Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Транспорт вазири ўринбосари Раҳмонбек Усмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.

Ишчи гуруҳи вилоятнинг Самарқанд , Ургут, Оқдарё, Жонбой, Нарпай туманлари ҳамда Самарқанд шаҳрида йўловчи ва юк ташувлари соҳасида иш олиб бораётган корхоналар фаолияти билан яқиндан танишди.

Самарканд вилояти транспорт бошқармасида ташув фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда корхоналар иш фаолиятида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди.

Ишчи гуруҳи вилоятнинг чекка ва олис ҳудудларида транспорт қатновлари билан боғлиқ муаммоларни ҳам маҳалалар кесимида ўрганмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонда бугун, 2021 йилнинг 1 апрелидан бошлаб коронавирусга эмлаш оммавий эмлаш жараёнлари бошланди

Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

«Биринчи навбатда, 65 ёшдан ошган фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимлари ўртасида эмлаш тадбирлари ўтказилмоқда.

⚠️ Вакцинация — ихтиёрий амалга оширилади. Вакцина қабул қилиш мажбурий эмас.

💉 Фуқароларимиздан «агар вакцинация қилинмаса, бунга жавобарлик борми?» деган саволлар тушмоқда. Таъкидлаш керакки, вакцинация қилинмаганлик учун жавобгарлик йўқ. Лекин эмланишнинг қанчалик зарур эканлигини ҳисобга олиб, касалликка қарши энг самарали усул — унга қарши вакцина олиш эканини эслатиш ўринлидир.

Ўзбекистон фуқароларига тавсия этилаётган барча вакциналар — клиник синовлар давомида бирорта ножўя таъсири акс этмаган вакциналар ҳисобланади».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔘 Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

➖ тижорат асосида йўловчилар ташувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспортлар ва уларнинг тиркамалари – бир йилда икки марта;

➖ ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган транспортлар – икки йилда бир марта;

➖ ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ортиқ бўлган, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспортлар – бир йилда бир марта;

➖ тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда;

➖ навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида.

❗️Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари - Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри аҳолиси Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.
—
Очередной выпуск проекта "С народом". Его герои - жители города Чирчика Ташкентской области - расскажут о своей встрече с Президентом.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from navruz bot
​​Ўзбекистон аэропортлари асосий йиғим ва тарифларни 27%га пасайтирмоқда

2021 йил 15 апрель санасидан “Uzbekistan Airports”АЖ ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун йиғим ва тарифларни пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Aсосий йиғим ва тарифлар ўртача 27 %га пасайтирилиб, Ўзбекистон Республикаси аэропортларига мунтазам йўловчи рейсларини бажарадиган хорижий авиакомпаниялар учун қўлланилади.

Пасайтирилган йиғим ва тарифлар халқаро авиация маълумотномаларида эълон қилинди, бу билан ИКAОга аъзо бўлган 190 дан ортиқ мамлакат ва AIPдан фойдаланувчи барча авиакомпаниялар Ўзбекистон Республикаси аэропортларида қўлланиладиган тарифлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлиши учун имконият яратилди.

“Қабул қилинган қарор Ўзбекистон аэропортларининг рақобатбардошлигини таъминлаш, туризмни ривожлантириш ва ишлар самарадорлигини рағбатлантириш, аҳоли учун ҳаво транспортидаги ташишларни янада арзон қилиш учун замин яратади”, - дейди “Uzbekistan Airports”АЖ бошқаруви раиси Рано Джураева.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
5 апрель – Давлат хавфсизлик хизмати куни
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд кўчаларида кимўзарга ҳаракатланган қоидабузар автобус ҳайдовчиларига чора кўрилди.

Автобус ҳайдовчилари билан ҳайдовчилик маданияти борасида тарғибот тадбири ўтказилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳарсозлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

Юқори сифатли видеони YouTube ва Facebook тармоғидаги саҳифамизда кўришингиз мумкин:

YouTube: https://youtu.be/g2NhphnVEmk

Facebook: https://fb.watch/4GRSdrhaNN/

Каналга қўшилинг:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
Дунёда байрамлар кўп. Ҳар бирининг ўзига хос шукуҳи, қувончи ва шодликлари бир олам. Лекин улар аро шундай байрам борки барчасидан аъло. Бу шахсий байрам ҳисобланган туғилган кундир. Қувончи шодликлар ила кириб келган бу кун бизни дадиллик, шижоат ва орифлик томон ундайди.
Ана шундай улуғ байрамини нишоналаётган меҳрибон устоз, садоқатли ҳамкор, жонкуяр инсон, ўз соҳасининг билимдони Инатилла Хушиевич!
Сизни ушбу улуғ айём кунида донишмандлик сари қўйган яна бир қадамингиз билан муборакбод этамиз. Ҳамиша халқнинг севимли фарзанди, шижоатли раҳбар бўлиб қолинг. Ҳақ ва халқ йўлида амалга ошираётган ишларингизнинг ривожини берсин. Қаддингиз ва қадрингиз ҳамиша баланд бўлсин.
Ҳурмат билан,
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси жамоаси!
Бу кун ўзининг хурсандчилик кунини қарши олган инсон вилоят транспорт бошқармасининг юристконсули Ф.ТОШТЕМИРОВдир.
Содиқ дўст, садоқатли ҳамкор, жонкуяр инсон, ўз соҳасининг билимдони Фирдавс ТОШТЕМИРОВ энг азиз, энг аъло байрамингиз билан Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси жамоаси номидан муборакбод этамиз.
Хонадонингизга тинчлик - хотиржамлик, бахт-саодат ҳамда барака тилаймиз. Ҳамиша халқнинг севимли фарзанди бўлиб қолинг. Яқинларингиз, оила-аъзоларингиз бахтига омон бўлинг. Сизни соғинувчи ва сиз истаган инсонлар ёнингизда бўлсин. Олдинга қўйилган марралар, ҳаёт йўлида кўзланган чўққиларга эришинг.
Ҳурмат билан,
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси жамоаси.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ойига тайёргарлик ишлари қандай кечмоқда?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Янги рейс: Самарқанддан Наманганга авиақатновлар йўлга қўйилди

❗️ Мазкур йўналишда парвозлар ҳафтада уч маротаба душанба, пайшанба ва якшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади.

HY 047 Самарқанд – Наманган 08:05/09:05
HY 048 Наманган – Самарқанд 09:55/11:00

🌐 Авиачипталарни компаниянинг веб-сайтида, "Uzbekistan airways sales" ёки авиакомпания агентларининг офисларида сотиб олиш мумкин!

☎️ Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00
✈️ Uzbekistan Airways Москвага мунтазам авиақатновларни тиклади!

2021 йилнинг апрель ойидан бошлаб, ҳафтанинг ҳар шанба кунлари Тошкент – Москва – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар амалга оширилади.

⚠️ Мазкур рейсга Ўзбекистоннинг барча фуқаролари ва Россия ҳукуматининг 2020 йил 16 мартдаги фармойиши асосида Россияга киришга чеклов қўйилмаган Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқига эга чет эл фуқаролари киритилиши мумкин.

✅ Ушбу йўналиш бўйича учиш учун Россияга келишдан аввал 3 календарь кунидан ошмаган ҳолда ПЗР-тест (рус ёки инглиз тилида) ўтказиш талаб қилинади.

Тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун чипталарни тезлаштириб харид қилиш хизматларини таклиф қилувчи шубҳали шахсларга мурожаат этмаслигингизни сўраймиз. Чиптада кўрсатилган ва сиз тўлаган нархни таққослашингизни тавсия этамиз.

Авиачипталарни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг расмий веб сайти орқали 3% чегирма билан онлайн тарзда харид қилиш имконияти мавжуд!