Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Эълон!
Ҳурматли журналистлар, блогерлар ва матбуот хизмати ходимлари!
Бугун, 2020 йил 10 июль куни соат 16.00 да самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жўрабек Каржавов ҳамда бошқарма бўлим бошлиқлари иштирокида онлайн брифинг ўтказилади.
Мазкур онлайн брифингда вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жўрабек Каржавов мамлакатимизда шу йилнинг 10 июлидан 1 августигача жорий этиладиган карантин чекловлари ва соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот беради.
Брифингни ZOOM платформаси орқали қуйидаги манзилда кузатиб боришингиз мумкин: https://us04web.zoom.us/j/71199272044?pwd=SkZLTi8yanNLOFFOOWNldjBFeTBpdz09
Forwarded from Rasmiy axborot
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов иштирокида карантин чекловлари бўйича Республика махсус комиссияси қарори юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️Республика махсус комиссияси қарори билан, 10 июлдан эътиборан республика миқёсида қатор чеклов чоралари ўрнатилган. Жумладан:

🚌 10 июль санасидан автобуслар ҳаракати вақтинча тўхтатилади;

🚊 13 июль, душанба кунидан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади;

🛩 Кучайтирилган карантин тартиби шароитида фақатгина Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ, хорижий давлатлардаги фуқароларимизни ватанга олиб келиш бўйича репатриацион рейслар бажарилади;

🚧 Чегара пунктларидан фуқароларни карантин ҳудудларига етказиш учун автобус ташувлари амалга оширилади.

🚂🚌 Шунингдек, карантин муддатини ўтаб бўлган фуқароларни реабилитация учун шифохоналарга ва яшаш манзилларига етказишда темирйўл ва автобуслардан фойдаланилади.

🛫 Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан “сариқ” ва “яшил” тоифага киритилган мамлакатлардан чартер рейслари келиб тушган аризаларга мувофиқ ташкил этилади;

🚕 йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга қуйидаги махсус талаблар асосида рухсат берилади:

✔️йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;

✔️ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;

✔️фақатгина икки нафар йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши керак;

✔️фақатгина автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) ҳаракатланиши шарт.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Хабарингиз бор, Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан, мамлакатимизда жорий йилнинг 10 июлидан яъни бугундан 1 августга қадар республика миқёсида карантин чекловлари жорий этилди. Унга кўра, жамоат транспорти, яъни автобуслар ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Махсус комиссия қарорига асосан ҳозирда йўналишсиз таксилар бир қатор талаблар асосида йўловчиларга хизмат қилмоқда.
Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат қилиш бўлими инспекторлари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳамкорликда йўналишсиз таксиларда республика махсус комимссияси томонидан қўйилган талабларга амал қилиниши юзасидан назорат тадбирлари олиб боришмоқда.
Унда асосий эътибор йўналишсиз таксиларнинг талаб даражасида жиҳозланиши ва карантин қоидаларига риоя этилишига қаратилмоқда.
Бундан ташқари, йўловчиларга хизмат кўрсатувчи транспорт воситаларини меъёр талабларида дезинфекция қилишга эътибор қаратилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркинжон Турдимов: Бугунги асосий талаб - карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш
Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат қилиш бўлими инспекторлари йўналишсиз таксиларда карантин талаблари ижроси юзасидан назорат тадбирлари олиб боришмоқда.
Унда асосан қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратилмоқда:
✅йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши;
✅ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши;
❌тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади;
✅йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши;
✅автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудудда ҳаракатланиши;
✅ҳайдовчи махсус комбинезонда, тиббий ниқоб ва ва қўлқопда бўлиши лозимлиги ҳолатлари кўздан кечирилмоқда.
Юқорида талаблар ижроси юзасидан мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли йўловчилар! Ўзингиз ва атрофдагилар соғлигига бефарқ бўлманг!
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат қилиш бўлими инспекторлари йўналишсиз таксиларда карантин талаблари ижроси юзасидан назорат тадбирлари олиб боришмоқда.
Талаблар ижроси юзасидан мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
#Инфографика
Ўз-ўзини изоляциялаш, карантин ва шахсий гигиенага риоя этиш, тиббий ёрдамга кечиктирмай мурожаат этиш COVID-19дан оммавий касалланишнинг олдини олувчи муҳим омиллар ҳисобланади.

Инфекция юқтирганлар сонининг кескин ошиб кетиши барча касалланганларни излаб топиш ва уларни изоляциялаш имкониятини чеклайди. Бу эса миллий соғлиқни сақлаш тизимининг қайта юкланишига олиб келади. Натижада барча беморлар бирдек керакли муолажа ва даволаниш курсларини ололмайдилар.

❗️Ўзингизни ва яқинларингизни хавф остига қўйманг. Эътиборсизлик ва ўз-ўзини даволашга уриниш нафақат сизнинг, балки оила аъзоларингизнинг ҳам ҳаётига зомин бўлиши мумкин.
Уй шароитида Covid-19 аломатсиз шакли билан тиббий кузатув ва даволашга олинган беморлар учун эслатма

1. Уйдан чиқмаслик.
2. Аксирганда, йўталганда бурун ва оғизни ёпиш. Қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалари билан зарарсизлантириш.
3. Тиббий ниқоб тақиш ва мунтазам равишда ҳар икки соатда алмаштириш.
4. Хонани тез-тез шамоллатиш (ҳар 2-3 соатда)
5. Уйдагилар билан мулоқотни чеклаш.
6. Овқатланишдан олдин, ҳожатхонага боргандан сўнг қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалари билан зарарсизлантириш.
7. Алоҳида идиш-товоқлардан фойдаланиш.
8. Covid-19 белгилари аниқланганда, тез ёрдам «103» хизматига, ҳудудий поликлиникага ёки Call марказига «1003» мурожаат қилиш.

@uzbyuksalish
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Covid–19: Карантин қоидаларига риоя қиляпмизми? | Самарқанд шаҳри
#COVID19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Кўчадан уйга кирганда нималарга эътибор бериш керак?

Ушбу видеони кўринг ва тавсияларга риоя қилинг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!