Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Россия Федерациясининг Ростов вилоятидан 918 нафар ҳамюртимиз йўловчи поездида Ўзбекистонга қайтарилди

Республика махсус комиссияси томонидан Россиянинг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидаги ҳамюртларимизни олиб келиш учун “Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент” йўналиши бўйича темир йўл рейсни ташкиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Жорий йилнинг 10 август куни Гниловская – Тошкент йўналишида ҳаракатланишни бошлаган поезд бугун 918 нафар юртдошларимизни Ўзбекистонга олиб келди.

Олиб келинган фуқаролар Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда карантинда бўлишларини таъминлаш мақсадида автобусларда Тошкент вилоятининг махсус карантин зоналарига етказилди.
Экспорт юкларини ва уларни ташишларни суғурта қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (477-сон, 12.08.2020 й.) билан “Капитал, товар ва хизматлар (ишлар) экспорти ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фаолиятни суғурта қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигиниг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълумот берди.

🧾 Низомга кўра, экспорт юкларини ва уларни ташишларни суғурта қилиш тижорат ташкилотлари бўлган ва тегишли турдаги суғурталашни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

⚠️ Суғурта қилдирувчи ким эканлигидан (экспорт қилувчи ёки молияловчи) келиб чиқиб суғурта шартномасининг бир неча тури фарқланади.

❌ Суғурта шартномаларини тузишда қуйидагилар тақиқланади:
• сиёсий таваккалчиликлар бўйича шартсиз франшиза (зарарнинг суғурта билан қопланмайдиган қисми) ўрнатилиши;
• тижорат таваккалчиликлари бўйича шартсиз франшиза миқдори – суғурта пулининг 50 фоизидан ортиқ бўлиши;
• логистика таваккалчиликлари бўйича шартсиз франшиза миқдори – суғурта пулининг 5 фоизидан ортиқ бўлиши;
• сиёсий таваккалчиликлар бўйича кутиш даври – 180 календарь кундан ортиқ бўлиши;
• тижорат таваккалчиликлари бўйича кутиш даври – 90 календарь кундан ортиқ бўлиши;
• логистика таваккалчиликлари бўйича кутиш даври – 30 календарь кундан ортиқ бўлиши.

📝 Суғурта қилдирувчи аризалар ва ҳужжатларни суғурталовчига бевосита, почта орқали ёки электрон шаклда тақдим этишлари мумкин.

⏰ Суғурталовчи суғурта қилдирувчи томонидан зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан бошлаб 24 соат ичида тегишли суғурта шартномасини тайёрлайди ва унинг имзоланишини таъминлайди.

🗓 Суғурта товони суғурта ҳодисаси ва зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 15 календарь кунидан кечиктирмасдан тўланиши шарт.
Эълон!
Ҳурматли журналистлар, блогерлар ва матбуот хизмати ходимлари!
Жорий йилнинг 14 август куни соат 16.00 да Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Каржавов ҳамда бошқарма бўлим бошлиқлари иштирокида онлайн-брифинг ўтказилади.
Zoom дастури орқали ўтказилиши режалаштирилган онлайн-брифингда бевосита иштирок этинг ёки +998 93 834 01 10 рақамидаги телеграмм ботга саволларингизни қолдиришингиз мумкин.
Брифингда иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволани босинг: https://us04web.zoom.us/j/73041477717?pwd=MWRmUUFLWFF3WmRsbkh4OVErak9Zdz09
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Наманган шаҳри “Юксалиш” кичик саноат зонасидаги Кафел-керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси
15 августдан маҳаллий авиа ва темир йўл қатновлари босқичма-босқич тикланади
Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ 2020 йил 15 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатновлари бошланишини маълум қиламиз.
Маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатновини ташкил этишда доимий равишда ҳар бир авиақатнов ва темир йўл қатновидан олдин тегишли ҳаво кемаси ва темир йўл вагонлари (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш ҳамда ҳавосини зарарсизлантириш тизимини жорий этиш чоралари кўрилади.
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 августдан карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қабул қилган қарорига асосан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан жорий йил 15 августдан бошлаб маҳаллий йўналишларда босқичма-босқич поездлар ҳаракати қайта тикланади.
Жумладан:
Юқори тезликда ҳаракатланувчи Afrosiyob поездлари Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Тошкент йўналишида 2 та,
Тошкент – Самарқанд – Қарши – Тошкент йўналишида 1 та шунингдек, Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида 2 та йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади.
Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин.
Маҳаллий йўналишларда авиа қатновларни тиклаш жараёни ҳам босқичма-босқич амалга оширилади. Хусусан, “Uzbekistan airways” авиакомпанияси томонидан 15 август санасидан эътиборан Тошкент – Нукус – Тошкент, Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида ҳафтасига уч маротабадан, Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида эса ҳафтасига икки маротабадан парвозларни амалга ошириш бошланади.
Йўловчилардан поездлар ва самолётлар бортига чиқишда, вокзал ва аэропортлар ҳудудида ҳамда йўл давомида санитария гигиена қоидаларига доимий равишда қатъий риоя қилишлари талаб қилинади.
Эслатиб ўтамиз, фуқароларнинг жамоат жойларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаши, тиббий ниқобда бўлиши каби карантин чекловлари 2020 йил 15 августдан кейин ҳам сақланиб қолинади. Тана ҳарорати 37 С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат жойларига чиқишига йўл қўйилмайди.
Forwarded from Zarnews.uz
Турдимов махсус кийимда махсус шифохонадаги шароитни ўрганди

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов бугун Республика Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов билан бирга Самарқанд шаҳридаги спорт мажмуасида ташкил этилган 1080 ўринли махсус шифохонада даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди.

Тақсимлаш ва даволаш маркази сифатида фойдаланилаётган мазкур муассасада беморлар ва тиббиёт ходимлари учун яратилган шароитлар билан танишди.

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Туризм салоҳиятини кенгайтиришга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
– Асосий мақсадимиз туризм соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш, одамларнинг манфаатини инобатга олиб, халқимиз учун баҳаво, арзон, хавфсиз ва 12 ой давомида қулай дам олиш шароитларини яратишдир, – деди Шавкат Мирзиёев.
Йирик туризм комплекслари қуриш ва енгил конструкцияли кўчма дам олиш масканлари ташкил этиш, йўл, электр энергияси, чиқинди ташиш тизимини яхшилаш вазифалари белигланди.
—
Состоялась презентация проектов по расширению туристического потенциала.
- Наша главная цель - это, прежде всего, обеспечение верховенства закона в сфере туризма, создание просторных, доступных, безопасных и комфортных зон отдыха, позволяющих принимать гостей круглый год, - сказал Шавкат Мирзиёев.
Определены задачи по строительству крупных туристических комплексов и мобильных баз отдыха, улучшению дорог, электроснабжения, системы обращения с отходами.

#Mirziyoyev #taqdimot #turizm #Bustonliq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
15 августдан метро фаолияти қайта йўлга қўйилади

Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ 2020 йил 15 августдан бошлаб, Тошкент метрополитени фаолияти қайта йўлга қўйилади.

Соат 6-00 дан эътиборан, Тошкент метрополитенининг “Ўзбекистон”, “Чилонзор” ва “Юнусобод” линиялари доимий иш режимида фаолият юритишни бошлайди.

Метро вагонлари доимий равишда қатновга чиқишдан олдин ва ҳар бир қатновни якунлагандан сўнг тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади.

Санитария талаблари доирасида йўловчиларнинг метро станциялари ва поезд вагонлари ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар метро станцияларига киритилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитенининг “Юнусобод” линиясида янги қуриб битказилган бекатларида, шунингдек, ҳалқа метро линиясининг Дўстлик – Қўйлиқ участкасида қатновлар ҳозирча амалга оширилмайди.
⚡️⚡️Махсус комиссия мурожаати

Аввало, мамлакатимизда истиқомат қилувчи барча фуқароларга 2020 йил 10 июлдан буён жорий этилган карантин чекловларига қатъий ва интизомли равишда риоя этганлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчимиз.

