Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
‼️ АОКА штабига келиб тушаётган саволларга ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Гиясов жавоблари:

❓ Тошкент шаҳри Янги Сергели метро қурилишида таминотчи бўлиб ишлайман. Лекин метро қурилишига стикер берилмайди. Саволим шуки, иш жойимдан рухсатнома ва қурилиш вазирлиги бн шартнома нусхаси билан шахсий автомобилдан фойдалансам бўладими?

➖ Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 апрелдаги 20-сон баёни қарори билан жорий йилнинг 30 апрель куни соат 06:00 дан бошлаб, фуқароларга иш жойига бориб келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар вилоятлар марказлари, Нукус шаҳри ва Тошкент шаҳрида барча турдаги енгил автотранспорт воситасида, шу жумладан, велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга рухсат этилган. Мазкур талаблар асосида ва карантин қоидаларига риоя этган ҳолда, Сиз шахсий автотранспорт воситангиздан фойдаланишингиз мумкин.

❓ Республика комиссияси томонидан белгилаб берилган яшил тоифадаги вилоятдан сариқ тоифадаги вилоятга ўтиш мумкинми? Агар мумкин булса қандай талаблари бор?

➖ Республика махсус комиссиясининг тегишли баёни қарорига мувофиқ, вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар ўз кучидадир. Хусусан, доимий руйхатдан ўтган ҳолда “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари (нодавлат ташкилотларида – иш берувчи томонидан тақдим этиладиган тегишли рухсатнома асосида) ходимларига мазкур ҳудудга кириш ва чиқиш мумкин. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нобуд бўлишининг олдини олиш мақсадида аҳоли талабларидан келиб чиқиб, фермер ва деҳқонлар томонидан етиштирилган мева-сабзавот, полиз ва кўкат маҳсулотларини жойларга етказиш ва сотиш мақсадида вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга рухсат берилган.

❓ Айни пайтда Қозоғистондамиз. Интернетда ўкидик: Ўзбекистонда паспорт бўлинмалари ишлашига рухсат берилипти. Укамнинг паспорти амал қилиш муддати 10 май куни тугайди. Айтингчи, укам паспортини алмаштириш учун Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилса бўладими?

➖ Ҳурматли фуқаро, ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида фуқароларни қабул қилиш жараёни бошланди. Сизнинг масалангиз бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, ҳозирги кунда хорижда яшаб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – агар фуқаро яшаб турган хорижий мамлакатдаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик ваколатхоналарида доимий консуллик ҳисобида турган бўлса, унга фуқаролик паспорти алмаштирилиб берилади.

Мазкур қонун ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги консуллик ваколатхонасида доимий консуллик ҳисобида турмаган бўлсангиз, Сиз Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги консуллик муассасасига муддати ўтган фуқаролик паспортингизни топшириб, унинг ўринига Ватанга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштирилган ҳолда, Ўзбекистонга кириб келишингиз мумкин ва доимий рўйхатдан ўтган жойингиздаги шаҳар, туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилиб, паспортингизни алмаштиришингиз мумкин. Шундан сўнг, 10 иш кунида паспортингиз тайёрлаб берилади.

❓ Ташкилот ва корхоналарда ишлайдиган одамларнинг кўпчилиги таксида юриши жуда кимматга тушяпти. Йўналишли таксиларнинг (маршрутка) санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда, йўлга қўйилиши режалаштириляптими?

➖ Бугунги кунда бутун дунёни ташвишга солаётган коронавирус пандемияси даврида давлатимиз раҳбарияти томонидан аниқ белгиланган чора-тадбирлар асосида коронавирус пандемиясини енгишда ижобий натижаларга эришилмоқда. Шу боис, карантин талабларига қатъий амал қилишимиз талаб этилади. Шу билан бирга, коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиқиб, санитария қоида ва меъёрлари талаблари сақланган ҳолда, белгиланган чекловлар боскичма-босқич бекор қилиб борилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
〰️〰️〰️〰️〰️

❓ Кўчада ЙПХ ходимлари такси ҳайдовчиларига фақат белгиланган вақт ичида юриш кераклигини айтиб, карантин коидаларини бузганлик учун маъмурий жарима қўллаб, машинани жарима майдочасига қўймоқда. Лекин 71 кодли 230-71-81 рақамидаги карантин бўйича ишчи гуруҳга телефон килинса, у ердаги вакиллар махсус коммиссиянинг карорига кўра, 24 соат давомида бемалол такси фаолияти билан шуғулланса бўлишини айтмоқда. Ҳайдовчилар бунга ишониб, кўчага чиқиб кетишяпти. Кўчада эса ЙПХ ходимлари уларни жаримага тортяпти. Айтингчи, нега ЙПХ ходимлари билан ишчи гуруҳ бир-биридан фарқли фикр билдирмоқда? Буни қандай тушуниш мумкин?

➖ Ҳурматли фуқаро, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон баёни қарорига мувофиқ, “яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда йуналишсиз таксиларга йўловчи ташишга қуйидаги талаблар асосидагина рухсат берилган. Бунда: йўналишсиз таксилар – йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши лозимдир.

Шунингдек, автотранспорт воситаларининг махсус руҳсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина “яшил” тоифадаги ҳудудлардагина руҳсат берилган бўлиб, “сариқ” ва “қизил” тоифадаги ҳудудларда эса автотранспорт воситалари махсус рухсатномасиз (стикерсиз) фақат куннинг муайян вақтида (07:00 дан - 10:00 гача, 17:00 дан - 20:00 гача) ҳаракатланиши мумкин.

Юқорида келтирилган қоидаларни бузилиши, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига мувофиқ, маъмурий жавобгарликка тортиш ҳамда йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг лицензиясини бекор қилинишига сабаб бўлади.


Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Президент Шавкат Мирзиёев рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Ижтимоий объектларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш, мобил интернет қамровини кенгайтириш, ахборотларни қайта ишлайдиган марказларни кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Лойиҳаларга маҳаллий технопарклар резидентларини жалб қилиш бўйича вазифалар белгиланди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам широкого внедрения цифровой экономики и электронного правительства.
Даны поручения по обеспечению социальных объектов высокоскоростным интернетом, расширению охвата мобильного интернета, увеличению числа центров обработки данных.
Определены задачи по привлечению к проектам резидентов отечественных технопарков.

#Mirziyoyev #yigilish #AKT #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Taşqi işlar vazirligi
O‘zbekiston fuqarolarini vatanga qaytarish uchun charter reyslar tashkil qilindi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning topshirig‘iga binoan 2020-yil 8-10-may kunlari Dubay, Minsk, Seul va Dehli shaharlaridan 800 dan ortiq hamyurtlarimiz charter reyslar orqali vatanimizga olib kelindi.

11-may kuni Frankfurt shahridan charter reys orqali 168 nafar yurtdoshimizning kelishi kutilmoqda.

Respublika maxsus komissiyasi tomonidan hamyurtlarimizni boshqa davlatlardan vatanga qaytarish uchun aviareyslar tashkil etish bo’yicha ish olib borilmoqda.

Eslatib o‘tamiz, O‘zbekiston fuqarolari qaytib kelgandan keyin Respublika maxsus komissiyasi tomonidan belgilangan talablarga qat’iy rioya qilgan holda 14 kunlik karantinga joylashtiriladi.

O‘zbekiston Respublikasi
TIV Matbuot xizmati

Facebook | Telegram | YouTube | www.mfa.uz
Forwarded from Times.uz
❗️Карантин чекловлари тугагани йўқ

Хабарингиз бор, Республика Махсус комиссиясининг қарори билан карантин чекловлари 2020 йил 10 майга қадар амал қилиши белгиланган эди.

❌ Шунга кўра айрим фуқароларда "11 майдан бошлаб карантин тугади" деган НОТЎҒРИ тушунчалар пайдо бўлмоқда.

Аслида, карантин чекловлари бутунлай бекор қилингани йўқ. Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги йиғилиш баёнига асосан, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш чоралари белгиланди.

📊 Унга кўра, коронавирус инфекцияси тарқалиши ва беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси тўғрисидаги маълумотлар таҳлили асосида ҳудудлар учта тоифага ("қизил", "сариқ", "яшил") ажратилди ва ҳар бир тоифа учун алоҳида чекловлар белгиланди.

🔒🗝 Таҳлиллар мунтазам равишда амалга ошириб борилиб, олинган натижаларга кўра мазкур уч тоифага кирувчи ҳудудларнинг ҳар бирида чекловлар бекор қилиб борилади ёки кучайтирилади.

〰️〰️〰️〰️

📎 Ҳудудлар жорий йилнинг 8 майидан бошлаб вилоятлар ҳамда 11 майдан бошлаб эса туман ва шаҳарлар даражасида тоифаларга ажратилиб, ушбу тоифалардан келиб чиққан ҳолда амалга оширишга рухсат бериладиган (берилмайдиган) муайян фаолият турлари белгиланди.

📈 Ушбу самарали тизим орқали мамлакат иқтисодий-ижтимоий ҳаётининг маълум маромда изга тушиши, карантин чекловларининг оқилона ва мақсадга мувофиқ тарзда амал қилиши таъминланади. Шунингдек, вирус тарқалиши ва эпидемиянинг жиловланиши ҳудудлар кесимида самарали мониторинг қилиб борилади.

‼️ Юқоридагиларга кўра, республика ҳудудида карантин давом этаётганини маълум қиламиз ва белгиланган чекловларга қатъий амал қилишга чақирамиз.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпа
Forwarded from Zarnews.uz
Самарқанд шаҳрида 13 майдан карантин қоидалари кучайтирилади

👉 http://zarnews.uz/w39

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2020 йил 13 май соат 06:00 дан бошлаб Самарқанд шаҳрида карантин қоидалари кучайтирилади
2020 йил 11 май ҳолатига кўра, божхона омборларида жами 42,7 млн. АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Ушбу маҳсулотлар божхона расмийлаштирувидан сўнг, қисқа муддатларда ички бозорларга йўналтирилади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
“Борма, куясан...”
Кейинги кунларда бўлаётган воқеаларни кузата туриб, беихтиёр марҳум қизиқчи Ҳожибой Тожибоевнинг “борма, куясан, “ана куйдинг!”, деган гаплари ёдимга тушди.
Қанчалар ҳақиқат. Қанчалар топиб айтилган сўзлар. Аслида сиз қотиб–қотиб кулган ушбу сўзлар орқасида бир олам маъно яширин. Буни одамларнинг бугунги юриш туришидан ҳам илғаш қийин эмас. Ҳар қанча огоҳлантиришларга қарамасдан шаҳар кўчаларида автомашина бошқариб юрган ҳайдовчиларни кўриб, бунга янада амин бўласиз.
Бугунги кунда ўтказилаётган рейд тадбирлари давомида ана шундай белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилмаётган ҳайдовчилар аниқланиб, тегишли тартибда огоҳлантирилмоқда. Телевидиние, радио, ижтимоий тармоқлар орқали “Заруратсиз ҳолларда кўчага чиқманг. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини асранг!”, деган огоҳлантиришлар ҳавога айтилаётгандек. Ҳамма кўчада, қаергадир шошган. Карантин қоидалари эса...
Олиб борилаётган рейд тадбирларида машина кабинасида йўловчини олиб кетаётган ҳайдовчилардан нега карантин қоидаларини бузиб, одам ташиш билан шуғулланаётгани сўралганида, етти ёт бегонани ака-ука ёки яқин қариндоши, деб таништириш ҳоллари ҳам учрамоқда. Ёки кира қилаётгани кундай равшан бўлиб турган бошқа бир ҳайдовчининг соппа-соғ одамни “жуда оғир аҳволдаги бемор, шифохонага олиб кетаяпман” деб лоф уришига нима дейсиз?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг жон куйдириб бераётган маълумотларини кўраяпмиз ва эшитаяпмиз. Лекин кўпчилик буни эшитиб эшитмасликка, кўриб кўрмасликка олмоқда.
Инсоннинг қачонки боши деворга урилганида кўзи очилади, унгача ҳисоб эмас. Кўзга кунда эмас, кунида синишлиги, эртага ўзининг ортидан бошқалар ҳам жабр кўриши мумкинлигини ўйлаб ҳам кўришмайди. Афсуски, нафс, манманлик инсонни ана шундай куйга солади.
Агар жарима тўлашни, соғлиғингизни хатарга қўйишни истамасангиз кўчага чиқманг. Карантин қоидаларига риоя қилинг!
Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси ахборот хизмати
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга глобал миқёсда ўт очишни тўхтатишга даъватни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик мактуби йўллади.
Номада, хусусан, Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги даражаси, мамлакатимизда пандемияни жиловлаш бўйича кўрилган қатъий чоралар юксак баҳоланган, Сирдарё вилоятидаги тўғон ёрилиши натижасидаги сув тошқинидан жабрланганлар билан бирдамлик билдирилган.
—
Генеральный секретарь ООН Антониу Гутерриш направил Президенту Узбекистана Шавкату Мирзиёеву письмо с благодарностью за поддержку призыва по глобальному прекращению огня.
В послании, в частности, высоко оценены современный уровень сотрудничества между Узбекистаном и ООН, предпринятые в нашей стране решительные меры по сдерживанию пандемии, выражена солидарность с пострадавшими от наводнения в результате прорыва дамбы в Сырдарьинской области.

#Mirziyoyev #maktub #BMT #AntoniuGuterrish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❌Эртага 13 май куни соат 06:00 дан бошлаб Самарқанд шахри ҳудудида карантин қоидалари кучайтирилади.

✅Фуқаролар томонидан келаётган бир нечта саволларга жавоб берамиз:

♻️Савол: Ишга мототранспорт ёки велосипедда бориб келсак бўладими?

🌀Жавоб:
Мумкин эмас. Шаҳар ҳудудида белгиланган рухсат ҳамда стикерга эга бўлган транспорт воситаларидан ташқари бошқа ҳар қандай транспортлар ҳаракати чекланади.

https://t.me/samiibuz
♻️Савол: Таксистлар доставка қилса бўладими?

🌀Жавоб: Бўлади. Таксистларга фақатгина курьерлик фаолиятига рухсат берилган. Йўловчи ташиш қатъиян тақиқланади.

https://t.me/samiibuz
♻️Савол: Озиқ-овқат ва дори дармон олиш учун чиқсак бўладими?

🌀Жавоб: Яшаш манзилингизга яқин жойлардаги савдо нуқталарига, дорихона ва деҳқон бозорларига чиқиш мумкин.

https://t.me/samiibuz
♻️Савол: Кўчага чиқсак паспорт олиб юришимиз мажбурийми?

🌀Жавоб: Аввало кўчага чиқишга фақатгина зарурий эхтиёж учун рухсат берилган. Кўчага чиққанда албатта ёнингизда фуқаролик паспорти ёки шахсингизни тасдиқловчи бошқа ҳужжат бўлиши шарт.

https://t.me/samiibuz
♻️Савол: Салонимиз бор шуни ишлатсак бўладими?

🌀Жавоб: дорихона, озиқ-овқат ҳамда деҳқон бозорларидан ташқари бошқа хизмат кўрсатиш фаолияти вақтинчалик чекланади.

https://t.me/samiibuz
♻️Савол: Касалларни тиббиёт бўлимига шахсий транспортда олиб бориш мумкинми?

🌀Жавоб: Зарур ҳолларда яъни оғир касаллар ҳамда кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолларида мумкин. Бошқа ҳолларда тиббиёт ходимларини яшаш манзилингизга чақирасиз.

https://t.me/samiibuz