Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
🕵🏻‍♂️ Шу билан бирга йирик тадбиркорлик субъектларига карантин чекловлари амал қилган даврда тегишли ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо объектларида санитария-гигиена ва эпидемиологик талабларга риоя этилиши учун масъул бўлган ходим белгилаш тавсия этилади.

✅ Республика махсус комиссиясининг қарори билан Уй шароитида карантинни ташкиллаштириш тартиби тўғрисида услубий кўрсатма ҳам тасдиқланди.

❗️Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда коронавирус инфекцияси енгил, ўртача оғир ва оғир ўтаётган беморларни даволаш стандартлари тасдиқланиши ҳамда фуқароларга тавсия этиладиган дори воситаларининг ягона рўйхати шакллантирилиши белгиланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Шу билан бирга коронавирус инфекциясига қарши кураш самарадорлигини ошириш мақсадида:

💊 республикадаги барча дорихоналарни зарур дори воситалари билан таъминлаш ҳамда дорихоналарда дори воситаларининг нархлари барқарорлигини таъминлаш;

💨 🛏 коронавирус инфекциясини даволашга мўлжалланган шифохоналарни кислород билан таъминланган ҳолда шайлигини тайёрлаш;

🚑🧪 коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни клиник белгиларига асосан тест жавобларини кутмасдан тиббий ёрдамни ташкил қилиш бўйича зарур чоралар белгиланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🏥 Мутасаддиларга коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни шифохонага жойлаштиришнинг аниқ ва шаффоф мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда беморларни шифохонага жойлаштиришда ушбу мезонларга қатъий амал қилиш устидан аниқ топшириқлар берилди. Бунда, қандли диабет, онкологик, юрак қон-томир, аутоиммунлик кассаликлари, метаболик синдроми мавжуд ҳамда 55 ва ундан юқори ёшдаги беморларни биринчи навбатда шифохонага жойлаштирилиши белгиланди.

🏪 Шу мақсадда коронавирус билан касалланганларни даволаниш учун жойлаштириш муассасаларининг захирасини тайёрлаш ҳамда фуқароларни тўғри тақсимлаган ҳолда жойлаштириш мақсадида барча ҳудудларда махсус тақсимлаш марказлари фаолияти ташкил этилмоқда.
❗️Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда Тошкент шаҳри тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахслар ҳамда ушбу инфекция тасдиқланган беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни амбулатор даволашга ихтисослашган «махсус поликлиникалар» фаолияти йўлга қўйилади.

⏰ Фуқароларга қулайлик яратиш, шунингдек, уларга малакали тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатишни таъминлаш мақсадида «махсус поликлиникалар» ва махсус тақсимлаш марказларининг туну кун фаолият кўрсатиши белгиланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Қурбон ҳайитини коронавирус пандемияси даврида карантин талабларига мувофиқ ўтказиш тўғрисидаги баёноти маълумот учун қабул қилинди ва маҳаллий ҳокимликларга тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш топшириғи берилди.

🏠 Фуқароларга Қурбон ҳайитининг карантин талабларига мувофиқ, уй шароитида, оила даврасида, ҳашаматсиз ва камтарона, тартибли ҳамда халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш тавсия этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

💰Юқоридагилардан ташқари Республика махсус комиссиясининг қарори билан ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларининг фаолиятини жадаллаштириш, шунингдек, таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, оғир касаллари бор, кўп болали, ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларини қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган, ота-оналаридан бири ёки иккиси ҳам ногирон бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

🔎💵 Коронавирус пандемияси даврида тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга қонун ҳужжатларида тўланиши назарда тутилган қўшимча тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб берилишини таъминлаш ва назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди ва унинг вазифалари белгилаб берилди.
⚡️Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Қурбон ҳайитини коронавирус пандемияси даврида карантин талабларига мувофиқ ўтказиш тўғрисидаги баёноти маълумот учун қабул қилинди ва маҳаллий ҳокимликларга тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш топшириғи берилди.

Фуқароларга Қурбон ҳайитининг карантин талабларига мувофиқ, уй шароитида, оила даврасида, ҳашаматсиз ва камтарона, тартибли ҳамда халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш тавсия этилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: "Навоийазот" акциядорлик жамияти
Forwarded from samtelegram (Rohila Ochilova)
М А Ъ Л У М О Т

* Республикадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, Самарқанд давлат медицина институтида аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва улар томонидан тиббиётга оид масалалар, шунингдек, COVID-19 билан боғлиқ бўлган мурожаатларини қабул қилиш мақсадида 20 апрелдан бошлаб СALL-МАРКАЗ фаолияти йўлга қўйилган эди. Ўтган даврда аҳоли томонидан 5000 га яқин мурожаат келиб тушди.
20 июлдан бошлаб сall-марказ 1105 қисқа рақами билан ўз фаолиятини қайтадан бошлади. Операторлар сони 7 нафардан 20 нафарга етказилди. Марказга кунига 500 дан кўпроқ мурожаат тушаяпти. Шундан ўртача 60 фоизи тез тиббий ёрдамга муҳтожлига сабабли 103 қисқа рақамига йўналтирилмоқда.
Мурожаатларга институтнинг етакчи мутахассислари, психологлари ва “Вольонтёр талабалар” гуруҳи кечаю-кундуз жавоб беришмоқда.
Шунингдек, сall-марказ қошида “Онлайн поликлиника” фаолияти йўлга қўйилган. Бунда инфекционист, умумий амалиёт шифокорлари, реаниматолог ва тор соҳа мутахассислари ўзларининг фойдали маслаҳатларини бериб келишмоқда.

* 103 рақами орқали тез тиббий ёрдам хизматига мурожаатлар сони кескин ошган. 3 ой олдин вилоят бўйича бир кунда 1200-1300 та қўнғироқ бўлган бўлса, бугун қўнғироқлар сони ўртача 3200 тадан ошяпди.
Июль ойи бошида тез ёрдам машиналари сони 280 та эди, бугунги кунда 363 тага етди.
Санитария эпидемиологик осойишталик маркази ва давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармасининг барча шаҳарлар ва туманлар бўлимлари “Дамас” автомобили билан таъминланди.

* Дори-дармон заҳирасини яратиш учун 8 млрд сўм маблағ ажратилган. Бугунги кунда коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун 65 турдаги 2 ойлик дори воситалари заҳираси мавжуд.
* Коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун қуввати 1800 ўрин бўлган 11 та вилоят даражасидаги шифохона ташкил қилинган. Бугунги кунгача вилоят бўйича 10 500 та заҳира жой тайёрланган. Уларнинг 5560 таси Самарқанд шаҳрида.
Каттақўрғон шаҳридаги ҳарбий қисмда 400 ўринли, “Марварид” санаториясида 200 ўринли, шаҳарнинг собиқ туғруқхонасида 200 ўринли, жами 800 ўринли шифохона ва шаҳарда ҳудудий ПЗР лабораторияси ҳам ташкил этилмоқда.
Янги ташкил этиладиган шифохона ва лабаратория Каттақўрғон шаҳри, Пахтачи, Нарпай, Каттақўрғон ва Иштихон туманлари аҳолиси учун хизмат қилади.
Пастдарғомда 1000 ўринли карантин ҳудуди ишга туширилди. Чартер рейс билан Россиядан 450 нафар фуқаро олиб келиниб, шу ҳудудга жойлаштирилди.

* Коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморларни касаллик кечиши ва умумий аҳволини баҳолаб, саралаш учун Самарқанд шаҳрида 11 та, туманларда 16 нафар врач-инфекционист, эпидемиолог ва умумий амалиёт шифокорларидан ташкил топган 27 та мобиль бригада фаолият юритмоқда.
Ҳар бир мобиль бригада махсус автотранспорт ва ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланди. Ушбу гуруҳ тана ҳарорати кўтарилиши ёки коронавирус белгилари туфайли мурожаат қилган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиб, беморга биринчи ёрдам кўрсатади ва кўрсатма бўлганда “Провизор” шифохонасига ётқизилади ҳамда текширувдан ўтказилади.

* Самарқанд давлат медицина институти профессор-ўқитувчилари томонидан коронавирус инфекцияси асоратларининг олдини олиш мақсадида 198 нафар врач-реаниматолог ва 112 нафар пульмонолог, 229 нафар инфекционист, эпидемиолог, вирусолог, ПЗР-лаборант, реаниматолог мутахассислари Zoom дастури орқали он-лайн тайёрланиб, вилоят, шаҳар ва туманлардаги шифохоналарга бириктириб чиқилди.
Ҳозирда Самарқанд шаҳридаги оилавий поликлиникаларга 12 нафар, давлат ва хусусий корхона ташкилотларга 67 нафар, шаҳарда жойлашган провизор госпиталига 5 нафар, карантин объектига 8 нафар профессор-ўқитувчилар амалий ёрдамга жалб килинган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирокида навбатдаги брифинг

Юқори сифатли видеони YouTube ва Facebook тармоғидаги саҳифамизда кўришингиз мумкин:

YouTube: https://youtu.be/US5ejY_vLAk

Facebook: fb.com/turdimov/videos/377336286562640/
Президент Шавкат Мирзиёев яширин иқтисодиётни қисқартириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Солиқ ислоҳотларини давом эттириб, яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этиш вазифаси қўйилди. Давлат харидлари ва инвестиция лойиҳаларида коррупцияга чек қўйиш, Давлат харидлари ахборот порталини ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди.
Кичик бизнес учун солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш, тадбиркорликка оид тартиб-таомилларни қисқартириш зарурлиги таъкидланди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам сокращения теневого сектора в экономике.
Поставлена задача продолжить налоговые реформы и внедрить систему, которая бы исключала теневую деятельность. Даны поручения по искоренению коррупции в сфере госзакупок и инвестпроектов, запустить портал госзакупок.
Указано на необходимость упрощения налогового администрирования для малого бизнеса, дальнейшего сокращения разрешительных процедур.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #korruptsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
UPL.uz нашри Тошкент врачлар малакасини ошириш институти профессори Машкура Зоҳидова билан коронавирус инфекцияси бўйича суҳбат уюштирди.

Коронавируснинг асосий хавфи нимада?

➖COVID-19 ўта контагиозлиги билан хавфли. У тез тарқалади ва агрессив. Вирус ўпка-нафас тизимини зарарлайди ва ўткир респиратор дистресс синдромини ривожлантирувчи пневмонияни чақиради. Бу эса ўз навбатида ўткир нафас етишмовчилигининг оғир турига олиб келади ва кўп ҳолларда ўлим билан якун топади.

Вирус буюмлар сатҳида қанча вақт сақланиб туради?

➖Буюмлар сатҳида вирус 3 соатдан 8 соатгача сақланади. Буюмларни ушлагандан сўнг қўлларни ювиш керак. Бу масалада гигиена жуда муҳим.

Коллектив иммунитет борасидаги фикрлар қанчалик тўғри? Кўпчилик касалликка чалинса вирус қайталанмаслиги тўғрими?

➖Ҳозир бу ҳақда гапириш ноўрин. Асосий мақсадимиз касалланганлар сони катталашиб кетишига йўл қўймаслик. Коллектив иммунитет фуқароларнинг катта қисми касалланиб тузалгач ҳосил бўлади. Бизда бундай ҳол юзага келмайди деб умид қиламиз.

Ўзбекистонда касалликнинг чўққиси ўтиб бўлди, дейиш мумкинми? Ёки ҳали ҳам чўққига чиқмадими?

➖Бизда коронавируснинг чўққиси ҳозир кузатиляпти. Сўнгги пайтларда касалланганлар сони интенсив равишда кўпайиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, чўққидан ҳали ўтиб бўлмадик.

Кўплаб хорижий ОАВлар коронавирусдан тузалган одамлар келажакда соғлиқ билан боғлиқ турли муаммоларга дуч келишлари ҳақида ёзишяпти. Шу тўғрими?

➖ Саломатлик билан боғлиқ муаммолар инфекцияга чалингунга қадар ҳам кўплаб касалликлари бўлган одамларда кузатилади. Бу зарарли одатлар, яшаш шароити ва бошқа кўплаб омиларга боғлиқ. Шифокорларнинг тавсияларига қулоқ солган кишиларда муаммолар бўлиши керак эмас. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ, соғликни доим асраш керак.

Нима учун Ўзбекистонда аҳвол бирданига ёмонлашди?

➖ Бунинг кўп сабаблари бўлиши мумкин. Балки карантинни юмшатиш керак бўлмагандир. Лекин энг муҳими фуқароларнинг вазият жиддий эканлигини тушунишларидир. Агар барча тавсияларга риоя қилсак, ўзимизни ва яқинларимизни касалликдан ҳимоя қилишимиз мумкин.

Вакцина инсониятни коронавирусдан қутқара оладими? Нима деб ўйлайсиз, у қанчалик тез яратилади?

➖ Вакцина шубҳасиз вазиятни яхшилайди. Аммо уни бу йил кутиш керак эмас. У катта эҳтимол билан кейинги йилда тайёр бўлиши мумкин.

Вирусга қарши профилактик дори воситалари борми ва улар қанчалик самарали?

➖ Профилактиканинг махсус терапияси йўқ. Энг муҳими иммунитет кучли бўлиши лозим. Биз доим саломатлигимиз ҳақида қайғуришимиз керак. Фақат шу йўл билан вирусни ютиб чиқамиз. Агар одамда вирус юқтиргунга қадар соғлиғи билан боғлиқ муаммолар бўлган бўлса, уни енгиб ўтиш қийин бўлади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навбатдаги брифинг: Самарқанд вилояти прокурори Фарход Зуфаров иштирокида‌‌
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навбатдаги брифинг: Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Шавкат Рахмонов иштирокида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Карантин чекловларининг узайтирилиши, қурбон ҳайитини қандай нишонлаш, қурбонлик келтириш, қабристонларга бориш ва азадорлик қилиш каби масалаларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов тушунча берди.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармасининг автотранспорт соҳасида шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро юк ва йўловчи ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича комиссиясининг 2020 йил 27 июлдаги 47-сон йиғилиш қарорига мувофиқ лицензия талаблари ва шартларига риоя этмаганлиги сабабли қуйидаги лицензия варақаларининг амал қилиши 2020 йил 29 июлдан 10 (ўн) иш кунига тўхтатилади.
https://telegra.ph/Licenziatlar-zimmasiga-қoidabuzarliklarni-10-ўn-ish-kunigacha-bўlgan-muddatda-bartaraf-ehtish-mazhburiyati-yuklatildi-07-28
❗️Коронавирусга таҳлил натижалари ҳақида 3 кунда телефон орқали хабар берилади

“Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонга мувофиқ, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш бўйича қуйидаги кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланди:

📋 ҳар бир оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда мобил гуруҳлар ташкил қилинади ҳамда улар учун соддалаштирилган йўриқнома ишлаб чиқилади;

🔬лаборатория текшируви амалиётига хусусий секторни жалб қилган ҳолда экспресс-тест ва иммунофермент таҳлили усуллари киритилади;

⏳аҳоли томонидан мурожаат қилинганда ҳамда уларда касаллик белгилари аниқланганда тезкорлик билан коронавирус инфекциясига таҳлил олиш ва таҳлил натижаларини 3 кунлик муддатда уларни шахсий телефон рақамлари орқали хабардор қилиш чоралари кўрилади;

ℹ️ тиббиёт муассасалари ўртасидаги ахборот алмашиш тизими соддалаштирилади – ҳисоботлар тури, даврийлиги ва бошқа қоғозбозликлар билан боғлиқ жараёнлар электрон тизимга ўтказилади.
Самарқандда COVID-19 билан боғлиқ маслаҳатлар учун онлайн рентгенологлар жамоаси ўз фаолиятини бошлади

Эндиликда ўзи ва яқинлари соғлигидан хавотирланган фуқаролар телеграм орқали мутахассисларнинг беғараз маслаҳатларига эга бўлишлари мумкин.

Бунинг учун қуйидаги телеграм мессенжерлар орқали компьютер томография ёки рентген суратини электрон шаклда юборишингиз кифоя.

Вахидов Феруз Фаязович, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош рентгенологи (90) 195-59-99
Ким Татьяна Павловна (90)-502-36-70
Очилов Рахим Очилович (97) 918-65-45
Ахророва Лола Асроровна (90) 742-84-67
Рахматова Гуландом Тельмановна (91) 524-09-88
Давронов Эшбой Эгамкулович (90) 251-53-85
Хуррамов Араббой (97) 914-68-72
Мирзаев Равшан Собирович (90) 280-99-77
Салимов Мехрож Хайдарович (91) 299-12-11
Ярматов Бобомурат Есупович (97) 915-35-31
Ахророва Гулшода (93) 669-76-80
Ли Элионора (91) 543-28-34
Турдуматов Жамшид (97)925-95-90
Узаков Нортожи (94) 488-11-57
Усанов Файзулло (91)537-95-12

Юборилган ҳар бир сурат энг малакали рентгенологлар таркибидан ташкил топган жамоа ўртасида атрофлича ўрганилади ва энг керакли тавсиялар берилади.
Коронавирусга чалинган беморларни уй шароитида даволаш ва назорат тизими қандай?
Карантинга олинган хонадонларда яшовчилар билиши керак бўлган тавсиялар
Санитария-эпидемиология хизмати тиббий мажбурлов чораси қўллаш ҳуқуқига эга бўлади

“Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4790-сон, 27.07.2020 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг (Санитария-эпидемиология хизмати) асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳамда ҳуқуқлари белгиланди.

✅ Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг тизимидаги ташкилотлар, жумладан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузишга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан тегишли тиббий асослар мавжуд бўлган тақдирда карантинда сақлаш ёки даволаниш тарзидаги тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш ҳуқуқига эга.

📝 Қарор билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🏢 Санитария-эпидемиология хизмати аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш учун жавобгар бўлган ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибига киради.

💼 Санитария-эпидемиологик хизматининг бошлиғи бир вақтнинг ўзида соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда Бош давлат санитария врачи ҳисобланади.

📌 Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади.

☑️ Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғи Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

🔰 Қарор билан қуйидагилар ташкил қилинди:
👉 Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида юридик мақомига эга бўлмаган Биологик хавфсизлик маркази ҳамда Ген технологиялари маркази;
👉 Санитария-эпидемиология хизмати марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларида тегишлича Соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари таҳлили ва истиқболни белгилаш маркази ва унинг бўлинмалари.

🖥 Қарога кўра шунингдек, хавфни таҳлил қилиш механизмини жорий қилиш учун назорат остидаги объектларнинг ягона электрон базаси яратилади ва 2021 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ ишга туширилади ҳамда “Электрон ҳукумат” тизимига интеграция қилинади.
Самарқанд вилояти вилоятида "Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказ"ларининг фаолияти давом этмоқда.
☎️ 1197 қисқа рақами Call-марказда 78 нафар кўнгилли ёш (волонтёр) қўнғироқларга жавоб бериб, бирламчи маҳсулотлар хонадонларга етказиб берилмоқда.
☎️ Вилоят ҳудудларида параллел равишда қуйидаги рақамлар фаолияти йўлга қўйилди:

Самарқанд шаҳар ☎️(66) 234-99-11
Каттақўрғон шаҳар ☎️(66) 455 31 63
Булунғур тумани ☎️(66) 442 23 42
Жомбой тумани ☎️(99) 549 45 25
Иштихон тумани ☎️(66) 629 29 78
Каттақўрғон тумани ☎️(66) 414 16 40
Қўшрабод тумани ☎️(66) 220 47 40
Нарпай тумани ☎️(66) 432 19 24
Нуробод тумани ☎️(66) 633 19 13
Оқдарё тумани ☎️(66) 492 65 36
Пайариқ тумани ☎️(66) 672 12 54
Пастдарғом тумани ☎️(66) 465 30 76
Пахтачи тумани ☎️ (66) 403 13 64
Самарқанд тумани ☎️(66) 612 55 95
Тойлоқ тумани ☎️(66) 666 53 08
Ургут тумани ☎️(66) 483 47 6