Бу коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ ҳолатни барқарорлаштириш имконини яратди.

⚠️ Эртадан, 15 августдан бошлаб мамлакатимизда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида карантин чекловлари юмшатилмоқда.

‼️ Карантин қоидаларини юмшатиш уни бекор қилишни англатмайди. Касалланишлар сони кўпайишининг олдини олиш мақсадида, Комиссия фуқаролар томонидан шахсий ҳимоя чораларига қатъий риоя қилишни давом эттиришларини сўрайди. Шу жумладан:

🔘 жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш;
🔘 ижтимоий масофани сақлаш;
🔘 қўлларни мунтазам ювиш ва антисептик гигиена воситаларидан доимий фойдаланиш.

❗️Ушбу қоидаларга амал қилмаслик касалликнинг қайта авж олишига ва натижада қаттиқ карантин чоралари такроран кучга киритилишига олиб келиши мумкин.
Республика махсус комиссияси фуқароларни авторанспорт ва метрополитен хизматларидан фойдаланилганда аҳоли ўртасида ниқоб тақиш ҳамда ижтимоий масофа сақлаш режимига қатъий риоя қилишга чақиради.

‼️ Ниқобсиз юриш ҚАТЪИЯН МАН ҚИЛИНАДИ! Тартибга риоя қилмаганларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилади ва жаримага тортилади.

🧤 Турли савдо мажмуалари, бозорлар, дўконларда юрилганда қўлларни ташқи юзаларга тегишидан ҳимоялашни таъминлаш учун ҚЎЛҚОПЛАРдан фойдаланиш зарур.

✅ Европа ва Осиё мамлакатлари тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, фақатгина ИЖТИМОИЙ МАСОФАга ва мажбурий НИҚОБ ТАҚИШ РЕЖИМИГА қатъий риоя қилиниши пандемия тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.

❗️ Инфекция тарқалишига қарши биргаликда курашиш, унга қарши мустаҳкам туриш мақсадида фуқароларни юқорида айтиб ўтилган талабларга сўзсиз ва қатъий амал қилишга чақирамиз. Сизлардан огоҳ ва ўта талабчан бўлишни, дўст ва яқинларингизни ушбу қоидаларга риоя этишга ундашингизни сўраймиз.
17 август куни “Тошкент” автовокзалидан қуйидаги йўналишларда автобус қатновлари амалга оширилади.

7:40 Тошкент - Жўш 51 000
8:30 Тошкент - Навоий 52 000
8:30 Тошкент - Шофиркон 63 000
8:50 Тошкент - Хатирчи 50 000
9:30 Тошкент - Бухоро 75 000
10:00 Тошкент - Самарқанд 35 000
10:20 Тошкент - Қоракўл 73 000
10:30 Тошкент - Қарши 54 000
12:00 Тошкент – Каттақўрғон 45 000
14:00 Тошкент - Ўсмат 32 000
15:30 Тошкент – Урганч 115 000
16:00 Тошкент - Зомин 24 000
16:00 Тошкент - Қўнғирот 135 000
17:40 Тошкент - Денов 87 000
18:00 Тошкент - Бухоро 75 000
18:00 Тошкент - Нукус 100 000
18:30 Тошкент – Термиз 78 000
19:00 Тошкент – Хива 115 000
19:00 Тошкент - Денов 87 000

Ҳурматли йўловчилар! Бугунги кундаги вазият сабабли автобус қатновларининг вақтига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Маълумот учун телефон: (71) 207-87-00
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Каржавов иштирокида ZOOM дастури орқали бўлиб ўтган онлайн-брифингдан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Каржавов иштирокида ZOOM дастури орқали бўлиб ўтган онлайн-брифингда берилган саволлар юзасидан жавоблар