Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.5K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

🔸Самарқанд вилояти Транспорт бошқармаси:
— Автомобиль ташувларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш сектори Бош инспектори.


▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 10 апрелгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos

vacancy.argos.uz
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлариниг ягона очиқ портали
ЙЎЛОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА

Жорий йилнинг 15 март куни Республика махсус комиссиясининг Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча чора-тадбирларга бағишлаб ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида халқаро йўловчи поездлар қатновларини ҳамда автобус йўналишларида парритет асосида йўловчи ташиш фаолиятини карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда қайта тикланиши маълум қилинган эди.

Жорий йилнинг 16 март куни Олмаота – Тошкент халқаро автобус йўналишида илк техник қатнов амалга оширилди. Ҳамда мазкур техник қатнов натижасидан келиб чиқиб, оммавий чипталарни сотиш куни ва йўлкира тарифлари қўшимча равишда эълон қилиниши ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 апрель санасидан бошлаб Нукус – Бейнеу – Нукус йўналишидаги 647/648-сонли поезд қатнови йўлга қўйилиши тўғрисида маълум қилинган эди.

Бироқ эпидемиологик вазият туфайли Қозоғистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Идоралараро комиссия йиғилиши баённомасига мувофиқ қўшни давлатда карантин чекловлари жорий этилганлиги сабабли халқаро йўловчи поездлари ва автобус қатновларини бошлаш санаси бошқа муддатга кўчирилди.

Айни дамда мамлакатларимиз ўртасида халқаро йўловчи поездлари ва мунтазам автобус қатновларини қайта тиклаш юзасидан Қозоғистон Республикасининг тегишли вазирлик ва идоралари билан музокаралар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from Zarnews.uz
Самарқандда “DISCOVERING UZBEKISTAN” - биринчи туристик анжуман ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, Самарқанд халқаро аэропортида Туризм ва маданий мерос, Ташқи ишлар ва Транспорт вазирлиги, “Uzbekistan Airports” AЖ ҳамда “Air Marakanda” авиакомпанияси ҳамкорлигида “DISCOVERING UZBEKISTAN” биринчи туристик анжумани бўлиб ўтди.

👉 https://zarnews.uz/5uen

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
QOIDABUZAR HAYDOVCHILARGA JARIMA TAYINLANDI
⚡️ Президентнинг "Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга
кўра:

➖ Йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш ҳамда уларни такроран бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида 2022 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидаги тартибни назарда тутувчи ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилмоқда:

🔹 ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;

🔹 ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади;

🔹 муайян давр мобайнида қоидабузарлик содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.

➖ Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини амалга оширувчи барча таълим муассасалари ва имтиҳон марказларига фаолиятни амалга ошириш учун лицензия ИИВ томонидан берилади.

➖ Автомактабларнинг инновацион педагогик технологияларга асосланган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек, уларнинг ўқитувчи, ҳайдовчи-йўриқчи ва мураббийларини шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишлари ИИВ Академияси томонидан амалга оширилади.

➖ 2023 йил якунига қадар пойтахтнинг барча чорраҳаларида, шунингдек, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларининг йирик асосий серқатнов чорраҳаларида, 2024 йил якунига қадар Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларининг барча чорраҳаларида рақамли бошқарув тизими жорий қилинади.

➖ 2022 йил 1 июлдан бошлаб, республиканинг барча туман (шаҳар)лари кесимида “Хавфсиз йўл” индексини юритиш амалиёти йўлга қўйилади. Бунда туман (шаҳар)лар индекс кўрсаткичлари асосида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини ташкил этишнинг ҳолати бўйича “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳрида сайёр қабул ўтказилди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Dahbed koʻchasida reyd tadbirlari oʻtkazildi

Kanalimizga qo'shiling
👇👇👇
https://t.me/samiibuz
Shahardagi maktablar atrofida tezlikni 30 dan oshirish cheklandi

Samarqand shahar hokimligi tashabbusi bilan bugundan boshlab shahardagi umumiy o‘rta ta’lim maktablarining atrofiga o‘quvchi-yoshlar xavfsizligini ta’minlash maqsadida zamonaviy yo‘l belgisi o‘rnatilmoqda.

Mutasaddi tashkilotlar hamkorligida o‘rnatilayotgan bunday yo‘l belgisida soat 07:30 dan 18:00 ga qadar maktab hududidiga yaqinlashgan transport vositalari 30 tezlikdan oshmagan holatda harakatlanishi ko‘rsatilgan.

Shu o‘rinda hurmatli haydovchilardan transport vositalarini boshqarayotib bu kabi yo‘l belgilariga duch kelganda tezlikni 30 dan oshirmasliklari so‘raladi. Aks holda mas’ul tashkilotlar tomonidan tegishli tartibda chora ko‘rilishini eslatib o‘tamiz.

Samarqand shahar hokimligi axborot xizmati.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ZAMON | Samarqand aeroportida yaratilgan qulayliklar
#Bilasizmi

"METRIKA" OLISHDA TO‘LOV QILINADIMI?

⚖️ 2021-yil 31-yanvardan keyin tug'ilgan bolalarning tug'ilganlik guvohnomasini olish uchun FHDY bo'limida pul undirilmaydi.

☝️ Tug'ilish bilan bir vaqtda quyidagi xizmatlar ko'rsatiladi:

🔹 Bolani turar-joyi bo'yicha ro'yxatga qo'yish;
🔹 Hududiy tibbiyot muassasasiga ro'yxatga olish;
🔹 Bog'chaga navbatga qo'yish;
🔹 Bir martalik nafaqa (suyunchi puli) berish.

❗️Agar Siz FHDY bo'limlarida ortiqcha pul mablag‘larini talab qilish holatlariga duch kelsangiz, Davlat xizmatlari agentligining 1148 ishonch telefoniga yoki Adliya vazirligining @antikorbot Telegram botiga xabar berishingiz mumkin.
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Бугун муҳокама қиладиган учта масаламиз бевосита инсон қадри билан боғлиқ, халқимизни рози қилишга қаратилган. Уларни бажармасликка ҳеч қайси раҳбарнинг ҳаққи йўқ.

Кун тартибидаги биринчи масалада ички йўллар сифатини яхшилаш бўйича аниқ вазифаларни муҳокама қиламиз.

“Ташаббусли бюджет” портали орқали аҳолидан тушган 20 мингта ёки жами таклифларнинг 25 фоизи ҳам ички йўлларни яхшилаш билан боғлиқлиги масаланинг долзарблигини кўрсатмоқда”, деди давлат раҳбари.

Бу борада Андижон тажрибаси кўрсатиб ўтилди. Вилоятдаги цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан кластер ташкил этилиб, олис ва чекка маҳаллалардаги 23 километр қум-шағал йўллар цемент-бетон қопламага ўтказилди.

Ушбу 31 та маҳаллада асфальт-бетон ўрнига цементдан фойдаланиш орқали қурилишдан 600 миллион сўм иқтисод қилинди. Бу ишларнинг ҳисобига 350 минг долларлик битум импорти учун маблағ тежалди.

Энг асосийси, кластер ўзи қурган йўлларни 10 йил давомида кафолатли сақлашни зиммасига олган.
“Ҳар бир вилоятда йирик цемент корхоналари ва хусусий корхоналар билан биргаликда йўл қуриш ва эксплуатация кластерларини ташкил этиш орқали ички йўлларнинг эгасини топиш бўйича топшириқ берган эдим.

Бу борада Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё ва Навоийдаги ишлар аҳволи қолган ҳудудларга қараганда ҳали суст”, деди Президент.

Бу ҳудудлар ҳокимларига масаланинг ичига кириб, жиддий шуғулланиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Умуман, 2022 йилда 2 минг 300 километр, шу жумладан Андижонда 270 километр, Фарғонада 200, Қашқадарё ва Тошкент вилоятида 190, Навоий, Наманган ва Самарқандда 180, Бухоро, Жиззах ва Сурхондарёда 170, Қорақалпоғистон ва Хоразмда 160, Сирдарёда 150 километр цемент-бетон қопламали ички йўлларни барпо этиш вазифаси қўйилди.

Бунинг учун 2022 йилда цемент ишлаб чиқариш ҳажми 3,5 миллион тоннага кўпаяди. Яъни, жорий йил якуни билан маҳаллий цемент ишлаб чиқариш ҳажми 18 миллион тоннага етади. Бу билан ички эҳтиёжлар тўлиқ қопланиши таъкидланди.
Бош прокуратурага янги қурилаётган цемент-бетон қопламали йўллар сифати устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Шу билан бирга, Бухоро, Сирдарё, Хоразм вилоятларида цемент корхоналари мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Шу муносабат билан “Ўзбекистон темир йўллари” ушбу вилоятларда йўл қуриш учун темир йўл орқали цемент ва шағал ташишга 50 фоиз чегирма берадиган бўлди.

Йиғилишда йўл кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 1 майдан бошлаб йил якунига қадар импорт қилинаётган цемент-бетон қопламали йўл қуриш техникалари божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланди.

Мазкур ишларга қўшимча 500 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Жорий йилда халқаро молия ташкилотларидан 80 миллион, келгуси йилда бу ишларни кенгайтириш учун 200 миллион доллар маблағ жалб қилиш чоралари кўрилади.
Йиғилишда Инновацион ривожланиш ва Қишлоқ хўжалигиги вазирликларига теракнинг аллергия чақирмайдиган навларини экиш бўйича ҳудудларга илмий асосланган тавсиялар бериш топширилди.

Тошкент шаҳрида 5 ёшдан кам бўлмаган мевали ва манзарали дарахтларни тартибли бир текисда ўстириш учун янги тажриба бошланди. Вилоят ҳокимлари ушбу тажрибани ўрганиб, ўзида жорий қилади.

Шунингдек, “Яшил макон” дастури доирасида жорий йилда 700 километрдан зиёд янги суғориш тизими ва 260 та қудуқ ўрнатилиши режа қилинган.

Йиғилишда вилоят ҳокимлари, Автомобиль йўллари ва Ўрмон хўжалиги қўмиталари раҳбарларининг суғориш тизими учун қанча маблағ ажратилгани, қанча майдонда ирригация тизими яхшилангани, нечта техника олингани ва қудуқ қазилгани ҳақидаги ҳисоботлари эшитилди.
Кун тартибидаги навбатдаги масала давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш ва кўламини кенгайтиришнинг муҳокамасига бағишланди.

Давлат хизматлари тизимини рақамлаштириш орқали маҳалла ва туманда қандай ўзгаришлар бўлиши кўриб чиқилди.

Аҳолига давлат хизматларидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида 1 июлдан бошлаб:

- 38 турдаги давлат хизматлари учун электрон имзо билан тасдиқлаш талаби бекор қилиниб, мобил телефон орқали амалга оширилади (бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш, боғчага қабул қилиш ва ҳоказо);

- 6 турдаги лицензия олиш учун талаблар бекор қилинади;

- аҳоли ва тадбиркорлар учун 8 дан ортиқ давлат хизмати бўйича электрон хабардор қилиш тизими жорий этилади;

- аҳоли ва тадбиркорлардан коммунал ташкилотларнинг 32 турдаги ҳужжат ва маълумотномаларини талаб қилиш бекор қилинади;

- эҳтиёжманд оилалар фарзандлари олийгоҳларга киришда тест синовларида иштирок этиш тўловларидан озод этилади (135 минг сўм).