Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Андижон шаҳрида йигирмата 7 қаватли, иккита 16 қаватли уй барпо этилди.
Президентимиз ушбу мавзени бориб кўрди. Хонадонлардан бирида бўлиб, оила билан суҳбатлашди.
Аҳолини турар жойлар билан таъминлашни изчил давом эттириш, туманлардаги аҳоли зич жойларга ҳам коммуникация олиб бориб, ҳамма шароитларга эга кўп қаватли уйлар қуриш, замонавий қишлоқлар барпо этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
—
В городе Андижане возведены 20 семиэтажных и 2 шестнадцатиэтажных дома.
Сегодня Президент посетил этот массив. Побывал в одной из квартир и побеседовал с хозяевами.
Даны указания по прокладке коммуникаций, строительству многоквартирных домов и современных поселков со всеми условиями в густонаселенных районах.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #uyjoy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятига сафари чоғида Марҳамат туманидаги “Водий ҳамкор агрофирмаси” томонидан ташкил этилган қуёнчилик кластери билан танишди.
Шу ерда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик корхоналари салоҳияти ҳақида маълумот берилди.
Вилоятда омихта ем ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қуёнчиликни 1 миллион бошга етказиш бўйича топшириқлар берилди.
—
В ходе поездки в Андижанскую область глава государства ознакомился с деятельностью кластера кролиководства, организованного «Водий хамкор агрофирмаси» в Мархаматском районе.
Здесь же представлена информация о потенциале животноводческих, птицеводческих и рыбоводческих предприятий.
Даны поручения по наращиванию производства комбикормов в области, доведению поголовья кроликов до 1 миллиона.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #klaster

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔴 Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларидаги эпидемиологик вазият (2020 йил 15 май ҳолати):

1. 🟢 Каттақўрғон шаҳри (хавфсиз)
2. 🟢 Каттақўрғон тумани (хавфсиз)
3. 🟢 Қўшработ тумани (хавфсиз)
4. 🟢 Нарпай тумани (хавфсиз)
5. 🟢 Нуробод тумани (хавфсиз)
6. 🟢 Пахтачи тумани (хавфсиз)
7. 🟢 Ургут тумани (хавфсиз)
8. 🟡 Булунғур тумани (ўрта хавфли)
9. 🟡 Жомбой тумани (ўрта хавфли)
10.🔴 Самарқанд шаҳри (юқори хавфли)
11.🔴 Оқдарё тумани (юқори хавфли)
12.🔴 Иштихон тумани (юқори хавфли)
13.🔴 Пайариқ тумани (юқори хавфли)
14.🔴 Пастдарғом тумани (юқори хавфли)
15.🔴 Самарқанд тумани (юқори хавфли)
16.🔴 Тойлоқ тумани (юқори хавфли)
⚡️ 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади

“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май – якшанба кунига тўғри келиши муносабати билан 2020 йил 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

❗️Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.
Жума шаҳрида ҳаракат вақтинчалик тўхтатилади

Пастдарғом тумани аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг туман ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олиш мақсадида туман ҳокими Ш.Худайбердиевнинг фармойишига билан 21 май куни соат 19:00 дан бошлаб, Жума шаҳрига туманнинг бошқа ҳудудларидан кириб келаётган автотранспорт воситалари ҳамда фуқароларнинг қуйидаги йўналишлар бўйича ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилади.

- 4Р-46а автомобиль йўлининг 1-километри, Жума шаҳрига кириш йўли;
- Жума шаҳар Ҳавузак маҳалласи Камалак кўчаси йўли;

- 4К-547 автомобиль йўлининг Жума шаҳар Ш.Рашидов маҳалласи М.Шарапов ва Бўстон кўчаларига кириш йўли;

- Самарқанд – Жума - Каттақўрғон 4Р-46 автомобиль йўлининг 24-клометри, Жума шаҳрига кириш йўли;

- Самарқанд – Жума - Каттақўрғон 4Р-46 автомобиль йўлининг 25-клометри, Жума шаҳар Буюк Турон кўчасига кириш йўли;

УЙДА ҚОЛИНГ!!!
Президент Шавкат Мирзиёев «Замонавий қишлоқ» лойиҳаси тақдимоти билан танишди.
Лойиҳага мувофиқ, қишлоқ ҳудудларга зарур муҳандислик коммуникациялари тортилиб, кўп қаватли уйлар қурилади. Улар, аввало, бир уйда кўпчилик яшаётган, муҳтож оилаларга берилади.
Андижон вилоятида камбағалликни қисқартириш, ипотека кредитлари асосида якка тартибдаги уйларни қуриш-таъмирлаш лойиҳалари муҳокама қилинди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проекта «Современное село».
Согласно проекту, в сельской местности будет создана необходимая инженерно-коммуникационная инфраструктура и построены многоквартирные дома. Квартиры будут предоставляться в основном большим семьям, живущим на одной жилплощади, и малообеспеченным семьям.
Здесь же рассмотрены проекты по сокращению бедности в Андижанской области, реновации индивидуальных домов на основе ипотечных кредитов.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #zamonaviyqishloq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Президент қарори
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг
2020 йил Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги БАЁНОТИ

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг 2020 йил Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги баёноти эълон қилинди.

Унга кўра, 2020 йилги Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) намозини пандемия даврида жамоат бўлиб ўқиш имконияти мавжуд эмаслиги, мўмин-мусулмонларнинг зиммасидан ушбу ибодатни соқит қилинди.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши карантин шаротида Рамазон ҳайитини нишонлаш бўйича қуйидагилар тавсия этилди:

✅ Ҳайит куни қуёш терак бўйи кўтарилгандан кейин ўз хонадонларида тўрт ракатли нафл намози ўқиш;

✅ Ҳайит арафасида ва байрам кунлари ёши улуғ кексаларимиз ва беморлар ҳолидан хабар олиш ҳамда ҳайит билан табриклаш ва бошқа миллий урф-одатларимиз билан боғлиқ анъаналаримизни карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш;

✅ Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти қозиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бош имом-хатиблари томонидан Рамазон ҳайити куни ижтимоий тармоқлар орқали “Рамазон ҳайити муборак бўлсин!” мавзусидаги маърузаларни онлайн тарзда бериб бориш.