Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Марғилондаги Ҳунармандлар марказини бориб кўрди.
Давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган марказда 600 нафар уста фаолият бошлаб, 200 дан ортиқ турдаги атлас ва адрас тўқиш, гиламчилик, маиший хизмат, тикувчилик, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 2 мингга яқин хотин-қиз, ёшлар ишга жалб этилди.
Шу ерда вилоятда ипакчилик соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил Центр ремесленников в городе Маргилане.
В центре, созданном на основе государственно-частного партнерства, 600 народных мастеров наладили изготовление 200 видов атласа и адраса, ковров, швейных и других изделий. Трудоустроены 2 тысячи женщин и молодых людей.
Здесь же представлена информация об инвестиционных проектах в шелковой промышленности региона.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #hunarmandchilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун, 5 июнь куни Хитойнинг Ланьчжоу шаҳридан 25 та 40 футли контейнерларда экспорт юки ортилган поезд “Ланьчжоу – Қашғар – Иркештом – Ўш – Андижон – Тошкент – Мари” йўналишида мультимодал транзит ташувни амалга ошириш учун йўлга чиқди.


Мазкур йўналиш бўйлаб мультимодал юк ташувларини йўлга қўйиш «Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой» автомобиль коридори имкониятларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишларнинг натижасидир.

Батафсил: https://bit.ly/2UcgmbC

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Rasmiy axborot
⚡️Шавкат Мирзиёев: «Менинг энг катта ислоҳотим — ҳар бир оиланинг нури бўлган оналарни, хотин-қизларни рози қилиш»

Президент Марғилондаги Ҳунармандлар марказини бориб кўрди.

Ушбу марказда 600 нафар уста фаолият бошлаб, 200 дан ортиқ турдаги атлас ва адрас тўқиш, гиламчилик, маиший хизмат, тикувчилик, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

💰2 мингга яқин хотин-қиз, ёшлар ишга жалб этилди. Ҳозир чеварларга 3,5 миллион сўмгача маош берилади. Марказ 600 ишчига мўлжалланган, хотин-қизларнинг қолгани касаначилик асосида уйда ўтириб меҳнат қилади.

❗️«Менинг энг катта ислоҳотим — ҳар бир оиланинг нури бўлган оналарни, хотин-қизларни рози қилиш.

🌐 Бутун дунё пандемия оқибатида катта қийинчиликка учраяпти.
Ҳеч ким ишонмаганди, шу шароитда мана шундай корхоналар ишга тушира оламиз деб. Бу — Фарғонадаги ўзгаришларнинг бошланиши, қалдирғочи. Худо хоҳласа, натижаларимиз бундан ҳам юқори бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️Шавкат Мирзиёев:

«Бутун дунё пандемия оқибатида катта қийинчиликка учраяпти.
Ҳеч ким ишонмаганди, шу шароитда мана шундай корхоналар ишга тушира оламиз деб. Бу — Фарғонадаги ўзгаришларнинг бошланиши, қалдирғочи. Худо хоҳласа, натижаларимиз бундан ҳам юқори бўлади».

Бугун Президент Марғилондаги Ҳунармандлар марказини бориб кўрди.

💰Марказда 2 мингга яқин хотин-қиз, ёшлар ишга жалб этилган. Ҳозир чеварларга 3,5 миллион сўмгача маош берилади. Марказ 600 ишчига мўлжалланган, хотин-қизларнинг қолгани касаначилик асосида уйда ўтириб меҳнат қилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим транспорт воситаларига утилизация йиғими жорий этилади

“Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (347-сон, 02.06.2020 й.) қабул қилинди.

📝 Қарор билан 2020 йил 1 августдан утилизация йиғими ставкалари ва утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари турлари ва тоифаларининг рўйхати тасдиқланди.

☑️ Транспорт воситаларини “эркин муомалага чиқариш” (импорт) божхона режимида расмийлаштирадиган жисмоний ва юридик шахслар ёки Ўзбекистон ҳудудида сотиладиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларини ишлаб чиқарадиган (йиғадиган, тайёрлайдиган) жисмоний ва юридик шахслар утилизация йиғими тўловчилари ҳисобланади.

❌ Қуйидаги транспорт воситаларига утилизация йиғими тўланмайди:

👉 дипломатик ваколатхоналарга ёки консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотларга, шунингдек уларнинг Ўзбекистон фуқаролиги бўлмаган, дипломатик мақомга эга бўлган ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига тегишли транспорт воситалари;

👉 ишлаб чиқарилганидан 30 ва ундан ортиқ йил ўтган L ва M1 тоифали, шунингдек, ишлаб чиқарилганидан 50 ва ундан ортиқ йил ўтган, йўловчи ва юкларни тижорат мақсадида ташишга мўлжалланмаган, асл двигатели ва кузови билан асл ҳолатида сақланган ёки асл ҳолати тикланган М2, М3 ва N тоифали транспорт воситаларига;

👉 Ўзбекистонга олиб кирилиб “вақтинчалик олиб кириш” божхона режимига расмийлаштирилган транспорт воситаларига.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Утилизация йиғимининг миқдорлари ва утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларининг турлари ва тоифалари рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​Самарқанддаги “яшил” ҳудудларда болаларни ёзги соғломлаштириш мавсуми 10 июндан бошланади

Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича вилоят мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг мажлисида Самарқанд вилоятида 2020 йилги болаларни ёзги оромгоҳларда дам олдириш мавсуми жорий йилнинг 10 июнидан бошланиши қайд этилди. Бунда бир даврада соғломлаштириш муддати 12 кун этиб белгиланди.

Корхона ва ташкилотлар, туман, шаҳар ҳокимликларига тасарруфида оромгоҳ бўлган хўжалик органлари билан биргаликда болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳларидаги барча ходимларни карантин қоидаларида кўрсатилган талаблар асосида ўқитиш ҳамда ҳар бир бола ва ходим ўртасида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишни ташкил этиш вазифаси юклатилди. Шунингдек, оромгоҳ ҳудудига кириш-чиқиш жойларини тегишли мутахассислар, пирометр ва антисептик воситалар билан таъминлаш, дам олувчи ва ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 С ва ундан юқори бўлган ҳолатда оромгоҳларга киритмаслик чоралари кўрилади.

Оромгоҳларда ташкил этиладиган тўгаракларнинг фаолият юритиши алоҳида назоратга олиниб, тўгараклар машғулотлари малакали ўқитувчи –мутахассислар томонидан олиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоят эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг қарорига кўра, 1 июндан “яшил” тоифадаги ҳудудларда санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (ҳостеллар бундан мустасно), мазкур масканларга фуқароларни ташиш учун вилоятлараро автобуслар ва туристик ташкилотлар автобуслари қатновига рухсат берилди.

Бунда автобусларда ҳайдовчи ва йўловчилар тиббий ниқоб, тиббий қўлқопда бўлиши лозим. Автобуслар вилоятлараро қатновларда “қизил” ҳудудларда тўхтамаган ҳолда ҳаракатланади.

Ғ.ҲАСАНОВ