Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
💰Ҳомийлик хайриялари ёрдами бирламчи кимларга етказилади?

📎 таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, оғир касаллари бор, кўп болали оилалар;

📎 ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларни қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган оилалар;

📎 ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;

📎 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;

📎 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

📎 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

📎 меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлган, бироқ улар ҳеч қаерда ишламайдиган ёки пандемия туфайли даромадидан вақтинча маҳрум бўлган (мавсумий ишчи, уста, мардикор, сартарош, чет элда ишини йўқотиб қайтганлар, такси ҳайдовчиси, кафе, ресторан ишчиси ва ҳ.к) ва зарур ёрдамга муҳтож оилалар.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ёшлар ишлари агентлиги матбуот котиби Нодир Абдуқодиров иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.
Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
❓Короновирус касаллиги кимларга юқмаслиги ҳақида маълумотлар мавжудми?

🌐 ЖССТ томонидан бу касалликка ҳамма чалиниши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилган.

😷🚧 Бугунги кундаги ҳолатга тўхталадиган бўлсак, ниқоб тақиб юриш ва ижтимоий масофа сақлаш ҳамда имкон қадар ўзини алоҳидалаганларга юқиш эҳтимоли пасаяди ёки вирус организмга тушиши камаяди.

🙅🏻‍♂️ Одамлар билан мулоқотни чеклаган инсонларга юқмаслиги мумкин.

❗️Лекин вақт ўтиб, ҳар бир инсон ҳаёти давомида бу инфекция билан барибир тўқнашади ва шу даврда короновируснинг касаллик чақириш қобилияти камайган бўлса енгил кечиради.

〰️〰️〰️〰️〰️
❓Ҳавонинг зарарланиши пневмония билан касалланган беморлар соғайишига қанчалик ҳалақит қилади?

🛏 Бемор алоҳида ётган хона ҳавосини тез-тез шамоллатиб туриш зарур, кун давомида 5-6 марта;

🚿 ҳар куни хонани намли тозалаш мақсадга мувофиқ;

😴 беморга тинчлик, хотиржамлик, тоза ҳаволи шароитни яратиб бериш лозим;

🍵 овқатланиш рациони тўлақонли бўлиши керак.

Булар ўз навбатида касалликдан тезроқ тузалишга имкон беради.

〰️〰️〰️〰️〰️
❓COVID-19 ўпка ҳажмига таъсир кўрсатадими?

✅ Ҳа таъсир қилади. Яъни, агар беморда МСКТ (мультисписал компьютер томография)сида ўпкада маълум фоизда жароҳатланиш кузатилса, бу меъёрий ҳажмда ўпканинг шунча соҳаси фаолияти орқада қолаётганини билдиради.

❌ Бу эса, ўпканинг шунча қисми нафас фаолиятида фаол иштирок этмаслигини билдиради.

📈 Инсон организми қайта тикланишга мойил. Доимий енгил жисмоний фаоллик билан шуғулланиш ва нафас машқларини бажариш билан ўпкани жароҳатланишидан асрашга ёки жароҳатланган соҳаларни тиклашга, ўзингизга ўзингиз ёрдам беришингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
❓Ингаляция ёрдам берадими?

⚗️ Ингаляция турли йўтал шаклларида балғамни юмшатиш ва дренажлашлашда ёки бронхоспазмларда спазмни йўқотишда турли дори-дармонларни қўллаш билан тавсия этилади.

🦠 Коронавирус билан касалланишда балғамсиз, қуруқ йўтал кузатилади.

‼️ Бундай ҳолатда ингаляция қилиш яллиғланишга ёки йўтал кучайишига олиб келиши мумкин.

☝️Шундай экан, касаллик босқичини ҳисобга олган ҳолда, ингаляцияни қўллаш қатъий шифокор тавсияси ва назорати остида тавсия этилади.
Аввал хабар қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️〰️

❓Биз кўп қаватли бинода яшаймиз, лифтдан кунига барча хонадон фойдаланилади. Қўшнилардан бирида касаллик аниқланса, улар ҳам лифтдан фойдаланишади, биз шунда лифтдан фойдаланмаслигимиз керакми?

🦠 Вирусни турли хил сатҳларда ва ҳаво зарраларида 2-3 соатдан 8-12 соатгача сақланиб туриши тўғрисида тасдиқланган маълумотлар мавжуд.

🚿 Лифтларда доимий тозалов ишларини олиб бориш, турли юзаларни, тутқичларни хлор таркибли эритмаларда ишлов бериш керак.

⚡️Лифтлардан фойдаланиш керак бўлиб қолган вақтларда, ўзини ўзи ҳимоялаш мақсадида ҳар бир фуқародан имкон қадар ортиқча юзаларга қўл теккизмаслик, уйга қайтганда аввал қўлларни совунлаб яхшилаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш талаб этилади.

〰️〰️〰️〰️
❓Мен олдинлари шамоллаганимда ҳеч ҳам тана ҳароратим кўтарилмаган, COVID-19 билан касалланганимни қаердан биламан?

⚡️Касаллик кечувини инобатга олган ҳолда, баъзи одамларда коронавирус оғир ва ўта оғир даражада кечади, бундай ҳолатларда тана ҳарорати юқори бўлиши кузатилади.

📍Баъзиларда касаллик енгил ва симптомларсиз кечади, бундай беморларда тана ҳарорати бир кундан 3-5 кунгача кўтарилиши мумкин ёки умуман бўлмаслиги ҳам мумкин.

💉Бундай ҳолатларда, COVID-19 билан касалланган ва ПЗР тести тасдиқланган беморлар билан контактда бўлганлигингиз касалланганлигингизга далолат бериши мумкин.

🔺Агарда сизда бундай ҳолат бўлса ва енгил шамоллаш аломатлари кузатилиб, тана ҳарорати кўтарилмаса, бу касалликни енгил кечуви булиши мумкин.

🩸Белгилар тузалганидан кейинги 2-3 хафталарда антитаначаларга қон топшириб кўришингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
❓Такси хизмати қанчалик хавфсиз?

🚕Хавфсизликни таъминлаш мақсадида такси билан шуғулланувчилар учун махсус талаблар мавжуд.

➖ҳайдовчи ва йўловчини касаллик юқтиришидан ҳимоялаш мақсадида шаффоф пластик ёки клёнка билан автомашина салонини иккига ажратиш;

🙎‍♂️Йўловчилар машинани орқа салонига ўтиришгани мақсадга мувофиқдир, бу билан маълум масофаланиш имконияти яратилад;

😷 Шу билан бирга, ниқобларни тақиш талабларига риоя қилган ҳолда йўловчи ва ҳайдовчи ниқобларда бўлишлари керак;

🧴шунингдек, автомашина ҳайдовчиси доимий равишда антисептик воситалардан фойдаланиши зарур.

〰️〰️〰️〰️〰️
❓Тиббий ниқобларни спирт эритмаси билан ишлов бериш мумкинми?

⛔️Тиббий ниқобларга спирт билан ишлов бермаслик керак.

❗️Тиббий ниқобларни спирт билан намлаб нафас олинганда бир қанча асоратлар ривожланиши мумкин:

▫️оғиз атрофидани тери қаватида куйиш,

▫️бурун шиллиқ қаватини шикастланиши ва ҳид билиш қобилиятини пасайиши.

〰️〰️〰️〰️〰️
❓Оиламиз аъзосида короновирус касаллиги тасдиқланса ва уйда болаларда ҳам касаллик аломатлари пайдо бўлса уларда ҳам тест ўтказиш керакми? Тест натижаси чиққунига қадар шифокор кўп суюқлик ичиринг, деб ОРС-суюклигини тавсия қилди. Лекин болаларим суюклик ичса қайт қилиб юборяпти. Бундай ҳолатда нима қилиш зарур?

⚡️Ҳозирги ҳолатда тест топшириш шарт эмас, болада касалликнинг ичак шакли ўтаётган бўлиши мумкин.

🧑‍🔬Шифокорга сувни ҳам қусаётгани ва диарея ҳолати ҳақида ҳам хабар беринг.

👶Тана ҳарорати кўтарилиши, қусиш ва диарея ҳолатлари биргаликда кечганида болада сувсизланиш ривожланиши кучаяди.

👩‍⚕️Шифокор назорати остида аввал қусишни тўхтатишга, сўнгра ОРС-суюқликларни қултумлаб ичишни кўпайтиришга харакат қилинг.

🌡Болани тана ҳарорати тушгунига қадар доимий равишда шифокор назоратида бўлиши керак. Зарурат туғилганида шифокор дори воситаларни касаллик кечувидан келиб чиқиб тасия этади.
❓«Темир дафтар» — ўзи нима у?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева муҳим саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️

📕 «Темир дафтар» — карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати;

💼 «Темир дафтар» ўз навбатида фуқаролар йиғинлари раисининг сектор ва ҳудуд раҳбари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мустаҳкамлайди;

✅ «Темир дафтар»ни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:

➖ кам таъминланган;

➖ ногиронлиги бўлган;

➖ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;

➖ якка-ёлғиз кексалар;

➖ доимий ишсиз фуқаролар;

➖ карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;

➖ оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайриб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

🗝 Масъул ходимлар ўзининг кунлик амалга оширган ишлари юзасидан «Темир дафтар»идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб боради;

🌀 «Темир дафтар»га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.
Киев - Харьков - Тошкент – Киев йўналишида чартер қатнови амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизматининг тарқатган маълумотларига кўра, AllTrip.uz компанияси Windrose авиакомпанияси билан ҳамкорликда Украинадан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган йўловчилар учун Киев - Харьков - Тошкент – Киев йўналишида чартер қатновини амалга оширади.

Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун Киев - Харьков - Тошкент чартер рейси жорий йилнинг 5 август кунига белгиланган.

Тошкент – Киев йўналишидаги чартер парвози эса 6 август куни амалга оширилади.

Авиачипта нархлари ва парвоз бўйича батафсил маълумотларни +998 78 140 00 00 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Темир йўл транспорти орқали юк ташиш имконияти, мамлакатимизнинг транзит салоҳияти ва логистика марказлари фаолияти


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
☝️Коронавирус беморлари қандай сараланади?
❗️Уй шароитида COVID-19 ни қандай даволаш керак?

Бу ҳақда АОКА залида коронавирус беморларини даволаш протоколига оид масалалр юзасидан ўтказилаётган матбуот анжмунида маълум қилинди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирокида навбатдаги брифинг ўтказилди
📌 COVID-19 билан касалланган ёки гумон қилинган беморларнинг тез ёрдамга мурожаатини кўриб чиқиш тартиби

📌 Мобил бригадаларнинг ёнида қандай дорилар ва тиббий жиҳозлар бўлиши керак
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓15 августдан кейин карантин чоралари юмшатиладими?

АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов муҳим саволларга жавоб қайтарди:

➖ Олдимизда салкам 2 ҳафта вақтимиз бор. Агар икки ҳафта давомида худди шу динамика қайд этилса, яъни ўтган кунларда касаллик қайд этилиши 700 дан ошган бўлса ва бугун 513 тага тушган бўлсак, кейинги кунларда 500, 450 қайд этилиб, шу рақамлар атрофида касаллик аниқланса, албатта, 15 августдан кейин карантинни юмшатса бўлади. Ва биз ушбу таклиф билан Республика махсус комиссиясига чиқишимиз мумкин.
❓Ўзбекистонда қачон биринчи тўлқин тугаб, иккинчи тўлқин бошланади?

АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов муҳим саволларга жавоб қайтарди:

➖
Иккинчи тўлқин бошланиши учун биринчиси тугаши керак. Биринчи тўлқин қачон тугайди, десак тўғри бўлади. Қачонки охирги бемор клиникадан чиқиб кетгандан кейин, бирорта касал қолмаганида биринчи тўлқин тугаган бўлади.

⏳ Муайян муддатдан кейин янги бемор аниқланса, шунда иккинчи тўлқин дейилади.
Шунинг учун иккинчи тўлқин ҳақида гапиришга бизга жуда эрта.
❓Такси хизмати қанчалик хавфсиз?

АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда ушбу саволга қуйидагича жавоб қайтарилди:

🚕Хавфсизликни таъминлаш мақсадида такси билан шуғулланувчилар учун махсус талаблар мавжуд.

➖ҳайдовчи ва йўловчини касаллик юқтиришидан ҳимоялаш мақсадида шаффоф пластик ёки клёнка билан автомашина салонини иккига ажратиш;

🙎♂Йўловчилар машинани орқа салонига ўтиришгани мақсадга мувофиқдир, бу билан маълум масофаланиш имконияти яратилад;

😷 Шу билан бирга, ниқобларни тақиш талабларига риоя қилган ҳолда йўловчи ва ҳайдовчи ниқобларда бўлишлари керак;

🧴шунингдек, автомашина ҳайдовчиси доимий равишда антисептик воситалардан фойдаланиши зарур.
501 нафар фуқаро Самарқанд халқаро аэропортида кутиб олинди
Россия Федерациясининг Қозон ва Екатеренбург шаҳарларидан учган 501 нафар юртдошларимиз Самарқанд халқаро аэропортида кутиб олинди.
Жорий йилнинг 3 август куни Самарқанд халқаро аэропорти Қозон ва Екатеренбург шаҳарларидан амалга оширилган чартер парвозларни қабул қилди.
3 та чартер рейс орқали 501 нафар юртдошларимиз манзилга хавфсиз келтирилди. Барча йўловчилар Махсус комиссия томонидан белгиланган тартиб-қоидалар асосида вилоят транспорт бошқармаси томонидан ташкил этилган махсус автобусларда Самарқанд шаҳридаги (Кимёгарлар шаҳарчаси) карантин марказига олиб борилди.
Йўловчиларга санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳамда пандемия тарқалишининг олдини олиш бўйича барча чоралар қўлланилиб хизмат кўрсатилди.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати