган шарт- шароитлар билан танишишди...
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Автомобилда юк ташувчилар қўллаб-қувватланади

“Автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5225-сон, 19.08.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспортларни 2025 йил 1 январгача Ўзбекистонга импорт қилишда божхона божи, утилизация йиғими ва автотранспортларни сотиб олганлик учун автотранспорт йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилади:

👉 “Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспортлар (ТИФ ТН кодлари 8701 20, 8704 22 (самосваллардан ташқари);
👉 тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39).

☑️ Европа Иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспортлар 2025 йил 1 январгача Ўзбекистонга импорт қилишда мажбурий сертификатлашдан озод қилинади:

➖ “Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган юк ва махсус автотранспортлар;
➖ автомобилда юк ташиш учун фойдаланиладиган тиркамалар ва ярим тиркамалар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Президент тадбиркорларнинг ташаббусларини эшитиб, саволларига жавоб бермоқда
—
Президент заслушивает инициативы предпринимателей и отвечает на их вопросы

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter