Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Транспорт вазирлиги тизимида ёшларни иш билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Айни кунлада транспорт вазирлиги тизимидаги ташкилот ва корхоналарда 132 600 га яқин ишчи ходимлар меҳнат қилишмоқда. Уларнинг 42 600 нафардан зиёди ёшлардир.

2020 йил январь-май ҳолатига кўра 600 га яқин ёшларнинг бандлиги таъминланди.
Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков муҳим савол ва мурожаатларга жавоб қайтарди.

❓Жорий йилнинг 11-24 май кунлари чартер рейсларда хориждан ҳамюртларимиз олиб келинди. Маълумотларга кўра, коронавирус бўйича эпидемиологик нохуш ҳудудларга бориб келгандан кейин экипаж аъзолари ҳам 14 кунлик карантинга олинади.

Агар шундай бўлса, республика эҳтиёжи учун шунча экипаж аъзоларини қаердан топади?

❗️Эпидемик вазият мураккаблашиб пандемияга айланган вақтда чартер рейслар амалга оширилганда экипаж аъзолари ҳам 14 кунлик карантинга олинар эди.

👨🏻‍✈️ Ҳозирда экипаж аъзолари хориж давлатларига учиб боришда ўзларининг униформаларида бўлишади, чунки самолёт салонида йўловчилар бўлмайди.

✈️ Бироқ қайтишда тўлиқ ҳимоя кийимларида бўлишади. Ушбу экипаж бир давлатдан фуқароларни олиб келгач, эртасига бошқа давлатга учиб кетиши мумкин.

🏥 Улар карантинга жойлаштирилмайди, бироқ 14 кун давомида тиббий кузатув остида бўлади.
Пахтачи туманида Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси маъсул ходимлари автотранспорт соҳасида фаолият олиб бораётган корхоналарда бўлиб, йўналишсиз таксилар фаолиятига доир қўйилган талаблар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тушунтирилмоқда:
-йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши,
- ҳайдовчи тиббий ниқобда, махсус комбинизон ва тиббий қўлқобда бўлиши,
- йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади),
- йўловчилар автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши,
- йўналишсиз такси ҳайдовчиси фақат ўз худудида бошқа худудга чиқмаган ҳолда автокорхона рўйхатдан ўтган ҳудудида ҳаракатланиши лозим.
Forwarded from Rasmiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰 Йўловчилар учун коронавирусга тест топшириш нархи ➖ 224 минг сўм

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Поезд ёки самолёт орқали ҳаракатланишни хоҳлаганларда 120 соатдан, яъни 5 кундан кўп бўлмаган муддат оралиғида коронавирусга тест топширгани ва натижа манфийлигини — вирус йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома бўлиши керак.

〰️〰️〰️〰️〰️

🧪 Тестни қаерда топшириш мумкин?

Республикадаги ОИТСга қарши кураш марказлари ва санитария-эпидимиология осойишталиги марказлари орқали топшириш мумкин.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси маъсул ходимлари Самарқанд шаҳрида автотранспорт соҳасида фаолият олиб бораётган корхоналарда бўлиб, йўналишсиз таксилар фаолиятига доир қўйилган талаблар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тушунтирилмоқда:
-йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши,
- ҳайдовчи тиббий ниқобда, махсус комбинизон ва тиббий қўлқобда бўлиши,
- йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади),
- йўловчилар автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши,
- йўналишсиз такси ҳайдовчиси фақат ўз худудида бошқа худудга чиқмаган ҳолда автокорхона рўйхатдан ўтган ҳудудида ҳаракатланиши лозим.
Эслатма: Самарқанд шаҳри қизил тоифадаги ҳудуд ҳисобланганлиги учун фақатгина етказиб бериш хизматига рухсат берилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ва транспорт бошқармаси ходимлари ҳамкорликда жойларда йўналишсиз таксилар фаолиятига доир тушунтириш ишлари олиб боришмоқда.
#Махсус_комиссия_хабари

⚡️ Республика махсус комиссиясининг ахбороти

Хабарингиз бор, карантин даврида фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан хорижий тажриба ўрганилган ҳолда жорий йилнинг 18 май кунидан Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновлар (бориш ва қайтиш) ҳамда Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатнови (бориш ва қайтиш) учун коронавирус инфекциясига тест топшириш талаби белгиланган эди.

✅ Карантин шароитида аҳолининг иқтисодий ҳолатини эътиборга олиб, шунингдек, ҳаракатланиш вақтида йўловчиларнинг ижтимоий масофа сақлашига шароит мавжудлигини назарда тутиб, қолаверса, фуқароларнинг ҳудудлараро ҳаракатланишида ортиқча ноқулайликлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан ушбу талаб бекор қилинди.

🚫 Эндиликда юқорида кўрсатилган рейслар бўйича ҳаракатланаётган йўловчилардан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганлиги ҳақидаги маълумотнома талаб этилмайди.

❗️Шу билан бирга, авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.

https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Taşqi işlar vazirligi
O‘zbekiston Tashqi ishlar vazirligi Operativ shtabi axboroti

Davlatimiz rahbari topshirig‘iga binoan Rossiya va Qozog‘istonning vakolatli organlari bilan Rossiya-Qozog‘iston davlatlararo chegarasida to‘plangan O‘zbekiston fuqarolarini Vatanga olib kelish masalasi ishlab chiqildi.

Mamlakatimizning Moskva va Ostona shaharlaridagi Elchixonalari, Qozon va Aqtau shaharlaridagi Bosh konsulxonalari tomonidan “Mashtakovo” nazorat-o‘tkazish punkti yaqinida bo‘lib turgan vatandoshlarimiz ro‘yxati tuzildi hamda tashkiliy va transport masalalari hal qilindi.

Vatanimizga mazkur ro‘yxatga kiritilgan jami 1100 nafar hamyurtimiz olib kelinadi. Xususan, 2020-yil 18-may va 19-may kunlari 550 nafardan vatandoshimizning avtobuslarda O‘zbekistonga qarab yo‘lga chiqishi rejalashtirilgan. Ular yetib kelishlari bilan 14 kunlik karantinga joylashtiriladi.

Vatandoshlarimizning Rossiya-Qozog‘iston chegarasi orqali O‘zbekistonga olib kelish istisno tariqasida va diplomatik vakolatxonalarimiz tomonidan avvaldan shakllantirilgan ro‘yxat asosida amalga oshirilmoqda. Qo‘shimcha ro‘yxat tuzish ko‘zda tutilmagan.

Shu munosabat bilan Rossiya hududida bo‘lib turgan fuqarolarimizdan “Mashtakovo” nazorat-o‘tkazish punkti yoki boshqa Rossiya-Qozog‘iston davlatlararo chegarasini kesib o‘tish punktlariga borishga urinmasliklarini, hozirda bo‘lib turgan joylarida qolishlarini va barcha karantin choralariga qat’iy rioya qilishlarini so‘raymiz.

Fuqarolarimizni Qozog‘iston hududi orqali O‘zbekistonga olib kelishning qayta boshlanishi to‘g‘risida qo‘shimcha ma’lumot beriladi.

https://mfa.uz/uz/press/statements/2020/05/24162/

Facebook | Telegram | YouTube | www.mfa.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ходимлари жойларда йўналишсиз таксилар фаолиятига доир тушунтириш ишлари олиб боришмоқда. Йўналишсиз таксилар талаб даражасида жиҳозланмоқда.
⚡️Президент фармони: коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектлари мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилади

〰️〰️〰️〰️

2020 йил 1 июндан 1 сентябргача:

💼 кичик тадбиркорлик субъектлари

🛒 бозорлар ва савдо мажмуалари

🕶 кинотеатрлар

🍽 умумий овқатланиш жойлари

🚃 жамоат транспортлари ташкилотлари

⚽️ спорт-соғломлаштириш муассасалари

🏛 йўловчиларни ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, ёпиқ жойларни ижарага бериш, жумладан банкетлар ташкил этиш билан шуғулланадиган юридик шахслар

мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан ОЗОД ҚИЛИНАДИ!

〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» Президент томонидан имзоланган Фармонда баён этилган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✅ Республика махсус комиссияси томонидан Карантин даврида маҳаллий йўналишларда темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг Вақтинчалик тартибига биноан, 18 май кунидан эътиборан темир йўлларда Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатнови қайта йўлга қўйилди.

🚫 Республика махсус комиссияси қарорига кўра юқорида кўрсатилган рейслар бўйича ҳаракатланаётган йўловчилардан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганлиги ҳақидаги маълумотнома талаб этилмайди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар ва экспортёрларга тайёр маҳсулотларини истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб беришни таъминлаш бўйича қулай шароитлар яратилмоқда.

✅ Биргина жорий йилнинг 4 ойи давомида “Ғалаба” станциясидан экспортга 6047 дона вагонда 86 млн. 729 минг 600 АҚШ долларилик маҳсулот четга экспорт қилинди.

✅ 13034 та вагонда 247 млн. 156 минг 940 АҚШ долларилик маҳсулот транзит божхона режимида Тожикистон, Афғонистон каби давлатларга ўтказилди.