Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат қилиш бўлими инспекторлари томонидан жамоат транспорти ва йўналишсиз таксилар ҳаракати мунтазам равишда назорат қилиб борилмоқда.
Унда асосан:
✅автобусларда автобошбекат, автовокзал ва сўнги бекатларда дезинфекция ишларини амалга ошириш;
✅автобусларнинг санитария ҳолати;
✅ҳайдовчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши;
✅йўловчилар тиббий ниқобда бўлиши;
❌тиббий ниқобсиз йўловчиларни ташиш тақиқланади;
✅автобус салонида йўловчилар тирбандлигига йўл қўймаслик;
✅ “Tezcard” картаси ёрдамида тўловни амалга оширишда валидаторларнинг мавжудлиги ўрганилмоқда.
Юқорида талаблар ижроси юзасидан мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли йўловчилар! Жамоат транспортидан фойдаланганда карантин қоидаларига амал қилинг. Бу сиз ва яқинларингиз саломатлиги учун муҳим!

Samarqand viloyati transport boshqarmasi Axborot xizmati
1 августдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудий аэропортларида “Очиқ осмон” режими жорий этилади


2020 йил 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг Ўзбекистон Республикаси аэропортларида “Очиқ осмон” режимини жорий этиш тўғрисидаги буйруғи имзоланди.

“Очиқ осмон” режими 2020 йилнинг 1 августидан бошлаб ИАТА “Қиш 2022/2023” мавсуми якунигача икки йил муддатга уни узайтириш ёки шартларни ўзгартириш имконияти билан Ўзбекистон Республикасининг Қарши, Нукус, Термиз, Бухоро, Навои, Урганч, Андижон, Фарғона, Наманган ва Самарқанд шаҳридаги аэропортларида “бешинчи ҳаво эркинлиги” ҳуқуқини қўллаган ҳолда жорий этилади.

Батафсил: https://bit.ly/30P6FEj
__________

С 1 августа текущего года во всех региональных аэропортах Узбекистана вводится режим "Окрытое небо"

12 июня 2020 года Министром транспорта Республики Узбекистан подписан Приказ о введении режима «Открытое небо» в аэропортах Республики Узбекистан.

Подробнее: https://bit.ly/3fvBp19

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат қилиш бўлими инспекторлари йўналишсиз таксиларда карантин талаблари ижроси юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Унда асосан:
✅йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши;
✅ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши;
❌тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади;
✅йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши;
✅автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудудда ҳаракатланиши;
✅ҳайдовчи махсус комбинезонда, тиббий ниқоб ва ва қўлқопда бўлиши лозимлиги ҳолатлари кўздан кечирилмоқда.
Юқорида талаблар ижроси юзасидан мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли йўловчилар! Ўзингиз ва атрофдагилар соғлигига бефарқ бўлманг!
Samarqand viloyati transport boshqarmasi Axborot xizmati
Forwarded from Samarqand.uz (Abdushukur)
Онлайн матбуот анжумани ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ КАСАЛЛИК ЎЧОҒИ БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК

Батафсил: 👉🏻 http://www.samarkandnews.uz/post/5071

✅ @SAMARKANDNEWS_UZ
Каналга аъзо бўлинг!

Samarkandnews.uz | Telegram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АГАР ХУЛОСА ҚИЛМАСАК,
ХАЛҚ БИЗНИ КЕЧИРМАЙДИ!
Йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги барча автобошбекат, автовокзал ҳамда автобус йўналишларининг сўнги бекатларида Санитария эпидемологик осойишталик агентлиги тавсиясига биноан дезинфекция профилактика ишлари амалга ошириб борилмоқда.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати