Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев статистика соҳасини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди.
Тармоқлар статистикасини тўлиқ шакллантириш, ягона халқаро статистика тизими билан уйғунлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Қонунни ва Статистика кенгаши фаолиятини такомиллаштириш, соҳанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда дастурий таъминотни янгилаш бўйича топшириқлар берилди.
Аҳолини рўйхатга олишга ҳозирдан пухта тайёргарлик кўриш кераклиги таъкидланди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам совершенствования сферы статистики.
Обсуждены вопросы полного формирования статистики по отраслям, ее гармонизации с единой международной статистической системой.
Даны поручения по совершенствованию законодательства и деятельности Статистического совета, укреплению материально-технической базы и обновления программного обеспечения.
Указано на необходимость тщательной подготовки к переписи населения.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #statistika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from "YUKSALIŞ" HARAKATI
Ўзбекистондаги энг оммабоп миллий телевизион манба ва форматларни аниқлаш бўйича ўтказилган сўров натижалари

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан жорий йилнинг 5—15 март кунлари Ўзбекистонда энг оммабоп миллий телевизион манба ва форматларни аниқлаш мақсадида фуқаролар ўртасида жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди. Унда республика бўйича жами 6 467 нафар фуқаро иштирок этди.
Батафсил: https://bit.ly/3dnHqfS

@uzbyuksalish
Forwarded from "YUKSALIŞ" HARAKATI
Ўзбекистондаги энг оммабоп миллий телевизион манба ва форматларни аниқлаш бўйича ўтказилган сўров натижалари

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан жорий йилнинг 5—15 март кунлари Ўзбекистонда энг оммабоп миллий телевизион манба ва форматларни аниқлаш мақсадида фуқаролар ўртасида жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди. Унда республика бўйича жами 6 467 нафар фуқаро иштирок этди.

Сўров давомида фуқароларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий ҳамда ахборот дастурларига бўлган эҳтиёжи, хабар ва янгиликларни кенгроқ аудиторияга етказиш кўрсаткичи, давлат ва хусусий телеканаллар томонидан эфирга узатилаётган теледастурларга нисбатан аҳолининг муносабати каби қатор масалалар ўрганилди.

Натижада фуқаролар одатда қайси миллий телеканалларни кўпроқ кўришлари аниқланди ва миллий телеканалларнинг қамров бўйича рейтинги тузилди. Биринчи бешлик: 1-ўрин — Zo‘r TV (11,8%), 2-ўрин — Sevimli (9,6%), 3-ўрин — My5 (9,4%), 4-ўрин — Milliy TV (6,9%), 5-ўрин — Futbol TV (6,8%).

Шунингдек, фуқароларнинг миллий телеканаллар орқали эфирга узатиладиган кўрсатув ва дастурлар ҳақидаги фикрлари ҳам ўрганилди. Биринчи бешлик: 1-ўрин — янгиликлар, ахборот дастурлари (12,1%), 2-ўрин — телесериаллар (11,4%), 3-ўрин — “Hafa bo‘lish yo‘q” (Zo‘r TV), 4-ўрин — спорт теледастурлари, футбол, (9,5%) 5-ўрин — "Муносабат" (O'zbekiston) (8,3%).

Бундан ташқари, сўров давомида турли телеканаллар ахборот дастурларининг фуқаролар орасидаги машҳурлиги ўрганилди. Биринчи бешлик: 1-ўрин — «Markaziy studiya» (My5); 2-ўрин — «Zamon» (Sevimli); 3-ўрин — «Ахборот 24» (O‘zbekiston 24), 4-ўрин — «UzReport news» (Uzreport TV); 5-ўрин — «Davr» (Yoshlar).

✅ Сўровнома натижалари билан батафсил танишиш: https://bit.ly/3dnHqfS

⚠️ Изоҳ: Сўров Ўзбекистонда коронавирус пандемияси сабабли карантин тартиби жорий этилишидан аввал (5 — 15 март кунлари) ўтказилган бўлиб, натижалар таҳлили шу кунларда якунланди.

@uzbyuksalish
Ҳиндистоннинг GMR Group компанияси билан музокаралар бўлиб ўтди.

Транспорт вазири ўринбосари Ж.Чориев бошчилигида Ҳиндистоннинг GMR Group компанияси вакиллари билан видеоконференция алоқа шаклида учрашув ўтказилди. Учрашувда авиация соҳасида ҳамкорлк алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.
«VOLKSWAGEN CADDY» РУСУМЛИ ЕНГИЛ ТИЖОРАТ АВТОМОБИЛЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНДА

Жорий йилнинг март ойида «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Фольксваген Груп Рус» концерни ўртасида «Жиззах Автомобиль Заводи» МЧЖ компанияси базасида енгил тижорат атвомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Келишув имзоланган эди.
«Ўзавтосаноат» матбуот хизматининг хабарига кўра, бугунги кунда 45 гектар майдонда жойлашган заводнинг қурилиш ишлари якуний босқичида турибди. Завод ва офиснинг асосий қисми бинолари битказилди ва фойдаланиш учун тайёр.
Енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш жараёнини жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистонга «Volkswagen Caddy» автомобилларининг бир қисми келтирилиб, улар сертификация бўйича ваколатли органларга иқлим синовлари ва омологация бўйича махсус текширувлардан ўтказиш учун топширилган. Ҳозирда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан сертификациялаш ва транспорт воситаларининг амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш, жумладан сертификацияловчи орган томонидан назорат иқлим текширувлари ва Умумий техник регламент талабларига биноан бошқа синовларни ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бир вақтнинг ўзида «Жиззах Авто» МЧЖ томонидан «Фольксваген» дилерлик тармоғини ривожлантириш мақсадида республика ҳудудларидаги қатор дилерлик корхоналар ҳамкорлик қилиш учун танлаб олинганлигини ҳам таъкидлаш жоиз. Volkswagen Caddy русумли автомобиллар савдоси шу йилнинг июль ойидан бошланиши режалаштирилмоқда.
Volkswagen Caddy - 7 ўриндиқли (5-ўриндиқли кўриниши ҳам мавжуд) йўловчи ва юк минивени. Автомобиль ҳам бизнес юритишга, ҳам оилавий фойдаланиш учун тўғри келади. Тежамкор ва технологик (MPI) двигатель 1,6 литр қувватга эга, бензинда ишлайди. Ёқилғи сарфи – шаҳарда 100 км.га 9,3 литр, трассада - 100 км.га 6,1 литр.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Биз ҳам болаларимизни соғинганмиз, карантин қоидаларига риоя қилинг"

Самарқандда "Вилоятимизни "яшил ҳудуд"га айлантириш ўзи қўлимизда" акцияси давом этмоқда.