Samarqand viloyati transport boshqarmasi
1.3K subscribers
14.1K photos
2.12K videos
14 files
4.51K links
Samarqand viloyati transport boshqarmasining sahifasi

Ishonch telefoni – 1167

https://www.instagram.com/samarqand_transporti

https://www.facebook.com/profile.php?id=61562159850795
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 30 ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъмилаш мақсадида жорий йилнинг 22-23 май кунлари Транспорт соҳаси бўйича "Семинар тренинг" ўтказиш режалаштирилган эди.

Бугун, Тошкент Транспорт университетида ушбу Семинар тренингнинг биринчи куни соҳага оид бор муамоларни ҳамда камчиликларни ечимини топиш, шунингдек, соҳани ривожлантириш ва олдинга янги мақсадлар кўйиш масалалаларни муҳокама килиш бўйича малакали мутахассислар иштирокида маърузалар билан бошланди.

Бундан ташқари, куннинг иккинчи ярмида Метронинг бир қатор йўналишларига экскурсия ташкиллаштириб унинг фаолияти билан танишиш, Тошкент вилояти Зангиота туманида барпо этилаётган «Highway logistik centre” МЧЖ логистика марказига ташриф буюриш ҳам режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Стратегик ривожлантириш ва ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи Р.Рузметов ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи А.Джураевлар Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитларни соддалаштириш, соҳада яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш мақсадидла қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 майдаги "Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5108-сонли қарори мазмун моҳияти тўғрисида маъруза қилишмоқда.

Telegram |Facebook|Веб-сайт| YouTube|
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Темир йўл транспортини ривожлантириш департаменти бошлиғи А.Ахмедов бугинги кунда темир йўл соҳасини ривожлантиришда олиб борилаётган ислоҳастлар ҳамда келгусила амалга ошириладиган ишлар тўғрисида маъруза қилди.

Семинар давомида Вазирлик Ҳаво транспортини ривожлантириш департаменти бошлиғи Д.Джумаев "Uzbekistan airports" ва "Uzbekistan airways" фаолияти билан таништирди ҳамда ҳаво йўллари соҳасида олиб борилаётган ислоҳатлар тўғрисида семинар қатнашчиларига маъруза қилди.

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи А.З.Джураев Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали пойтахтимизга ташриф буюраётган йўловчиларни манзилларига етказиш юзасидан Тошкент халқаро аэропорти билан боғловчи йўналишли ва йўналишсиз такси ҳамда автобус йўналишлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Telegram |Facebook|Веб-сайт| YouTube|
"Семинар тренинг" Тошкент метрополитенида давом этмоқда. Семинар иштирокчилари А.Қодирий ва Туркистон бекатларига ташриф буюриб Метрополитеннинг Юнусобод ер ости йўналишини ўрганишмоқда.


"АТТО" МЧЖ масъул ходимлари Метрополитенда ташкил этилган автоматлаштирилган тўлов тизими тўғрисида тушинча беришди.

Навбатдаги манзил Ер усти халқа айланма йўлининг "Дўстлик" ва "Қўйлиқ" ер усти метро бекатларига ташриф буюриш.


Telegram |Facebook|Веб-сайт| YouTube|
Семинар иштирокчилари Метрополитеннинг ер усти халқа йўли йўналиши 1-бекатга етиб келишди.
Метрополитен масьул ходими С. Кадиров янги барпо этилган ва кенгайтириб борилаётган ер усти метро йўналиши тўғрисида маъруза қилмоқда.

Telegram |Facebook|Веб-сайт| YouTube|
Семинар иштирокчилари “Highway logistik centre” МЧЖ логистика марказига етиб келишди.

“Highway logistik centre” МЧЖ логистика маркази рахбари Д. Сотиболдиев логистика маркази тўғрисида маъруза қилмоқда.

Telegram |Facebook|Веб-сайт| YouTube|
Семинар иштирокчилари "7-автобус саройи" МЧЖга етиб келишди.

Автокорхона рахбари Ж. Ахмедов семинар иштирокчиларига корхона фаолияти тўғрисида маъруза қилмоқда.

Тингловчилар барча қизиқган саволларига жавоб олмоқдалар.

Telegram |Facebook|Веб-сайт| YouTube|
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи А. Джураев
Корхонада ташкил этилган техник хизмат кўрсатиш ва автобуслар эксплуатацияси тўғрисида маъруза қилмоқда.

Маъруза давомида Автокорхона қошида ташкил этилган "Тошавтотаъмир" УК тўғрисида сўз борди.

Telegram |Facebook|Веб-сайт| YouTube|
Семинар иштирокчилари Тошкент автовокзалига етиб келишди.

Telegram |Facebook|Веб-сайт| YouTube|