Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Президент аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Санитар тозалаш хизматлари қамровини 90 фоизга етказиш, соҳага хусусий корхоналарни кенг жалб этиш зарурлиги таъкидланди. Экологик назоратни кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
—
Президент провел совещание по вопросам укрепления здоровья населения, обеспечения экологической безопасности, совершенствования системы переработки отходов.
Отмечена необходимость расширения охвата услугами санитарной очистки до 90 процентов, в том числе за счет широкого привлечения в сферу частных предприятий. Особое внимание уделено вопросу усиления экологического контроля.

#Mirziyoyev #yigilish #ekologiya #chiqindi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Йўл қурилиши соҳасида Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси ташкил этилади

Бу ҳақда “Papenburg Uzbekistan” Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (471-сон, 10.08.2020 йил) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва “GP Gunter Papenburg AG” компанияси (Германия) ўртасида Ўзбекистон Республикасида йўл қурилиши учун асфальт-бетон қоришмалар, тайёр бетон буюмлар ишлаб чиқариш, шунингдек, Германия технологиялари ва асбоб-ускуналарини қўллаган ҳолда, қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Papenburg Uzbekistan” қўшма корхонаси ташкил этилади.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармасининг автотранспорт соҳасида шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро юк ва йўловчи ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича комиссиясининг 2020 йил 10 августдаги 53-сон йиғилиш қарорига мувофиқ лицензия талаблари ва шартларига риоя этмаганлиги сабабли қуйидаги лицензия ва лицензия варақаларининг амал қилиши 2020 йил 12 авгуcтдан 10 (ўн) иш кунига тўхтатилади.
Батафсил танишинг:
Жамоат транспорти ва йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш борасида вилоят транспорт бошқармаси томонидан самарали ишлар амалга оширилаяпти, десак муболаға бўлмас. Йўловчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммолар бошқарма нозирлари томонидан жойида ўрганилиб, бартараф этилмоқда. Ташувларни амалга оширишда муаммоли ҳолатларнинг олдини олиш, йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатишни ташкил қилиш мақсадида вилоят миқёсида белгиланган тартибда назорат тадбирлари ўтказилаётганлиги юқоридаги фикримизнинг исботидир.
https://telegra.ph/212-ta-avtokorhonada-234-ta-licenziya-varaқalarining-amal-қilish-muddati-10-ўn-ish-kuniga-tўhtatildi-08-10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Мисрда таҳсил олаётган ўзбек талабалари ватанга олиб келинди

10 август куни Қоҳира – Тошкент – Қоҳира йўналишида ташкил этилган чартер рейси орқали Миср олийгоҳларида таълим олаётган талабалар ва Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган ватандошлар юртимизга олиб келинди.

Мазкур рейс орқали жами 164 нафар фуқаро Ватанга қайтарилди. Олиб келинганлар орасида 2 ёшгача бўлган 7 нафар гўдак ҳам бор.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
“Москва-Урганч” йўналишида ташкил этилган махсус чартер рейс орқали 162 нафар ҳамюртимиз олиб келинди

Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун Республика махсус комиссияси томонидан Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикасига йўловчи ташиш бўйича халқаро авиаташувларни ташкил этиш тўғрисида вақтинчалик тартибига асосан туроператорлар ва авиакомпаниялар томонидан ташкил этилган “Москва-Урганч” чартер рейси орқали 162 нафар фуқаролар Хоразм вилоятига олиб келинди.

Ушбу қатнов билан келган барча йўловчилар 10 кунлик карантин даврини ўтказиш учун меҳмонхоналарга жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
CОВИД-19 ПАНДEМИЯСИ БИЛАН БОҒЛИҚ КАРАНТИН ЧОРАЛАРИ ПАЙТИДА ЎЗБEКИСТОНГА КИРИШ ВА ЧИҚИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР
Савол: CОВИД-19 пандемияси билан боғлиқ карантин чоралари даврида фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига кириш тартиби қандай?
Жавоб:
1. 2020-йил 15-июндан бошлаб қуйидаги тоифадаги фуқароларга авиақатновлар орқали Ўзбекистонга кириш учун карантин чоралари соддалаштирилди:
- хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари;
- инвестиция лойиҳалари доирасида хорижий компания ва бошқа ташкилотларнинг Ўзбекистонда ишлаётган мутахассислари;
- даволаниш учун келаётган шахслар;
- Ўзбекистонда “доимий яшаш жойига эга” хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар.
Ушбу тоифадаги фуқаролар мамлакатга кириш учун рухсатнома сўраб Ўзбекистон Республикасининг тегишли органларига мурожаат қилишлари шарт эмас.
2. Хорижда вақтинча бўлиб турган ёки чет элда доимий асосда яшовчи ва ватанга авиақатновлар орқали қайтишни истаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ҳудудига киришларида ҳеч қандай чекловлар кўзда тутилмаган.
3. Ўзбекистондан транзит орқали бошқа давлатга кетаётган чет эл фуқароларнинг мамлакат ҳудудидан ўтишларига хорижий давлат дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига аввалдан қилган сўровлари асосида рухсат берилади.
Савол: CОВИД-19 пандемияси билан боғлиқ карантин чоралари пайтида фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш тартиби қандай?
Жавоб:
1. 2020-йил 15-июндан бошлаб қуйидаги тоифадаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларига авиақатновлар орқали Ўзбекистондан чиқиб кетиш учун карантин чоралари соддалаштирилди:
- даволаниш учун чиқаётган шахслар;
- хорижда яқин қариндошлари ёҳуд оғир касал бўлган қариндош-уруғлари мавжуд бўлган шахслар;
- хорижий давлатда доимий рўйхатдан ўтган Ўзбекистон фуқаролари;
- ўқиш ёки ишлаш учун чет элга кетаётган фуқаролар.
Ушбу тоифадаги фуқаролар мамлакатдан чиқиб кетишга рухсат олиш учун Ўзбекистон Республикасининг тегишли органларига мурожаат қилишлари шарт эмас.
2. Ўзбекистондан чет элга кетишдан олдин ва мос равишда авиачиптани сотиб олишдан олдин 1-бандда кўрсатилган фуқароларга пандемия пайтида улар бормоқчи бўлган мамлакатга кириш учун амалдаги тартиб ва шартлар ҳамда карантин чоралари тўғрисида зарур маълумот олиш учун ўша мамлакатнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонасига мурожаат қилиш тавсия қилинади.
Авиачипталарни сотиб олиш учун тегишли авиакомпанияларнинг ваколатхоналарига мурожаат қилиш керак. Чипталарни сотишда авиакомпаниялар фуқаронинг белгиланган мамлакатга кириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиши мумкин.
Шу билан бирга, парвозлар санитария қоидалари ва тартибларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилади.
3. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет элга ер усти орқали чиқишлари учун Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш боʻйича республика махсус комиссиясининг қарори талаб қилинади.
4. Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқишига ҳеч қандай чекловлар кўзда тутилмаган.
5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий фуқароларнинг визалари муддати автоматик тарзда 2020-йил 1-ноябргача узайтирилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент шаҳридаги уч поғонали йўл ўтказгич
Президент Шавкат Мирзиёевнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми иштирокчиларига табриги
—
Приветствие Президента Шавката Мирзиёева участникам Самаркандского форума по правам человека

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Масофадан туриб транспорт воситасини жарима майдончасидан онлайн тарзда олиб чиқиш тартиби
#Биласизми
Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиби такомиллашади