Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Тошкентнинг Яшнобод туманида барпо этилган Болалар миллий тиббиёт марказини бориб кўрди.
Бу ерда йилига 1,5 мингдан зиёд ноёб жарроҳлик амалиётларини бажариш имконияти мавжуд.
Педиатрияда инновацион изланишлар олиб бориш, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ва юқори технологик муолажаларни ташкил этиш, тиббиёт мутахассислари тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
—
Глава государства посетил новый Национальный детский медицинский центр, построенный в Яшнабадском районе Ташкента.
Здесь имеется возможность выполнять более 1,5 тысячи уникальных хирургических операций в год.
Даны указания по проведению инновационных исследований в области педиатрии, организации сложных хирургических операций и высокотехнологичных процедур с привлечением иностранных специалистов, подготовке медицинских кадров.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #tibbiyotmarkazi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Оҳангарон шоссеси ва Махтумқули кўчаси кесишмасида қуриб битказилган йўл ўтказгични кўздан кечирди.
Туннел, ҳалқа ва эстакададан иборат ушбу уч поғонали транспорт ечими туфайли чорраҳадан соатига 20 мингта автомобил ўтиш имконияти пайдо бўлди.
- Пойтахтда енгил автомобиллар сони янада кўпайиши аниқ. Шунинг учун эртанги кунни олдиндан кўриб, кўчаларни кенгайтириш, кўприклар қуриш ишларини давом эттириш керак, - деди Президент.
—
Шавкат Мирзиёев ознакомился с путепроводом, возведенным на пересечении Ахангаранского шоссе и улицы Махтумкули.
Трехуровневая развязка, состоящая из тоннеля, кольца и эстакады, увеличила пропускную способность перекрестка до 20 тысяч машин в час.
- Неизбежно, количество автомобилей в Ташкенте будет только расти. Поэтому необходимо действовать наперед и продолжить работу по расширению улиц и строительству мостов, - отметил Президент.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #yulutkazgich

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев: Бу марказ - миллий бойлигимиз.

– Бу ерда болаларни малакали даволаш билан бирга замонавий телемедицина технологиялари асосида мамлакатимиз ҳудудларида ҳам юқори сифатли тиббий хизматларни ташкиллаштириш керак.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Оҳангарон шоссеси ва Махтумқули кўчаси кесишмасидаги йўл ўтказгични кўздан кечирди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барпо этилган маскан ва иморатлар маданият ва маърифат ўчоғига айланиб, пойтахтимизга ярашсин, халқимизга буюрсин
‼️ Ўзбек тадқиқотчиси коронавирусга қарши қурилма яратди

⛔️ Санитария-эпидемиология осойишталик маркази томонидан тузилган экспертлар гуруҳи коронавирус ва бактерияларни блоклайдиган ҳамда зарарсизлантирадиган универсал теxнология яратиш устида махсус тадқиқот олиб боришди. 

🔰 Дастлабки лаборатория синов-тадқиқотлари муваффақиятли якунланди. Янги инновацион технология ёпиқ майдондаги ҳавони зарарсизлантирибгина қолмай, беморнинг нафас йўллари ва ўпкасигача вирус ҳамда бошқа юқумли касалликлардан тозалайди.

❗️ Инновацион технологиянинг асоси — янги яратилган молекулалар экани таъкидланмоқда. Ана шу молекулалар белгиланган ҳудуднинг ҳавоси ва ҳатто турли жисмлар, ашёларнинг устки ҳамда ички қисмларидаги мавжуд вирус ва бактерияларни ҳам нейтраллаштириш хусусиятига эга.

✅ Шунингдек, бу қурилма инсон нафас олиш йулларидаги вирусларгача масофавий зарарсизлантиради. Энг муҳими, уни қўллаш учун кўп вақт талаб этилмайди. 30 метр квадрат майдондаги xона дезинфекцияси учун бор-йўғи 15 дақиқа кифоя.

✅ Лойиҳа муаллифининг таъкидлашича, янги яратилган технология ҳаво орқали инфекция юқиши xавфини бутунлай йўққа чиқаради. Бу технологиянинг универсаллиги шундаки, у нафақат тожсимон ўлат, барча турдаги микроблар, бактериялар ва вирусларнинг кушандасига айланади.

📌 Мутахассисларимиз ушбу теxнологиядан тиббиёт муассасалари ва одам гавжум бўладиган бошқа бино ва иншоотларда фойдаланишни тавсия этишмоқда. Унинг ишлаш принципи энг замонавий теxнологияларга асосланган ва инсон саломатлиги учун мутлақо хавфсиз. Янги инновацион қурилма яқин кунларда мамлакатимизда оммавий равишда ишлаб чиқарилиши мўлжалланяпти.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, одамлар ҳаёти билан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.
—
Президент Шавкат Мирзиёев в целях ознакомления с ходом социально-экономических реформ и жизнью населения отбыл в Андижанскую область.
В ходе поездки намечено ознакомление с сельскохозяйственными и промышленными предприятиями, проводимой созидательной работой.

#Mirziyoyev #safar #Andijon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Санитария-гигиена ва тозаликка риоя қилинг!
❗️ Ўзбекистонда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими яратилди. Сирдарё вилояти тажрибаси қолган ҳудудларда ҳам жорий этилиши режалаштирилмоқда

💻 Ягона реестр, ҳеч қандай инсон омилисиз, аризачилар оиласига ижтимоий нафақаларни тайинлайди ёки тайинлашни рад этади ва бу бўйича қабул қилинган қарорлар аризачи ёки унинг оила аъзоларига СМС-хабарлар орқали етказилади.

Ягона реестр учун:

📄 оила аъзоларининг паспорти (вояга етганлар учун), туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (болалар учун)

📑 ва никоҳни қайд этиш тўғрисида гувоҳнома (мавжуд бўлганда) нусхалари талаб этилади.

Ушбу ҳужжатлар маҳалла фуқаролар органларига тақдим этилади ва ушбу ҳужжатларни қабул қилинмаслигига йўл қўйилмайди.

📝 Қабул қилинган ҳужжатлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этилгандан сўнг ариза ва унинг оила аъзолари шахсини тасдиқловчи ҳужжатлардаги маълумотлар Ягона реестрга киритилади.

Оиланинг муҳтожлигини аниқлаш учун зарур бўладиган бошқа маълумотлар Ягона реестр орқали солиқ, кадастр, ички ишлар, меҳнат ва бошқа идоралардан автоматик равишда электрон тарзда олинади.

Ягона реестрнинг ижобий томонлари қуйидагича:

1️⃣ Муҳтож оилалар учун ариза бериш жараёни кескин енгиллашади, оворагарчиликларга барҳам берилади;

2️⃣ кам таъминланганликни эътироф этиш ҳамда ижтимоий нафақаларни тайинлаш ёки рад этиш жараёни максимал даражада шаффолашади.

✅ 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб шу кунга қадар Ягона реестр тажриба-синов тариқасида Сирдарё вилояти ҳудудида ишлатилиб келинмоқда. Бу тизимни шу йилнинг якунига қадар босқичма-босқич республиканинг қолган 13 та ҳудудида татбиқ этиш назарда тутилмоқда.
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 22 майидан бошлаб:

🟡🟢 "Сариқ" ва "Яшил"
тоифага киритилган ҳудудларда:

➖ очиқ сайилгоҳ,
➖ музей,
➖ санъат галереялари

фаолиятини йўлга қўйишга Республика махсус комиссиясининг қарорларига мувофиқ РУХСАТ БЕРИЛАДИ.

❗️Ўйингоҳ ва овқатланиш шохобчалари бундан мустасно.


✔️ Бунда, коронавирус инфекцияси иккинчи тўлқинини олдини олиш мақсадида:

🌡 ушбу масканларга кириш жойларида мажбурий равишда барча ташриф буюрувчилар тана хароратлари ўлчаган ҳолда киритилиши (тепловизор ёки пирометр),

😷 шахсий ҳимоя воситаларида бўлишлари (ниқоб),

🚧 ташриф буюрувчилар 2 метрлик ижтимоий масофани сақлашлари талаб этилади.


‼️ Бундан ташқари, ушбу масканларда ташриф буюрувчилар уч кишидан кўп бўлиб тўпланишларини олдини олиш бўйича мазкур сайилгоҳ, кўнгил очар маскан ва музейлар раҳбарияти зиммасига юклатилади.