Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Чиройли” авторақамларнинг тоифалари ҳамда нархлари ўзгарди

Ҳукумат қарори (350-сон, 04.06.2020 й.) билан Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

☑️ Киритилган ўзгартиришларга кўра, “чиройли” рақамлар 6 та тоифага ажратилди (илгари 3 та тоифа эди).

💰Шунингдек, айрим “чиройли” рақамларнинг бошланғич нархлари ва тоифалари ҳам ўзгарди.

➡️ Хусусан, 333, 444, 666, 999 рақамлар комбинацияси 1-тоифадан 2-тоифага ўтказилган бўлса, 003, 004, 006, 008, 009, 030, 040, 303, 400, 404, 600, 900, 909 каби рақамлар 2-тоифадан 3-тоифага ўтказилди.

🆎 Тошкент шаҳридаги 2-тоифа рақамларининг бошланғич нархи агар улар ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари (илгари 40 баравар), бир хил комбинациядаги ҳарфлар билан бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари (илгари 50 баравар) этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида тўқимачилик, ҳунармандчилик, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги корхоналари бориб кўрилади, бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилади.
—
Президент Шавкат Мирзиёев в целях ознакомления с ходом социально-экономических реформ и жизнью населения отбыл в Ферганскую область.
В ходе поездки намечено ознакомление с текстильными и сельскохозяйственными предприятиями, реализованными проектами в области информационных технологий и ремесленничества, проводимой созидательной работой.

#Mirziyoyev #safar #Fargona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🟥🟨🟩 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳарлар кесимида тоифаланиш (2020 йил 2 июнь ҳолати):

🟥“қизил” тоифадаги ҳудудлар

🟥Самарқанд шаҳар
🟥Оқдарё тумани
🟥Пайариқ тумани
🟥Пастдарғом тумани
🟥Самарқанд тумани
🟥Тайлоқ тумани
🟥Ургут тумани

🟨“Сариқ” тоифадаги ҳудудлар

🟨Жомбой тумани
🟨Иштихон тумани

🟩“Яшил” тоифадаги ҳудудлар

🟩Каттақўрғон шаҳар
🟩Каттақўрғон тумани
🟩Нарпай тумани
🟩Қўшработ тумани
🟩Нуробод тумани
🟩Булунғур тумани
🟩Пахтачи тумани

Изоҳ: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йил 2 июнь ҳолатига Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига амалий ташриф билан келди.
Давлат раҳбари дастлаб Қўштепа туманидаги «Турсунов Юсуфжон ери» фермер хўжалигида тўхтади. Президентимиз ғалла ривожини кўздан кечирди, дала ёнида яратилган интенсив боғ билан танишди.
Шу ерда соҳа мутасаддилари ва қўштепалик фермерлар билан мулоқот бўлди, қишлоқ хўжалиги ва агросаноат лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Ферганскую область с рабочим визитом.
Сперва глава государства остановился у поля фермерского хозяйства "Турсунов Юсуфжон ери" в Куштепинском районе. Президент ознакомился с развитием пшеницы, а также интенсивным садом, разбитым рядом с полем.
Здесь прошла беседа с ответственными лицами сферы и фермерами района, состоялась презентация сельскохозяйственных и агропромышленных проектов

#Mirziyoyev #safar #Fargona #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"Ўзбекнефтегаз"АЖ матбуот хизматининг хабарига кўра, “UNG Petro” корхонасининг барча автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари орқали маҳаллий "Евро – 4" ва "Евро – 5" дизель ёқилғиси сотувга чиқарилди

"Ўзбекнефтегаз" АЖ томонидан Ўзбекистон тарихида илк марта "Евро – 4" ва "Евро – 5" юқори сифатли дизель ёқилғиси ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлиги ҳақида хабар берган эди.

"Евро – 4" ва "Евро – 5" ёқилғиси двигатель ишлаш жараёнини яхшилаш, емирилишни камайтириш, зарарли чиқинди газлар миқдорини кескин камайтириш ва цилиндрлар ишлаш даврини узайтириш каби афзалликларга эгадир.

Ушбу маркадаги дизель ёқилғиси бугундан эътиборан, "Ўзбекнефтгаз" АЖга қарашли "UNG Petro" корхонасининг Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари орқали ҳам сотувга ҳам чиқарилди.

Корхона чакана савдо орқали кунлик 60 тонна миқдоридаги "Евро – 4" ва "Евро – 5" ёқилғисини сотишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамизки, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг босқичма-босқич модернизация қилиниши натижасида ва Франциянинг "Axens" компанияси мутахассислари иштирокида тегишли реакторга янги каталитик тизим ўрнатилган ва 2020 йилнинг 30 март кунидан “Евро – 4” ва “Евро – 5” синфидаги экологик тоза дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган эди.
Давлатимиз раҳбари Тошлоқ туманидаги «Уз-Сеганг» қўшма корхонасида иш жараёни билан танишди.
Бу ерда йилига 16 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш имконияти мавжуд. 100 миллиард сўм эвазига замонавий логистика маркази ташкил этилган. Италия, Туркия, Жанубий Корея ва Хитойдан илғор технологиялар келтириб ўрнатилган.
Президент бу корхонани хомашё билан таъминлаш, янги боғлар ва лаборатория ташкил этиш масалаларига эътибор қаратди, тегишли кўрсатмалар берди.
—
Глава государства ознакомился с деятельностью совместного предприятия «Уз-Сеганг» в Ташлакском районе.
СП способно перерабатывать и экспортировать 16 тысяч тонн сельхозпродукции в год. Здесь создан современный логистический центр стоимостью 100 миллиардов сумов, который оснащен передовыми технологиями из Италии, Турции, Южной Кореи и Китая.
Президент уделил внимание вопросам снабжения предприятия сырьем, организации новых садов и лабораторий, дал соответствующие поручения.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #mevasabzavotchilik
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️Жорий йилнинг 8 июнидан — «сариқ» 🟨 ва «яшил» 🟩 ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди.

🚫 Дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно.

〰️〰️〰️〰️〰️

Жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклашда қуйидаги талабларга қатъий риоя қилиш талаб этилади:

🚿 автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш;

👮🏻‍♂️ ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чораларини кўриш;

😷 автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш.

〰️〰️〰️〰️〰️

Транспорт вазирлигининг масъул ходимлари ушбу талабларга риоя этилишини назорат қилади.

Йўловчилардан эса карантин талабларига қатъий амал қилиш ва ижтимоий масофани сақлаш сўраб қолинади. Жамоат транспортида карантин талабларини бузиш тегишли маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона туманидаги лойиҳа қиймати 15 миллион доллар бўлган «Экокерама» МЧЖ фаолияти билан танишди.
Корхона йилига 500 минг дона 20 турдаги сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга, ҳозирда 500 кишини иш билан таъминлаган.
Давлатимиз раҳбари бу корхонани кластерга айлантириш, карьерлар ажратиб бериб, камида 30 йиллик хомашё захираси билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился в Ферганском районе с деятельностью ООО "Экокерама" проектной стоимостью 15 миллионов долларов.
Предприятие способно выпускать в год 500 тысяч единиц сантехнической продукции, обеспечило работой 500 человек.
Глава государства подчеркнул необходимость превращения предприятия в кластер, выделения карьеров и обеспечения его минимум 30-летним запасом сырья.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter