Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (670-сон, 30.10.2020 й.) билан Илхам Рустамович Махкамовга Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири вазифасини бажариш юклатилди.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Зафар муборак!
Яратганнинг марҳамати, бободеҳқоннинг ҳаракати билан бугун самарқандлик деҳқонлар ўз олдиларидаги улкан довондан ошдилар. Эрта баҳорда ерга умид билан қадалган чигит тез орада бўй кўрсатиб, деҳқоннинг саъй-ҳаракати билан ўлкан хирмонга айланди. Бу билан заҳматкаш пахтакорларнинг юзи ёруғ бўлди.
Азиз самарқандликлар! Муҳтарам бободеҳқонлар! Ушбу улкан зафар билан барчангизни муборакбод этаман. Хонадонингизга тинч-хотиржамлик, ўзингизга сиҳат-саломатлик тилайман. Қилаётган машаққатли меҳнатингизнинг роҳатини кўринг.
Ҳурмат билан И. Хамраев, Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Тиббиёт ходимларининг маънавиятини, маърифатини, энг катта нарса, уларнинг манфаатини, ойлигини жойига қўйиб, уйлар қилиб бериб, шароит яратсак, улар ҳам жону дили билан халқимизга хизмат қилади
—
Президент: Если поднимем дух, просвещенность, самое главное, заинтересованность медицинских работников, обеспечим их достойными зарплатами, жильем, условиями, они с удовольствием будут служить нашему народу

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз шифокорлар!
Соғлигимиз қалқони, дардимиз дармони, азиз шифокорлар! Барчангизни бугунги касб байрамларингиз билан чин юракдан табриклайман. Сизларнинг бугунги пандемия даврида кўрсатаётган жасоратингиз таҳсинларга сазовор. Ўз жонини хатарга қўйиш эвазига ўзгалар соғлиги ҳақида қайғуриб майдонга чиқдингиз. Бу курашда кўрсатаётган мардлигингиз олдида бош эгамиз. Ҳар бир инсон учун энг меҳрибон, энг азиз инсон бўлиб қолинг. Мартабангиз улуғ, ҳаёт йўлингиз ёруғ бўлсин!
Ҳурмат билан И. Хамраев, Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи
“Uzautotrans Service” корхонасининг Навоий вилояти филиали ташкил этилди


Энди Навоий шаҳридан Республиканинг водий вилоятларидан бошқа барча ҳудудларига мунтазам автобус қатновлари ташкил этилади.

Мамлакатимиз аҳолисига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, қулай шароитларда ва мақбул нархларда йўловчиларни ўз манзилларига етказиб қўйишни ташкил этиш мақсадида Транспорт вазирлиги ва Навоий вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан “Uzautotrans service” МЧЖнинг Навоий вилояти филиали ташкил этилди.

Куни кеча Навоий шаҳрига “Uzautotrans service” корхонасининг 20 дона замонавий “Yutong” русумли автобуслари келтирилди. Кармана туманидаги автошоҳбекатда “Навоий – Тошкент”, “Навоий – Қарши”, “Навоий – Урганч”, “Навоий – Бухоро”, “Самарқанд – Навоий – Хива” ҳамда “Самарқанд – Навоий – Нурота” шаҳарлараро йўналишларида мунтазам автобус қатновларининг йўлга қўйилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
​​"Автомашинасиз 10 кун" акцияси таклиф этилмоқда
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Транспорт воситалари қайси асосларга кўра тўхтатилади?

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги нутқи
—
Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на саммите Шанхайской организации сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Афросиёб” замонавий поездининг рейси яна биттага кўпайди


“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларнинг замонавий поездларга бўлган талабини тўла қондириш мақсадида, Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида ҳаракатини амалга ошираётган 764/763-сонли “Афросиёб” электропоездининг рейси яна биттага кўпайтирилмоқда.

Ҳозирги кунга қадар ҳафтада 2 маротаба (шанба ва якшанба кунлари) ҳаракатини амалга ошираётган мазкур замонавий поезд, 2020 йил 13 ноябрдан бошлаб, ҳафтада 3 маротаба (жума, шанба ва якшанба кунлари) йўловчиларнинг узоғини яқин қилади.

Шунингдек, мазкур поезднинг ушбу санадан бошлаб Жиззах вокзалида ҳам тўхтаб ўтиши йўлга қўйилади. Эслатиб ўтамиз, чипталарни электрон тарзда ҳам бемалол харид қилиш мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
14 ноябрь куни “Тошкент” атовокзалидан амалга ошириладиган автобус қатновлар рўйхати

7:40 | Тошкент – Нурота (Жўш орқали) чипта нархи 60 000 сўм
8:30 | Тошкент – Навоий 52 000 сўм
8:50 | Тошкент – Хатирчи 50 000 сўм
9:30 | Тошкент – Бухоро 75 000 сўм
9:50 | Тошкент – Хатирчи 50 000 сўм
11:15 | Тошкент – Қоракўл 73 000 сўм
13:00 | Тошкент – Манғит 120 000 сўм
13:30 | Тошкент – Бухоро 75 000 сўм
14:00 | Тошкент – Қарши 54 000 сўм
14:30 | Тошкент – Самарқанд 35 000 сўм
14:30 | Тошкент – Нукус 120 000 сўм
17:00 | Тошкент – Урганч 115 000 сўм
17:00 | Тошкент – Бухоро 75 000 сўм
18:00 | Тошкент – Термиз 78 000 сўм
18:20 | Тошкент – Денов 87 000 сўм
19:00 | Тошкент – Бухоро 75 000 сўм
19:00 | Тошкент – Денов 87 000 сўм

Чипталарни "Тошкент" автовокзали кассаларидан ҳамда Uztrans.uz ягона интерактив ахборот портали орқали онлайн тарзда сотиб олиш мумкин.


📞 Маълумот учун телефон: (71) 207-87-00