Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олинмоқда

9 май –“Хотира ва қадрлаш куни” байрами ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалаба муносабати билан Нарпай туманида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Зият Буранов ҳолидан хабар олиниб, йўқланди.

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов уруш фахрийсига Президент табригини ўқиб эшиттирди ва Президент совғаси, 12 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотини топширди.

Чинакам байрамга айланган ушбу йўқловларда Миллий Гвардия, Мудофаа бошқармаси, маданият ва санъат усталари, жамоатчилик вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш давом этмоқда.
Каттақўрғонлик Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Раҳмат Қобиловга Президент совғаси топширилди...

------

Участнику Второй мировой войны Рахмату Кобилову из Каттакурганского района вручили президентские подарки...
Пастдарғом тумани "Болтали" маҳалласида яшовчи, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Парда ота Рўзиев хонадони эрта тонгдан меҳмонлар билан янада гавжум бўлди. Вилоят ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, ҳарбийлар ва жамоатчилик вакиллари мазкур хонадонда бўлиб, отахонга иззат-икром кўрсатишди. Отахонга Президент томонидан йўлланган табрик ўқиб эшиттирилди...

------

С раннего утра дом жителя махалли "Болтали" Пастдаргомского района, участника Второй мировой войны Парды Рузиева полон гостей. Администрация области, руководители секторов, военные и представители общественности выразили свое почтение аксакалу и зачитали поздравление, направленное Президентом страны...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасида хусусий секторлар ҳам иштирок этишлари мумкин

“Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (272-сон, 04.05.2021 й) қабул қилинди.

✅ Қарорга кўра, 2021 йил 1 июндан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорларга барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилди.

⚠️ Илгари бу тартиб Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилиб келинаётган эди.

🚫 Ушбу тартиб троллейбус ва трамвай транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун татбиқ этилмайди.
Ургут туманининг Испанза қишлоғида туғилиб вояга етган Бўрон Гадоев 1942 йил, ўрта мактабни эндигина тугатган кезлари юрт ўғлонлари қатори Иккинчи жаҳон урушига сафарбар этилди. 1946 йилда юртга қайтгач Самарқанд давлат университетининг география факультетига ўқишга топширди.

Олий таълимни битиргач, тумандаги 66-мактабда ўқувчиларга география фанидан сабоқ бера бошлади. Қатъиятли, ўз-ўзига талабчан, таълим фидойиси Бўрон Гадоев ушбу мактабда директор ўринбосари, директор лавозимларида узоқ йиллар самарали фаолият олиб борди.

Бугун вилоят ва туман ҳокимлиги ҳамда жамоатчилик вакиллари Бўрон ота Гадоев хонадонида бўлиб, устозни табриклашди. Президент томонидан йўлланган табрикни ўқиб эшиттириб, совғалар топширишди.