Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Forwarded from "YUKSALIŞ" HARAKATI
Ўзбекистондаги энг оммабоп миллий телевизион манба ва форматларни аниқлаш бўйича ўтказилган сўров натижалари

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан жорий йилнинг 5—15 март кунлари Ўзбекистонда энг оммабоп миллий телевизион манба ва форматларни аниқлаш мақсадида фуқаролар ўртасида жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди. Унда республика бўйича жами 6 467 нафар фуқаро иштирок этди.
Батафсил: https://bit.ly/3dnHqfS

@uzbyuksalish
Forwarded from "YUKSALIŞ" HARAKATI
Ўзбекистондаги энг оммабоп миллий телевизион манба ва форматларни аниқлаш бўйича ўтказилган сўров натижалари

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан жорий йилнинг 5—15 март кунлари Ўзбекистонда энг оммабоп миллий телевизион манба ва форматларни аниқлаш мақсадида фуқаролар ўртасида жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди. Унда республика бўйича жами 6 467 нафар фуқаро иштирок этди.

Сўров давомида фуқароларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий ҳамда ахборот дастурларига бўлган эҳтиёжи, хабар ва янгиликларни кенгроқ аудиторияга етказиш кўрсаткичи, давлат ва хусусий телеканаллар томонидан эфирга узатилаётган теледастурларга нисбатан аҳолининг муносабати каби қатор масалалар ўрганилди.

Натижада фуқаролар одатда қайси миллий телеканалларни кўпроқ кўришлари аниқланди ва миллий телеканалларнинг қамров бўйича рейтинги тузилди. Биринчи бешлик: 1-ўрин — Zo‘r TV (11,8%), 2-ўрин — Sevimli (9,6%), 3-ўрин — My5 (9,4%), 4-ўрин — Milliy TV (6,9%), 5-ўрин — Futbol TV (6,8%).

Шунингдек, фуқароларнинг миллий телеканаллар орқали эфирга узатиладиган кўрсатув ва дастурлар ҳақидаги фикрлари ҳам ўрганилди. Биринчи бешлик: 1-ўрин — янгиликлар, ахборот дастурлари (12,1%), 2-ўрин — телесериаллар (11,4%), 3-ўрин — “Hafa bo‘lish yo‘q” (Zo‘r TV), 4-ўрин — спорт теледастурлари, футбол, (9,5%) 5-ўрин — "Муносабат" (O'zbekiston) (8,3%).

Бундан ташқари, сўров давомида турли телеканаллар ахборот дастурларининг фуқаролар орасидаги машҳурлиги ўрганилди. Биринчи бешлик: 1-ўрин — «Markaziy studiya» (My5); 2-ўрин — «Zamon» (Sevimli); 3-ўрин — «Ахборот 24» (O‘zbekiston 24), 4-ўрин — «UzReport news» (Uzreport TV); 5-ўрин — «Davr» (Yoshlar).

✅ Сўровнома натижалари билан батафсил танишиш: https://bit.ly/3dnHqfS

⚠️ Изоҳ: Сўров Ўзбекистонда коронавирус пандемияси сабабли карантин тартиби жорий этилишидан аввал (5 — 15 март кунлари) ўтказилган бўлиб, натижалар таҳлили шу кунларда якунланди.

@uzbyuksalish
Ҳиндистоннинг GMR Group компанияси билан музокаралар бўлиб ўтди.

Транспорт вазири ўринбосари Ж.Чориев бошчилигида Ҳиндистоннинг GMR Group компанияси вакиллари билан видеоконференция алоқа шаклида учрашув ўтказилди. Учрашувда авиация соҳасида ҳамкорлк алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.
«VOLKSWAGEN CADDY» РУСУМЛИ ЕНГИЛ ТИЖОРАТ АВТОМОБИЛЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНДА

Жорий йилнинг март ойида «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Фольксваген Груп Рус» концерни ўртасида «Жиззах Автомобиль Заводи» МЧЖ компанияси базасида енгил тижорат атвомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Келишув имзоланган эди.
«Ўзавтосаноат» матбуот хизматининг хабарига кўра, бугунги кунда 45 гектар майдонда жойлашган заводнинг қурилиш ишлари якуний босқичида турибди. Завод ва офиснинг асосий қисми бинолари битказилди ва фойдаланиш учун тайёр.
Енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш жараёнини жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистонга «Volkswagen Caddy» автомобилларининг бир қисми келтирилиб, улар сертификация бўйича ваколатли органларга иқлим синовлари ва омологация бўйича махсус текширувлардан ўтказиш учун топширилган. Ҳозирда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан сертификациялаш ва транспорт воситаларининг амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш, жумладан сертификацияловчи орган томонидан назорат иқлим текширувлари ва Умумий техник регламент талабларига биноан бошқа синовларни ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бир вақтнинг ўзида «Жиззах Авто» МЧЖ томонидан «Фольксваген» дилерлик тармоғини ривожлантириш мақсадида республика ҳудудларидаги қатор дилерлик корхоналар ҳамкорлик қилиш учун танлаб олинганлигини ҳам таъкидлаш жоиз. Volkswagen Caddy русумли автомобиллар савдоси шу йилнинг июль ойидан бошланиши режалаштирилмоқда.
Volkswagen Caddy - 7 ўриндиқли (5-ўриндиқли кўриниши ҳам мавжуд) йўловчи ва юк минивени. Автомобиль ҳам бизнес юритишга, ҳам оилавий фойдаланиш учун тўғри келади. Тежамкор ва технологик (MPI) двигатель 1,6 литр қувватга эга, бензинда ишлайди. Ёқилғи сарфи – шаҳарда 100 км.га 9,3 литр, трассада - 100 км.га 6,1 литр.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Биз ҳам болаларимизни соғинганмиз, карантин қоидаларига риоя қилинг"

Самарқандда "Вилоятимизни "яшил ҳудуд"га айлантириш ўзи қўлимизда" акцияси давом этмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг

1-Савол. Ҳозирги пайтда йўл бўйларида айрон, газли сув, гўжа сотишга рухсат борми, бунга тегишли ҳужжатлар ва рухсатнома олиш керакми? Қаерга мурожаат этиш мумкинлиги хақида маълумот берсангиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг

8-Савол. Ҳозирда касалликка чалинганларнинг кўпчилиги халкаро юк ташувчи ҳайдовчилар ва улар четдан Ўзбекистонга касаллик олиб келишмокда. Чегарадан ўтган ҳамма ҳайдовчилар вактида карантинга олиниши таъминланияптими?
Чартер рейслар орқали Истанбул ва Москвадан 677 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди.

Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш мақсадида тасдиқланган чртер рейслар жадвалига мувофиқ 1-2 май кунлари Тошкент – Истанбул – Тошкент, Тошкент – Москва – Тошкент йўналишларида амалга оширилган парвозлар орқали 677 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга олиб келинди.

Бугун, Тошкент – Шаржа – Тошкент ҳамда Тошкент – Москва – Тошкент йўналишларида чартер қатновлари амалга оширилиши белгиланган.
“Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилишни жорий этиш чора- тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (337- сон, 28.05.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктларини лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш, жиҳозлаш, махсус техника харид қилиш ва сақлаш бўйича буюртмачи этиб – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси белгиланди.

✅ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасига катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктларини лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш, жиҳозлаш ишларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошришга ҳамда белгиланган тартибда фойдаланишга топширишга рухсат берилди.

⏳ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси олти ой муддатда;

хорижий юк автотранспорт воситаларининг республика автомобиль йўллари бўйлаб ўтиши километрини ёки вақтини ҳисоб-китоб қилиш ва бунинг учун ҳақ ундириш бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиши;

ишлаб чиқилган техник-иқтисодий ҳасоб-китобларнинг хулосалари асосида хорижий юк автотранспорт воситаларининг республика автомобиль йўллари бўйлаб ўтиши бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиши лозим.

📝 Қарор билан транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом;

• Катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг йўналиш бўйича ҳаракатланишдан олдин автомобиль йўлларини ўрганиш тартиби тўғрисидаги низом;

• 2020-2022 йилларга мўлжалланган вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктларини қуриш, модернизациялаш ва замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш бўйича тадбирлар дастури тасдиқланди.
Самарқанд вилоятининг 3-секторига қарашли Нуробод туманида ғалла йиғим-терим ишлари бошланди

Бугун, 3 июнь куни Самарқанд вилоятида биринчи бўлиб вилоятининг 3-секторига қарашли Нуробод туманидаги фермерларнинг ғалла майдонларида йиғим-терим ишлари бошланди.

Нуробод туманида жорий мавсумда 463 та ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари томонидан 2010 гектар сувли, 19 000 гектар лалми ер майдонларига уруғ экилган.

Туман фермерлари томонидан, давлат шартномаси асосида 10 243 тонна дон топширилиши режалаштиришган.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ, бир қатор шахсларга автомобиль бензини сотиб олишга харажатларнинг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади. 2019 йил 15 августдан компенсация миқдори 75 000 сўмни ташкил этади.

✅ Компенсация олиш ҳуқуқига эга шахслар рўйхати: ⬇️

👉 уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлари;
👉 I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

✅ Компенсацияни тайинлаш учун пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: ⬇️

👉 ариза;
👉 паспорт нусхаси;
👉 имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун);
👉 тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг маълумотномалари нусхалари (меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги туфайли ногиронлар ва болаликдан ногиронлар учун);
👉 автомототранспортнинг техник паспорти нусхаси;
👉 ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси ёки Иккинчи жаҳон уруши ногирони билан доимий бирга яшайдиган ва у билан бир турар жой майдонида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, паспорти нусхалари ва у томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқига ишончнома.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Taşqi işlar vazirligi
2020-yilning 3-iyun kuni Toshkent shahrida “O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi huzuridagi Tarjimonlar byurosi va “BMB Trade Group” kompaniyasi o‘rtasida hamkorlik va sherikchilik to‘g‘risidagi bitim” imzolandi

https://mfa.uz/uz/press/news/2020/06/24229/

Facebook | Telegram | YouTube | www.mfa.uz | Twitter