Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Кўксарой қароргоҳида 31 август куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев халқимизни байрам билан табриклаб, нутқ сўзлади.
Коронавирус пандемияси туфайли бу йил Мустақиллик байрами ихчам шаклда ўтказилди. Кўксаройдаги маросим телевидение орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.
—
31 августа в комплексе “Куксарой” состоялось торжественное мероприятие по случаю двадцать девятой годовщины государственной независимости Республики Узбекистан.
Президент Шавкат Мирзиёев выступил с речью и поздравил наш народ с национальным праздником.
В этом году из-за пандемии коронавируса празднование Дня независимости проводится в более узком формате, в режиме онлайн. Церемония в «Куксарое» транслировалась по телевидению.

#Mirziyoyev #Mustaqillik #bayram #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
—
Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественном собрании, посвященном 29-й годовщине независимости Республики Узбекистан


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир гуруҳ самарқандлик нуронийлар “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Юқори сифатли видеони YouTube ва Facebook тармоғидаги саҳифамизда кўришингиз мумкин:

YouTube: https://youtu.be/Czh-D19un-E

Facebook: fb.com/turdimov/videos/2707720326183312/

Каналга қўшилинг:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Замонамиз қаҳрамонлари-шифокорларнинг матонатини халқимиз унутмайди
—
Наш народ не забудет отвагу врачей - героев нашего времени

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қанчалик қийин бўлмасин, қанчалик маблағ талаб этилмасин, Ўзбекистоннинг биронта фуқароси ўз ҳолига ташлаб қўйилмайди
—
Как бы ни было сложно, сколько бы средств ни потребовалось, ни один гражданин Узбекистана не останется на произвол судьбы

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Вақт ўтиб, болаларимиз ҳам Улуғбек, Ибн Сино, Беруний бўлади, мен бунга албатта ишонаман
—
Президент: Твердо верю, что пройдет время, и из наших детей вырастут новые Улугбеки, Ибн Сина, Беруни

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нафақат илм ва иқтисодиёт, балки тарбия бизни юксалтиради
—
Мы достигнем подъема не только наукой и экономикой, но и воспитанием

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Очиқлик ва ошкоралик сиёсати бардавом бўлади
—
Политика открытости и гласности будет продолжена

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бугунги шароитда бизнинг кўзимиз ҳам, қўлимиз ҳам, юрагимиз ҳам ботир бўлиши шарт
—
Шавкат Мирзиёев: В нынешних условиях смелыми и отважными должны быть и наши глаза, и наши руки, и наши сердца

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Тасаввур қилинглар, кўкракларингда халқнинг иззати, меҳри, муҳаббати янграб-яшнаб турибди
—
Шавкат Мирзиёев: Представьте, что на вашей груди сияют уважение, почет и любовь народа

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Қаҳрамон халқимизга фарзандлик меҳри ва садоқати билан бош эгиб таъзим қиламан
—
Президент: С чувством сыновней любви и преданности я низко кланяюсь нашему благородному, героическому народу

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ўтказилиши муносабати билан, 2-12 сентябрь кунлари транспорт воситалари учун Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўчаларида ҳаракат вақтинчалик чекланади:

-Саттепо массиви Туркистон кўчасининг “Туризм коллежи” олдидаги туташмасидан, 5-кичик ҳудуд (микрораён)га кириш йўли туташмасигача;

-Кимёгарлар қўрғони Умид кўчасининг Зиёлилар кўчаси билан кесишган чорраҳасидан, Маданият саройининг олдигача бўлган қисмида;

-Ислоҳот кўчасининг Рудакий кўчаси билан кесишмасидан, “Локомотив” стадионининг кириш қисмигача;

-Депо кўчасининг Арман кўчаси билан туташмасидан, “Локомотив” стадионининг кириш қисмигача;

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ
Forwarded from Navro'z Ashurmatov
Транспорт вазирлиги барча юртдошларимизни Мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами билан муборакбод этади.

Фаровон ҳаёт, тараққиёт сари дадил интилаётган салоҳиятли карвонимизга, мустақиллигимизга кўз тегмасин. Миллатимиз куч-қудратининг рамзи, ифтихоримизга айланган бу улуғ кунлар нашидаси ҳамиша юртимиз ва ҳар бир хонадонда ҳукмрон бўлсин.

Илоҳим, юртимиз тинч осмонимиз мусаффо, халқимиз омон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қабул_2020

Абитуриентга эслатма: бу йилги имтиҳонлар қандай ташкил этилади?

⚠️ Жорий йилнинг 2 сентябридан олий таълим муассасаларига тест синовлари бошланади.

🔰 Тест синовлари 2 сменада ўтказилади:

👉 1-смена — 08:00 дан 11:00 гача;
👉 2-смена — 17:00 дан 20:00 гача.

🔰 Абитуриентларни тестга киритиш:

• 1-смена — 06:30 дан;
• 2-смена — 15:30 дан
бошланади.

⏰ Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади.

☑️ Тестга кириш учун паспорт ҳамда абитуриент рухсатномаси талаб этилади. (Абитуриент рухсатномасини abitur.dtm.uz сайтидаги абитуриентнинг шахсий кабинетидан юклаб олиш мумкин).

➡️ Тестда 2 та мутахассислик фанидан 30 тадан жами 60 та савол берилади. 1-фан учун 3,2 балл, 2-фан учун 3,1 балл. Максимал тўплаш мумкин бўлган балл - 189 балл.

⏳Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 30 та тест топшириғига 90 дақиқа, 60 та тест топшириғига 180 дақиқа вақт ажратилади.

✅ Тестлар ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар жойлашган манзил ҳақида мана бу саҳифа орқали маълумот олиш мумкин:

🔸 dtm.uz/page/stadionlar_2020
🔸 тест жараёнларини test2020.uz сайти орқали онлайн томоша қилиш мумкин.

Адлия вазирлиги барча абитуриентларга кириш имтиҳонларида омад тилайди! Унутманг, барчаси ўзингизга боғлиқ!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

❗️Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагилар рухсат берилди:

Биринчидан, 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб:

✔️ умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитари талабларига риоя этиши талаб этилади:

➖банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
➖столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
➖бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
➖ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
➖ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.

✔️ томоша ва маданий-кўнгилочар объектлар (фақатгина театр ва кинотеатр) фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитари талабларига риоя этиши талаб этилади:

➖объектнинг ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш;
ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштириш ҳамда тиббий ниқобда бўлиш (зарур ҳолларда тадбир 2 соатдан зиёд давом этганда ниқобни бепул алмаштириш);
➖объектларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, дезинфекцион “тўшаклар”, антисептик воситалари билан жиҳозлаш, уларга киришда ҳар бир ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаб, 370С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда киритмаслик;
➖ҳар бир сеансдан кейин ўриндиқ ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

✔️ парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:

➖ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда навбатда туришини таъминлаш;
➖аттракционларнинг юза қисмини ҳар соатда ёки ҳар бир фойдалангандан сўнг дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
➖аттракциондан фойдаланишда ижтимоий масофани сақлаш;
➖ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
➖бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар
ва б.) ўрнатиш (ёпиқ бинолардаги аттракционлар фаолияти учун).

✔️ диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:

➖жамоавий ибодатни ўтказиш учун ташриф буюрувчилар ўртасида ижтимоий масофани таъминлаш;
➖диний ташкилотлар ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши;
➖санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;
➖ҳар бир диний ибодатдан кейин бино (хона) ва ундаги жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
➖бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.
➖тана ҳарорати 37 градус ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритмаслик;
➖диний ташкилотларга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагилар рухсат берилди:

2020 йил 5 сентябрдан бошлаб:

✔️йўналишли таксида (“Дамас” русумли енгил автомобиллари бундан мустасно) йўловчи ташиш фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария талабларига риоя этиши талаб этилади:

➖йўналишли такси фаолияти давомида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчиларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37 градус ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлишини таъминлаш;

➖йўналишли таксида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлишини, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспорт воситасига чиқишига йўл қўймаслик;

➖транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилишини таъминлаш.
❗️Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагилар рухсат берилди:

2020 йил 5 сентябрдан бошлаб:

✔️Ота-оналарнинг фикрлари ва маҳаллий депутатлар кенгашлари таклифларига мувофиқ сентябрь ойидан мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларининг анъанавий ва масофавий шаклдаги фаолиятига.

❗️Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария талабларига риоя этиши талаб этилади:

➖ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 37⁰С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;

➖ходимлар тиббий ниқобдан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;

➖санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;