Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев “Фориш” тоғ полигонига ташриф буюриб, унинг янгиланган инфратузилмаси ва Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлиги билан танишди.
– Бу полигон халқаро стандартларга мос бўлиши керак. Аскар ва зобитларни тайёрлаш шунга мувофиқ бўлиши зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари қўшинларнинг жанговар қобилияти ва тайёргарлигини мунтазам ошириб бориш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с обновленной инфраструктурой горного полигона “Фориш” и ходом боевой подготовки войск Минобороны.
– Данный полигон должен соответствовать международным стандартам. Надлежащим должен быть и уровень подготовки солдат и офицеров, – сказал Шавкат Мирзиёев.
Глава государства дал ответственным лицам соответствующие указания по регулярному повышению боеспособности и готовности войск.

#Mirziyoyev #safar #Jizzax #poligon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
Эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар ва тангаларни Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан амалдаги пул белгиларига алмаштириб беришнинг охирги муддати – 2022 йил 1 январь этиб белгиланди.

❗️Фуқароларнинг қўлида қолиб кетган эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар ва банкнотлар 2022 йилнинг 1 январига қадар Марказий банкнинг жойлардаги Ҳисоб-китоб касса марказларида муомаладаги пул белгиларига алмаштириб берилади.

Марказий банк ахбороти

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Инфографика: ЕОИИдаги кузатувчилик мақоми Ўзбекистоннинг транспорт соҳасига қандай таъсир ўтказади

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг (CERR) жорий йилнинг бошида ўтказган тадқиқотига кўра, агар Ўзбекистон ЕОИИга қўшилса, Ўзбекистон иқтисодиёти учун транспорт харажатлари камаяди, аммо миллий авиаташувчилар кучли рақобатга дуч келади.

Агар Ўзбекистон ЕОИИга қўшилса, нималар ўзгаради? Бу ҳақда Марказ эксперти Муҳсинжон Холмухамедовнинг таҳлилларини қуйидаги линк орқали ўқишингиз мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жаримани камайтириш режалаштирилмоқда

Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилган. Хабарда айтилишича, ўтказилган таҳлиллар натижасида ҳайдовчилар томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши, аксарият ҳолларда транспорт воситаларини вақтинча тўхташи учун шарт-шароитлар яратилмаганидан ва бундай жойларда тақиқловчи белгилар мавжудлигидан содир этилаётгани аён бўлган.

Шунга кўра, МЖтК 128-6-моддасида белгиланган транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилиб, такроран содир этилган қоидабузарликлар учун баландроқ жарима қўллаш нормалари чиқарилмоқда.
Электрон юк хати (е-CMR) тўғрисидаги Баённома Ўзбекистон учун кучга киради

2021 йил 14 январь куни Юкларни халқаро йўлларда ташиш шартномаси тўғрисидаги Конвенциянинг электрон юк хатига (е-CMR) оид 2008 йил 20 февралда Женева шаҳрида имзоланган Қўшимча баённомаси Ўзбекистон Республикаси учун кучга киради.

Ўзбекистон ушбу Баённомага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентабрдаги ПҚ- 4842 - сонли қарорига мувофиқ қўшилган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур ҳужжат электрон алоқа воситаси орқали ташиш шартномасини тузиш тартибини соддалаштириш ва тезлаштиришни, юк хатининг қоғоз шаклидаги нусхаси билан тенг юридик кучга эга бўлган электрон юк хатини жорий этишни назарда тутади. Шу билан бирга, Баённомада иштирок этиш қоғоз шаклидаги ҳужжатлардан фойдаланишни чекламаган ҳолда е-CMRдан фойдаланишга босқичма-босқич ўтишни таъминлайди.
🚙 Эртага айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, 14 январь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир қатор тадбирлар ўтказилади.

Шу муносабат билан Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақулов фармойиш қабул қилди. Унга кўра, жорий йилнинг 14 январь куни соат 08:00 дан 18:00 га қадар Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади:

- Регистон кўчасининг Даҳбед кўчаси билан кесишган чорраҳасигача бўлган қисмидан Университет хиёбони билан туташмасигача бўлган қисмида;

- Вилоят мусиқали драма театрига кириш кўчасида ва Кўксарой майдонигача бўлган қисмида;

- Бўстонсарой кўчасининг Университет ҳиёбони билан туташган қисмидан Улуғ Турсунов кўчаси билан кесишган чорраҳасигача бўлган қисмида;

- Мирзо Улуғбек кўчасининг Бўстонсарой кўчаси билан кесишган чорраҳасигача бўлган қисмида;

-Университет хиёбонининг Орзу Маҳмудов кўчаси билан кесишган чорраҳасигача бўлган қисмида;
Президент машинасозлик саноатини трансформация қилиш ва соҳада рақобатни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди.
“Ўзавтосаноат” таркибидаги 40 та корхонани трансформация қилиш, 23 та корхонани хусусийлаштириш бўйича топшириқ берилди.
Ҳамёнбоп қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш, шу йил якунигача уларнинг локализациясини 30 фоизга, келгуси йилда эса камида 45 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.
—
Президент провел совещание по вопросам трансформации машиностроительной промышленности и развития конкуренции в отрасли.
Даны поручения по трансформации 40 предприятий и приватизации 23 предприятий в системе «Узавтосаноат».
Поставлена задача наладить производство недорогой техники, довести ее локализацию до 30 процентов к концу этого года и не менее чем 45 процентов в следующем году.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #mashinasozlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз Ватан ҳимоячилари!
—
С праздником, дорогие защитники Родины!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni!
Бугун байрам. Ватан ҳимоячилари куни. Бу кун қалбида она-Ватанга муҳаббати, садоқати жўш уриб турган ҳар бир инсоннинг байрами. Ўзгача бўлиши ҳам мумкин эмас. Зеро, шу юртнинг ҳақиқий жонкуяри, мард ва жасур, садоқати самимий бўлган ҳар бир Ватан посбонини ушбу байрам билан муборакбод этамиз.
Шу ўринда Қуролли кучлар сафида хизмат қилаётган ҳарбийларимизни алоҳида эътироф этиш лозим. Ўз жанговар постида доимо ҳушёр ва сергак туриб, юртимиз сарҳадларини кўз қорачиғидек асраб келаётган жасур ва содиқ йигитлар табрикларимизни қабул қилинг.
Жаннатмакон юртимизга кўз тегмасин. Хонадонларингиз файзу баракага тўлсин. Дуогуйларингиз бахтингизга омон бўлсин. Шоду хуррамликда улғайиб бораётган азиз фарзандларнинг камолини кўринг.
Байрамингиз билан азиз Ватан ҳимоячилари!!!
Ҳурмат билан И.Хамраев,
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи
Президент ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг бир гуруҳига орден ва медаллар топширди.
– Армия фақат қурол ва аслаҳа билангина кучли ҳисобланмайди, балки она Ватан учун жонини аямайдиган ҳарбийлар билан қудратлидир, – деди Шавкат Мирзиёев.
Олий Бош Қўмондон бугун жойларда юксак давлат мукофотларини қабул қилиб олаётган барча ҳарбий хизматчиларни ҳам самимий табриклади.
—
Президент вручил ордена и медали группе военнослужащих и сотрудников правоохранительных органов.
– Армия сильна не только вооружением и техникой, но и военными, не щадящими себя ради Родины, - отметил Шавкат Мирзиёев.
Верховный Главнокомандующий сердечно поздравил и всех военнослужащих, которые сегодня принимают высокие государственные награды на местах.

#Mirziyoyev #marosim #taqdirlash #Vatanhimoyachilari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter