Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Жараён. Самарқанд вилоят Транспорт бошқармаси томонидан Нарпай туманидаги Чорбоғ ҳамда Жалойир қишлоқларида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни бандлигини таъминлаш мақсадида 20 та оилага 25 донадан жами 500 дона жўжа тарқатилди.
28 май куни Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент ҳамда Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишида чартер рейслари амалга оширилади.

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар белгиланган тартибда 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.
Президент Шавкат Мирзиёев туризм ва давлат активларини хусусийлаштириш соҳаларидаги лойиҳалар билан танишди.
“Яшил” ҳудудлар ўртасида ички туризмга рухсат бериш, енгил конструкцияли дам олиш масканларини ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди. Туризм соҳасига қўшимча имтиёзлар белгиланди.
Унумсиз ишлаётган 711 та корхонани тугатиш, 262 та корхонани қайта ташкил этиш, 500 дан зиёд бозорни хусусий секторга бериш вазифаси қўйилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами по туризму и приватизации государственных активов.
Даны указания по возобновлению внутреннего туризма между регионами с "зеленым" статусом, организации баз отдыха с использованием легких конструкций. Определено предоставление туристической отрасли дополнительных льгот.
Поставлена задача ликвидировать 711 неэффективных предприятий, реорганизовать 262 предприятия, передать более 500 рынков частному сектору.

#Mirziyoyev #taqdimot #davlataktivlari #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
‼️Шавкат Мирзиёев:

"Битта ҳолат аниқланса, бутун меҳмонхонани карантинга олишга зарурат бўлмайдиган тизим ишлаб чиқиш зарур"

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 май куни туризм ва давлат активларини хусусийлаштириш соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

✅ Президентимиз биринчи босқичда “яшил” ҳудудлар ўртасида ички туризмга рухсат бериш зарурлигини таъкидлади.

🏕 Тоғли жойлар ва кўл бўйларида енгил конструкцияли дам олиш масканларини ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди. Ҳокимлар билан биргаликда кўчма дам олиш масканлари дислокацияси тасдиқланиб, электрон порталга жойлаштирилади.

🤝 Иккинчи босқичда коронавирус касаллиги жиловланган давлатлар рўйхатини шакллантириб, улар билан туризм алоқаларини босқичма-босқич тиклаш кераклиги таъкидланди.

➖ Туризм фаолиятини қайта тиклаш учун, энг аввало, меҳмонхоналар қандай ишлайди, туристлар аэропортда қандай қабул қилинади, уларнинг мамлакат ичида ҳаракатланиши қандай ташкил этилади, деган саволларга аниқ жавоб бўлиши керак. Белгиланадиган меъёрлар содда, лекин касалликнинг олдини олиш учун етарли бўлиши лозим. Мисол учун, битта ҳолат аниқланса, бутун меҳмонхонани карантинга олишга зарурат бўлмайдиган тизим ишлаб чиқиш зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжоннинг миллий байрами - Республика куни муносабати билан Президент Илҳом Алиевга табрик йўллади.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил поздравление Президенту Азербайджана Ильхаму Алиеву в связи с национальным праздником - Днем Республики.

#Mirziyoyev #qutlov #Ozarbayjon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Чартер рейслар орқали сўнгги уч кунда Россиядан 800 дан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўрсатмасига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун 25 майдан 7 июнгача 17 та чартер рейсни амалга ошириш белгиланганди.

Бугунгача ушбу рейсларнинг учтаси амалга оширилди. Ушбу рейсларда Россия шаҳарлари – Екатеринбург, Москва ва Санкт-Петербургдаги 830 нафар Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилди.

25 май куни амалга оширилган Тошкент – Екатеринбург – Тошкент рейсида 278 нафар, 26 май куни Тошкент – Москва – Тошкент рейсида 275 нафар ва 27 май куни Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент рейсида 277 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилган.

Хориждан қайтган барча фуқаролар аэропортдан карантин марказларига юборилган.

Бугун, 28 май куни Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент ҳамда Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишида чартер рейслари амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Ахборот хизмати