Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик лойиҳалари билан танишди.
Давлатимиз раҳбарига Нурафшон шаҳрининг бош режасига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Тошкент вилоятида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот ўтказилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проводимой в городе Нурафшане созидательной работой.
Главе государства представлена информация о строительных работах в соответствии с генеральным планом Нурафшана.
Состоялась презентация о мерах по развитию сфер культуры, образования и здравоохранения в Ташкентской области.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Аҳолининг ҳуқуқий жиҳатдан ўз ҳақ-ҳуқуқларини билиши даражасининг ортиши давлат ташкилотлари ходимларининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлардан хабардорлиги даражасини аниқлаш ва бу борадаги билимларини мунтазам ошириб боришb шарт эканлигини тақозо қилади. Айниқса, давлат ташкилотлари ходимлари томонидан ўз фаолиятида фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш ўта муҳим жиҳатлардан биридир. Ноқонуний қарорлар қабул қилиниши, шунингдек ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ҳар бир давлат ташкилоти ходимининг бурчидир. Шунинг учун ходимларни ўз касбини сидқидилдан бажаришини, ҳуқуқий билим даражасини синовдан ўтказиш мақсадида уларнинг аттестациядан ўтказилиши белгиланган.
БАТАФСИЛ:👉
Карантин талабларига риоя қилинг❗️❗️❗️

Ўзбекистон Республикаси махсус комиссияси, фуқароларни автотранспорт ва жамоат транспортлари (🚌автобус йўналишлари, 🚖йўналишли такси) хизматларидан фойдаланилганда ҳамда йирик савдо марказлари ва аҳоли говжум жойларда ниқоб тақиш ҳамда ижтимоий масофани сақлаш режимига қатъий риоя қилишга чақиради.

❌Ниқобсиз юриш ҚАТЪИЯН МАН ҚИЛИНАДИ!

📝Тартибга риоя қилмаганларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий чоралар қўлланилиб, жаримага тортилади.

📣Тажрибадан келиб чиқан холда, фақатгина ИЖТИМОИЙ МАСОФАга ва мажбурий НИҚОБ ТАҚИШ РЕЖИМИГА қатъий риоя қилиниши пандемия тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.

✅Инфекция тарқалишига қарши биргаликда курашиш, унга қарши мустаҳкам туриш мақсадида фуқароларни юқорида айтиб ўтилган талабларга сўзсиз ва қатъий амал қилишга чақирамиз.

‼️Сизлардан огоҳ ва ўта талабчан бўлишни, дўст ва яқинларингизни ушбу қоидаларга риоя этишга ундашингизни сўраймиз.
Мирзо Улуғбек кўчаси бўйлаб йўл белгиларини ўрнатиш ва йўл ётиқ чизиқларини чизиш йўли билан ҳаракат бўлаклари сонини учтадан тўрттага кўпайтириш натижасида чорраҳанинг ўтказувчанлиги 10 фоизга оширилди.
Батафсил
: http://samarqand.mintrans.uz/
Ҳар тунинг қадр бўлубон,
Ҳар кунинг бўлсин Наврўз!

Баҳорни янгиланиш ва яшариш фасли, дейдилар. Буни эндигина бўй кўрсатиб келаётган бойчечак, гўзалликка бурканган далалар мисолида кўринг. Қараб кўзинг қувнайди, дилинг яйрайди. Гўзаллик тўймайсан киши.
Баҳор яна ўзининг байрамлари билан ҳам ёдда қоларли. Ана шундай байрамлардан бири - туну кунни бирлаштирган Наврўздир.
Наврўз янгиланиш ва муроса фасли бўлиб, у оилаларга ўз мерос ва маданиятларини байрам қилиш, ўтган ўн икки ой ҳақида фикрга чўмиш ҳамда келажакка умид билан боқишга имкон беради.
Мана шундай ажойиб кунларда барчангизни уйғониш ва яшариш, поклик ва янгиланиш айёми- Наврўзи олам билан чин қалбимдан табриклайман. Зеро, Наврўз тинчлик-тотувлик, бағрикенглик, қут-барака тимсоли, меҳр-мурувват айёмидир. Наврўз фазилатлари Сиз азизларни ҳеч қачон тарк этмасин. Айёмингиз муборак бўлсин.
Ҳурмат билан, И.Хамраев,
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи