Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатини бориб кўрди. Бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди, муассасада яшаётган фахрийлар билан суҳбатлашди.
Шу ернинг ўзида мамлакатимиздаги барча «Саховат» ва «Мурувват» уйларидаги шароитларни, тиббий-ижтимоий хизматларни яхшилаш масалалари муҳокамасига бағишланган учрашув ҳам бўлиб ўтди.
Мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил Республиканский пансионат для ветеранов войны и труда, где ознакомился с условиями проживания и лечения престарелых, побеседовал с ветеранами, проживающими в учреждении.
Здесь же состоялась встреча, посвященная обсуждению мер по улучшению улучшения условий, медицинского и социального обслуживания во всех домах «Саховат» и «Мурувват».
Ответственным лицам даны соответствующие поручения.

#Mirziyoyev #uchrashuv #nuroniylar #mehretibor

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
АЗИЗ ВА МУЪТАБАР АЁЛЛАР!
Сизларни кириб келаётган 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Сизларга узоқ умр, сиҳат саломатлик, бахт ва омад ёр бўлсин. Оилангизга тинчлик хотиржамлик, ишларингизда каттадан катта муваффақиятларга эришишингизда тилакдошмиз. Ҳеч қачон юзингиз ғамли, кўзингиз намли бўлмасин. Ҳамиша кўнгиллар қироличаси, оилангиз маликаси бўлиб қолинг.
Эътибор қилган бўлсангиз кейинги вақтларда нозик хилқат вакилларига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Тилагимиз доимо эътиборда, иззатда бўлинг. Она сўзида мужассам бўлган барча гўзалликлар сизга ҳамроҳ бўлсин. Байрамингиз билан азизлар!
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси жамоаси
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/2npT_Z36CiQ
—
Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/PK9XOx29yNM

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!
—
С праздником, дорогие женщины!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Азиз ва дилбар аёлларимиз, лобар опа-сингилларимиз, мунис қизларимиз!

Транспорт вазирлиги жамоаси барчангизни баҳорнинг илк байрами 8 март айёми билан муборакбод этади.

Ғоят машаққатли синовларга тўла касбингиздан барака топиб, ҳам иш, ҳам оилага улгураётганингизнинг ўзи улуғ жасорат. Ўз табассумингиз ва субҳий сўзларингиз билан минглаб кўнгилларга умид ва орзу, тоза руҳ улашиб яшаётганингиз эса хазиналар хазинасидир.

Бугун тобора кўрку чирой очиб бораётган озод ва обод ватанимиз — янги Ўзбекистон сизларнинг хизматингиз, ҳимматингизсиз бино бўлмаслигини, яхши биласизлар.

Бинобарин, миллат ва аёл сўзи эгиз тушунча, қарийб бир маънони англатади. Шундай экан, буюк мақсадларга чоғлаётган миллатимизнинг ғалабалари каҳкашонида ҳамиша Зуҳро юлдузидек порлаб туринг, асло завол кўрманг, деймиз. Оилавий тотувлик, бахту саодат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!


Байрамингиз яна бир карра муборак бўлсин, Ўзбекистонимизнинг азиз аёллари! 🌷🌸🌺💐



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Samarqand TVR | MTRK
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#KUN_XABARLARI

SAMARQAND SHAHRIDA AHOLIGA TRANSPORT XIZMATI KO'RSATISH BORASIDA XALQARO TAJRIBALAR
QO'LLANILISHI REJALASHTIRILMOQDA

✅ @Samtvr
ЭЪЛОН!
Ҳурматли ҳайдовчи ва йўловчилар, йўлларда таъмирлаш ишлари - электр кабеллари, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларини ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шу муносабат билан вазиятдан келиб чиққан ҳолда, транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланиши ёки қарама-қарши ҳаракат ташкил этилиши мумкин.
Ушбу ҳолатлар қуйидаги манзилларда кузатилиши мумкин:

1. Панжакент кўчасининг С.Айний кўчасидан И.Каримов хиёбонигача бўлган қисмида;
2. Даҳбед кўчасининг Ибн Сино кўчасидан Сиёб канали кўпригигача бўлган қисмигача;
3. Ойдин йўл кўчасидан Рудакий кўчасининг Гагарин кўчасидан Даҳбед кўчасигача бўлган қисмида;
4. Шохи Зинда кўчасининг Даҳбед кўчасидан Имом Ал-Бухорий кўчасигача бўлган қисмида;
5. Шохи Зинда кўчасининг Уста Умар Жўрақулов кўчасидан Улуғбек обсерваториясигача бўлган қисмида;
6. Абдураҳмон Жомий кўчасининг Университет хиёбонидан М.Улуғбек кўчасигача бўлган қисмида;
7. С.Айний кўчасининг Уста Умар Жўрақулов кўчасидан Панжакент кўчасигача бўлган қисмида;
8. Зарафшон шоҳ кўчасининг Уста Умар Жўрақулов кўчасидан М-37 автомобиль йўлигача бўлган қисмида;
9. М-37 автомобиль йўлининг 0-3 км.ларида;
10. М-37 автомобиль йўлининг 33-42 км.ларида;
11. М-39 автомобиль йўлининг 1081-1085 км.ларида;

Шу муносабат билан йўлларда тирбандликлар келиб чиқиши юзага келмоқда. Ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда Наврўзга тайёргарлик бошланди

Юқори сифатли видеони YouTube ва Facebook тармоғидаги саҳифамизда кўришингиз мумкин:

YouTube: https://youtu.be/1djdhJ5s2vA

Facebook: https://fb.watch/47kseiM47x/

Каналга қўшилинг:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси огоҳлантиради:

Автомобилингиз калитини ўт олдиргичда қолдириб, жиноятчиларга шароит яратиб берманг!
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Транспортларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади

“Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (125-сон, 09.03.2021 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга кўра, транспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларидан фойдаланиш тартиби жорий этилади.

➡️ 2021 йил 1 сентябрдан жисмоний шахсларга тегишли M1 тоифадаги автотранспортларни тадбиркорлар – юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларидан фойдаланилади.

➡️ 2021 йил 1 июлга қадар автотранспортларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорларга Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг “Техник кўрик” автоматлаштирилган ахборот тизимига кириш имконияти яратилади.

❗️2021 йил 1 сентябрдан хорижий давлатларга чиқадиган транспортлардан ташқари барча транспортларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади.

📋 Қарорга билан шунингдек, Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Унга кўра, транспортлар қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

➖ тижорат асосида йўловчилар ташувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспортлар ва уларнинг тиркамалари – бир йилда икки марта;
➖ ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган транспортлар – икки йилда бир марта;
➖ ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ортиқ бўлган, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспортлар – бир йилда бир марта;
➖ тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда;
➖ навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида.

‼️Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Zarnews.uz
13 март куни юртимизда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ҳукуматнинг тегишли фармойишига (96-F, 10.03.2021й) биноан Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, шунингдек маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 2021 йил 13 март куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланди.

👉 http://zarnews.uz/kx0

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мурожаатлар ижроси муҳокама этилди
Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат қилиш бўлими ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ инспекторлари ҳамкорликда ноқонуний йўловчи ташишнинг олдини олиш мақсадида вилоят миқёсида рейд тадбирлари ўтказишмоқда. Рейд давомида аниқланган лицензиясиз йўловчи ташиш ҳолатлари юзасидан баённомалар расмийлаштирилиб, ҳайдовчиларга фаолиятини қонунийлаштириш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Батафсил танишинг.
Байрам куни муносабати билан "Афросиёб" поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади

🚄 “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ жорий йилнинг 22 март куни, Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи 764/763 "Афросиёб" поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилиши ҳақида маълум қилди.

📞 Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.
Барча жойларда бўлгани каби Самарқанд вилояти транспорт бошқармасида ҳам умумхалқ ҳашари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Бошқарма биноси ва унга туташ ҳудудлар саранжом-саришта ҳолатга келтирилиб, атрофдаги ариқлар ичи, автотураргоҳ ҳудудлари чиқиндилардан тозаланди. Дарахтларга шакл берилиб, атрофдаги шох-шаббалардан тазаланда ҳамда гулларга ишлов берилди.
https://telegra.ph/ҲASHAR---EHLGA-YARASHAR-03-13-2
Uzbekistan Airways маҳаллий ва халқаро йўналишларда парвозлар сонини кўпайтирмоқда


📆 Хусусан, жорий йилнинг 13 март санасидан бошлаб Термиз шаҳрига амалга оширилувчи парвозлар сони кўпайтирилди.

Мазкур йўналишда рейслар ҳафтанинг душанба, чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

🏨 Мамлкатимизда ички туризмни ривожлантириш йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида эса авиакомпания янги маҳаллий йўналишларда мунтазам авиақатновларни йўлга қўймоқда.

2021 йилнинг 28 март санасидан эътиборан Самарқанд шаҳридан қуйидаги йўналишларда парвозлар амалга оширилиши бошланади:

HY 049 Самарқанд – Урганч 11:50/13:05
HY 050 Урганч – Самарқанд 13:55/15:05

HY 087 Самарқанд – Фарғона 15:55/16:55
HY 088 Фарғона – Самарқанд 17:45/18:50

HY 047 Самарқанд – Наманган 08:05/09:05
HY 048 Наманган – Самарқанд 09:55/11:00


🇹🇷 Шунингдек, жорий йилнинг 28 март санасидан Урганч – Истанбул – Урганч йўналишида янги мунтазам қатнов йўлга қўйилади.

Мазкур йўналишда парвоз ҳафтанинг якшанба кунлари бажарилади.

HY 279 Урганч – Истанбул 09:30/11:50
HY 280 Истанбул – Урганч 13:20/19:05

🇹🇷 29 мартдан бошлаб эса Самарқанд шаҳридан Туркиянинг Истанбул шаҳрига мунтазам рейслар қайта йўлга қўйилади.

Ушбу йўналишда ҳафтасига уч маротаба душанба, чоршанба ва жума кунлари парвозлар амалга оширилади:

HY 275 Самарқанд – Истанбул 20:05/23:05
HY 276 Истанбул – Самарқанд 00:35/06:50

🇬🇪 30 мартдан эса Грузия билан мунтазам рейслар қайта тикланади.

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси ҳафтада икки маротаба Тошкент – Тбилиси –Тошкент йўналишида қатновларни амалга оширади.

HY 745 Тошкент – Тбилиси 16:10/18:30 (сешанба кунлари)
HY 746 Тбилиси – Тошкент 19:30/23:30

HY 745 Тошкент – Тбилиси 20:40/23:00 (жума кунлари)
HY 746 Тбилиси – Тошкент 00:30/04:30

Эслатиб ўтамиз, "Uzbekistan Airways" АЖ компаниянинг расмий веб - сайти www.uzairways.com орқали чипталарни онлайн тарзда сотиб олган йўловчиларга барча тарифлар бўйича 3 % чегирмалар тақдим этади.

Ушбу чегирма авиакомпаниянинг барча йўналишларидаги рейсларига нисбатан тадбиқ этилади.

👉 www.uzairways.com

☎️ Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00